Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўтган йилда биржанинг хорижий савдо майдончалари кўмаклигида 24,8 млн АҚШ долларига тенг озиқ-овқат товарлари, минерал ўғитлар ва нефть маҳсулотлари импорт қилинди.

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида илк марта қиймати 1,88 трлн сўмга тенг 1 480 та форвард шартномалари имзоланди. Форвард савдоларида шакар, цемент, пахта толаси, пахта ёғи, техник пахта чигити, нефть маҳсулотлари ва чорва учун ем каби 21 турдаги маҳсулотлар сотилган.

2020 йилда давлат харидлари бўйича махсус xarid.uz ахборот портали орқали 4,3 трлн сўмга тенг битимлар имзоланган бўлиб, бу 2019 йилги кўрсаткичга нисбатан 13,5 фоизга кўп. Бунда бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг тежалган маблағи ҳам 14,6% га ошиб, 923,1 млрд сўмни ташкил қилди. Порталда қўшимча milliydokon.uzex.uz саҳифаси ва электрон танлов ва тендер бўйича etender.uzex.uz савдо тизими ишга туширилди.

Биржа савдоларига янги товар ресурларини, хусусан табиий газни жалб қилиш, шунингдек, кумуш ва бошқа қимматбаҳо металлар савдосини кенгайтириш мўлжалланмоқда.

〰️〰️〰️

АОКАда ўтказилган «Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси фаолиятининг таҳлили» мавзусидаги матбуот анжуманидан

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
"Расмий хабарлар" каналига келиб тушган мурожаат юзасидан Ширин шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилди

📂 Мурожаат йўллаган фуқаронинг отаси - Ширин шаҳар “Фарход” МФЙда яшовчи Р.М яшаш уйига кўчадан ўта маст ҳолатда келиб, яшаш уйида бўлган турмуш ўртоғи Р.Ю билан ўзаро тортишув оқибатида яшаш уйида бўлган нарса-буюмларни синдириб, турмуш ўртоғини хар-хил сўзлар билан сўкиб ҳақоратлаган.

💢 Ўша куни фуқаро Р.М ўта маст холатда бўлганлиги сабабли ўзини бошқара олмасдан яшаш уйида жанжал қилган.

⚖️ Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТкнинг 183-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатларни қонуний ҳал этиш учун ЖИБ Ширин шаҳар судига юборилган. ЖИБ Ширин шаҳар суди томонидан фуқаро Р.М га нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

🙏 Мурожаатга тезкорлик билан жавоб бериб, уни ижобий ҳал этилишига ёрдам берган ИИВ ахборот хизматига канал администрацияси номидан миннатдорлик билдирамиз.

#Мурожаат
#ахборот_хизмати
#Расмий_хабарлар

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди.
Дастлаб бош бошқарманинг ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишилди, бошқарма тизимида фойдаланилаётган махсус техника ва воситалар кўздан кечирилди.
Ташриф чоғида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг шон-шараф музейи очилди. Давлатимиз раҳбари уни кириб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил главное управление внутренних дел города Ташкента.
Глава государства ознакомился с деятельностью информационного мультимедийного центра главного управления, осмотрел имеющуюся на его вооружении специальную технику и спецсредства.
В ходе посещения состоялось открытие музея славы главного управления внутренних дел столицы, с экспозицией которого ознакомился Президент.

#Mirziyoyev #tanishuv #ichkiishlar #muzey

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️ Президент Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташрифи чоғида ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишди

🖥 Ушбу марказ энг замонавий техника ва ускуналар билан жихозланган, жиноят ва ҳодисалар тўғрисида тезкор хабарлар тайёрлаш, брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказиш учун барча шароитлар яратилган.

Давлатимиз рахбари бундай ахборот маркази хар бир бошқармада бўлиши кераклигини, тизимдаги ўзгаришларни халққа етказиб, аҳолининг огоҳлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Ҳозир ҳамма телефонда, ижтимоий тармоқларда. Одамларни ички ишлар бўлимига чақирадиган ёки қоғоздаги мурожаатини кутиб ўтирадиган замон ўтиб бўлди. Энди туман ва шаҳар бошқармасини маҳалла билан боғлайдиган, одамлар билан онлайн мулоқот қиладиган дастурий маҳсулот яратиш керак. Бутун ички ишлар тизими ахборот технологиялари асосида ишлаши зарур, деди Шавкат Мирзиёев.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️«Суд ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги конструктив мулоқот» — янги қўлланма чоп этилди

Қўлланмада суд ишларида очиқликни таъминлаш, ОАВ ходимлари, блогерларнинг суд органлари фаолиятига оид ахборотларни олиш, тарқатиш билан боғлиқ халқаро ва миллий қонун ҳужжатларидан зарур кўчирмалар тўпланган.

Китобнинг иккинчи бўлимида суд мажлисларини ёритишдаги процессуал тартиб-таомиллар, журналистларнинг суд биносига кириши, суд мажлисини қайд қилишига оид қоидалар, очиқ ва ёпиқ суд мажлисларида иштирок этиш талаблари, уни фото ва видео тасвирга олиш, интернетда намойиш этишдаги чеклашлар доираси, судлар фаолиятига оид маълумотларни олиш тартиби ёритилган.

Суд жараёнини ёритиш ва ОАВ вакилларининг иштирокига оид хориж тажрибаси учинчи бўлимдан жой олган бўлиб, унда АҚШ, Германия, Грузия каби давлатлар қонунчилиги таҳлил қилинган.

Қўлланманинг тўртинчи бўлимидан суд жараёнларини ОАВда ёритишга оид тавсиялар, амалиётда тез-тез учрайдиган ҳолатлар юзасидан саволлар-жавоблар ўрин олган.

@aoka_uz
“Расмий хабарлар” телеграм каналига келиб тушган нафақага оид фуқаро мурожаати Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ижобий ҳал этиб берилди.

📂 Жорий йилнинг 9 февраль санасида Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган С.Тўраева 2020 йилнинг декабрь ойи учун “ишсизлик нафақаси”ни ололмай келаётгани юзасидан @Rasmiy_aloqabot Телеграм ботига мурожаат қолдирди.

📝 Мурожаат тегишли тартибда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига етказилди ҳамда вазирликнинг туман бўлими томонидан фуқаро билан учрашилиб, муаммо жойида ўрганилди.

⚖️ Ўрганишлар натижасида С.Тўраевага ҳақиқатан ҳам декабрь ойининг “Ишсизлик нафақаси” берилмагани аниқланди ва жорий йилнинг 12.02.2021 йил санасида 180 минг сўм тўлаб берилди.

👍 Фуқаро С.Тўраева масаласи ижобий ечим топгани ва керакли маблағ тўлаб берилгани ҳақида хабар бериб, миннатдорлик билдирди.

#Мурожаат
#Ахборот_хизмати
#Расмий_хабарлар

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди.
Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторлари ишининг натижадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди. Ички ишлар ходимларининг иш ҳақи оширилиши таъкидланди.
Йиғилишда айрим тузилмалар раҳбарлари лавозимидан озод этилди.

Президент принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел.
Даны поручения по противодействию преступлениям в масштабе махалли, снижению нагрузки и повышению эффективности работы инспекторов по профилактике. Отмечалось, что размер заработной платы сотрудникам органов внутренних дел будет увеличен.
В ходе заседания освобождены от должности руководители отдельных структур.

#Mirziyoyev #yigilish #IIB #huquqtartibot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter