Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.69K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзэнергоинспекция” бошлиғининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Норбобоев Наврўз Бердиқобилович 1990 йил 17 мартда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Н.Норбобоев 2011-2020 йилларда Фанлар академияси “Фан” нашриёти, “Соғлом авлод” газетаси ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔰Пенсия миқдори тўғрисида маълумотномаларни қаердан олиш мумкин

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ахборот хизмати
хабарига кўра, пенсионерларга ушбу маълумотномаларни Пенсия жамғармасига келмасдан олишлари учун кенг имкониятлар яратилган.

➡️Биринчи усул - исталган Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш орқали;

➡️Иккинчи усул - “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” (my.gov.uz) орқали электрон шаклда

➡️Учинчи усул - Пенсия жамғармасининг расмий веб-сайти (www.pfru.uz) орқали масофадан электрон шаклда маълумотномаларни олишлари мумкин.

📎 ☎️ -11-40 🌏 - https://pfru.uz

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
"COVID-19"га қарши 660 минг доза вакцина олиб келинди

Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби
нинг маълум қилишича, ушбу вакциналарни етказиб бериш Эпидемияларга тайёргарликни таъминлаш мақсадида инновациялар учун коалиция (CEPI), Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс (GAVI), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)дан иборат бўлган COVAX глобал ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботир Қурбоновнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон GAVI ташкилотининг COVAX дастурига аъзо давлатлар қаторига киради. Шу боис, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йил январь ойида коронавирусга қарши эмлаш учун вакцина етказиб бериш юзасидан GAVI ташкилотига буюртма берилган эди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида йилнинг охирига қадар мамлакатимизга умумий микдорда 20 фоиз аҳолини эмлаш учун етарли даражада вакцина, шприц ва хавфсиз утилизация қутилари етказиб берилиши кўзда тутилган. COVAX фонди ҳисобидан Ўзбекистонга 2 миллион дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинасини етказиш, шундан 2021 йил I чоракда 35-40 фоизини, қолган қисмини II чоракдан дунё бўйлаб вакциналарнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, босқичма-босқич етказиб берилиши режалаштирилган.

Бугун олиб келинган 660 минг доза вакциналар COVAX Ўзбекистон учун ажратган 2 миллион доза вакциналарнинг биринчи қисмидир. Вакциналарнинг қолган қисми яқин ойларда етказиб берилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 17 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори мазмун-моҳияти ва ижроси
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: "Ўззаргарсаноати" уюшмаси, НКМК, "Ўзмиллийбанк" ва бошқа мутасадди ташкилотлар

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Соғлиқни сақлаш ва Инновацион ривожланиш вазирликлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
«2021 йилда ҳам электр энергияси тарифи оширилмайди» — Улуғбек Мустафоев

✍️ «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
ахборот хизмати хабарига кўра, Акциядорлик жамияти раиси Улуғбек Мустафоев журналистлар билан мулоқот вақтида электр энергияси нархлари оширилмаётгани, тизимда бўлиб турадиган жиноятлар ҳақида фикр билдирди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан олтин эсдалик тангалари ва “Хамса” асари асосида тайёрланган олтин сувенирлар тўплами зарб этилиб, тижорат банклари орқали сотуви йўлга қўйилди.

#видео

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.
Президентимиз ва Элбоши яқинлашиб келаётган баҳорий Наврўз айёми муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана провел телефонный разговор с Первым Президентом Казахстана.
Глава нашего государства и Елбасы обменялись поздравлениями с наступающим весенним праздником Навруз, пожелали двум братским народам мира, благополучия и процветания.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-казахстанских отношений многовековой дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2021 йил 27-28 март кунлари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки (IT Park) ва Қашқадарё олий таълим муассасалари кўмагида «Hack4Region» хакатонини ўтказилади

АКТ вазирлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, тадбир доирасида иштирокчилар икки кун ичида жамиятимизнинг долзарб вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган стартап лойиҳаларни ишлаб чиқаришлари ва уни жамоатчилик ва ҳакамлар ҳайъати олдида тақдим этишлари керак.

📌 Энг истиқболли ва қизиқарли стартап лойиҳаларнинг муаллифлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

🗒 Рўйхатдан ўтиш 2021 йил 25 март куни 15:00да тугайди.

🔗 Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:
https://forms.gle/YprzHU2XakQ4FEyg7

📪 Манзил: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Uza.uz сайтида “Вояга етмаган қизалоқни таҳқирлаган шахслар нега жазога тортилмаяпти?” сарлавҳали мақола юзасидан Республика Бош прокуратураси муносабат билдирди

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов
нинг маълум қилишича, ЎзА материалида Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида 2020 йилнинг сентябрь ойида 14 ёшли қизалоқни ўғирлаш, номусига тегиш каби мудҳиш жиноят содир этган шахс орадан олти ой ўтган бўлса ҳам ҳамон жазога тортилмаганлиги баён қилинган.

Аниқланишича, ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани прокурори томонидан 2020 йил 30 сентябрь куни Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида, жиноят ишига жалб қилинган гумондор шахсни айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш учун асослар етарли эмаслиги, тайинланган экспертизалар хулосалари тайёр бўлмаганлиги сабабли 2020 йил 30 октябрь куни жиноят иши юзасидан олиб борилаётган дастлабки суриштирув харакатлари жиноят-процессуал тартибида ҳаракатдан вақтинча тўхтатилган.

Мазкур жиноят иши 2021 йил 13 февраль куни қайта тикланиб, тергов ҳар томонлама тўла ва холисона олиб борилишини таъминлаш, айбланувчи, фуқаровий даъвогар ва жабрланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахсларни аниқлаш учун ҳолатга гувоҳ бўлган шахсларни терговга жалб қилиш зарурлиги сабабли жиноят иши тергов органига ўтказилган.

Ҳозирда Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик

Бугун соат 16:00 да АОКАда шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этади.

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔊 "Агентлик ва ёшлар" акцияси давом этмоқда

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Агентлик томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот технологиялари мактабида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

▪️ Унда ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигига қаратилган "Истеъмолчи рақамли маконда" ва "Оқилона истеъмол" мавзуидаги тақдимот ўтказилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💰Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар учун нуфузли халқаро кўргазмаларда қатнашиши билан боғлиқ сарф-харажатларнинг 50 фоизи компенсация кўринишида қоплаб берилади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжмунида маълум қилинди.

🔰 Жорий йилнинг 22 февралида имзоланган “Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан заргарлик соҳасини янада ривожлантириш, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳуқуқий асос яратилди.

Ушбу қарор орқали тармоқ учун бир қатор енгилликлар ва имтиёзлар берилмоқда. Жумладан:

🔹 Қимматбаҳо металларни 180 кунга кечиктириб тўлаш орқали харид қилишга рухсат берилди. Бу орқали заргарларни хом-ашё билан узлуксиз таъминланишига эришилади.

🔹 Қимматбаҳо металларни Олмалиқ ва Навоий кон металлургия комбинатларидан ёки биржа орқали тўғридан тўғри сотиб олиш жорий этилмоқда. Қимматбаҳо металларни харид қилиш соддалаштирилди ва хом-ашёни сотиб олиш тартиблари кенгайтирилди.

🔹Марварид, олмос ва бошқа қимматбаҳо тошларни мамлакатимизга олиб кириш учун импорт божхона божидан озод этилди.

🔹 Заргарлик буюмларини лазер орқали тамғалашга рухсат берилди. Нозик ва нафис заргарлик буюмларини механик зарб орқали тамғалашда буюмнинг кўринишига, сифатига зарар етказмаслик мақсадида лазер орқали тамғалаш мумкин бўлди.

🔹 Aффинаж корхоналарга ўлчовли ёмбиларни жисмоний ва юридик шахсларга сотишга рухсат берилди.

🔹 Заргарлик буюмларини электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилди.

🔹Ишлаб чиқарувчилар учун 300 млн. сўмгача миқдорда имтиёзли микрокредитлар ажратилмоқда ва бу орқали моддий техник базасини такомиллаштиришга, айланма маблағини мустаҳкамлашга шароит яратилмоқда.

🔹 “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси аъзоларига “Ҳунарманд” уюшмасига берилган солиқ имтиёзлари тадбиқ этилмоқда.

🔹 Миллий брендларни ривожлантириш мақсадида Қўқон, Наманган, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида замонавий кўргазма савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

🔹 Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар учун нуфузли халқаро кўргазмаларда қатнашиши билан боғлиқ сарф-харажатларнинг 50 фоизи компенсация кўринишида қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Иқтибос

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили доктор Лианн Куппенс
Kun.uz Интернет нашрига берган интервьюсида нормал ҳаёт тарзига қачон қайтилишини кутиш мумкинлиги бўйича гапирган.

«Бу жуда ҳам яхши ва шу билан бирга мураккаб савол. Бу дунё етакчилари, шунингдек, жамиятга, одамларнинг ўзига ҳам боғлиқ. Вакциналар расман жуда ҳам муҳим – ҳа. Лекин улар етарли эмас. Ихтиёримиздаги вакциналар, шу жумладан, биз кутиб олганимиз бугунги вакцина AstraZeneca якка ўзи туриб беролмайди.

Вакциналарни қўллаш билан бирга ниқоб тақиш, қўлни дезинфекциялаш ва ижтимоий масофани сақлашни ҳам давом эттириш шарт. Демак, вакциналар яхши, лекин эпидемияни тугатиш учун етарли эмас. Бунга вақт ҳам керак. Яъни биз инқирознинг ўртасида турибмиз. Дунёнинг ҳар бурчагида шикастланишлар ошиб бораётганини кўряпмиз. Ўзбекистонда касалланиш кам эканлиги бахтимиздир. Коронавируснинг аслидан бироз бошқача бўлган штаммлар Ғарбий Европада кенг тарқалиб, у ердаги соғлиқни сақлаш тизимини фалаж қиляпти. Янги штаммлар Марказий Осиёга ҳам аста кириб келяпти. Бинобарин, биз огоҳ бўлишимиз ва тайёр туришимиз зарур», деган у.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
#Иқтибос Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили доктор Лианн Куппенс Kun.uz Интернет нашрига берган интервьюсида нормал ҳаёт тарзига қачон қайтилишини кутиш мумкинлиги бўйича гапирган. «Бу жуда ҳам яхши ва шу билан бирга мураккаб савол.…
#Иқтибос

Шунингдек, доктор Лианн Куппенс вакциналарнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги борасидаги шубҳалар ва хавотирлар бўйича изоҳ берди.

«Одамлар қўрқмаслиги керак. ЖССТ фавқулодда фойдаланишга рухсат берган вакциналар жудаям синчковлик билан таҳлилдан ўтган. ЖССТ учун энг муҳими хавфсизлик, самарадорлик ва сифатга ишонч ҳосил қилишдир. Хавфсизлик дегани ножўя таъсирлар билан боғлиқ. Албатта ножўя таъсирлар бўлади – бош оғриғи, қўлдаги оғриқ. Лекин аксари жуда кичик ножўя таъсирлар бўлади.

Жуда ҳам ёмон ножўя таъсирлар бир-икки ҳолатларда учраб туради. AstraZeneca вакцинаси чинакам кучли, хавфсиз ва самарали эканига ЖССТнинг ишончи комил ва унинг сифати жуда ҳам яхши. Биз Ўзбекистон аҳолисини талаб доирасида приоритетларга кўра эмлашда давом этамиз деб умид қиламиз. Аввал тиббиёт ходимлари, қариялар...

ЖССТ ўлароқ ҳукумат ва соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлаш равон кечиши учун барча нарсани муҳайё қилганидан биз фахрланамиз ва хурсандмиз
», дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official