Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.7K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди.
Давлатимиз раҳбарига Нурафшон шаҳрининг бош режасига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Тошкент вилоятида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проводимой в городе Нурафшане созидательной работой.
Главе государства представлена информация о строительных работах в соответствии с генеральным планом Нурафшана.
Состоялась презентация о мерах по развитию сфер культуры, образования и здравоохранения в Ташкентской области.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Президент иштирокида ўтказилган Халқ депутатлари кенгаши сессиясида Тошкент вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича асосий йўналиш ва вазифалар муҳокама қилинди.

Батафсил: инфографикада

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
⚡️Президент фармони билан 140 нафар фуқаро афв этилди

Президент Шавкат Мирзиёев “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 140 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 4 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 69 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 8 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 59 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

▶️ Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқароси, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахс, 13 нафарини аёл ҳамда 14 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахс ташкил этади.

Каналга уланиш
@yangiuzbekiston_uz
​​Кеча 126 кишида коронавирус аниқланди

​​🔺2021 йил 19 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81221 (+126) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌106 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Самарқанд вилоятида 6 нафар,
📌Тошкент вилоятида 9 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 62 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79708 (+77) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 891 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Aфғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Aтмар билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари минтақамизга кириб келган табиатнинг уйғониши ва янгиланишини ифодаловчи анъанавий баҳор байрами – Наврўз муносабати билан самимий қутлаб, эзгу тилаклар билдирди.

Вазирлар Ўзбекистон-Aфғонистон муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳолати ҳамда истиқболларини муҳокама қилди.

Транспорт, алоқа, энергетика ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линияси ва “Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темир йўлини қуришга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар ва келишиб олдилар.

Суҳбат давомида кун тартибидаги масалалар бўйича фикр алмашилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда COVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнлари бўйича аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтирилди.

————-

Янги касалланиш ҳолатлари мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва талабалар ётоқхонасида аниқлангани хабар қилинди. Ушбу муассасаларда текширув ўтказиш маълум бир режа асосида белгиланган эдими ёки умумий текширилган ташкилотлар орасида уларнинг нисбати кўпроқ бўлгани учун шундай чоралар кўрилдими?

————————

«Касалликни аниқлаш бўйича алоҳида тизим ишлаб чиқилган. Юртимизнинг қайси ҳудудида касаллик аниқланган бўлмасин, бу ҳақда Санитария хизмати ҳудудий бўлимлари ва марказий аппаратга келиб тушади. Шундан сўнг эпидемиологик суриштирувлар ўтказилади.

Бу — алоҳида режа асосидаги текширув орқали эмас, балки йўлга қўйилган тизим туфайли аниқланган».

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наврўз байрамини нишонлашда қандай чекловлар мавжуд?

Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов жавоб қайтарди.

—————-

«Наврўз байрамини нишонлашда ҳар биримиз ўз маҳалладан узоқлашмаган ҳолда, оила даврасида ўтказилиши тавсия этилади.

Байрамни маҳаллада нишонлаш жараёнида оралиқ масофани сақлаш, антисептик воситалардан тез-тез фойдаланиш ва очиқ ҳавода бўлишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Яна бир муҳим жиҳати — зиёфатлар уюштириш, катта гуруҳлар учун таомлар тайёрлаш каби тантанали тадбирлардан чекланиш жоиз.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Натижага ишлашимиз керак, бирлашсак кўп нарсага қодирмиз

Шавкат Мирзиёев: Мы должны работать на результат, когда мы едины, мы способны на многое

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТАНЛОВ ҲАҚИДА ЭЪЛОН

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга бағишланган энг яхши илмий-публицистик мақолалар танловини эълон қилди.

ОБЪЯВЛЕНИЕ О КОНКУРСЕ

Центр экономических исследований и реформ объявляет Конкурс на лучшую научно-публицистическую статью по социально-экономическим исследованиям.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёрланган видеороликларда мутахассислар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш билан боғлиқ саволларга жавоб беришган.

“COVID-19”га қарши вакцинанинг энг самаралиси қайси?

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 21 март куни Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” мажмуасида Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Байрам тадбиридан трансляцияни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=RO05qqy_4ng

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги «Humo Arena» мажмуасида бўлиб ўтаётган байрам шодиёнасида Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклаб, жумладан шундай деди:

〰️〰️〰️
📌 «Коронавирус пандемияси туфайли дунёда кўп нарсалар ўзгармоқда. Лекин халқимизнинг она табиатга, муқаддас заминимизга муҳаббати, азалий қадриятларга эҳтиром ва садоқати асло ўзгаргани йўқ. Аксинча бундай олижаноб хислатларимиз янада зиёда бўлмоқда, сайқал топмоқда. Шу боис азалдан баҳорий уйғониш ва нафосат тимсоли бўлган Наврўзи олам биз учун тобора ардоқли бўлиб бормоқда.

📌 Шу йилги Наврўзнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, у жонажон Ватанимиз мустақиллигининг қутлуғ 30 йиллик байрами тадбирларига тўғри келмоқда.

Наврўз — чинакам халқ байрами. Миллий ўзлигимиз кўзгуси. Маънавий ва маданий ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Минг йиллар олдин ота-боболаримиз бу улуғ айёмни қандай пок ният ва ёруғ умидлар билан кутиб олган бўлсалар, бугун ҳам халқимиз мана шундай баланд кайфият билан Наврўзга пешвоз чиқмоқда».

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг «Humo Arena» мажмуасида бўлиб ўтаётган байрам шодиёнасидаги нутқидан:

«Ям-яшил далалар ва гуллаган боғларда, майдон ва хиёбонларда, қишлоқ ва овулларда, маҳалла ва кўчаларда Наврўзнинг дилбар тароналари, Янги кун наволари янграмоқда. Қир-адирларда мард ўғлонларимиз кўпкари чопиб, курашга тушмоқда. Кексаю ёш юртдошларимиз сумалак тўла қозонлар атрофида ўйин-кулгилар қилиб, баҳор неъматлари ва байрам қувончини ўзаро баҳам кўрмоқдалар.

Шундай шукуҳли ва бетакрор дамларда барчамиз тинч ва осойишта ҳаёт ва хотиржамлик қадрини янада теранроқ ҳис этмоқдамиз.

Бугун муродбахш ва файзли кунларда миришкор деҳқон ва фермерларимиз улкан ният ва режалар билан қадрдон даласи сари йўл олмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, азму шижоатли бободеҳқонларимизни янги меҳнат мавсуми билан самимий қутлаймиз. Ушбу қутлуғ байрам кунларида жорий йилда ҳам далаларда ҳосилларимиз мўл ва баракали, ризқу насибамиз янада зиёда бўлсин деб бутун юртимизда барчамиз дуолар қиламиз».

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги «Humo Arena» мажмуасида бўлиб ўтаётган байрам шодиёнасида Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади.

Президент Шавкат Мирзиёев пандемия даврида амалга оширилган ишлар, саъй-ҳаракатлар учун халқимизга миннатдорчилик билдирди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги «Humo Arena» мажмуасида бўлиб ўтаётган байрам шодиёнасида Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади.

"Бизнинг кучимиз бирлик ва аҳилликда. Бизнинг қудратимиз меҳр-оқибат, ўзаро кўмак ва саҳоватдадир. Бизнинг ютуғимиз эртанги кунга бўлган юксак ишончимиздадир. Бу адолатли ҳақиқатни бошимиздан кечирган синовли кунлар яна бир бор исботлади".

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги «Humo Arena» мажмуасида бўлиб ўтаётган байрам шодиёнасида Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади.

"Шу йилги Наврўзнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, у жонажон Ватанимиз мустақиллигининг қутлуғ 30 йиллик байрами тадбирларига тўғри келмоқда. Наврўз — чинакам халқ байрами. Миллий ўзлигимиз кўзгуси. Маънавий ва маданий ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Минг йиллар олдин ота-боболаримиз бу улуғ айёмни қандай пок ният ва ёруғ умидлар билан кутиб олган бўлсалар, бугун ҳам халқимиз мана шундай баланд кайфият билан Наврўзга пешвоз чиқмоқда".

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official