Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Telegram мессенжерида @suduzbot дастури ишга туширилди

Олий суд раиси ўринбосари Халилилло Турахужаев таъкидлашича, ушбу дастурнинг асосий вазифаси – фойдаланувчилар томонидан фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолияти юзасидан киритилган савол ва мурожаатларга қисқа фурсатда тезкор жавоблар беришдан иборат.

Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилдингиз, лекин:

♦️ Мурожаатингиз бўйича асоссиз рад жавоблари бериляптими?

♦️ Даъво аризангиз ўз вақтида кўриб чиқилмадими?

♦️ Ортиқча оворагарчиликка йўл қўйилдими?

♦️ Ишни мазмунан кўриш асоссиз равишда чўзиб юборилдими?

♦️ Суд ҳужжати белгиланган вақтда тақдим этилмадими?

♦️ Судьялар ва суд ходимларининг муомаласидан норозимисиз?

♦️ Коррупция ёки тамагирлик ҳолатларига дуч келдингизми?

Бундай ҳолатларда дарҳол Ўзбекистон Республикаси Олий судига Telegram мессенжеридаги @suduzbot орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Аёвсиз ва қаҳратон қиш тунидаги жараёнлардан видеотасвирлар

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Яна бир метро линияси йил охиригача ишга тушади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов маълум қилди:

📍«У Қўйлиқ мавзеси билан Сергели метро линиясини боғлайди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкент вилоятидаги ер майдонлари ва бино иншоотларни ялпи хатловдан ўтказилади

Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Валиев бошчилигида Тошкент вилояти раҳбар ва ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Кадастр агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, йиғилишда Тошкент вилоятидаги 22 та туман ва шаҳарларда мавжуд ер майдонлари ва бино-иншоотларни ялпи хатловдан ўтказиш ҳамда натижаларини миллий геоахборот тизимига киритиш масаласи кўриб чиқилди.

Унга кўра Тошкент вилоятининг 7 та туман ва шаҳарларида штаблар ташкил этилиб "Махаллабай" тизимида ялпи хатлов ўтказиш бўйича мутахассисларга таниқ вазифалар белгилаб берилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Дўстлик жамиятлари хориждаги ҳамкор ташкилотлар билан гуманитар, маданий ва ахборот соҳаларида 21 та меморандум имзолади

Бу ҳақда АОКАда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
🏛 «Давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан Андижон, Фарғона, Навоий, Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва «Дўстлик уйлари» ташкил этилди.

🌎 Чет элдаги ватандошларимиз билан мунтазам алоқалар йўлга қўйилди. Дунёнинг 14 мамлакатида истиқомат қилаётган ватандошларимиз тузган 27 та ташкилот, 8 та хорижий давлатлардаги 13 та турдош ташкилот билан ҳамкорлик ўрнатилди, 17 та давлатдан 37 та делегация қабул қилинди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ш. Кудбиев: "2021 йил 4 февралда очилган фирма 322 млрд. сўмлик ҳисобварақ-фактура ёзган".

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилди

Жорий йилнинг 20 февралидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда, санитария-эпидемиология меъёрлари ва қоидалари талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро кўргазма ва ярмаркалар ўтказишга рухсат этилди.

Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ташкил этиш доирасида қуйидаги талаблар белгиланган:

🔎 ташкилотчи Республика ҳудудида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда ташкил этилаётган тадбирларнинг барча босқичларида эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаши шарт;

▫️барча тадбир иштирокчиларидан ҳимоя ниқоби ёки респиратор тақишлари талаб қилинади;

▫️ тадбирга киришда барча иштирокчилар пирометрлар ёрдамида ҳароратни ўлчаш жараёнидан ўтиши талаб этилади, юқори ҳарорат ёки юқумли касалликлар белгилари бўлган шахсларга тадбирда қатнашишга рухсат берилмайди;

▫️Экспозициялар орасидаги масофа кенглиги камида 3 метр бўлиши керак;

▫️ тадбир ўтказиш жойларида шамоллатиш тизимлари кираётган ҳавонинг чиқаётганидан устунлигини таъминлаши керак.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Матбуот котиблари фаолияти баҳоланди

Таҳлилий натижаларга кўра, 2020 йил сентябрь ойига қадар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари хулосалари асосида ахборот хизмати раҳбари лавозимига расман тасдиқланиб, фаолият юритиб келган республика даражасидаги 125 нафар матбуот котибидан 14 нафарининг иш натижалари юқори, 67 нафариники ўрта, 30 нафариники қониқарли, 17 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

Шу билан бирга, Президент қарорига асосан барча туман ва шаҳарларда ҳам ахборот хизматлари ташкил этилганди. Бу галги рейтингда биринчи марта туман ва шаҳар ҳокимликлари (жами 206 та) фаолияти ҳам инобатга олинди. Ҳокимликлар кесимида 190 нафар матбуот котибидан 6 нафарининг фаолияти юқори, 7 нафариники ўрта, 117 нафариники қониқарли, 60 нафариники эса паст даражада, деб топилди. 16 нафар матбуот котиби мазкур лавозим вакант бўлгани ёки матбуот котиби 6 ойдан кам фаолият юритгани сабабли баҳоланмади.

➥ Батафсил

@aoka_uz
Президент Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Уларга кўра, Қибрай туманида дендропарк, Олимпия шаҳарчаси, университет, шифохона ва бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган.
Лойиҳаларни сифат ва қулайлик жиҳатидан такомиллаштириш, иншоотларни қуришда жаҳондаги энг илғор тажрибаларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент ознакомился с презентацией созидательных проектов, которые будут реализованы в Ташкентской области. Так, планируется создание дендропарка, строительство олимпийского городка, универсистетских зданий, клиники и других объектов в Кибрайском районе.
Даны указания по качественной доработке проектов, применению при строительстве передового мирового опыта.

#Mirziyoyev #taqdimot #Osiyouyinlari #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

✍️ Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири матбуот котиби ўзининг расмий каналида маълум қилди.

Юлдашев Қахрамон Анварджанович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Кахрамон Юлдашев 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини тугаллаган.

2018 йилдан буён Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хорижда ишлаётганларга пенсия ҳисоблаш учун иш ҳақи қандай аниқланади?

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Сиз чет элда ёлланиб ишлаган ёки ишлаётган бўлсангиз пенсия ҳисоблаш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун – тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;

2020 йил 1 январдан – тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ноқонуний тарзда 266 дона кабутар овлаган шахс жавобгарликка тортилди

Сурхондарё вилояти экология инспекторлари томонидан тезкор рейд тадбирлари ўтказилганда Фуқаро А.Э томонидан ноқонуний равишда 266 дона кабутар овлаганлиги аниқланди.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилишича, аниқланган ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан бирламчи хужжатлар расмийлаштирилиб қонуний жавобгарликга тортиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча АОКА матбуот котиблари фаолияти самарадорлигини баҳолади. Тошкент вилояти ҳокимининг [бугунги кунда] собиқ матбуот котиби Беҳзод Қобуловнинг 2020 йил иккинчи ярмидаги фаолияти юқори даражада, дея эътироф этилди.

✏️ «Тошкент вилояти ҳокимлигида роппа роса икки йил ишладим, ҳокимият тизими мен учун катта дарсхона бўлди, — деб ёзмоқда Б.Қобулов ўз расмий саҳифасида. — Бугун йўлларимиз айри тушаяпти. Тақдир шамоллари янги марралар ва давраларга элтаяпти. Ахборот хизматини ташкил қилиш ва оёққа туришида, шу соҳада ишлаётганларни ўз устимизда тинимсиз ишлашимизда АОКАнинг ўрни беқиёс бўлди. Кеча эълон қилинган рейтинг эса яхши сюрприз бўлди».

Беҳзод Қобуловнинг журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар соҳасида катта тажрибага эга, етук профессионал эканини яна бир бор қайд этган ҳолда, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз!

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚖️Ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам: аҳоли фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга


📢 Пенсия жамғармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низомга асосан кам таъминланган деб белгиланган оила ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга.

🔘 «Ягона реестр» АТ томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, 2 ёшгача бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланган ёки рад қилинганлигини аниқлаш учун фуқаролар Пенсия жамғармаси бўлимига бориши талаб қилинмайди.

📲Белгиланган мезонлар асосида тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинланганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида, ариза берувчига сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон билдиришнома (аризада кўрсатилган телефон рақамга СМС шаклида) юборилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official