⚡️2020 йилда ички ишлар ходимлари томонидан 134та жиноят содир этилган, шундан 27тасида ўлим ҳолати қайд этилган
Пўлат Бобожонов, Ички ишлар вазири:
🔗 «Афсуски, ички ишлар органлари ходимлари орасида ўз ишига масъулиятсизлик билан қараётган, ҳаттоки жиноятга қўл урганлари ҳам йўқ эмас. Шу боис уларни ўқитиш касбга тайёрлаш бўйича яхши механзмлар бўйича ишлаяпмиз.
👮♂️ Илгари тизимга кўчадан, етарли малака ва тайёргарликка эга бўлмаган ходимлар ҳам ишга олинар эди. Ҳозирги кунда эса бу амалиётга чек қўйилган. Уларнинг ўрнига ҳудудлардаги 14та лицейларимиз ҳамда Темурбеклар мактабини тугатаётган йигит-қизларни ишга қабул қиляпмиз. Чунки улар уч йил форма кийган, етарли билим ва тажрибаларга эга ходим бўлиб етишиб чиқмоқдалар.
❗️2020 йилда ички ишлар ходимлари томонидан 134та жиноят содир этилган, унинг 27та ҳолати ўлим билан боғлиқ. Қолган 107та ҳолатда мансаб ваколатидан четга чиқиш, далилларни сохталаштириш, порахўрлик, фирибгарлик каби ҳолатлар аниқланди. Уларга озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазолар бериляпти».
Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисидан.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги масъул ходими Абдурасул Абдушерозов Низомда белгиланган енгилликлар тўғрисида маълумот берди.
〰️〰️〰️
📝 Қайд этилишича, фуқаролик масалалари юзасидан илтимоснома ва аризалар:
🔹Ўзбекистон ҳудудида яшаб турган шахс томонидан — доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига;
🔹Ўзбекистондан ташқарида яшовчи шахс томонидан — Ўзбекистоннинг консуллик муассасаси, шунингдек Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлимига топширилади.
👦🏻 Ота-онаси ёки улардан бирининг фуқаролиги ўзгарганда уларнинг илтимосномасига кўра, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган боланинг фуқаролиги фақат унинг ёзма розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
📗 18 ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга бўлган, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш бўйича илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.
⏳ Илтимоснома 3 иш кунида ўрганиб чиқилади.
🌐 Маълумотлар «e-fuqaro» идоралараро маълумотлар базасига киритилиб, материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоят ички ишлар бошқармаларига юборилади.
🔖 «E-fuqaro» ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси чоп этилади.
🔎 Материаллар ва текширув варақаси асосида 1 ой муддатда хулоса тайёрланиб, ички ишлар вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади ҳамда умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияга юборилади.
Низом билан шунингдек, Ўзбекистон фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш тартиблари белгиланди.

#LIVE
‼️ Матбуот котиблари учун ўқув-семинари давом этмоқда
👉 2-босқичда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар (туман) ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
✅ Семинарларда матбуот котиблари ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот хуружлари ҳамда зиддиятли вазиятларга тайёргарлик, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини ошириш, ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлаш, ташкилотнинг PR-стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда геосиёсат йўналишларида билимларини оширишмоқда.
🔜 Эртага семинарлар якунланиб, матбуот котиблари учун
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

махсус тақдимотлар
ташкил қилинади. Шунингдек, иштирокчиларга сертификатлар топширилади.РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
33 114 та квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар ипотека кредити асосида берилади
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги масъул ходими Абдурасул Абдушерозов маълумот берди.
〰️〰️〰️
Президент Фармонига кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида кўп квартирали уй-жойлар қурилади.
Фармон билан 2021 йилда янги тартиб доирасида:
📍республика бўйича жами 33 114 та квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар;
📍қишлоқ жойларда 8 336 та квартирадан иборат кўп қаватли арзон уй-жойлар;
📍фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3 550 та квартирадан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилади.
Шунингдек, 2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва дастлабки бадалнинг бир қисми учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдори тасдиқланди.
Жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилди (илгари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган).
👉 Батафсил