Расмий хабарлар I Официальные новости
28.1K subscribers
31.4K photos
6.95K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️"Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари мутлақо янги ёндашувлар асосида шакллантирилди
__

⚡️⚡️⚡️Программы "Обод кишлок” и “Обод махалла” сформированы на основе совершенно новых подходов

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент: «Энди бюджет маблағи талон-тарож бўлса, прокурорлар ҳам жавобгар бўлади»

«Бундан буён республика ва маҳаллий бюджетдан ажратилаётган жуда катта маблағларни манзилли, талон-тарож қилмасдан, ҳар бир сўмини қандай самарали ишлатилишини прокуратура тизими, туман ва шаҳарлар прокурорларининг ёрдамчилари томонидан назорат этилади. Энди бюджет маблағи талон-тарож бўлса, мутасаддилар қаторида, прокурорлар ҳам жавобгар бўлади», — деди видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Шерзод Aсадов Президент Aдминистрацияси раҳбарининг ўринбосари — Президент матбуот котиби этиб тайинланди
__

⚡️⚡️⚡️Заместителем руководителя Администрации - пресс-секретарем Президента назначен Шерзод Асадов

@maxsus_rakurs
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бундан буён «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига қайси маҳалла ёки қишлоқ киритилишини маҳаллий кенгашлар белгилайди

Бу ҳақда Президент айни пайтда ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилди:

🤝 «Маҳаллий кенгашлар ҳар бир маҳалла кесимида ижтимоий соҳа, ичимлик суви, йўл-транспорт ва инфратузилма объектлари «манзилли дастури»ни тасдиқлайди. Бунда, дастурлар доирасида маҳалла раислари ва аҳолининг «ижтимоий ҳамкорлиги»ни ҳам назарда тутиш зарур».

✔️ Яъни, давлат янги йўл қуриб берса, унинг атрофига дарахт экиш, қазиб берилган ариқ ва зовурларни кейинчалик тозалаш, қурилган биноларнинг бутун сақланишини таъминлаш бўйича маҳалла аҳолиси ўзига мажбурият олади.

📍Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилигидаги комиссия доимий равишда ҳудудларга чиқиб, дастурдаги маҳаллаларнинг муаммоларини жойида ҳал қилиб боради.

📢 Оммавий ахборот воситалари
га дастурлар доирасида комиссия томонидан қилинаётган ишларни ҳар куни ёритиб бориш тавсия этилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔰 Нурафшон шаҳридаги янги Давлат хизматлари маркази ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очди

❇️ Нурафшон шаҳридаги Давлат хизматлари маркази қурилишида замонавий шаҳарсозлик нормаларига мувофиқлик ва фуқаролар учун энг қулай шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бу ерда электрон навбат тизими, ахборот киосклари, электрон хизматлардан мустақил фойдаланиш бурчаги, болалар ўйин майдончаси, буфет, кичик кутубхона ва Wi-Fi мавжуд.

Ташриф буюрувчиларнинг давлат хизматларидан мустақил фойдаланишнинг турли имкониятларидан хабардорлигини ошириш учун ахборот стендлари ва постерлар мавжуд.

Бу ерда бошқа ДХМлар каби аксарият давлат хизматларидан экстерриториал тамойил асосида, яъни яшаш ва турган жойдан қатъий назар фойдаланиш мумкин.

✍️ Маълумотни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Нормани нотўғри талқин қилишдан эҳтиёт бўлиш лозим.‼️

Муҳокамага сабаб бўлаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида вафот этган шахснинг дафн маросими учун бир марталик нафақа тайинланишини бекор қилиниши назарда тутилмаган.

Бу ҳақда Адлия вазири матбуот котиби маълум қилди.

Аксинча, Фармон билан фуқаронинг ўлими қайд қилингандан сўнг ваколатли органларнинг вазифалари аниқ белгилаб берилди.

Унга кўра Пенсия жамғармасига 2 та вазифа юклатилди.
Биринчидан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси жисмоний шахснинг ўлими қайд қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида дафн маросими учун бир марталик дафн нафақасини тайинланишини таъминлайди ва бу тартиб электрон равишда амалга оширилади. Ушбу нормадан асосий мақсад, яқин кишисини йўқотган, оғир дарди бўлган фуқароларни идорама-идора сарсон бўлиб юришини олдини олишдан иборат.

Иккинчидан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вафот этган шахсга нисбатан келгусида пенсия ва нафақалар ҳисобланиши тўхтатилишини таъминлайди. Бундан кўзланган асосий мақсад вафот этган фуқарога нисбатан йиллар давомида асоссиз пенсия ҳисобланиши ва тўланишини олдини олиш ҳисобланади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу борадаги ишларга жами 21 триллион сўм йўналтирилиши қайд этилди.
Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимликларига ўн кун муддатда дастурга киритилган барча қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.
Аҳоли бандлигини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по реализации программ «Обод кишлок» и «Обод махалла». На предусмотренные программами мероприятия решено направить 21 триллион сумов.
Кабинету Министров и областным хокимиятам поручено в десятидневный срок начать строительные работы во всех селах и махаллях, включенных в программы.
Особое внимание уделено вопросам повышения занятости населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #obodqishloq #obodmahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter