Расмий хабарлар I Официальные новости
112K subscribers
33.5K photos
7.83K videos
53 files
31.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Сўх туманида аэродром қурилиши бошланди

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур аэродром қурилиши учун туманнинг “Новобод” МФЙ ҳудудидан жаъми 4,5 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, учиш ва қўниш майдончасининг узунлиги 650 метр ва эни 100 метрни ташкил этади. Лойиҳа қиймати 12 млрд сўмдан иборат. Қурилиш ишларини май ойига қадар якунига етказиш режалаштирилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати "Халқ билан" деб номланган янги лойиҳасини тақдим этади.
Унинг қаҳрамонлари – оддий одамлар - ҳаётидаги энг унутилмас учрашув ҳақида сўзлаб беришади.

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан представляет новый проект "С народом".
Его герои - обычные люди - рассказывают о самой незабываемой встрече в своей жизни.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🚫 2020 йилда таълим сифати қониқарсиз деб баҳоланган 167 та мактаб аккредитацияланмади.

💼 Масъулиятсизликка йўл қўйган 87 нафар раҳбар ходимга ваколатли органлар томонидан интизомий чоралар кўрилди.

〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКАда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбарияти иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

⬆️ Батафсил: инфографика

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбарияти иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманидан:

〰️〰️〰️
💰 Миллий рейтингида сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга академик ва молиявий мустақиллик берилади.

🌐 Мустақиллик мезонлари халқаро эътироф этилган таъриф ва стандартларга — Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилиш белгиланмоқда.

🎓 Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингида биринчи 10 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотига мавжуд ихтисосликлар бўйича илмий унвонларни мустақил бериш ваколати берилади.

⬆️ Батафсил: инфографика

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2020 йилда 1034 та нодавлат таълим ташкилотига лицензия берилди

Бу ҳақда АОКАда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Сўнгги уч йилда юртимизда нодавлат таълим ташкилотлари сони деярли олти баробарга кўпайган.

🔎 2020 йилда Инспекция томонидан жами 1034 та нодавлат таълим ташкилотига лицензия берилди. Агар 2019 йилда юртимизда 2509 та нодавлат таълим ташкилоти фаолияти кўрсатган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 3377 тани ташкил этмоқда.

📈 Жумладан, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 1214 тадан 1688 тага, хусусий мактаблар сони 117 тадан 171 тага, мактабдан ташқари таълим муассасалари 485 тадан 605 тага, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотлари 691 тадан 906 тага, ҳамда хусусий олий таълим муассасалари сони 2 тадан 8 тагача ошди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзавтосаноат» АЖ: бош қадриятимиз – ходимларимиз.

Компания ахборот хизмати соҳада фаолият юрутувчи ходимлар ҳақида самимий ҳикояларни тўплаб, махсус лавҳа тақдим қилди.

Видеони шунингдек Youtube орқали кўришингиз мумкин.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️475 834 291 сўм — 203 нафар талабага тўлов-шартнома маблағининг 50 фоизи тўлаб берилди

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилноза Каттаханова маълум қилди:

〰️〰️〰️
📝 «Ёшлар таълим гранти» иштирокчилари учун metsenat.uz платформаси орқали ҳозиргача 1570 нафар талабадан ариза келиб тушган. Ҳар бир ариза экспертлар кенгаши томонидан икки босқичда атрофлича ўрганиб чиқилди.

💰 Ҳужжатлари белгиланган низом қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган 203 нафар талабага (36 нафари чин етим, 3 нафари ногирон, 11 нафари меҳрибонлик уйида тарбияланган ҳамда 153 нафар боқувчисини йўқотган) 475 834 291 сўм миқдорда 2020/2021-ўқув йили учун стипендиясиз тўлов-шартнома маблағининг 50 фоизи Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда «Меҳрли қўллар» хайрия жамоат фонди томонидан беғараз тўлаб берилди.

💵 Ўтган ўқув йилида 120 нафар талабага умумий 300 000 000 сўм миқдорда тўлов шартнома маблағлари беғараз тартибда тўлаб берилган эди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Батафсил - Кадастр агентлиги ахборот хизмати инфографикасида

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Metsenat.uz лойиҳаси доирасида 1677 нафар ғолибга 4 млрд 990 млн сўмлик 10 та лойиҳа эълон қилинган

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги директори ўринбосари Хушнуд Худойбердиев маълум қилди::

〰️〰️〰️
«Илмга инвестиция — бу энг зўр инвестиция. Бу жамият ривожига хизмат қилади. Буни маданият даражасига олиб чиқиш зарур.

🔎 «Metsenat» сўзининг маъноси — қадимги Юнонистондан кириб келган, яъни илмга, санъатга, маданиятга, фанга пул тикадиган саховатпеша ҳомийларга нисбатан қўлланилган.

👨🏻‍💻 Илмга пул тикиш — масалан, фарзандингиз ўқиши учун ҳар ҳафтада камида 20 минг сўмдан йиғиб бориш ҳам «Metsenat»ни англатади.

💰 Ҳозиргача metsenat.uz лойиҳасида 1677 нафар ғолибга 4 млрд 990 млн сўмлик 10 та лойиҳа эълон қилинган. «Ёшлар гранти» шулардан биттаси ҳисобланади. Шу платформа орқали пул ажратмоқчи бўлган хайрия лойиҳалари салкам 5 млрд сўмга яқинлашди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Пенсия жамғармаси ҳисобида туриб миттилик (пакана) касаллигига чалинган шахслар имтиёзли пенсияга чиқиши мумкин


🔰 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида, гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар, эркаклар иш стажи камида 20 йил ва аёллар иш стажи камида 15 йил бўлган тақдирда умумий пенсияга чиқиш ёшини 15 йилга қисқартирган ҳолда имтиёзли равишда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши назарда тутилган (эркаклар – 42 ёшдан, аёллар – 25 ёшдан).

Қонуннинг 7-модасида, умумий асосларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда иш стажи камида 25 йил ва аёллар 55 ёшга тўлганда иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
‼️Олий суд сурхондарёлик блогер бўйича баёнот берди

2021 йил 1 февраль куни жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ёпиқ суд мажлисида Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган, ижтимоий тармоқларда “блогер, фаол фуқаро” дея тавсифланаётган О. С. га нисбатан Термиз шаҳар прокуратурасининг “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси суд томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.

Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Жиноят-процессуал кодексининг 242-моддаси (қамоққа олиш) талабига мувофиқ эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.

Жиноят-процессуал кодексининг 243-моддаси (қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби) га асосан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 февралдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2021 йил 1 февралдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Истеъмол савати аслида қандай ҳисобланиши керак?

🧮 Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2020 йил декабрь ойи учун Ўзбекистонда истеъмол саватининг ҳисоб-китобини тақдим этди.

📝 Batafsil.uz сайти ёзишича, тақдим қилинган истеъмол савати қиймати илмий ёндашувдан йироқ бўлиб, қайта кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ.

🛒 Таъкидланишича, истеъмол савати ҳисоб-китобларида камбағал аҳоли истеъмол қиладиган маҳсулот ва хизматлар ўрганилмаган ва мамлакатдаги ўртача даромадлар даражасига тўғри келмайди.

🥩 Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсия этган норма миқдорига эътибор қаратадиган бўлсак, бир киши бир ойда 4 кг гўшт ейиши керак. Тадқиқот натижалари ҳам камбағаллик чегарасига яқин аҳоли қатлами тахминан шу ва бундан паст миқдорда истеъмол қилинишини кўрсатган. Федерациянинг ҳисоб-китобларида умумий гўшт миқдори 9 кг қилиб белгиланган. Бундай ҳолатлар кўпчилик маҳсулот турлари бўйича кузатилади.

📊 Масалан, Федерация маълумотларига қараганда 1 кг мол гўшти нархи 77000 сўмга тенг, Статистика қўмитаси тақдим этган маълумотларда эса бу маҳсулот нархи республикада ўртача 64000 сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, қиш мавсумида нархлар одатдагидан қимматроқ бўлади, ёзда эса арзонроқ. Шунинг учун ҳам йил давомидаги ўртача нархлар олиниши тўғрироқ. Федерация эса декабрь нархларига асосланиб ҳисоблаган.

Кўпчиликда истеъмол савати қийматини баландроқ белгиласа бўлмайдими, деган савол туғилиши табиий. Бунинг бир неча сабаблари бор.

Биринчидан, бюджет тушумлари чекланган. Пулларни бир соҳага йўналтириш, уларни иккинчи соҳага йўналтиришда чеклайди. Бу ерда давлат олдида турган асосий масала пулни аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш каби асосий соҳалар ўртасида тўғри тақсимлашдан иборат. Табиийки, пулнинг катта қисми камбағаллик нафақасини тўлашга йўналтирилса, ўқитувчи ва шифокорларнинг сонини қисқартиришга тўғри келади.

Иккинчидан, давлат ижтимоий сиёсатни самаралилигини таъминлаши керак. Ҳар кимда давлатдан ёрдам олиш хоҳиши бор шароитда давлат одамлар орасида энг муҳтожларини танлаб олиши ва биринчи ўринда ўшаларга ёрдам ажратиши керак. Нафақа оптимал даражадан баландроқ белгиланган тақдирда эса бу пулни олишни хоҳловчилар кўпаяди ва давлатга ким ҳақиқатда муҳтож, ким муҳтож эмаслигини текшириш қийинлашади.

Учинчидан, нафақалар солиқлар ҳисобидан тўланишини ҳисобга олинса, нафақа миқдори оширилиши солиқлар даражасини оширилишини талаб этади. Солиқларни ошириш эса аҳоли норозилигининг кучайишига олиб келади. Ҳаттоки солиқларнинг ҳозирги даражасида, банд бўлганларнинг фақатгина 35 фоизи даромад солиғи тўлайди.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔷 Инсон ресурсларини ривожлантиришга оид янги қўлланма тақдимоти бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида тайёрланган Замонавий раҳбар кадрларни танлаш ва уларнинг компетенцияларини аниқлаш бўйича амалий қўлланманинг онлайн тақдимоти ўтказилади.

▶️ Қўлланма давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришга доир қуйидаги йўналишларни қамраб олган:

🔸 Компетенциялар ва уларнинг турлари;
🔸Компетенцияларни ишлаб чиқиш тартиби;
🔸Номзодларнинг сўровномаси ва унга қўйилган талаблар;
🔸Номзодларнинг психодиагностикаси;
🔸Номзодларнинг билим даражасини аниқлаш;
🔸Компетенциялар асосида суҳбат ўтказиш тартиби;
🔸Номзодлар тўғрисида маълумотнома тайёрлаш.

📝Амалий қўлланмани нашрга тайёрлаган муаллифлар жамоаси: О.Маҳкамов, О.Ҳасанов, Л.Инагамова, Ш.Қодирова, М.Сафарова

🔴 Тақдимот 2021 йил 9 февраль куни соат 16.30 да “ZOOM” платформаси орқали бўлиб ўтади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида мобил телефон таъмагирлигида гумонланаётган блогер Отабек Сатторийнинг ҳибсга олингани муҳокама қилинмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни мазкур ишни барча ҳолат ва томонларнинг кўрсатмаларини ҳисобга олган ҳолда батафсил ва холис кўриб чиқишга чақирамиз.

〰️〰️〰️

В СМИ и социальных сетях в последние дни обсуждается информация о заключении под стражу в Сурхандарьинской области блогера Отабек Сатторий, подозреваемого в вымогательстве мобильного телефона.

Призываем правоохранительные органы обеспечить тщательное и беспристрастное рассмотрение указанного дела с учетом всех обстоятельств и доводов сторон.

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Бу йил Андижон вилоятида умумий қиймати 1 миллиард 433 миллион доллар бўлган 616 та лойиҳа, Тошкент вилоятида 1 миллиард 624 миллион долларлик 355 та лойиҳа ишга туширилиши маълум қилинди.
Янги лойиҳаларни иш ўринларига талаб юқори бўлган маҳаллаларда жойлаштириш, саноатга илм ва инновацияларни фаол жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с инвестиционными проектами для Андижанской и Ташкентской областей.
В нынешнем году в Андижане намечено реализовать 616 проектов на 1 миллиард 433 миллиона долларов, в Ташкентской области – 355 проектов на 1 миллиард 624 миллиона долларов.
Даны указания по размещению новых проектов в махаллях с высокой потребностью в рабочих местах, активному привлечению научных достижений и инноваций в промышленность.

#Mirziyoyev #taqdimot #investitsiya #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter