Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.83K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев вылетел в Ферганскую область.
В ходе поездки намечено ознакомление с деятельностью предприятий сельского хозяйства, ремесленничества, текстильного и кожевенно-обувного производства, с проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти Azon.uz сайтида эълон қилинган мақолаларни ўчириш бўйича топшириқ берилмаганини маълум қилди.

Қўмита ахборот хизмати баёнотида маълум қилинишича, Дин ишлари бўйича қўмита диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатишда диний-маърифий сайтларга йўналиш ва тавсия бериши мумкин. Лекин, қайсидир сайтдан қандайдир маълумотни олиб ташлашга мажбур қилиш ваколатига эга эмас.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Ўзбекистон Кураш федерацияси раиси ўринбосари Камол Усмонов иштирокида брифинг ўтказилди.

🖇 Брифингда “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари туғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

〰️〰️〰️

🥇Кураш федерацияси томонидан бир қанча Осиё ва Европадаги Кураш федерациялари билан ZООМ шаклда видео конференциялар ўтказилди. 2021 йил мобайнида чет элларда ўтказилиши белгиланган мусобақалар, чемпионатлар бўйича онлайн йиғилишлар, музокаралар ўтказилди.

🤝 2021 йилги спорт тақвим режасига биноан хорижий давлатларда Ўзбекистон Президенти соврини учун кураш бўйича халқаро турнирлар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

🎞 Миллий ва жаҳон спорт юлдузлари иштирокида ўзбек, рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кураш усулларини ўргатишга мўлжалланган махсус видеороликлар тайёрланиб, федерацияси расмий веб-сайтига жойлаштирилмоқда.

🤼‍♂️ Курашни ЮНЕСКОнинг этноспорт миллий ўйинлари номоддий маданий мероси рўйхатига киритиш, Кураш бўйича халқаро спорт тадбирлари ғолиблари иштирокида Бухоро, Самарқанд, Хива ва бошқа сайёҳлар гавжум бўлган жойларда кураш маҳорат дарсларини мунтазам ташкил этиш лойиҳалари ишлаб чиқилди.

🎽 Маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш орқали яктак спорт кийимлари ва кураш гиламлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича Германия, Корея. Россия ва бошқа давлатлардаги ишбилармон ва тадбиркорлар билан музокаралар ўтказилди. Яктак ва кураш гиламларининг ягона стандарт бирликлари тасдиқланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага сафари Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясига ташрифдан бошланди.
40 гектар майдонда токзор, 90 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган кооперацияда ёшларга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирларига ер ажратиб берилган.
Давлатимиз раҳбари улар билан суҳбатлашиб, ўқиб-ўрганиш, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.

Поездка Президента Шавката Мирзиёева в Фергану началась с посещения виноградарской кооперации «Файзли боглар сари» в Алтыарыкском районе.
В кооперации, где разбиты виноградники на 40 гектарах и интенсивные сады на 90 гектарах, выделены наделы молодым людям, в том числе вернувшимся из-за рубежа трудовым мигрантам.
Глава государства побеседовал с ними, дал совет больше учиться и совершенствовать свою деятельность.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #kooperatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш нархи ва қайд этишда кўрсатиладиган хизматлар

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева шу бўйича маълумот берди:

〰️〰️〰️
💰2021 йил 1 февралдан базавий ҳисоблаш миқдори 245 минг сўм қилиб белгиланди. Шунга кўра:

📍Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома учун фақат герб йиғими ундирилади, яъни БҲМнинг 15 % – 36 750 сўм белгиланган.

📍Туғилганлик ҳақидаги такроран гувоҳнома учун: жами 73 500 сўм ундирилади, жумладан, давлат божи 15% – 36 750 сўм, герб йиғими 15% – 36 750 сўм.

📍Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани жойига чиқиб, тантанали вазиятда бериш герб йиғими 15% - 36.750 сўм ҳамда 50 %-122.500 сўм пуллик хизмат ундирилади.

〰️〰️〰️
🖥 Бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилганидан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” ахборот алмашинуви тизимига киритади. Маълумотлар автоматик равишда "ФҲДЁ ягона электрон архиви" ахборот тизимига юборилади.

📰 ФҲДЁ бўлими маълумотларни қабул қилиб олганидан сўнг 3 иш соати ичида кўриб чиқади ва болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради.

☑️ Маълумотлар комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун автоматик равишда Ички ишлар, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимларига юборилади. Шунга кўра:

▫️Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими – болани 1 кун ичида тегишли манзил бўйича доимий рўйхатга қўяди;

▫️Мактабгача таълим вазирлиги – мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган боғчага болани автоматик равишда навбатга қўяди;

▫️Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1 иш куни ичида она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди;

▫️Пенсия жамғармаси бўлими – фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини автоматик равишда расмийлаштиради.

⚠️ Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида 2021 йил 1 февралдан барча вилоят марказларида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун республика ҳудудида кўрсатилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева аҳолининг соҳага оид муҳим саволларига жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️
Ходимнинг 1,5 ой аввалги ножўя ҳатти-ҳаракати учун кечикиб интизомий жазо қўллаш мумкинми?

🔰 Меҳнат кодексининг 182-моддасида интизомий жазоларни қўлланиш тартиби белгилаб қўйилган.

⚠️ Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.

🖇 Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади.

Лекин юқоридаги ҳолатда ножўя хатти-ҳаракат аниқланганига 1.5 ой бўлганлиги сабабли иш берувчи сизга нисбатан интизомий жазо қўллай олмайди.

〰️〰️〰️
Қонунчиликда ходимнинг меҳнат ҳақидан қандай ҳолларда ушлаб қолиниши белгиланганми?

🔘Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Қонунчиликда ходимнинг розилигисиз ҳам меҳнат хақидан ушлаб қолиш ҳолатлари белгиланган.

🔹Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

⚠️Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори 70 фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

〰️〰️〰️
Менинг сурункали касаллигим бор. Шифокорлар санаторияда даволанишим кераклигини айтишган. Ишхонамга ушбу масала бўйича мурожаат қилганимда, санаторияга йўлланма навбат бўйича берилишини айтишди. Шу бўйича тушунтириш берсангиз?

🔖 Ходимга даволаниш учун йўлланма унинг иш жойидаги касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўрнатилган навбат бўйича берилади.

📍Санатория йўлланмасини олган ходим 2 йилда 1 маротаба мазкур санаторияда 12 кун даволанади ва кўрсатилган муддатдан 1 кун ҳам кечикмасдан бориши шарт. Санатория йўлланмасини олган ходим ўрнига бошқа шахс бориши ёки бир йўлланма учун 2 киши даволаниши мумкин эмас.

Касаба уюшма ташкилотлари томонидан ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган йўлланмалар:

▫️10 фоизгача – бепул;
▫️90 фоизгача – қиймати қисман ундирилган ҳолда берилади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетика вазирлиги 15 февралдан 20 майга қадар энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавзусини энг яхши тарзда ёритиш бўйича «Save Energy» танловини эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Ғолибларни танлашнинг асосий мезонлари энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавзусини ёритишда очиқлик, ўзига хослик ва холисликдан иборат.

Танловга тақдим этиладиган ишлар табиий ресурслар сақланишини таъминлаш учун энергияни тежаш зарурати мавзусини ўз ичига олиши ва энергия манбаларидан фойдаланишда аҳолида тежамкорлик маданиятини шакллантириш маъносини ифодалаши лозим.

Конкурсда режиссёрлар, журналистлар, блогерлар, дизайнерлар ва бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.

Ишлар ўзбек ва рус тилларида қуйидаги номинациялар бўйича тақдим этилиши мумкин:

1. “Энг яхши ижтимоий видео-ролик” йўналишида. Мукофот – 20 миллион сўм;

2. Энг яхши ижтимоий баннер (баннер, постер, сурат). Мукофот – 15 миллион сўм;

3. “Энг яхши мақола”. Мукофот – 10 миллион сўм.

👉 Расмий хабарлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қонунчиликда ишга қабул қилишни рад этиш ёзма равишда билдирилиши керакми?

2021 йилда ҳам иссиқхоналар ташкил этиш учун субсидия бериладими?

II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга номида бўлган уйга кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда имтиёз мавжудми?

👉
Расмий хабарлар
❗️«Истиқлол» мажмуаси қуриладиган ҳудуддаги барча дарахтлар муҳофазага олинади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган мажмуа бўйича эълон қилинган танлов қизғин мунозараларга сабаб бўлаётгани юзасидан баёнот берди:

«Майдондаги кўп йиллик манзарали дарахтларни сақлаб қолган ҳамда ҳозирги хиёбон фаолиятига таъсир қилмаган ҳолда юртимиз тарихи, мустақиллик йилларидаги ютуқларимиз, миллий ўзига хослигимизни намоён этувчи мажмуани барпо этиш танлов шартларида алоҳида кўрсатиб ўтилган.

🛡 Бугундан эътиборан Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан «Истиқлол» мажмуаси барпо этилиши белгиланган ҳудуддаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилади ва муҳофазага олинади.

📎 Ижтимоий тармоқларда тарқалган мажмуа лойиҳасининг фотосурати қурилиш учун асос эмас. Танлов эълон қилинишининг сабаби ҳам кенг жамоатчилик учун лойиҳаларни очиқлик асосида муҳокама қилишга шароит яратиб беришдан иборат.

📝 Танлов ҳайъати томонидан ижодкорларнинг лойиҳаларидаги биринчи навбатда майдондаги барча дарахтларни сақлаган, инсонлар учун обод муҳит ва қулай шароит яратишга қаратилган таклифлари қабул қилинади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️"Dori-Darmon" акциядорлик компаниясининг 2020 йилдаги товар айланмаси 317,1 млрд сўмни, умумий даромад 110,9 млрд сўмни ташкил этган

Бу ҳақда "Dori-Darmon" акциядорлик компанияси маълум қилмоқда.

Бугунги кунда "Dori-Darmon" АК устав фонди 86 309 600,0 минг сўмни ташкил этиб, номинал қиймати 4 300 сўм бўлган 2 072 000 дона оддий акциядан ташкил топган.

Тегишли баҳоловчи ташкилотларнинг баҳолаш ҳисоботига кўра “Dori-Darmon” АК бир дона оддий акциясининг бозор қиймати 57 000 сўм (5,4 АҚШ доллар) 34,9% (7 005 128 дона) акцияларни нархи 399,2 млрд сўм (37881,9 минг АҚШ доллари)ни ташкил қилади.

"Dori-Darmon" акциядорлик компаниясининг 2020 йилдаги товар айланмаси 317,1 млрд сўмни, умумий даромад 110,9 млрд сўмни, умумий харажатлар 55,9 млрд сўмни, соф фойда 49,7 млрд сўмни ташкил этди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ХТВ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 238-мактабнинг 9-11-синф ўқувчи қизлари билан болалар гинекологи томонидан ўтказилган суҳбат юзасидан маълумот берди

Хабар берилишича, мамлакатимизда эрта туғруқларни олдини олиш, ёшларнинг репродуктив саломатлигини асраш, жинсий зўравонликларни профилактика қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси болалар гинекологи томонидан 238-мактабнинг юқори 9, 10, 11-синф ўқувчи қизлари иштирокида ўтказилган давра суҳбати ҳам шу мақсадда ташкил этилган.

Давра сухбати Олий Мажлис Сенати қарорлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруқлари асосида ташкил қилинмоқда.

Бу каби ўсмирлик физиологияси, репродуктив саломатликка оид сухбатларни барча умумтаълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари билан режага мувофиқ ўтказиш белгиланган.

Суҳбатлар давомида ўқувчи қизларга болалар гинекологи томонидан қизларнинг 16-18 ёшларда она бўлиши салбий оқибатларга олиб келиши, кўп ҳолларда бундай ёшдаги қизларнинг соғлом фарзандни дунёга келтиришида турли муаммолар келиб чиқиши тўғрисида тушунтиришлар бериб борилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини бориб кўрди.
Бу ерда 20 та икки қаватли кулоллар хонадони, Риштон тарихи музейи, банк хизматлари маркази бунёд этилган. Уйларнинг биринчи қаватида устахона ва савдо дўкони жойлашган, иккинчи қаватда ҳунармандлар оиласи яшайди.
Давлатимиз раҳбари устахоналарга кириб, маҳсулотларни кўздан кечирди, уста кулоллар билан суҳбатлашди, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Международный центр керамики, построенный в Риштанском районе.
Здесь возведены 20 двухэтажных домов, музей истории Риштана, центр банковских услуг. На первых этажах домов расположены мастерские и магазины, а на вторых этажах проживают семьи мастеров.
Глава государства посетил мастерские, осмотрел продукцию, тепло побеседовал с мастерами, дал ответственным лицам указания по поддержке ремесленников.

#Mirziyoyev #safar #Rishton #kulolchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter