Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.83K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Мияда шиш ва ўсмалар пайдо бўлишига ёмон ўй-хаёллар ҳам сабаб бўлиши мумкин(ми?)

Киши саломатлигидаги ўзгаришларга ғам-ташвишлар, хафагарчилик, аламзадалик, қўрқув каби психологик омиллар сабаб бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат, яъни психосоматика тўғрисидаги ССВ матбуот хизмати саволларига "Асаб ва руҳият" тиббий-психологик ёрдам маркази директори, профессор Зарифбой Ибодуллаев жавоб берди. Интервьюни вазирлик ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев ўз расмий саҳифасига жойлаштирди.

— Илм-фан касаллик руҳий ҳолатга боғлиқлигига нима дейди?

— Илм-фан психологик ҳолатнинг инсон танасига таъсирини инкор этмайди. Аксарият ҳолларда ҳиссиётларимиз, ўй-хаёлларимиз турли хасталикларга туртки бўлиши мумкин. Масалан, муҳим йиғилиш олдидан кўпчилик қаттиқ хаяжонланади. Айниқса, йиғилишда нутқ сўзлаш керак бўлса ёки лойиҳа тақдимоти режа қилинса, ҳис-ҳаяжон икки карра ортади.

Бундай пайтда киши беихтиёр “Гапира олмасам-чи?”, “Уддалай олмасам-чи?..”, дея хавотирга тушади. Натижада онгости санаб ўтилган ҳолатлардан бирини танлайди ва унга мос равишда безовталикларни пайдо қилади.

Мисол учун, ўз-ўзидан томоқ оғриб қолиши мумкин ёки аллергия, ҳуснбузар тошиши кузатилади. Аввалги кунларда соппа-соғ юрган одам нима сабабдан ўзини ёмон ҳис этиши мумкин, сизнинг-ча? Психосоматика ушбу ҳодисани ўй-хаёллар таъсирида юзага келган дейди.

— Кишининг хасталикка чалиниши унинг ўй-хаёллари билан ҳам боғлиқми?

— Шифокорлар психик оғирлиқ қандли диабет, бронхиал астма ва яна бир қанча касалликларни келтириб чиқариши мумкин, деб ҳисоблашади. Шунингдек, одам ўзига-ўзи хасталикни тўқиб чиқариши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Баъзан бу ҳақиқий касалликка олиб келади.

Дейлик, бош оғриғидан азият чекаётган одам оғриқсизлантирувчи дорилардан фойдаланса-да, ўзича жиддий патологияларни тахмин қилади: “бошимда ўсма бор бўлса керак”, деб хавотирланади.

Ҳар сафар у шу ҳақда ўйлаганида онгости ахборотни маъқуллайди. Кўп ўтмай, ҳақиқатан ҳам, жиддий безовталик келиб чиқиши мумкин. Тўғри, тиббиётда ўсма касалликлари тамоман бошқа сабаблар билан юзага келади. Аммо психосоматика мутахассислари ушбу ҳодисани инсон ўй-фикрлари билан боғлашади.

Шунинг учун ҳам доимо шифокорлар беморларга яхши нарсаларни ўйлаш, кайфиятни кўтаришни тавсия этади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️8 нафар ички ишлар ходими тизимдан бўшатилган, 20 нафари лавозимидан озод этилган

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида ИИВ кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Авазбек Инамов маълум қилди:

〰️〰️〰️
📹 «Ички ишлар органлари ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги салбий ҳолатлар акс эттирилган 201 та видеоролик ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган.

⚖️ Кадрлар бош бошқармаси ҳамда Ўзхавфсизлик бўлинмалари билан ҳамкорликда ҳар битта ҳолат бўйича текшириш ўтказиб, 87 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган. Шундан 8 нафари ички ишлар тизимидан бўшатилган. 20 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

⚠️ Шу ўринда, 201 та видеороликдан 84 та ҳолатда ходимлар айби тасдиқланмаган ва 22 та ҳолат бўйича фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик, 9 та ҳолатда жиноий иш қўзғатилган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили Давлат дастури тасдиқланди

📝 Президент Фармони билан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.

📋 Фармон билан Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлари бўйича амалга ошириладиган вазифалар, жорий этиладиган тартиб ва амалиётлар белгиланди.

📂 Давлат дастури 274 банддан иборат бўлиб, унда белгиланган тадбирларни амалга оширишнинг жами харажатлари 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн еврони ташкил этади (мазкур миқдор 2020 йилда 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долларини ташкил этган).

Huquqiy axborot

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Баёнот

Бугун интернет тармоғида «Azon.uz»га босим қачон тугайди?» номли баёнот орқали мазкур веб-сайтнинг бош муҳаррири А.Раимов таҳририятга нисбатан босим ўтказилгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича ариза бергани эълон қилинди ва бу ҳолат жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистоннинг янги очиқлик ва ошкоралик сиёсатида давлат идоралари ва журналистлар ўртасидаги баҳсли масалалар имкон қадар ўзаро келишув, агарда бунинг иложи топилмаса ҳуқуқий меъёрлардаги тартиблар асосида ҳал этилиши мақсадга мувофиқдир. Хусусан, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатишда низоли ҳолатлар юзага келганда ҳам масаланинг ечими суд орқали ҳал этилиши белгиланган.

Агентлик доимгидек давлат органлари ва оммавий ахборот воситаларини қонунчиликда кўрсатиб ўтилган қоидалар ҳамда ўрнатилган талабларни ҳурмат қилган ҳолда ўзаро муносабатларга киришишга чақиради. Шунингдек, давлат идораларини журналистларга нисбатан босим ўтказмаслик, таҳририят ходимларини эса журналистлик одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишини сўрайди.

@aoka_uz
Самарқанд шаҳридаги Боғибаланд маҳалласи “туристик маҳалла”га, Ургут туманидаги Терсак қишлоғи “туризм қишлоғи”га айлантирилади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий ва Ислом Каримов кўчалари ҳам туризм кўчаси бўлади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев вылетел в Ферганскую область.
В ходе поездки намечено ознакомление с деятельностью предприятий сельского хозяйства, ремесленничества, текстильного и кожевенно-обувного производства, с проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти Azon.uz сайтида эълон қилинган мақолаларни ўчириш бўйича топшириқ берилмаганини маълум қилди.

Қўмита ахборот хизмати баёнотида маълум қилинишича, Дин ишлари бўйича қўмита диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатишда диний-маърифий сайтларга йўналиш ва тавсия бериши мумкин. Лекин, қайсидир сайтдан қандайдир маълумотни олиб ташлашга мажбур қилиш ваколатига эга эмас.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Ўзбекистон Кураш федерацияси раиси ўринбосари Камол Усмонов иштирокида брифинг ўтказилди.

🖇 Брифингда “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари туғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

〰️〰️〰️

🥇Кураш федерацияси томонидан бир қанча Осиё ва Европадаги Кураш федерациялари билан ZООМ шаклда видео конференциялар ўтказилди. 2021 йил мобайнида чет элларда ўтказилиши белгиланган мусобақалар, чемпионатлар бўйича онлайн йиғилишлар, музокаралар ўтказилди.

🤝 2021 йилги спорт тақвим режасига биноан хорижий давлатларда Ўзбекистон Президенти соврини учун кураш бўйича халқаро турнирлар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

🎞 Миллий ва жаҳон спорт юлдузлари иштирокида ўзбек, рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кураш усулларини ўргатишга мўлжалланган махсус видеороликлар тайёрланиб, федерацияси расмий веб-сайтига жойлаштирилмоқда.

🤼‍♂️ Курашни ЮНЕСКОнинг этноспорт миллий ўйинлари номоддий маданий мероси рўйхатига киритиш, Кураш бўйича халқаро спорт тадбирлари ғолиблари иштирокида Бухоро, Самарқанд, Хива ва бошқа сайёҳлар гавжум бўлган жойларда кураш маҳорат дарсларини мунтазам ташкил этиш лойиҳалари ишлаб чиқилди.

🎽 Маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш орқали яктак спорт кийимлари ва кураш гиламлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича Германия, Корея. Россия ва бошқа давлатлардаги ишбилармон ва тадбиркорлар билан музокаралар ўтказилди. Яктак ва кураш гиламларининг ягона стандарт бирликлари тасдиқланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага сафари Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясига ташрифдан бошланди.
40 гектар майдонда токзор, 90 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган кооперацияда ёшларга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирларига ер ажратиб берилган.
Давлатимиз раҳбари улар билан суҳбатлашиб, ўқиб-ўрганиш, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.

Поездка Президента Шавката Мирзиёева в Фергану началась с посещения виноградарской кооперации «Файзли боглар сари» в Алтыарыкском районе.
В кооперации, где разбиты виноградники на 40 гектарах и интенсивные сады на 90 гектарах, выделены наделы молодым людям, в том числе вернувшимся из-за рубежа трудовым мигрантам.
Глава государства побеседовал с ними, дал совет больше учиться и совершенствовать свою деятельность.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #kooperatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш нархи ва қайд этишда кўрсатиладиган хизматлар

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева шу бўйича маълумот берди:

〰️〰️〰️
💰2021 йил 1 февралдан базавий ҳисоблаш миқдори 245 минг сўм қилиб белгиланди. Шунга кўра:

📍Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома учун фақат герб йиғими ундирилади, яъни БҲМнинг 15 % – 36 750 сўм белгиланган.

📍Туғилганлик ҳақидаги такроран гувоҳнома учун: жами 73 500 сўм ундирилади, жумладан, давлат божи 15% – 36 750 сўм, герб йиғими 15% – 36 750 сўм.

📍Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани жойига чиқиб, тантанали вазиятда бериш герб йиғими 15% - 36.750 сўм ҳамда 50 %-122.500 сўм пуллик хизмат ундирилади.

〰️〰️〰️
🖥 Бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилганидан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” ахборот алмашинуви тизимига киритади. Маълумотлар автоматик равишда "ФҲДЁ ягона электрон архиви" ахборот тизимига юборилади.

📰 ФҲДЁ бўлими маълумотларни қабул қилиб олганидан сўнг 3 иш соати ичида кўриб чиқади ва болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради.

☑️ Маълумотлар комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун автоматик равишда Ички ишлар, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимларига юборилади. Шунга кўра:

▫️Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими – болани 1 кун ичида тегишли манзил бўйича доимий рўйхатга қўяди;

▫️Мактабгача таълим вазирлиги – мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган боғчага болани автоматик равишда навбатга қўяди;

▫️Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1 иш куни ичида она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди;

▫️Пенсия жамғармаси бўлими – фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини автоматик равишда расмийлаштиради.

⚠️ Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида 2021 йил 1 февралдан барча вилоят марказларида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун республика ҳудудида кўрсатилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева аҳолининг соҳага оид муҳим саволларига жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️
Ходимнинг 1,5 ой аввалги ножўя ҳатти-ҳаракати учун кечикиб интизомий жазо қўллаш мумкинми?

🔰 Меҳнат кодексининг 182-моддасида интизомий жазоларни қўлланиш тартиби белгилаб қўйилган.

⚠️ Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.

🖇 Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади.

Лекин юқоридаги ҳолатда ножўя хатти-ҳаракат аниқланганига 1.5 ой бўлганлиги сабабли иш берувчи сизга нисбатан интизомий жазо қўллай олмайди.

〰️〰️〰️
Қонунчиликда ходимнинг меҳнат ҳақидан қандай ҳолларда ушлаб қолиниши белгиланганми?

🔘Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Қонунчиликда ходимнинг розилигисиз ҳам меҳнат хақидан ушлаб қолиш ҳолатлари белгиланган.

🔹Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

⚠️Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори 70 фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

〰️〰️〰️
Менинг сурункали касаллигим бор. Шифокорлар санаторияда даволанишим кераклигини айтишган. Ишхонамга ушбу масала бўйича мурожаат қилганимда, санаторияга йўлланма навбат бўйича берилишини айтишди. Шу бўйича тушунтириш берсангиз?

🔖 Ходимга даволаниш учун йўлланма унинг иш жойидаги касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўрнатилган навбат бўйича берилади.

📍Санатория йўлланмасини олган ходим 2 йилда 1 маротаба мазкур санаторияда 12 кун даволанади ва кўрсатилган муддатдан 1 кун ҳам кечикмасдан бориши шарт. Санатория йўлланмасини олган ходим ўрнига бошқа шахс бориши ёки бир йўлланма учун 2 киши даволаниши мумкин эмас.

Касаба уюшма ташкилотлари томонидан ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган йўлланмалар:

▫️10 фоизгача – бепул;
▫️90 фоизгача – қиймати қисман ундирилган ҳолда берилади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетика вазирлиги 15 февралдан 20 майга қадар энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавзусини энг яхши тарзда ёритиш бўйича «Save Energy» танловини эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Ғолибларни танлашнинг асосий мезонлари энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавзусини ёритишда очиқлик, ўзига хослик ва холисликдан иборат.

Танловга тақдим этиладиган ишлар табиий ресурслар сақланишини таъминлаш учун энергияни тежаш зарурати мавзусини ўз ичига олиши ва энергия манбаларидан фойдаланишда аҳолида тежамкорлик маданиятини шакллантириш маъносини ифодалаши лозим.

Конкурсда режиссёрлар, журналистлар, блогерлар, дизайнерлар ва бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.

Ишлар ўзбек ва рус тилларида қуйидаги номинациялар бўйича тақдим этилиши мумкин:

1. “Энг яхши ижтимоий видео-ролик” йўналишида. Мукофот – 20 миллион сўм;

2. Энг яхши ижтимоий баннер (баннер, постер, сурат). Мукофот – 15 миллион сўм;

3. “Энг яхши мақола”. Мукофот – 10 миллион сўм.

👉 Расмий хабарлар