Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев халқаро консультантлар Альфред Гузенбауэр, Александр Квасьневский ва Штефан Фюлени қабул қилди.
Учрашувда мамлакатимизни ислоҳ қилиш ва институционал жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан очиқ ва конструктив фикр алмашилди.
Консультантларнинг Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли стратегиясини тайёрлаш, давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштиришга доир тавсиялари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял группу международных консультантов – Альфреда Гузенбауэра, Александра Квасьневского и Штефана Фюле.
Состоялся открытый и конструктивный обмен мнениями по актуальным вопросам реформирования
и институционального развития нашей страны.
Рассмотрены рекомендации консультантов по подготовке долгосрочной стратегии экономических реформ и дальнейшему совершенствованию системы государственного управления в Узбекистане.

#Mirziyoyev #qabul #konsultantlar #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазири милиция генерал-майори Улан Ниязбеков бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи

✍️
Видеоролик Вазирлик ахборот хизмати томонидан эълон қилинди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

✍️
Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 июндан

фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади;

нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали олинади;

тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган йиғим ва давлат божи тўловларини тўлашда юридик шахснинг вакили томонидан нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилади;

хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхона ходимини аккредитация қилишда унда одамнинг иммунитет танқислиги вируси касаллиги йўқлиги тўғрисидаги сертификатни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади;

давлат хизматини кўрсатиш натижасида бериладиган ҳужжатлар QR-код (матрик штрихли код) қўйиш орқали берилганда уларнинг дубликатларини бериш тартиби бекор қилинади. Бунда, ушбу ҳужжатлар электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари портали
орқали чекланмаган миқдорда бепул олинади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги…
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра,

2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан:

а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни:
руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
судланганлик;
манзил-маълумот ахбороти;
фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
турар жойнинг майдони;
солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
пенсия ва нафақа миқдори;
пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;

б) қуйидаги ҳужжатларни:
шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини талаб қилиш бекор қилинади.

Ушбу ҳужжат ёки маълумотларнинг
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, 2021 йил 1…
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра,

2021 йил 1 майдан бошлаб
хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божи тўловини электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш имконини яратиш;

2021 йил 1 июндан бошлаб 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари бериш уларни давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш ҳамда фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтнинг ўзида амалга ошириш тизимини жорий этиш;

2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан фойдаланган ҳолда амалга оширишга ўтиш. Бунда, солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш ва фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш бекор қилинади.

2021 йил 1 июндан бошлаб:
Агентлик юридик шахсларни (нодавлат нотижорат ташкилотлари, банклар ва кредит бюроларидан ташқари) давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланади;

давлат органлари ва ташкилотлари, юридик шахслар бирлашмалари, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари, матлубот, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари ҳамда адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Шавкат Мирзиёев Худойберди Тўхтабоев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев шу йил 22 март куни 88 ёшида вафот этди.

Худойберди Тўхтабоев 1932 йили 17 декабрда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида туғилди. 1955 йили Тошкент давлат университетини тамомлади.

У ўзининг меҳнат фаолиятини 1955 йилда ўрта мактабда ўқитувчи сифатида бошлади. Кейинчалик “Тошкент ҳақиқати”, “Совет Ўзбекистони” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газеталарида адабий ходим, “Шарқ юлдузи” журналида бош муҳаррир ўринбосари, республика ёшлар нашриёти, “Гулхан” ва “Ёш куч” журналларида бош муҳаррир лавозимларида самарали меҳнат қилиб, миллий адабиётимиз ва матбуотимиз равнақига салмоқли ҳисса қўшди. Кейинчалик республика “Истеъдод” жамғармаси ҳамда “Олтин мерос” халқаро хайрия фондининг раҳбари вазифаларида фаолият олиб борди.

Катта билим ва тажрибага эга мураббий адиб сифатида узоқ йиллар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг болаларга мўлжалланган “Ўйла, изла, топ!” дастурига бошчилик қилди.

