Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довудни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Юк ташишлар ва авиақатновларни ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқиш, преференциал савдо тўғрисидаги битимни тайёрлаш, божхона иши соҳасида тажриба алмашиш, ишбилармонлар ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш юзасидан келишувларга эришилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял советника Премьер-министра Пакистана Абдул Разака Давуда.
В ходе беседы состоялся обмен мнениями о перспективах развития взаимовыгодного сотрудничества между Узбекистаном и Пакистаном.
Достигнуты договоренности о рассмотрении возможностей развития грузовых авто- и авиаперевозок, подготовке соглашения о преференциальной торговле, обмене опытом в области таможенного дела, активизации бизнес-диалога.

#Mirziyoyev #qabul #Pokiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ Матбуот хизмати бошлиғи М.Содиқов ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан муҳим тавсияларни берди

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жасур Умиров 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Олий суд ахборот хизмати маълум қилишича, вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланган хонанда Жасур Умиров 5 йилга қамалди.

Бугун, 2 февраль куни, жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида ёпиқ тарзда кўриб чиқилган судда Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми (номусга тегиш) билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, яна 2 нафар шахс ёлғон гувоҳлик берганлик ҳамда жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширганликда айбли деб топилиб, 1 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ижтимоий тармоқларда Агнешка Пикулицка-Вильчевскининг аккредитациядан ўтиши билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги ҳақида маълумотлар эълон қилиниши биланоқ АОКА шу заҳоти Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматига мурожаат қилиб, кўтарилган масалани ҳар томонлама ўрганиш ва унга аниқлик киритишни сўради.

Агентлик ТИВ ахборот хизматининг тезкор муносабати ва хорижлик журналистдан бўлиб ўтганлар учун узр сўрашини маъқуллайди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Агнешка Пикулицка-Вильчевскининг журналистлик аккредитациясини расмийлаштириш жараёни ижобий якунланишига умид қилади.

Бундан ташқари, Агентлик яна бир бор барча давлат органларини журналистлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги миллий қонунчиликни ҳурмат қилишга ва унга қатъий риоя қилишга чақиради.

@aoka_uz
Сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот чоғида партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш масалалари, бугунги кунда улар олдида турган асосий вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Партиялар ўз депутатлари орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиши, уларнинг ечими бўйича таклифлар бериши, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши муҳимлиги қайд этилди.

Состоялась встреча с лидерами политических партий. В ходе открытого диалога состоялся обстоятельный обмен мнениями по вопросам повышении роли и места партий в общественно-политической жизни общества, основных задачах, стоящих перед ними сегодня.
Отмечалась важность того, чтобы политические партии через свой депутатский корпус изучали социально-экономические проблемы на местах, предлагали решения, а также осуществляли действенный парламентский и общественный контроль.

#Mirziyoyev #uchrashuv #partiyalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
3 февраль куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Йўл хўжалиги тизимидаги муаммолар, ҳудудларда йўл ва кўприкларнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани билан боғлиқ масалалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси ва бошқа масъул ташкилотлар

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар (натижалари ва устувор вазифалар)
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси, ЙҲХББ, Кадрлар бош бошқармаси ҳамда Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

Матбуот анжуманлари @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
“Кадастр ишларини бажариш соҳасида давлат органлари функциясини хусусий секторга ўтказиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

Кадастр агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, лойиҳада Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом;

📝 Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кадастр муҳандислари томонидан кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилди тайёрлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархининг минимал ставкалари келтирилган.

Қарорга кўра кадастр муҳандиси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида шартнома асосида
🔹кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш;
🔹кўчмас мулк объектларининг қаватма-қават режаларини тузиш;
🔹кўчмас мулк объектлари техник режаларини расмийлаштириш;
🔹кўчмас мулк объектларини техник ҳисобга қўйиш каби хизматларни амалга ошириши мумкин бўлади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хорижда қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус Жамғарма ташкил этилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, жамғарма маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан шакллантириб борилади.

Жамғарма хорижда қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларига қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатади:

хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш;

Ватанга қайтариш учун авиа ёки темир йўл чипталари ҳақини тўлаш;

вафот этган шахс жасадини урф-одатларга кўра тайёрлашда 1000 АҚШ долларигача хизматлар ҳақини ва Ўзбекистонга олиб келиш учун чипта ҳақини тўлаш.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бюджетдан ажратилган маблағлар сарфланишининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги сайтида Бюджет бўлими ташкил этилди

Вазирлик ахборот хизмати
маълум қилишича, унда қуйидаги маълумотлар жойлаштирилган:

❖ 2021 йил учун Инновацион ривожланиш вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари

❖ Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун 2021 йилда ажратилган бюджет маблағлари

❖ 2021 йилдан Инновацион ишланмалар дастури бўйича молиялаштирилган ташкилотлар

❖ 2021 йилдан Амалий тадқиқотлар дастури бўйича молиялаштирилган ташкилотлар

❖ 2021 йилдан молиялаштирилаётган илмий лойиҳалар

❖ "Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳит муҳофазаси" ҳамда "Биотехнология ва биология фанлари" йўналишлари бўйича илмий лойиҳалар танлови

❖ Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар танловлари бўйича рўйхатдан ўтган лойиҳалар

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 2020 йил давомида 19 226 та корхонада 40 081 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.

Қонунбузилишлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда:

4 731 та ҳолатда халқ таълими тизимидаги ташкилот ва умумтаълим мактаблари мансабдор шахслари томонидан ўқитувчи ва бошқа ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари бузилган,

6 600 та ҳолатда тиббиёт муассасаларида,

1 397 та ҳолатда қурилиш соҳасида,

986 та ҳолатда қишлоқ хўжалигида,

667 та ҳолатда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида,

1 094 та ҳолатда саноат корхоналарида,

509 та ҳолатда транспорт соҳасида

90 та ҳолатда савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида мансабдор шахслар томонидан ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тошкент шаҳрида «Мозори-Шариф — Кобул — Пешавор» темир йўлини қуриш бўйича юқори даражадаги уч томонлама ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official