Расмий хабарлар I Официальные новости
33.3K subscribers
33.2K photos
7.72K videos
53 files
31.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини янада кенгайтириш, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди. Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
В ходе беседы рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего расширения узбекско-казахстанского многопланового сотрудничества, укрепления отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства между двумя странами.
Состоялся также обмен мнениями по международной
и региональной повестке. Был рассмотрен график предстоящих двусторонних и многосторонних мероприятий.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АКТ вазирлиги Ўзбекистонда интернет нархи қимматлиги ҳақида Адлия вазири келтирган фактларга муносабат билдирди

АОКАда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов иштирокида ўтказилган брифингдан:

〰️〰️〰️
💰 «Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисида Адлия вазири 1 Гигабайт мобил интернет Ҳиндистонда — 950 сўм, Исроилда — 1,2 минг сўм, Қирғизистонда — 2,2 минг сўм, Италияда — 4,5 минг сўм, Украинада — 4,9 минг сўм, Қозоғистонда — 5 минг сўм, Ўзбекистонда эса — 16 минг сўмни ташкил этиши ва мамлакатимизда интернет қамрови 51 фоиз эканини айтди.

Ушбу маълумотлар https://www.cable.co.uk/ ресурсидан олинган. Мазкур маълумотлар 2020 йилнинг феврал ойида шакллантирилган бўлиб (2020 йил 24 феврал), ҳозирги кундаги кўрсаткичларга умуман мос келмайди. Шу билан бирга, мазкур ресурс томонидан Ўзбекистондаги операторларнинг айнан қайси тариф режа ёки пакетлари ҳақида маълумот олингани кўрсатилмаган.

📲 Ҳозирда республикамиз аҳолиси ҳар ой ўртача 4-5 Гигабайт интернет сарфлаяпти. 2021 йил март ойи ҳолатига кўра, 1 Гигабайт ҳажмдаги мобил интернет хизматининг ўртача нархи 6-7 минг сўмни ташкил этмоқда.

📉 2019-2021 йилларда оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф мавжуд техник қувватларни кескин ошириш ҳисобига оператор ва провайдерларга ХПКМ орқали тақдим этиладиган 1 Мегабит/с тезликдаги канал нархи 2 баробарга арзонлаштирилди ва хозирги кунда ушбу хизмат нархи 40 000 сўм этиб белгиланган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Тошкент вилоятидаги мактаб битирувчилари билан учрашди

📌 Дастлаб, Чиноз туманидаги 13-сон умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан бўлган суҳбатда вазир ўқувчи-ёшларга олий таълимга қамровнинг йилдан йилга оширилаётгани, янгидан-янги маҳаллий, хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалари ташкил этилаётгани, қолаверса, ўқишга киришда абитуриентларга берилаётган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида маълумот берди, дея маълум қилди вазирлик ахборот хизмати.

🔰 Тумандаги 20-, 43- ва 36-сон умумтаълим мактаблари педагоглари ва битирувчилари билан учрашувлар ҳам очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, конструктив таклифларга бой бўлди.

📚 Учрашув давомида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг фаоллиги ва ўқишга бўлган интилишини рағбатлантириш мақсадида ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан иборат китоблар тўплами, шахмат ва шашка ҳамда стол тенниси жамланмаси совға қилинди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетика вазири стипендияси таъсис этилди

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг тегишли буйруғи билан Энергетика вазирлиги мутасаддилигидаги олий ўқув юртлари талабалари учун “Энергетика вазири стипендияси” таъсис этилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Энергетика вазири стипендияси 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети, “ММФИ” Миллий тадқиқот ядро университети ва “МЭИ” Миллий тадқиқот университетларининг Тошкент шаҳридаги филиалларида таҳсил олаётган 3 нафаргача бўлган энг иқтидорли талабаларига Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараварида ҳар ойда тўлаб борилади.

Стипендиатларга Энергетика вазирлиги томонидан “Энергетика вазири стипендияси соҳиби” кўкрак нишони ҳамда қимматбаҳо совҳалар берилади.

Шу билан бирга, стипендиатлар ўқишни тамомлаганларидан сўнг вазирлик тизимидаги ташкилотларда иш билан таъминланиши кафолатланади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 2020 йилда 5 Петабайт сиғимли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилди.

Маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказларида 2 баробарга, туман марказлари даражасида эса 4 баробар ошди.

Оптик толали тармоқларнинг узунлиги жорий йил охиригача 118,6 минг километргача етказилади.

2019-2021 йилларда мобил алоқа абонентлари учун интернет пакетлари (1 Мегабайт учун) нархлари 5 баробаргача арзонлашди ҳамда киритилган интернет трафиги ҳажми ўртача 3-5 мартагача оширилди.

〰️〰️〰️
📹 АОКАда АКТ вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда

Ҳудудлар раҳбариятининг коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган чораларни жорий этиш бўйича ваколатини инобатга олиб коронавируснинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим мактабларида ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Масофавий шаклга ўтадиган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар мактаб раҳбарияти томонидан ота-оналарга синф раҳбарлари орқали етказиб борилади.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда уларни "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ҳамда электр энергетикаси тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Қашқадарёда 11 трлн 300 млрд сўмлик 1 минг 125 та ҳудудий лойиҳа шакллантирилгани маълум қилинди.
Магистрал электр тармоқлари ва подстанциялар қуриш ва янгилаш режалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проекты, которые планируется реализовать в Кашкадарьинской области и электроэнергетической отрасли.
Для осуществления в регионе сформировано 1 125 проектов на сумму 11 триллионов 300 миллиардов сумов.
Обсуждены планы по строительству и обновлению магистральных электросетей и подстанций.

#Mirziyoyev #taqdimot #Qashqadaryo #elektrtarmoqlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувига муносабати

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, Жиззахда бўлиб ўтган футбол бўйича Ўзбекистон суперлигасининг 2-тури доирасидаги «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувидан кейин содир бўлган воқеалар жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Мазкур ҳолат Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳам эътиборидан четда қолмади. Бугун Ҳакамлик қўмитаси «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувини бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновнинг ўйин давомидаги ҳатти-ҳаракатларини атрофлича ўрганиб чиқди ва якуний қарорини эълон қилди. Унга кўра, «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувида бош ҳакам қўпол хатоларга йўл қўйганлиги ҳамда ушбу хатолар ўйин натижасига таъсир ўтказганлиги сабабли В.Серазитдинов ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди.

Нафақат юртимизда, балки бутун дунёда миллионлар ўйини бўлмиш футболни янада оммалаштириш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳакамларнинг савиясини ошириш учун кўплаб халқаро семинарлар ташкил этилмоқда. Шунингдек, футбол учрашувларининг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида 2021 йилдан бошлаб ФИФА билан ҳамкорликда Ўзбекистон суперлигасида VAR (Video Assistent Referee) тизимидан фойдаланиш амалиётга жорий этилди. Бу эса футбол ўйинларида ҳакамлик савияси ва сифатининг ортишига хизмат қилади. Ҳозирча Суперлига доирасидаги барча ўйинларда VAR тизимини амалиётга жорий этишнинг имкони йўқ. Бироқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси босқичма-босқич Суперлига ва мамлакат кубоги учрашувлари, қолаверса Про-лига доирасидаги ўйинларга VAR тизимини максимал даражада кўпроқ жорий этиш чораларини кўрмоқда. Бундан кўзланган мақсад, учрашувларда адолатни таъминлаш ва ҳакамликда инсон омилининг минимумга келтириш.

Равшан Эрматов (Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари) – Ўзим ҳам футбол ўйнаганман, ҳакамлик қилганман. «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувидан кейин «Турон» клуби бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг эҳтиросга берилиб билдирган фикрларини яхши тушуниб турибман. Футбол – бу жамоавий ўйин, унда бир мақсад йўлида бутун жамоа ҳаракат қилади, футболчилардан тортиб шифокору массажчи, клубнинг техник ходимигача. Албатта, ҳакамнинг билиб ёки билмасдан йўл қўйган хатоси туфайли бутун жамоанинг меҳнати йўққа чиқарилишини кескин қоралайман. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар масаласига ҳар қачонгидан жиддий эътибор қаратган ҳолда ўйинлардаги ҳакамлик сифатини ошириш ҳамда адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш чораларини кўрмоқда.

Кези келганда шуни ҳам таъкидлашим керак, футбол учрашувларидаги ҳар бир расмий шахс ҳох у футбол майдонида, ҳох ундан ташқарида бўлсин, ўзини масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳамда муносиб тутиб, этика қоидаларига риоя қилиши шарт.

Мақсадимиз – ўзбек футболининг мавқеини кўтариш, болалар футболини тизимли ривожлантириш ва мухлислар орзиқиб кутаётган жаҳон чемпионатига чиқиш орзусини руёбга чиқариш.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Экологик аудит тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–678-сон, 15.03.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

📋 Қонунга кўра, экологик аудит экологик аудиторлик ташкилоти ва экологик аудит буюртмачиси ўртасида тузиладиган, экологик аудит ўтказиш муддатлари ва бошқа шартлари белгиланадиган шартнома асосида ўтказилади.

🚫 Экологик аудит субъектининг фаолияти тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бир йил давомида текширилмайди.

☑️ Экологик аудит ихтиёрий ёки мажбурий шаклда ўтказилиши мумкин.

📌 Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи кам бўлган ёки унчалик кам бўлмаган (локал таъсирга эга) экологик аудит субъектларининг фаолиятига нисбатан экологик аудит ихтиёрий тартибда ўтказилади.

🔎 Атроф-муҳитга юқори ва ўртача таъсир кўрсатиш хавфига эга бўлган экологик аудит субъектлари ҳар йилги мажбурий экологик аудитдан ўтказилиши лозим.

📂 Экологик аудит ўтказиш якунлари бўйича экологик аудит хулосаси тузилади.

❗️Ушбу хулоса махфий ҳужжат бўлиб, экологик аудит буюртмачисининг розилигисиз ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.

Қонунга кўра, экологик аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилдир.

🧾 Экологик аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат экологик аудиторлик ташкилотининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда тузилади.

🏢 Экологик аудиторлик ташкилотлари Давлат хизматлари агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Экологик аудиторлик ташкилотлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 16 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими тизимида малакали кадрлар тайёрлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Божхоначилар қарийб 9 млрд. сўмлик “парфюмерия” операциясига чек қўйишди
Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, хориждан Наманган вилоятида фаолият олиб борувчи жамиятлардан бирининг номига келтирилган 4 та юк контейнерларини тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, контейнерларда юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча бўлган қиймати 7 млрд. 764 млн.сўмлик 883 минг 105 дона парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда Наманган вилоятида фаолият олиб борувчи жамият номига келтирилган юк контейнери кўздан кечирилганда, контейнерларда юк-кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган умумий қиймати 1 млрд. 123 млн. сўмлик 744 минг 546 дона парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2022 йилдан банк картаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлган электрон чипли махсус пенсия картаси жорий этилади

Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати маълум қилди.

〰️〰️〰️
Янги Қарор лойиҳасига кўра:

👨🏻‍💻 2022 йил 1 апрелдан бошлаб пенсияларни ҳисоблаш фуқароларнинг «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган меҳнат стажи, олий ўқув юртларидаги кундузги таълим ва ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги электрон маълумотлари асосида амалга оширилади.

💳 Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини босқичма-босқич жорий этиш, жумладан пенсияларни тайинлаш учун фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси билан мурожаат қилиш кифоя бўладиган тизимни жорий этилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб:

🏦 Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириладиган пенсия ва нафақалар тўлаш ҳар уч йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ўтказиладиган тендер асосида танланган тижорат банки томонидан амалга оширилади;

💵 пенсия ва нафақалар етказилгани учун хизмат ҳақини тўлаш учун фуқароларнинг ҳар ойлик пенсия ва нафақа миқдорига қўшимча 1 фоиз устама жорий қилинади ҳамда тўловларни нақд пулсиз шаклда олиш ёки арзонроқ хизматдан фойдаланиш ҳисобига иқтисод қилинган маблағ пенсия ва нафақа олувчининг ихтиёрида қолдирилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
– Субсидия ўзи нима?

– Субсидия ва ипотека олиш тартиби қандай бўлади?

– Субсидия олишда ўзгаришлар борми?

Агентлик ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ва мавзуга оид бошқа саволларга оид маълумотни Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифасидаги жонли эфир орқали олишингиз мумкин.

📆 Жонли мулоқот 16 март куни Тошкент вақти билан 17:00 да бўлиб ўтади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юриш жаримага тортишга сабаб бўлади, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик бекор бўлгани йўқ

Бу ҳақда АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

Ушбу моддага кўра, Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official