Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.69K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Кўксарой қароргоҳида олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон саммитининг асосий тадбирлари бошланди.
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни самимий қутлади.
Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда.

В резиденции Куксарой начались основные мероприятия узбекско-кыргызского саммита на высшем уровне.
Состоялась церемония официальной встречи. Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев искренне поприветствовал Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова.
В эти минуты проходят переговоры глав государств в узком формате.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ДХА “Давлат хизматлари сайли”га старт берди!

Агентлик ахборот хизмати
хабарига кўра, Бу сафарги тадбирларимиз вилоят марказларида эмас, балки чекка ҳудудларда ташкил этилиши режалаштирилган.

Илк “Давлат хизматлари сайли” Бухоро вилояти Қоракўл туманида ташкил этилади!

🗓 Тадбир 12 март куни соат 10:00 да Қоракўл тумани Маданият маркази ёнида бўлиб ўтади.

🚎 Сайлда “Ўзимиз келдик” акцияси доирасида аҳолига сайёр давлат хизматларини, яъни заруратга кўра ўша ернинг ўзида кўрсатиш режалаштирилган.

🏢 Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қоракўл тумани Халқ қабулхонаси, Бош вазирнинг Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, туман адлия бўлими, нотариус, “Мадад” ННТ мутасаддилари томонидан ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларни кўриш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилади.

🎼🎻🎤Сайл дастуридан хушовоз хонандалар ижросидаги концерт, бадиий чиқишлар, саҳналаштирилган театр томошалари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ўрин олган.

🎁Сайлда “Сиз давлат хизматлари ҳақида нималарни биласиз?” викторинаси ва “Давлат хизматлари мен учун” расмлар танлови ўтказилиб, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг тор доирадаги музокараси бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолатини юқори баҳолади. Турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилинди.
Мулоқотда минтақавий ва халқаро аҳамиятига молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Кўплаб масалалар бўйича томонларнинг позицияси бир хил экани намоён бўлди.

Состоялись переговоры Президентов Узбекистана и Кыргызстана в узком формате.
Главы государств дали высокую оценку современному уровню двусторонних отношений. Лидеры обсудили широкий спектр вопросов дальнейшего развития сотрудничества в различных областях.
Состоялся также обмен мнениями по региональной и международной повестке, в ходе которого стороны подтвердили совпадение позиций по большинству актуальных вопросов.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
«Билмаганларимизни билиб олдик», — матбуот котиблари учун ташкил этилган ўқув-семинарнинг биринчи босқичи якунланди

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар.
Музокараларда асосий эътибор икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш, ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига қаратилди.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси бўйича аниқ лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Переговоры Шавката Мирзиёева и Садыра Жапарова продолжились с участием официальных делегаций двух стран.
Основное внимание уделено вопросам дальнейшего развития торгово-экономического сотрудничества, развития транспортно-транзитных коридоров, укрепления межрегиональных связей, расширения культурно-гуманитарного обмена.
Достигнуты договоренности о реализации конкретных проектов промышленной кооперации в разных отраслях экономики.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter