Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.7K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Наманган шаҳридаги «Art soft holding» ширкатининг илмий-амалий малака ошириш маркази ҳамда «Ишга марҳамат» моно-маркази фаолияти билан танишди. Мураббийлар, касб ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев шу ерда ОАВ вакилларига интервью берди. Давлатимиз раҳбари вилоятга келишдан асосий мақсади, ислоҳотларни амалга оширишда қийинчилик туғдираётган омиллар, Наманганнинг иқтисодий салоҳияти, ишбилармон одамлари ҳақида гапирди.

Президент ознакомился с деятельностью научно-практического квалификационного центра компании «Art soft holding» и моно-центра «Ишга мархамат» в городе Намангане. Пообщался с тренерами и молодежью, обучающейся профессиям.
Здесь же Шавкат Мирзиёев дал интервью представителям СМИ. Отвечая на вопросы, глава государства рассказал о главной цели своего приезда в регион, факторах, усложняющих реализацию реформ, экономическом потенциале Намангана, его предприимчивых жителях.

#Mirziyoyev #safar #talim #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ширкатлар томонидан 7,4 млрд сўм мақсадсиз сарфланган

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
ахборот хизмати хабар беришича, вазирлик ҳузуридаги инспекциясининг Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг (ТЧСЖ) мажбурий бадал ва кредит маблағларидан мақсадли фойдаланишга оид 2020 йилдаги фаолияти ўрганишлари якунига кўра, 465 та ҳолатда 7,4 млрд сўмлик маблағ мақсадсиз сарфланганлиги аниқланиб, шулардан

9 та ҳолатда
ноқонуний равишда сарфланган 837,7 млн сўмлик маблағлар айбдор шахслардан ширкатлар фойдасига қайтарилган.

16 та ҳолатда 282,4 млн сўм иш ҳажмига қўшиб ёзилганлигига оид муаммолар жойида бартараф этилган.

136 та ҳолатда 5,6 млрд сўмлик маблағларни талон-торож қилганлигига оид тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкатжон Абдураззақов номзодини вилоят ҳокимлигига тавсия қилди.

—Бир жойга раҳбар қўйишдан олдин уни турли лавозимларда синаб кўрамиз. Шавкат Абдураззақов ҳам Вазирлар Маҳкамасида ишлади, Наманган тумани, Наманган шаҳрида ҳоким бўлди, ўзини кўрсатди, — деди Шавкат Мирзиёев.

Сессияда номзод юзасидан депутатлар ва фаолларнинг фикрлари тингланмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 19 феврал куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Йўл ҳаракати хавфсизлиги: ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, тасвирга олиш техникалари ва телефон орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик видеоёзувларини қабул қилиш
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Уюшма томонидан экспорт ҳажмини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар ва Давлат дастурида белгиланган муҳим вазифалар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шаҳзода Қўчқорова,"Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистонда гендер тенглиги, бу йўналишдаги илмий тадқиқотлар натижалари
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Наманган шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлатимиз раҳбари 2020 йил сентябрь ойидан буён Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Шавкат Абдуразоқов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Депутатлар номзодни Наманган вилоятининг ҳокими этиб тасдиқлади.

В Намангане с участием Президента Шавката Мирзиёева проходит внеочередная сессия областного кенгаша народных депутатов.
На сессии рассмотрен организационный вопрос. Глава государства рекомендовал на должность хокима области Шавката Абдуразакова, исполняющего обязанности главы региона с сентября 2020 года.
Депутаты утвердили кандидатуру в должности хокима Наманганской области.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Икки нафар шахматчимиз ФИДE рейтингида TOP-10дан жой олди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, халқаро шахмат федерацияси, яъни ФИДE февраль ойи учун ўзининг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Эътиборлиси, ташкилотнинг ўсмирлар рейтингида икки нафар ҳамюртимиз кучли ўнталикдан жой олишди. Булар – Нодирбек Абдусатторов (рейтингда 4-ўринни эгаллаб турибди) ҳамда унинг адаши Нодирбек Ёқуббоевдир (8-ўрин).

Яна икки нафар ёш ва иқтидорли шахматчиларимиз TOP-30га киритилган. Дунёдаги энг ёш гроссмейстерлардан бири Жавоҳир Синдоров 26-поғонада қайд этилган бўлса, Шамсиддин Воҳидов 30-ўринни эгаллаб турибди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Реестрга киритилган шубҳали корхоналар билан операцияларни амалга оширган хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатларига тезкорлик билан жавоб бериш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ва барча ҳудудий давлат солиқ бошқармаларида масъул мутахассислардан иборат Ишчи гуруҳи ташкил этилди.

ДСҚ ахборот хизмати хабар беришича, ишчи гуруҳи аъзолари тадбиркорлар билан индивидуал тартибда суҳбат олиб бориб, уларнинг масаласига қонуний ечим топмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2020 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1962 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда АОКАда ИИВ ЙҲХББ раҳбар ва мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Бу кўрсаткич 2019 йилгидан 6,3 фоизга кам. Яъни 2019 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2094 нафарни ташкил этган эди.

Вазирлик ташаббуси билан мактаб ўқувчиларига «Йўл ҳаракати қоидалари»ни ўргатиш учун «Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари» ҳамда «Йўл ҳаракатини ўрганиш майдончалари» ташкил этилди.

Яна бир қулайлик: «Маъмурий амалиёт» КААТ ҳамда dyhxx.uz сайти орқали вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган транспорт воситасини масофадан туриб олиб чиқишнинг электрон тартиби жорий этилди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАдаги матбуот анжуманидан:

📊 Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимида 2020 йил давомида амалга оширилган тадбирлар

▫️Аттестация: қанча ходим лавозимидан озод этилди

▫️«SmartEye», «UzGeo», «CityMain» тизимлари

▫️Бодикамера, алкотестер, патруль автомобиллари ва махсус техникалар

▫️Тезкор тадбирлар

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2020 йилда аукцион орқали неча сўмлик авторақамлар сотилгани маълум қилинди

АОКАда ИИВ ЙҲХББ раҳбар ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманидан:

〰️〰️〰️
📈 «Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига ўзгартиришлар киритилиб, аукцион савдолари орқали сотиладиган давлат рақами белгилари тоифаларининг сони 3 тадан 6 тага, биржага қўйиладиган давлат рақами белгилари сони 65 тадан 328 тага ўзгартирилди.

💰 2020 йил давомида аукцион савдолари орқали 98 898 та давлат рақами белгиси, 243 млрд 185 млн 752 минг 610 сўмга сотилди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Халқ депутатлари кенгашининг сессиясида Наманган вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари бу борадаги тегишли вазифаларни белгилаб берди.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан вилоятга 60 миллион доллар ажратилиши айтилди. 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23,7 триллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди. Ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган.

На сессии кенгаша народных депутатов обсуждены меры по комплексному развитию Наманганской области.
Глава государства определил соответствующие.
Сообщено о выделении области 60 миллионов долларов из Фонда реконструкции и развития. В 2021-2022 годах в области намечено реализовать 1 728 отраслевых и региональных инвестиционных проектов на сумму 23,7 триллиона сумов. За счет осуществления этих проектов планируется создать свыше 66 тысяч рабочих мест.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter