💰Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар учун нуфузли халқаро кўргазмаларда қатнашиши билан боғлиқ сарф-харажатларнинг 50 фоизи компенсация кўринишида қоплаб берилади
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжмунида маълум қилинди.
🔰 Жорий йилнинг 22 февралида имзоланган “Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан заргарлик соҳасини янада ривожлантириш, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳуқуқий асос яратилди.
✅ Ушбу қарор орқали тармоқ учун бир қатор енгилликлар ва имтиёзлар берилмоқда. Жумладан:
🔹 Қимматбаҳо металларни 180 кунга кечиктириб тўлаш орқали харид қилишга рухсат берилди. Бу орқали заргарларни хом-ашё билан узлуксиз таъминланишига эришилади.
🔹 Қимматбаҳо металларни Олмалиқ ва Навоий кон металлургия комбинатларидан ёки биржа орқали тўғридан тўғри сотиб олиш жорий этилмоқда. Қимматбаҳо металларни харид қилиш соддалаштирилди ва хом-ашёни сотиб олиш тартиблари кенгайтирилди.
🔹Марварид, олмос ва бошқа қимматбаҳо тошларни мамлакатимизга олиб кириш учун импорт божхона божидан озод этилди.
🔹 Заргарлик буюмларини лазер орқали тамғалашга рухсат берилди. Нозик ва нафис заргарлик буюмларини механик зарб орқали тамғалашда буюмнинг кўринишига, сифатига зарар етказмаслик мақсадида лазер орқали тамғалаш мумкин бўлди.
🔹 Aффинаж корхоналарга ўлчовли ёмбиларни жисмоний ва юридик шахсларга сотишга рухсат берилди.
🔹 Заргарлик буюмларини электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилди.
🔹Ишлаб чиқарувчилар учун 300 млн. сўмгача миқдорда имтиёзли микрокредитлар ажратилмоқда ва бу орқали моддий техник базасини такомиллаштиришга, айланма маблағини мустаҳкамлашга шароит яратилмоқда.
🔹 “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси аъзоларига “Ҳунарманд” уюшмасига берилган солиқ имтиёзлари тадбиқ этилмоқда.
🔹 Миллий брендларни ривожлантириш мақсадида Қўқон, Наманган, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида замонавий кўргазма савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
🔹 Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар учун нуфузли халқаро кўргазмаларда қатнашиши билан боғлиқ сарф-харажатларнинг 50 фоизи компенсация кўринишида қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

#Иқтибос
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили доктор Лианн Куппенс Kun.uz Интернет нашрига берган интервьюсида нормал ҳаёт тарзига қачон қайтилишини кутиш мумкинлиги бўйича гапирган.
«Бу жуда ҳам яхши ва шу билан бирга мураккаб савол. Бу дунё етакчилари, шунингдек, жамиятга, одамларнинг ўзига ҳам боғлиқ. Вакциналар расман жуда ҳам муҳим – ҳа. Лекин улар етарли эмас. Ихтиёримиздаги вакциналар, шу жумладан, биз кутиб олганимиз бугунги вакцина AstraZeneca якка ўзи туриб беролмайди.
Вакциналарни қўллаш билан бирга ниқоб тақиш, қўлни дезинфекциялаш ва ижтимоий масофани сақлашни ҳам давом эттириш шарт. Демак, вакциналар яхши, лекин эпидемияни тугатиш учун етарли эмас. Бунга вақт ҳам керак. Яъни биз инқирознинг ўртасида турибмиз. Дунёнинг ҳар бурчагида шикастланишлар ошиб бораётганини кўряпмиз. Ўзбекистонда касалланиш кам эканлиги бахтимиздир. Коронавируснинг аслидан бироз бошқача бўлган штаммлар Ғарбий Европада кенг тарқалиб, у ердаги соғлиқни сақлаш тизимини фалаж қиляпти. Янги штаммлар Марказий Осиёга ҳам аста кириб келяпти. Бинобарин, биз огоҳ бўлишимиз ва тайёр туришимиз зарур», деган у.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
#Иқтибос Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили доктор Лианн Куппенс Kun.uz Интернет нашрига берган интервьюсида нормал ҳаёт тарзига қачон қайтилишини кутиш мумкинлиги бўйича гапирган. «Бу жуда ҳам яхши ва шу билан бирга мураккаб савол.…
#Иқтибос
Шунингдек, доктор Лианн Куппенс вакциналарнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги борасидаги шубҳалар ва хавотирлар бўйича изоҳ берди.
«Одамлар қўрқмаслиги керак. ЖССТ фавқулодда фойдаланишга рухсат берган вакциналар жудаям синчковлик билан таҳлилдан ўтган. ЖССТ учун энг муҳими хавфсизлик, самарадорлик ва сифатга ишонч ҳосил қилишдир. Хавфсизлик дегани ножўя таъсирлар билан боғлиқ. Албатта ножўя таъсирлар бўлади – бош оғриғи, қўлдаги оғриқ. Лекин аксари жуда кичик ножўя таъсирлар бўлади.
Жуда ҳам ёмон ножўя таъсирлар бир-икки ҳолатларда учраб туради. AstraZeneca вакцинаси чинакам кучли, хавфсиз ва самарали эканига ЖССТнинг ишончи комил ва унинг сифати жуда ҳам яхши. Биз Ўзбекистон аҳолисини талаб доирасида приоритетларга кўра эмлашда давом этамиз деб умид қиламиз. Аввал тиббиёт ходимлари, қариялар...
ЖССТ ўлароқ ҳукумат ва соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлаш равон кечиши учун барча нарсани муҳайё қилганидан биз фахрланамиз ва хурсандмиз», дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_OfficialЭкстремал шароитда юқори жанговар шайлик
✍️ Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бўлинмаларнинг жанговар шайлигини ушлаб туриш, уларнинг ҳар қандай вазият ва шароитда юқори шайлик даражасини таъминлаш мақсадида Нукус гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида батальон тактик ўқуви ўтказилди.
Батальон жанговар шайлигини юқори даражага келтириш, белгиланган ҳудудга марш юришини амалга ошириш, қўриқловни ташкил этиш ва жавобгарлик ҳудудини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган ўқувлар шартли “Тревога!” сигналидан бошланди.
Қисқа вақт ичида ҳарбий қисмга етиб келган шахсий таркиб қурол-аслаҳа, жанговар ва ҳарбий техникаларни қўллашга шай ҳолатга келтиришди.
Батальон тактик гуруҳи таркибида ўқувда иштирок этган шахсий таркиб бир неча кун давом этган машғулотларда ҳаво ҳароратининг экстремал паст шароитида ҳам қўшинларнинг махсус ҳаракатини амалда намойиш эта олди.
Мазкур ўқувларда 50 га яқин танк, жанговар ва ҳарбий техникалар қатнашди. Машғулот якунида шахсий таркиб техникаларда колонна бўлиб доимий туриш жойига қайтарилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official🔹Аҳоли орасида коронавирус билан касалланиш кўпаяётганига сабаб нима?
🔹Жиддий карантин чоралари жорий этиладими?
🔹Чет элдан келтирилаётган вакциналар қайси талабларга кўра танланмоқда?
〰️〰️〰️〰️
❗️Шу каби муҳим масалалар юзасидан АОКАда ташкил этилган матбуот анжумани бошланди.
Тўғридан-тўғри томоша қилинг:
👉 https://www.facebook.com/aoka.uz/live/
〰️〰️〰️
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавируснинг янги штамми тез юқувчан ва касаллик оғир кечади
АОКАдаги матбуот анжуманида ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс нутқидан:
〰️〰️〰️
«COVID-19 нинг янги штамми олдингиларига нисбатан тез юқувчан бўлиб, касаллик оғир кечиши билан ажралиб туради. Шу боис биз Марказий Осиёда ушбу касаллик хуружи назоратдан чиқиб кетмаслиги учун ҳаракат қилишимиз керак.
Ўзбекистон ҳукумати шу пайтга қадар коронавирус билан самарали курашиб келмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан натижадор тадбирлар амалга ошириляпти.
📌 Шу боис карантин чораларини кучайтириш талаб этилади. Энг асосийси — ниқоб тақиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳамда ижтимоий масофа сақлашдир».

⚡️«Вакцина — коронавирусни юқтириб олишдан ҳимоя қилмайди»
АОКАдаги матбуот анжуманида ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс нутқидан:
〰️〰️〰️
💉 «Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш Наврўз байрамидан кейин бошланиши режалаштирилган. Бу ерга олиб келинаётган вакциналарнинг барчаси ЖССТ томонидан тасдиқланган вакциналар ҳисобланади.
❗️Алоҳида таъкидлаш керакки, вакцина — коронавирусга қарши курашда кичик бир қурол. У коронавирусга чалинган инсон ҳолатининг жиддийлашишининг олдини олишда сўзсиз ёрдам беради. Бироқ вакцина инсонни коронавирусни юқтиришдан сақлаши ҳали тасдиқланмаган.
🦠 Дейлик, бугун сиз вакцина олсангиз эртага ёки индинга ўзингиз ёки яна бошқа инсонга юқтиришингиз ҳам мумкин. Шу боис вакцина олган инсонлар ҳам карантин талабларига риоя қилиши шарт».

❗️Ўзбекистонга келтирилган «AstraZeneca/Oxford вакцинасининг самарадорлиги — 70 фоиз», — Баҳодир Юсупалиев
АОКАдаги матбуот анжуманида Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонга олиб келинаётган вакциналар ҳақида маълумот берди:
💊 «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19га қарши AstraZeneca/Oxford вакцинасини фавқулодда ишлатиш мумкин бўлган вакциналар рўйхатига киритган.
Ҳар битта тавсия биринчи навбатда, чуқур таҳлил асосида бўлади. AstraZeneca вакцинаси ҳам 23 минг нафар кўнгиллида ўтказилган таҳлиллар асосида унинг самарадорлиги 70 фоиз дея кўрсатилган.
Тўғри, айрим вакциналар 90 ёки 80 фоизлик самарадорликка эга бўлиши ҳам мумкин. Лекин 70 фоиз самарадорликка эга вакцина ҳам самарали ва эмлашга тавсия этиладиган вакцина ҳисобланади.
Бироқ бу фақатгина мазкур вакцинани қўллаймиз, дегани эмас. Бундан ташқари бошқа вакциналарини ҳам олиб келиш бўйича музокаралар олиб бориляпти.
Масалан, "Sputnik V" вакцинаси бўйича 1 миллион дозага шартнома ишлаб чиқилган. Шартномани айни пайтда Россия томони кўриб чиқмоқда, музокаралар якунига кўра вакцина Ўзбекистонга олиб келинади».

⚡️Коронавирусга қарши вакцина ўлим ҳолатига сабаб бўлгани тасдиқланмаган
АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг айтишича, дунёда вакцина қилинганларнинг ўлими билан боғлиқ фактлар тасдиқланмаган.
«Вакцина билан эмлаш ишлари Ўзбекистонда Наврўз байрамидан сўнг бошланади. Унгача ЖССТ вакцина безарар экани ҳақидаги хулосаларини тақдим этишлари лозим.
Вакциналар бизга текинга етказиб бериляпти. Биринчи навбатда шифокорлар, беморлар билан мулоқот қилганлар, ўқитувчилар ҳамда МТМ ходимлари коронавирусга қарши эмланади», деди Юсупалиев.
ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзаденинг қўшимча қилишича, вакцинани вақтинча тўхтатиб туриш — бу унинг бекор қилинишини англатмайди. Шу пайтга қадар «AstraZeneca/Oxford вакцинасини бирор бир мамлакат бекор қилгани йўқ, шунчаки айрим масалаларга аниқлик киритиш учун пауза қилинган» холос».

«Каратин чоралари эмас, унинг қоидаларига риоя этиш устидан назорат кучайтириляпти», — Анвар Алимов
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов карантин чоралари кучайтирилиши билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди.
«Январь ойидан буён коронавирусга олинган тест натижаларини таҳлил қилсак, 0,1 фоиз ҳолатда касаллик аниқланяпти. Уларнинг аксарияти симптомсиз кўринишда бўлгани учун уй шароитида даволаняпти.
Куни кеча ўтказилган халқ депутатлари шаҳар кенгаши йиғилишида қабул қилинган қарорда бирорта янги, кучайтириш бўйича банд йўқ.
Бугун фақатгина мавжуд талаблар устидан назоратни кучайтириш масаласи кўриляпти. Талаб этилаётган энг асосий уч нарса — ниқоб тақиш, қўл ювиш, ижтимоий масофани сақлаш», — деди Алимов.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❓Нега кўп давлатлар «Astra Zeneca» вакцинасидан бош тортди ёки тўхтатиб қўйди?
Баҳодир Юсупалиев, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:
💉 «Astra Zeneca» вакцинаси билан Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда аллақачон 17 миллион киши эмланган. Улар орасида зарарли таъсир қилган деб баҳоланган ҳолатлар миллиондан биттани ташкил қилади.
⚠️ Бунда асосан тромбоз ҳолатлари (томир ичида пайдо бўладиган қон лахтаси, томир деворига ёпишиб, қон оқимига халақит беради) кузатилди. Европа мамлкатларида биринчи навбатда 65 ёшдан юқори аҳоли эмланиши кўзда тутилган. Табиийки, бу ёшдаги одамлар ҳар қандай бошқа касалликларга мойил бўлади. Бунга айнан у ёки бу вакцина сабабчи деб айтолмайман. Масалан, худди шу ҳолат «Pfizer» вакцинасида ҳам кузатилган.
🔎 Бундай ножўя таъсирлар айнан вакцина туфайли келиб чиқди деб ҳеч ким айтолмайди, ҳатто ЖССТ ҳам. Биз ЖССТ таркибидаги махсус коммисияларнинг хулосаларини кутяпмиз. Дунёда бирор вакцина қўллашдан тўхтатиб турилгани — унинг бутунлай зарарли деган хулосага олиб келмайди. Шунчаки ҳозирда унинг таъсирлари борасида чуқур ўрганишлар олиб борилмоқда».
https://t.iss.one/aoka_uz

❓Одамларни вакцинация жараёнларига ундаш учун атайлаб касаллик кўпайиши бўрттириб кўрсатиляптими?
Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари:
〰️〰️〰️
«Эмлашга жалб қилиш учун атайин касаллик бўрттириб кўрсатиляпти, деган гапларда мантиқ йўқ. Касаллик болалар орасида кўпайяпти, биз эса 18 ёшдан юқориларни эмлашни режалаштиряпмиз.
Карантин чекловларига келсак, бундай бўлишига ўзимиз сабабчимиз. Чунки ниқоб тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш, масофа сақлаш қоидаларини унутиб қўйдик. Биз ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилиб кетдик, мана шу ҳолат вазият жиддийлашувига сабаб бўляпти».

1,3 млрд. сўмлик шиналарни ноқонуний олиб кириш режалари фош этилди
Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати маълумотига кўра,
✅Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идораси” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан келтирилган контейнерлар божхона кўригидан ўтказилганда, ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 154,5 миллион сўмлик жами 421 дона автомобиль шиналари борлиги аниқланди.
✅Яна бир ҳолатда эса, Қўқон шаҳридаги корхоналардан бирининг номига келтирилган контейнерлар кўздан кечирилганда, контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 427 миллион сўмлик 1221 дона автомобиль шиналари борлиги аниқланди.
✅Навбатдаги ҳолатда, “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари “велосипед эҳтиёт қисмлари” товарларини божхона кўригидан ўтказишганида, ҳужжатларда кўрсатилмаган, қиймати 930 млн сўмлик 3780 дона “велосипед шиналари” ҳамда 49418 дона “велосипед камералари” борлиги аниқланди.