Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️Пенсия жамғармаси ҳисобида туриб миттилик (пакана) касаллигига чалинган шахслар имтиёзли пенсияга чиқиши мумкин


🔰 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида, гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар, эркаклар иш стажи камида 20 йил ва аёллар иш стажи камида 15 йил бўлган тақдирда умумий пенсияга чиқиш ёшини 15 йилга қисқартирган ҳолда имтиёзли равишда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши назарда тутилган (эркаклар – 42 ёшдан, аёллар – 25 ёшдан).

Қонуннинг 7-модасида, умумий асосларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда иш стажи камида 25 йил ва аёллар 55 ёшга тўлганда иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
‼️Олий суд сурхондарёлик блогер бўйича баёнот берди

2021 йил 1 февраль куни жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ёпиқ суд мажлисида Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган, ижтимоий тармоқларда “блогер, фаол фуқаро” дея тавсифланаётган О. С. га нисбатан Термиз шаҳар прокуратурасининг “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси суд томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.

Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Жиноят-процессуал кодексининг 242-моддаси (қамоққа олиш) талабига мувофиқ эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.

Жиноят-процессуал кодексининг 243-моддаси (қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби) га асосан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 февралдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2021 йил 1 февралдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Истеъмол савати аслида қандай ҳисобланиши керак?

🧮 Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2020 йил декабрь ойи учун Ўзбекистонда истеъмол саватининг ҳисоб-китобини тақдим этди.

📝 Batafsil.uz сайти ёзишича, тақдим қилинган истеъмол савати қиймати илмий ёндашувдан йироқ бўлиб, қайта кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ.

🛒 Таъкидланишича, истеъмол савати ҳисоб-китобларида камбағал аҳоли истеъмол қиладиган маҳсулот ва хизматлар ўрганилмаган ва мамлакатдаги ўртача даромадлар даражасига тўғри келмайди.

🥩 Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсия этган норма миқдорига эътибор қаратадиган бўлсак, бир киши бир ойда 4 кг гўшт ейиши керак. Тадқиқот натижалари ҳам камбағаллик чегарасига яқин аҳоли қатлами тахминан шу ва бундан паст миқдорда истеъмол қилинишини кўрсатган. Федерациянинг ҳисоб-китобларида умумий гўшт миқдори 9 кг қилиб белгиланган. Бундай ҳолатлар кўпчилик маҳсулот турлари бўйича кузатилади.

📊 Масалан, Федерация маълумотларига қараганда 1 кг мол гўшти нархи 77000 сўмга тенг, Статистика қўмитаси тақдим этган маълумотларда эса бу маҳсулот нархи республикада ўртача 64000 сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, қиш мавсумида нархлар одатдагидан қимматроқ бўлади, ёзда эса арзонроқ. Шунинг учун ҳам йил давомидаги ўртача нархлар олиниши тўғрироқ. Федерация эса декабрь нархларига асосланиб ҳисоблаган.

Кўпчиликда истеъмол савати қийматини баландроқ белгиласа бўлмайдими, деган савол туғилиши табиий. Бунинг бир неча сабаблари бор.

Биринчидан, бюджет тушумлари чекланган. Пулларни бир соҳага йўналтириш, уларни иккинчи соҳага йўналтиришда чеклайди. Бу ерда давлат олдида турган асосий масала пулни аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш каби асосий соҳалар ўртасида тўғри тақсимлашдан иборат. Табиийки, пулнинг катта қисми камбағаллик нафақасини тўлашга йўналтирилса, ўқитувчи ва шифокорларнинг сонини қисқартиришга тўғри келади.

Иккинчидан, давлат ижтимоий сиёсатни самаралилигини таъминлаши керак. Ҳар кимда давлатдан ёрдам олиш хоҳиши бор шароитда давлат одамлар орасида энг муҳтожларини танлаб олиши ва биринчи ўринда ўшаларга ёрдам ажратиши керак. Нафақа оптимал даражадан баландроқ белгиланган тақдирда эса бу пулни олишни хоҳловчилар кўпаяди ва давлатга ким ҳақиқатда муҳтож, ким муҳтож эмаслигини текшириш қийинлашади.

Учинчидан, нафақалар солиқлар ҳисобидан тўланишини ҳисобга олинса, нафақа миқдори оширилиши солиқлар даражасини оширилишини талаб этади. Солиқларни ошириш эса аҳоли норозилигининг кучайишига олиб келади. Ҳаттоки солиқларнинг ҳозирги даражасида, банд бўлганларнинг фақатгина 35 фоизи даромад солиғи тўлайди.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔷 Инсон ресурсларини ривожлантиришга оид янги қўлланма тақдимоти бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида тайёрланган Замонавий раҳбар кадрларни танлаш ва уларнинг компетенцияларини аниқлаш бўйича амалий қўлланманинг онлайн тақдимоти ўтказилади.

▶️ Қўлланма давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришга доир қуйидаги йўналишларни қамраб олган:

🔸 Компетенциялар ва уларнинг турлари;
🔸Компетенцияларни ишлаб чиқиш тартиби;
🔸Номзодларнинг сўровномаси ва унга қўйилган талаблар;
🔸Номзодларнинг психодиагностикаси;
🔸Номзодларнинг билим даражасини аниқлаш;
🔸Компетенциялар асосида суҳбат ўтказиш тартиби;
🔸Номзодлар тўғрисида маълумотнома тайёрлаш.

📝Амалий қўлланмани нашрга тайёрлаган муаллифлар жамоаси: О.Маҳкамов, О.Ҳасанов, Л.Инагамова, Ш.Қодирова, М.Сафарова

🔴 Тақдимот 2021 йил 9 февраль куни соат 16.30 да “ZOOM” платформаси орқали бўлиб ўтади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида мобил телефон таъмагирлигида гумонланаётган блогер Отабек Сатторийнинг ҳибсга олингани муҳокама қилинмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни мазкур ишни барча ҳолат ва томонларнинг кўрсатмаларини ҳисобга олган ҳолда батафсил ва холис кўриб чиқишга чақирамиз.

〰️〰️〰️

В СМИ и социальных сетях в последние дни обсуждается информация о заключении под стражу в Сурхандарьинской области блогера Отабек Сатторий, подозреваемого в вымогательстве мобильного телефона.

Призываем правоохранительные органы обеспечить тщательное и беспристрастное рассмотрение указанного дела с учетом всех обстоятельств и доводов сторон.

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Бу йил Андижон вилоятида умумий қиймати 1 миллиард 433 миллион доллар бўлган 616 та лойиҳа, Тошкент вилоятида 1 миллиард 624 миллион долларлик 355 та лойиҳа ишга туширилиши маълум қилинди.
Янги лойиҳаларни иш ўринларига талаб юқори бўлган маҳаллаларда жойлаштириш, саноатга илм ва инновацияларни фаол жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с инвестиционными проектами для Андижанской и Ташкентской областей.
В нынешнем году в Андижане намечено реализовать 616 проектов на 1 миллиард 433 миллиона долларов, в Ташкентской области – 355 проектов на 1 миллиард 624 миллиона долларов.
Даны указания по размещению новых проектов в махаллях с высокой потребностью в рабочих местах, активному привлечению научных достижений и инноваций в промышленность.

#Mirziyoyev #taqdimot #investitsiya #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев фарғоналик ёшлар билан учрашди

Бу ҳақда Вазирлик Ахборот хизмати маълум қилди.

Батафсил: https://youtu.be/Me8oMPmNqC8

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️234 нафар мансабдор шахсга маъмурий баённомалар расмийлаштирилган

Бу ҳақда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси матбуот хизмати хабар берди:

⚖️ «2020 йилда солиққа оид турли ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун 188 та йирик солиқ тўловчи корхонанинг 234 нафар мансабдор шахсига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

💰 193 нафар (82 %) мансабдор шахс томонидан белгиланган ўттиз кунлик муддатда етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф этишга эришилди. Мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган 41 нафар (18 %) мансабдор шахсга нисбатан эса жами 59,3 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди

Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, Президент қарорига асосан Мўйноқ туманида умумий майдони 280 507 гектар бўлган давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклидаги “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди.

Қўриқхоннинг асосий мақсади қирғоқ ландшафтлари, каналлар, коллекторлар ва улардаги сув оқими, сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган балиқлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонларни сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта кўпайтиришдан иборат.

Қарор билан Давлат экология қўмитасига 2021 йил якунига қадар Судочье кўлини халқаро аҳамиятга (Рамсар конвенцияси) эга бўлган сувли-ботқоқли ҳудудлар рўйхатига киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Алишер_Навоий_580 #baytchellenj

Адлия вазирлиги раҳбарияти ва тизим ходимлари Алишер Навоийнинг адолат ҳақидаги байтларини ёдга олишди

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур рангтасвир асарлари асосида “Лайли ва Мажнун” бадиий анимацион асар яратилди.

Бу ҳақда Бадиий академия ахборот хизмати маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сайловлар октябрь ойида ўтказилади

“Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-670, 08.02.2021 й.) қабул қилинди.

🗓 Ўзгартиришга кўра, Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида эди).

📝 Шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган).

🚫 Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.

▫️
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Алишер Навоий таваллудига 580 йил тўлди.

Сўз мулкининг султони, улуғ мутафаккир қаламига мансуб бой маънавий мерос асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига эзгулик зиёсини таратиб келмоқда.

АОКА ахборот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️АОКАда бугун соат 15:00 да Алишер Навоий ижодига бағишланган «Буюк Навоийга эҳтиром» мавзусида адабий-маърифий тадбир ўтказилади.

Тадбирда Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан чоп этилган китоблар тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

Учрашувда навоийшунос олимлар, ноширлар иштирок этади.

ОАВ ходимлари ва қатнашиш истагида бўлганлар таклиф этилади.

@aoka_uz