Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
АҚШ Президенти Жозеф Байден Президент Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади.
Мактубда давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистон халқига энг эзгу тилаклар изҳор этилган.
Афғонистонда тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги биргаликдаги ишлар қайд этилиб, Байден администрацияси кейинги йилларда Ўзбекистонда эришилган муваффақиятларни давом эттириш учун ҳамкорлик қилишга тайёрлиги билдирилган.

Президент США Джозеф Байден поздравил Президента Шавката Мирзиёева в связи с праздником Навруз.
В письме выражены наилучшие пожелания главе нашего государства и народу Узбекистана.
Отмечена совместная работа по поддержке мирного урегулирования в Афганистане, выражена готовность администрации Байдена к сотрудничеству с нашей страной для продолжения прогресса, достигнутого в процессе реформ в Узбекистане.

#Mirziyoyev #maktub #AQSh #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлат бюджетига келиб тушадиган қатор маблағларнинг бир қисми “Ёшлар дафтари” жамғармасига йўналтирилади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

🔹Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) маҳаллий бюджетларида шаклланган қўшимча манбаларнинг камида 15 фоизи миқдорида ҳар чоракда ажратилади;

🔹Жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро хужжатлари бўйича келиб тушган маблағларнинг бир қисми “Ёшлар дафтари” жамғармасига йўналтирилади;

🔹хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари жалб этилади;

🔹ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар бўлиши мумкин.

⚠️“Ёшлар дафтари” жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмаларида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилади ҳамда маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳисобот бўлимлари томонидан юритилади.

Маълумот учун: Бугунги кунда, “Ёшлар дафтари” жамғармаларига 144,8 млрд сўм. миқдорида маблағлар шакллантирилган бўлиб, шундан
117,5 млрд сўм. – ҳудудий ва маҳаллий бюджетларнинг орттирилган қисмидан,
26,6 млрд сўм. – мажбурий ундирувлар ҳисобидан ҳамда 710 млн сўм. – ҳомийлик маблағлари ҳисобидан шакллантирилди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
#LIVE

Матбуот котиблари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланмоқда

Айни дақиқаларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар (туман) ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида тадбир ўтказилмоқда.

Тадбирда АОКА директори Асаджон Ходжаев иштирок этяпти ва матбуот котиблари билан соҳага оид долзарб мавзуларда суҳбатлашмоқда. Уларга Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг махсус сертификатлари топширилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари нималарга йўналтирилади?

📹 АОКАда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📸 2021 йилнинг 9-13 март кунлари маҳаллий ҳокимликлар ахборот хизматлари раҳбарлари учун ўтказилган махсус ўқув семинаридан фотожамланма

#Ўқув_семинари
#Матбуот_котиблари

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 2021 йил 9-13 март кунлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун махсус ўқув-семинар ташкил этди.

🖊 Унда 220 нафар матбуот котиби иштирок этди.

Эътиборингизга ушбу ўқув-семинарга бағишланган видеороликни ҳавола этамиз.

https://t.iss.one/aoka_uz