Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот чоғида партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш масалалари, бугунги кунда улар олдида турган асосий вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Партиялар ўз депутатлари орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиши, уларнинг ечими бўйича таклифлар бериши, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши муҳимлиги қайд этилди.

Состоялась встреча с лидерами политических партий. В ходе открытого диалога состоялся обстоятельный обмен мнениями по вопросам повышении роли и места партий в общественно-политической жизни общества, основных задачах, стоящих перед ними сегодня.
Отмечалась важность того, чтобы политические партии через свой депутатский корпус изучали социально-экономические проблемы на местах, предлагали решения, а также осуществляли действенный парламентский и общественный контроль.

#Mirziyoyev #uchrashuv #partiyalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
3 февраль куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Йўл хўжалиги тизимидаги муаммолар, ҳудудларда йўл ва кўприкларнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани билан боғлиқ масалалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси ва бошқа масъул ташкилотлар

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар (натижалари ва устувор вазифалар)
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси, ЙҲХББ, Кадрлар бош бошқармаси ҳамда Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

Матбуот анжуманлари @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
“Кадастр ишларини бажариш соҳасида давлат органлари функциясини хусусий секторга ўтказиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

Кадастр агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, лойиҳада Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом;

📝 Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кадастр муҳандислари томонидан кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилди тайёрлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархининг минимал ставкалари келтирилган.

Қарорга кўра кадастр муҳандиси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида шартнома асосида
🔹кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш;
🔹кўчмас мулк объектларининг қаватма-қават режаларини тузиш;
🔹кўчмас мулк объектлари техник режаларини расмийлаштириш;
🔹кўчмас мулк объектларини техник ҳисобга қўйиш каби хизматларни амалга ошириши мумкин бўлади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хорижда қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус Жамғарма ташкил этилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, жамғарма маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан шакллантириб борилади.

Жамғарма хорижда қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларига қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатади:

хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш;

Ватанга қайтариш учун авиа ёки темир йўл чипталари ҳақини тўлаш;

вафот этган шахс жасадини урф-одатларга кўра тайёрлашда 1000 АҚШ долларигача хизматлар ҳақини ва Ўзбекистонга олиб келиш учун чипта ҳақини тўлаш.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бюджетдан ажратилган маблағлар сарфланишининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги сайтида Бюджет бўлими ташкил этилди

Вазирлик ахборот хизмати
маълум қилишича, унда қуйидаги маълумотлар жойлаштирилган:

❖ 2021 йил учун Инновацион ривожланиш вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари

❖ Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун 2021 йилда ажратилган бюджет маблағлари

❖ 2021 йилдан Инновацион ишланмалар дастури бўйича молиялаштирилган ташкилотлар

❖ 2021 йилдан Амалий тадқиқотлар дастури бўйича молиялаштирилган ташкилотлар

❖ 2021 йилдан молиялаштирилаётган илмий лойиҳалар

❖ "Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳит муҳофазаси" ҳамда "Биотехнология ва биология фанлари" йўналишлари бўйича илмий лойиҳалар танлови

❖ Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар танловлари бўйича рўйхатдан ўтган лойиҳалар

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 2020 йил давомида 19 226 та корхонада 40 081 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.

Қонунбузилишлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда:

4 731 та ҳолатда халқ таълими тизимидаги ташкилот ва умумтаълим мактаблари мансабдор шахслари томонидан ўқитувчи ва бошқа ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари бузилган,

6 600 та ҳолатда тиббиёт муассасаларида,

1 397 та ҳолатда қурилиш соҳасида,

986 та ҳолатда қишлоқ хўжалигида,

667 та ҳолатда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида,

1 094 та ҳолатда саноат корхоналарида,

509 та ҳолатда транспорт соҳасида

90 та ҳолатда савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида мансабдор шахслар томонидан ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тошкент шаҳрида «Мозори-Шариф — Кобул — Пешавор» темир йўлини қуриш бўйича юқори даражадаги уч томонлама ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2021 йилда 3 935,8 км автомобил йўллари қайта қурилади ва таъмирланади

Бу ҳақда АОКА ўтказилаётган матбуот анжуманида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўллари қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров маълум қилди.

🛣 Бугунги кунда республикада жами 184 174 км автомобил йўллари мавжуд бўлиб, шундан:

🔹 умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари – 42 869 км;

🔹 ички хўжалик йўллари – 116 560 км;

🔹 идоравий йўллар – 24 745 кмни ташкил этади.

Умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари махсус ваколатли орган – Автомобил йўллари қўмитаси тасарруфида, ички хўжалик йўллари – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида, идоравий йўллар юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида бўлади.

〰️〰️〰️〰️

✔️2020 йилда жами 5 186,3 млрд.сўм (режага нисбатан 101,8 %) миқдорида автомобил йўлларини қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилиб, 6 442,6 км (режага нисбатан 101,2 %) автомобил йўллари қайта қурилди ва таъмирланди.

🏗 2021 йилда 4 577,4 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилади ҳамда 3 935,8 км автомобил йўллари қайта қурилади ва таъмирланади. Жумладан:

▫️ инвестиция дастури доирасида 2 165,0 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилиб, 95,8 км автомобил йўллари қайта қурилади;

▫️ капитал таъмирлаш дастури доирасида 355,0 млрд.сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, 100,0 км автомобил йўли капитал таъмирланади;

▫️умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш бўйича 1 801,8 млрд.сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 2 540,0 км автомобил йўллари таъмирланади;

▫️ ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича 255,6 млрд.сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 1 200,0 км ички йўллар таъмирланади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонда мавжуд 14 446 та кўприк ва йўл ўтказгичнинг 5 476 таси таъмирталаб

Бу ҳақда АОКА ўтказилаётган матбуот анжуманида "Кўприкқурилишфойдаланиш" Унитар корхонаси раҳбари Анорбой Аннақулов маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

🛣Унитар корхона фаолияти давомида умумий узунлиги 140 км дан зиёд 1424 та кўприк, йўл ўтказгич ва тоннел қуриб битказилган. Умумий узунлиги 13 км ли 270 та сунъий иншоот барпо этилган.

🔎Хатлов натижаларига кўра республика ҳудудидаги мавжуд кўприк ва йўл ўтказгичларнинг умумий сони 14 446 донани ташкил этади.

🖇Ушбу кўприкларнинг техник ҳолати визуал ўрганилганда 5 476 таси таъмирталаб эканлиги аниқланди.

⚠️Таъкидлаш лозимки, аксарият таъмирталаб кўприклар анча олдин қурилган бўлиб, ушбу кўприкларнинг бугунги кунда юк транспорт воситаларини кўтариш қобилиятига мос келмайди.

🚧Автомобил йўллари қўмитаси томонидан 2020 йилда
100 дан ортиқ кўприклар ва йўл ўтказгичларни таъмирлаш ишлари бажарилиб фойдаланишга топширилди.

📈2021 йилда ушбу кўрсаткичларни бир бараварга кўтариш режалаштирилган бўлиб, 200 дан ортиқ йўл кўприклар ва йўл ўтказгичларни таъмирлаш ишларини амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

💰Мазкур таъмирталаб ва яроқсиз кўприкларни таъмирлаш ишлари учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 16,0 трлн.сўм миқдорда маблағ талаб этилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Шерзод Шерматов Озодбек Назарбековнинг чақирувини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб #baytchellenj эълон қилди (1 видео).

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов челленжни давом эттирди (2 видео).

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жўрабек Саидов, Транспорт прокуратураси бўлими катта прокурори:

“2020 йилнинг ўзида фақат йўл ва кўприк қурилиши бўйича 40 га яқин жиноий иш қўзғатилган. Бу жараёнда 10 миллиардан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилинган. 50 нафар шахслар устидан жиниой иш очилган ва жазо муқаррарлигини таъминлаш учун судга юборилган.”
〰️〰️〰️〰️

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

Манба

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Uzbekistan Airports” АЖда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ҳамда Исроил давлатининг қатор сайёҳлик ва авиация компаниялари вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтмоқда.

Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.

Мулоқот аввалида “Uzbekistan Airports” АЖ Бошқарув раисининг ўринбосари А. Акбаров сўзга чиқиб, хорижий ҳамкорлар билан ишончли ва истиқболли ришталар ўрнатишдан мамнун эканлигини билдирди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ф. Маҳмудова бу каби мулоқотлар самарали келишувларга сабаб бўлиши, ўзаро манфаатли ҳамкорликларга йўл очишидан умидвор эканини изҳор қилди. Мулоқот давом этмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📍Ҳудудларда ҳуқуқбузарлик содир этилишига қараб, маҳаллалар «қизил», «сариқ», «яшил» тоифаларга ажратилмоқда

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бўлим бошлиғи Баҳриддин Султонов маълум қилди:

〰️〰️〰️
🔎 «Ҳуқуқбузарликлар асосан ижтимоий қатламга мансуб аҳоли, яъни руҳий ҳолати бузилган, алкоголизм, гиёҳвандликка мубтало бўлган шахсларнинг оиладаги яшаш тарзи ёки оилавий муҳитда юзага келадиган низоли ҳолатлар билан боғлиқ.

⚠️ Бундай низоли ҳолатларга нималар киради? Эр, хотин ёки оиланинг бошқа бир аъзоси ўртасида фуқаролик тартибидаги масалаларнинг, масалан мол-мулкка бўлган ҳуқуқларнинг доимий равишда ва ўз вақтида ҳал этилмаслиги натижасида ўзаро келишмовчиликлар пайдо бўлади.

📓 Шу боис аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилаш борасида мутасадди идоралар билан тегишли профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»нинг юритилиши назорат қилинмоқда.

🔰 Энг оғир ва низоли вазиятларнинг ҳуқуқбузарликка айланишига йўл қўймаслик учун буни маҳаллаларнинг ўзидаёқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқбузарликларни «маҳаллабай» тарзда «қизил», «сариқ», «яшил» тоифаларга ажратиш — манзилли профилактикани қайси ҳудуддан бошлаш кераклигига ойдинлик киритади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2020 йилда ички ишлар органларига 100 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида ИИВ Ташкилий департамент, мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси ходими Асроржон Эралиев маълум қилди:

〰️〰️〰️
🔖 «ИИВга келиб тушган барча мурожаатлар электрон тартибда рўйхатга олинади. Мурожаатларга кўриб чиқишда қонунчиликка мувофиқ 15 кун, текшириш талаб этилса, бир ой, алоҳида материалларни ўрганиш талаб этилса, 60 кун давомида ўрганилиб, жавоб хатлари тақдим этилади.

Тўлиқ жавоб берилмаган ёки оралиқ жавоб берилган мурожаатлар кўриб чиқилган деб ҳисобланмайди ва бундай мурожаатлар ИИВда назоратдан олинмайди. Яъни якуний тўхтамга келиб, жавоб берилмагунга қадар назоратда бўлади.

📉 Мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан сезиларли камайган. 2020 йилда Президент виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхоналари орқали ички ишлар органларига 100 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Мияда шиш ва ўсмалар пайдо бўлишига ёмон ўй-хаёллар ҳам сабаб бўлиши мумкин(ми?)

Киши саломатлигидаги ўзгаришларга ғам-ташвишлар, хафагарчилик, аламзадалик, қўрқув каби психологик омиллар сабаб бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат, яъни психосоматика тўғрисидаги ССВ матбуот хизмати саволларига "Асаб ва руҳият" тиббий-психологик ёрдам маркази директори, профессор Зарифбой Ибодуллаев жавоб берди. Интервьюни вазирлик ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев ўз расмий саҳифасига жойлаштирди.

— Илм-фан касаллик руҳий ҳолатга боғлиқлигига нима дейди?

— Илм-фан психологик ҳолатнинг инсон танасига таъсирини инкор этмайди. Аксарият ҳолларда ҳиссиётларимиз, ўй-хаёлларимиз турли хасталикларга туртки бўлиши мумкин. Масалан, муҳим йиғилиш олдидан кўпчилик қаттиқ хаяжонланади. Айниқса, йиғилишда нутқ сўзлаш керак бўлса ёки лойиҳа тақдимоти режа қилинса, ҳис-ҳаяжон икки карра ортади.

Бундай пайтда киши беихтиёр “Гапира олмасам-чи?”, “Уддалай олмасам-чи?..”, дея хавотирга тушади. Натижада онгости санаб ўтилган ҳолатлардан бирини танлайди ва унга мос равишда безовталикларни пайдо қилади.

Мисол учун, ўз-ўзидан томоқ оғриб қолиши мумкин ёки аллергия, ҳуснбузар тошиши кузатилади. Аввалги кунларда соппа-соғ юрган одам нима сабабдан ўзини ёмон ҳис этиши мумкин, сизнинг-ча? Психосоматика ушбу ҳодисани ўй-хаёллар таъсирида юзага келган дейди.

— Кишининг хасталикка чалиниши унинг ўй-хаёллари билан ҳам боғлиқми?

— Шифокорлар психик оғирлиқ қандли диабет, бронхиал астма ва яна бир қанча касалликларни келтириб чиқариши мумкин, деб ҳисоблашади. Шунингдек, одам ўзига-ўзи хасталикни тўқиб чиқариши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Баъзан бу ҳақиқий касалликка олиб келади.

Дейлик, бош оғриғидан азият чекаётган одам оғриқсизлантирувчи дорилардан фойдаланса-да, ўзича жиддий патологияларни тахмин қилади: “бошимда ўсма бор бўлса керак”, деб хавотирланади.

Ҳар сафар у шу ҳақда ўйлаганида онгости ахборотни маъқуллайди. Кўп ўтмай, ҳақиқатан ҳам, жиддий безовталик келиб чиқиши мумкин. Тўғри, тиббиётда ўсма касалликлари тамоман бошқа сабаблар билан юзага келади. Аммо психосоматика мутахассислари ушбу ҳодисани инсон ўй-фикрлари билан боғлашади.

Шунинг учун ҳам доимо шифокорлар беморларга яхши нарсаларни ўйлаш, кайфиятни кўтаришни тавсия этади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official