Худойберди Тўхтабоев ўзининг чуқур тарбиявий аҳамиятга эга бадиий юксак ижоди билан ўзбек болалар адабиётининг забардаст намояндасига айланди.

Истеъдодли адиб олтмиш йилдан зиёд давом этган ижодий фаолияти мобайнида “Шошқалоқ”, “Сўқмоқлар”, “Муҳаббат қўшиғи”, “Жонгинам, шартингни айт” сингари ҳикоялар тўпламлари, “Сир очилди”, “Омонбой билан Давронбой саргузашти” қиссалари ҳамда “Сариқ девни миниб”, “Сариқ девнинг ўлими”, “Беш болали йигитча”, “Қасоскорнинг олтин боши”, “Йиллар ва йўллар”, “Ширин қовунлар мамлакати”, “Мунгли кўзлар”, “Жаннати одамлар”, “Қиз талашган ўсмирлар”, “Қуёнлар салтанати”, “Қиз болага тош отманг” романларини яратди.

Айниқса, ёзувчининг “Сариқ девни миниб” романи юртимиз ва дунё миқёсида жуда катта шуҳрат қозонди. Мазкур асар қирқдан зиёд хорижий тилларга таржима қилиниб, миллионлаб нусхаларда чоп этилган.

Мустақиллик йилларда адибнинг ижодий ва ижтимоий фаолияти янада ёрқин намоён бўлди. У ёш авлод вакилларини юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратиш билан бир қаторда, жамиятимизда адабиёт ва китобхонликни кенг тарғиб қилишга ҳам муносиб ҳисса қўшди.

У тажрибали ижодкор, жонкуяр ташкилотчи сифатида кўплаб ёш истеъдод эгаларига устозлик қилди.

Худойберди Тўхтабоевнинг ўзбек адабиёти ва санъатини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон халқ ёзувчиси”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвонлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти ҳамда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган эди.

Атоқли ёзувчи, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Худойберди Тўхтабоевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Ш.Мирзиёев, Т.Нарбаева, Н.Исмоилов, А.Арипов, С.Саидов, И.Ғафуров

Президент расмий веб-сайти

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

✍️ Вазирлик ахборот хизмати
хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан полковник Шухрат Ғайратжонович Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилди. Шунингдек, Ш.Холмуҳаммедов Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш.Холмуҳаммедов Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари, мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари ва бошқа лавозимларда фаолият юритган. 2016 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан полковник Шавкат Хусанбаевич Мамажонов Қуролли Кучлари академияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️1-апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Маълумки, юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган даврда қатор йўналишларда карантин чекловлари юмшатилган эди. Бироқ айни пайтга келиб, касалликка чалинганлар сонининг ошиши ҳисобига аҳоли гавжум бўладиган тадбирларни бироз чеклашни шароит тақозо қилмоқда.

Қатор соҳа мутахассислари ва етакчи олимларнинг таклифларини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортганлиги муносабати билан мамлакатимизда кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифларни маъқуллади:

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔺тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик назоратни кучайтириш ва ташриф буюрувчилар сонини 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш;

🔺театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш;

📌томоша дастурларига ташриф буюрувчиларнинг тана харорати назоратини ўрнатиш ҳамда тана харорати кўтарилган шахсларни дастурга кўймаслик;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда савдо шохобчалари фаолиятини тўхтатиш (ниқоб ва антисептик воситалар савдоси бундан мустасно);

📌томоша дастурлари бўйича тарқатилаётган (сотилаётган) чипталарга “Факат соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг” ёзувини ёзиш орқали аҳолини огоҳликга чақириш ва бошқа томошабинларга касаллик юқиб колишининг олдини олиш чораларини кўриш;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг кириш қисмида томошабинларнинг бинога тартибли киришларини таъминлаш мақсадида махсус ленталар ёрдамида бир қаторли кириш ва чиқиш йўлакларини ўрнатиш тартиби белгиланди.

Томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулият ташкилотчилар зиммасига юклатилади.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан айрим хорижий мамлакатларда бугунги кунда кузатилаётган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларни қайтарилмаслиги ҳамда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг фаолиятини тизимли ташкил этиш учун шахсий масъулиятни оширишни сўраб қолади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Хоразм вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Жорий йил учун умумий қиймати 1 миллиард 320 миллион доллар бўлган 812 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. Уларнинг натижасида 23 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этиш, 65 миллион долларлик товар ва хизматлар экспорт қилиш мўлжалланган.
Давлатимиз раҳбари мазкур режаларни маъқуллаб, шу билан бирга қўшимча лойиҳаларни шакллантириш вазифасини қўйди.

Президент ознакомился с презентацией инвестиционных проектов, планируемых к реализации в Хорезмской области.
Для нынешнего года сформировано 812 инвестиционных проектов на 1 миллиард 320 миллионов долларов. В результате намечено создать более 23 тысяч рабочих мест, экспортировать товары и услуги на сумму 65 миллионов долларов.
Глава государства одобрил планы и вместе с тем поручил разработать дополнительные проекты.

#Mirziyoyev #taqdimot #Xorazm #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Яна бир Президент коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланди

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин коронавирусга қарши AstraZeneca
компаниясининг вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда давлат раҳбари маъмуриятига асосланиб хабар берилган.

Хабар қилинишича, Жанубий Корея раҳбари билан бирга унинг рафиқаси ва Ҳукуматнинг тўққиз аъзоси коронавирусга қарши вакцина қабул қилган.

Эмлаш жараёни Президент қароргоҳи яқинида жойлашган Сеул марказидаги туман поликлиникасида амалга оширилган.

Қайд этилишича, Мун Чже Ин жорий йил 11-13 июнь кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтадиган Г7 саммитига боришга тайёргарлик доирасида коронавирусга қарши эмланган.

Маълумот ўрнида, 18 март куни Грузия Президенти Саломе Зурабишвили ҳам коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга ҳам 660 минг доза СОВИД-19 га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика Бошқарув раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Саломов Ҳасан Фармонович 1987 йил 24 мартда Бухоро вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ҳ.Саломов 2011-2020 йилларда “XXI asr” газетаси, O’zLiDeP матбуот хизмати ва бошқа ташкилотларда ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 24 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик ҳақида
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Фармацевтика соҳасида амалга оширилган ва 2021 йилда ишга тушириладиган инвестиция лойиҳалари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Илёс Манапов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва устивор вазифалар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, Қоракўлчилик ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмалари

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Ҳарбий хизматчига тегишли тўловларни тўлаш ҳолатлари ва муддатлари белгиланди

Президент қарори (ПҚ–5035-сон, 23.03.2021 й.) билан Ўзбекистон фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Унга кўра, контракт бўйича ҳарбий хизматчини командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига ўтказиш ҳамда тегишли тўловларни тўлаш ҳолатлари ва муддатлари белгиланди.

🔘 Жумладан, ҳарбий хизматчига ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши ёки бошқа лавозимга тайинланганлиги муносабати билан лавозимдан бўшатилганда – 2 ойдан кўп бўлмаган муддатда қуйидаги тўловлар амалга оширилади:

● ҳарбий унвон маоши, охирги эгаллаб турган асосий лавозими бўйича лавозим маоши, хизмат йиллари учун устама;

● махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан устама (15 фоизгача);

● бир йўла тўланадиган пул таъминоти, қонунчиликда белгиланган тартибда озиқ-овқат паёги учун компенсация пули ва турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси.

Шунингдек, ҳарбий хизматчи 6 ойдан кўпроқ муддатга тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва малака ошириш курсларига, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига ўқишга юборилганда мазкур тўловлар ўқишнинг бутун муддати давомида сақланиб қолинади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official