Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад – аввал қўйилган вазифалар ижросини кўриш, маҳаллалардаги шароитни ўрганиш, аҳолини ўйлантираётган муаммолардан келиб чиқиб, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Наманганскую область.
Главная цель поездки – ознакомление с исполнением поставленных ранее задач, изучение условий в махаллях, определение дальнейших планов исходя из волнующих население проблем.
Запланировано посещение промышленных предприятий, ознакомление с сельскохозяйственными проектами и проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қайси ҳудуд мебель маҳсулотлари экспортида етакчи?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда мебель маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:

🔶 Тошкент шаҳри – 1,3 млн.
🔶 Тошкент вилояти – 1,2 млн.
🔶 Андижон вилояти – 361,6 минг
🔶 Фарғона вилояти – 139,3 минг
🔶 Наманган вилояти – 138,9 минг
🔶 Бухоро вилояти – 132,1 минг
🔶 Хоразм вилояти – 89,3 минг
🔶 Жиззах вилояти – 37,5 минг
🔶 Сурхондарё вилояти – 37,1 минг
🔶 Самарқанд вилояти – 33,1 минг
🔶 Навоий вилояти – 11,0 минг
🔶 Қашқадарё вилояти – 10,3 минг
🔶 Сирдарё вилояти – 4,3 минг
🔶 Қорақалпоғистон Р. – 0,6 минг АҚШ доллари

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Юқори инс­танция судига келган шикоятларнинг 65 фоизи асоссиз деб топилган

Олий суд ахборот хизмати «Ортиқча ғавғодан не фойда? Ёхуд асоссиз шикоятбозлик хусусида» сарлавҳали таҳлилий материални тақдим этди:

〰️〰️〰️
«Бугунги кунда баъзан «фуқароларимиз суддан норози, судлар уларни рози қила олмаяпти», — деган қарашлар, ижтимоий тармоқларда чиқишлар учраб тургани баҳсталаб.

🔎 Ўрганишлар бун­дай фикр тарқатаётган манба муаллифлари, ишнинг хақиқий ҳолатини ўрганишга уринмай, фақат бир тараф, яъни судда масаласи унинг фойдасига ижобий ҳал бўлмаган тарафнинг фикрларига асосланаётганини кўрсатмоқда.

📝 Айни пайтда судлар қарор қабул қилгач, тарафларга қабул қилинган қарорнинг моҳият-мазмуни қандай қонун ҳужжатларига асослантирилганини батафсил тушунтирмоқда.

📊 Бу эса ижобий натижа бермоқда. Хусусан, ўт­ган 2020 йилда республика судлари томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларининг атиги 3,5 фоизи бўйича юқори инстанция судларига шикоятлар келтирилгани, қолган 96,5 фоиз ишлар бўйича тарафлар қонун талаби улар томонида эмаслигини тушуниб етганлигини кўр­сатади.

⚖️ Қолаверса, юқори инс­танция судига келтирилган шикоятларнинг 65 фоизи ҳам асоссиз деб топилиб, суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган».

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманига келиб, “Sura General Investments” масъулияти чекланган жамиятининг боғи билан танишди.
3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобига 103 гектар майдонда ташкил этилган интенсив боғда қатор ораларида сабзавот етиштириш учун ишсиз ёшларга ер бўлиб берилган.
Давлатимиз раҳбари шундай ёшлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Янгикурганский район Наманганской области, где ознакомился с садом общества с ограниченной ответственностью «Sura General Investments».
В саду площадью 103 гектара, созданном за счет прямых иностранных инвестиций на 3 миллиона долларов, безработной молодежи выделены наделы для выращивания овощей между рядами.
Глава государства побеседовал с молодыми людьми.

#Mirziyoyev #safar #bogdorchilik #yoshlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Таназзулга учраган 70 минг гектар ерда ўрмон мелиоратив ишлари олиб борилмоқда

Бу ҳақда АОКАда Гидрометереология хизмати маркази раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
🇺🇳 «Ҳозирги вақтда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясининг Адаптация жамғармаси билан ҳамкорликда ва БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда аҳолининг энг заиф қатламини иқлим ўзгаришига мослашиши ва қурғоқчиликка тайёрлигини ошириш ҳамда унинг салбий оқибатларини юмшатишга йўналтирилган «Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш» лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда.

📍Лойиҳа мослашиш бўйича энг кечиктириб бўлмас чора-тадбирларга кўпроқ эҳтиёж сезаётган, мамлакатимизнинг иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига кўпроқ мойил бўлган Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилмоқда.

🌱 Лойиҳа томонидан сув танқислиги ва қурғоқчилик хатарини юзага келиши ҳақида олдиндан хабардор қилиш тизимини ривожлантириш орқали иқлимга барқарор қишлоқ хўжалигини юритишга ўтишда, агро ва сув тежамкор технологияларни жорий этиш, яйловлар унумдорлигини тиклаш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва таназзулга учраган 70 минг гектар ерда ўрмон мелиоратив ишларини олиб боришда маҳаллий қишлоқ ҳамжамиятларига кўмак бериб келмоқда».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ФАО ва Ўзбекистон ўртасида 17 миллион долларлик дастур имзоланди

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ФАОнинг Европа бўйича минтақавий конференцияси (ЕМК) раиси сифатида ФАО раҳбарининг ўринбосари Владимир Рахманин ва Марказий Осиё бўйича минтақавий координатори, ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили Виорел Гуцу билан учрашув ўтказди.

Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, учрашув натижасига кўра ФАО ва Ўзбекистон ўртасида 17 миллион доллар миқдоридаги бюджетли 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат хадли дастури имзоланди, шунингдек, 645 минг долларлик 4 та грант лойиҳаси тасдиқланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси Ботирбек Собиров қиш-куз мавсумига тайёргарлик юзасидан 2020 йилнинг 4-чорагида Тошкент шаҳрида Бош прокуратура раҳбарияти томонидан олиб борилган амалий тадбирлар натижалари тўғрисида маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

🔎Бош прокурор ўринбосарлари раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳлари томонидан Тошкент шаҳрининг барча туманларида ўтказилган амалий тадбирларда ҳаммаси бўлиб 37 902 та хонадон ва объект ўрганилди.

Ижтимоий ва бошқа соҳа объектлари бино-иншоотларининг таъмирга муҳтожлиги, улардаги ва яшаш хонадонларидаги электр энергияси, иситиш тизими, табиий газ таъминоти ва бошқа коммунал хизматлар, шу билан бирга, кўп қаватли уйларда лифтлар носозлиги ва талабга жавоб бермайдиган ертўлалар, бундан ташқари, кўчалар ва йўлларнинг асфальт қопламалари таъмирталаблиги, қаровсиз ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда турли хил чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилмагани каби ва бошқа ҳолатлар билан боғлиқ жами 12.661 та муаммоли масалалар аниқланди. Аниқланган муаммоларнинг 11 077 таси ёки 87 фоизи ҳал этилишига эришилди.

🏢Хонадонлар ва объектлар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, жами 19 781 та яшаш хонадони ўрганилди, улар билан боғлиқ 2 203 та муаммоли масалалар аниқланди ва шундан
2 001 таси ёки 91 фоиз ҳал этилди.

🔘 Шу билан бирга, 18 121 та ижтимоий объект, кўп қаватли уйлар, кўча, бўш турган, қаровсиз ва фойдаланишсиз ётган бино, ҳудуд ва бошқа жойларда ўрганишлар ўтказилиб, уларда 10 458 та муаммоли ҳолат аниқланди ва шундан
9 076 таси ёки 87 фоиз ҳал этилди.

Амалий тадбирлар давомида табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти билан боғлиқ ҳамда аҳолини қийнаб келаётган бошқа ижтимоий-маиший муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

♿️ Қаровчиси йўқ, ёлғиз кексалар, ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга алоҳида эътибор қаратилди.

📌Бундан ташқари, белгиланган тартибда бартараф этиш учун муайян муддат талаб этиладиган муаммоли ҳолатларни истиқболли режалар ва тегишли дастурларга киритиш орқали ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий ва амалий чора-тадбирлари кўрилмоқда.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлатимиз раҳбари Чуст туманидаги “Chust textile” корхонасини бориб кўрди.
Фабриканинг иккита комплексида 1 минг 300 киши меҳнат қилмоқда. 2020 йилда қарийб 2 минг тонна мато ҳамда 5 миллион 200 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 9 миллион доллардан зиёд маҳсулот экспорт қилинган.
Президент корхонадаги иш жараёнини, тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди.

Глава государства посетил предприятие “Chust textile” в Чустском районе.
В двух комплексах фабрики работают 1 300 человек. В 2020 году было произведено около 2 тысяч тонн тканей и 5,2 миллиона единиц готовых трикотажных изделий, экспортировано товаров на сумму более 9 миллионов долларов.
Президент ознакомился с технологическим процессом на предприятии, готовой продукцией.

#Mirziyoyev #safar #tuqimachilik #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter