Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Садир Жапаров Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.
Бу Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари дўстлигининг, давлатлараро муносабатларда янги давр бошланганининг рамзи бўлди, дейиш мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев и Президент Садыр Жапаров высадили дерево на Аллее почетных гостей в резиденции Куксарой.
Церемония стала символом начала новой эпохи в узбекско-кыргызских отношениях и крепнущей дружбы народов наших стран.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
💰 Ўзбекистондан чет давлатларга 215 млн доллар миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган

🚧 2021 йилнинг январь-февраль ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 892 млн. долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 107 млн. долларга ёки 14 фоизга ошди.

💰Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 215 млн. долларга етди.

📈Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 677 млн. долларга етди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сенат раиси: «Ҳудудлардаги муаммолар ҳал этилмас экан, одамларнинг норозилиги кўпайиб бораверади»

Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисидан:

🔎 «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳозирги кунда олдимизда турган энг муҳим вазифалардан. Бироқ бу масалага ҳамма ҳам масъулият билан ёндашмаяпти. Президентимизнинг яқинда Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифлари давомида ҳудудларда тўпланиб қолган муаммоларни, маҳаллалардаги ҳолатни ҳаммамиз кўрдик. Аҳоли ўз норозилигини яширмаяпти. Ташрифлар давомида марказий ва ҳудудий ижро органлар фаолиятига баҳо ҳам берилмоқда. Муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ вазифалар ҳам белгиланиб, ҳокимлар ўша жойларга кўчиб ўтиб муаммоларни ҳал этяпти.

📌 Лекин савол туғилади. Ҳудудлардаги бундай муаммоларни наҳотки жойлардаги халқ вакиллари — депутатлар, сенаторлар кўрмаган. Ахир улар ҳам шу ҳудудда яшайдику. Одамлар уларга ишонч билдириб қўйганку. Қонун ваколат, давлат минбар бериб қўйибди. Қани жонкуярлик, қани фаоллик. Токи ҳудудлардаги муаммолар ҳал этилмас экан, одамларнинг норозилиги кўпайиб бораверади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2020 йилда ички ишлар ходимлари томонидан 134та жиноят содир этилган, шундан 27тасида ўлим ҳолати қайд этилган

Пўлат Бобожонов, Ички ишлар вазири:

🔗 «Афсуски, ички ишлар органлари ходимлари орасида ўз ишига масъулиятсизлик билан қараётган, ҳаттоки жиноятга қўл урганлари ҳам йўқ эмас. Шу боис уларни ўқитиш касбга тайёрлаш бўйича яхши механзмлар бўйича ишлаяпмиз.

👮‍♂️ Илгари тизимга кўчадан, етарли малака ва тайёргарликка эга бўлмаган ходимлар ҳам ишга олинар эди. Ҳозирги кунда эса бу амалиётга чек қўйилган. Уларнинг ўрнига ҳудудлардаги 14та лицейларимиз ҳамда Темурбеклар мактабини тугатаётган йигит-қизларни ишга қабул қиляпмиз. Чунки улар уч йил форма кийган, етарли билим ва тажрибаларга эга ходим бўлиб етишиб чиқмоқдалар.

❗️2020 йилда ички ишлар ходимлари томонидан 134та жиноят содир этилган, унинг 27та ҳолати ўлим билан боғлиқ. Қолган 107та ҳолатда мансаб ваколатидан четга чиқиш, далилларни сохталаштириш, порахўрлик, фирибгарлик каби ҳолатлар аниқланди. Уларга озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазолар бериляпти».

Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисидан.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги масъул ходими Абдурасул Абдушерозов Низомда белгиланган енгилликлар тўғрисида маълумот берди.

〰️〰️〰️
📝 Қайд этилишича, фуқаролик масалалари юзасидан илтимоснома ва аризалар:

🔹Ўзбекистон ҳудудида яшаб турган шахс томонидан — доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига;

🔹Ўзбекистондан ташқарида яшовчи шахс томонидан — Ўзбекистоннинг консуллик муассасаси, шунингдек Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлимига топширилади.

👦🏻 Ота-онаси ёки улардан бирининг фуқаролиги ўзгарганда уларнинг илтимосномасига кўра, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган боланинг фуқаролиги фақат унинг ёзма розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.

📗 18 ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга бўлган, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш бўйича илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.

Илтимоснома 3 иш кунида ўрганиб чиқилади.

🌐 Маълумотлар «e-fuqaro» идоралараро маълумотлар базасига киритилиб, материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоят ички ишлар бошқармаларига юборилади.

🔖 «E-fuqaro» ИМБда текширувдан ўтиб, якунланган талабномага мувофиқ текширув варақаси чоп этилади.

🔎 Материаллар ва текширув варақаси асосида 1 ой муддатда хулоса тайёрланиб, ички ишлар вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади ҳамда умумлаштирилган ахборот-маълумотнома билан бирга кўриб чиқиш учун Президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияга юборилади.

Низом билан шунингдек, Ўзбекистон фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш тартиблари белгиланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#LIVE

‼️ Матбуот котиблари учун ўқув-семинари давом этмоқда

👉 2-босқичда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар (туман) ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Семинарларда матбуот котиблари ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот хуружлари ҳамда зиддиятли вазиятларга тайёргарлик, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини ошириш, ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлаш, ташкилотнинг PR-стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда геосиёсат йўналишларида билимларини оширишмоқда.

🔜 Эртага семинарлар якунланиб, матбуот котиблари учун махсус тақдимотлар ташкил қилинади. Шунингдек, иштирокчиларга сертификатлар топширилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
33 114 та квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар ипотека кредити асосида берилади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги масъул ходими Абдурасул Абдушерозов маълумот берди.

〰️〰️〰️
Президент Фармонига кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида кўп квартирали уй-жойлар қурилади.

Фармон билан 2021 йилда янги тартиб доирасида:

📍республика бўйича жами 33 114 та квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар;

📍қишлоқ жойларда 8 336 та квартирадан иборат кўп қаватли арзон уй-жойлар;

📍фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3 550 та квартирадан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

Шунингдек, 2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва дастлабки бадалнинг бир қисми учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдори тасдиқланди.

Жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилди (илгари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган).

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official