Расмий хабарлар I Официальные новости
27.9K subscribers
31.6K photos
7K videos
53 files
29.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
«Британча» штаммни аниқлаш шу даражалик қийин жараёнми, нега уни аниқлаш учун беш кун вақт сарфланди?

АОКАдаги брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️
🔎 “Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази томонидан “Британча” штаммни генетик аниқлаш жараёнига тахминан 5 кун вақт сарфланди. Бу жараён анча мураккаб ҳисобланиб, ҳар бир босқичини алоҳида назорат қилиш талаб этилади.

🧪 Шу кунгача марказ томонидан “Британча” штамм мавжудлиги эҳтимоли бўлган COVID-19 вируси аниқланган 33 нафар беморнинг бурун бўшлиғидан олинган суртмалар текширилди.

Биринчи босқичда — барча тақдим этилган намуналарнинг коронавирус РНКси ДНК шаклга ўтказилди. Сабаби, вирус РНК шаклда бўлиб, у билан ишлаш учун уни аввал ДНК шаклга ўтказиш талаб этилади.

🧬 Иккинчи босқич Реал Тайм ПЦР реакцияси ёрдамида “Британча” штаммнинг маркер мутацияси скрининги ўтказилди. Бу усул ҳам марказ олимлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, илк бор реал беморлар таҳлилида қўлланилди.

⚠️ Бу усулни оптималлаштиришга тўғри келган бўлиб, бир қатор такрор тажрибалар ўтказиш орқали, хатога йўл қўймаслик учун замин яратилган. Айнан мана шу босқичда биз шубҳали намунани аниқладик, аммо мазкур намунада “Британча” штаммга хос бўлган қатор бошқа мутациялар ҳам мавжуд эканига ишонч ҳосил қилиш керак эди.

💻 Сўнгра намунани секвенлашга (генларнинг ДНК кетма-кетлигини аниқлашга) тайёрланди. Бунинг учун коронавирус геноми участкалари сунъий шароитда кўпайтирилиб, тозаланади. Бу энг қийин жараён ҳисобланиб, бир қатор реакциялар қўлда амалга оширилишига тўғри келган. Кейин эса ДНКнинг қайта ишланган ва тайёрланган бўлаклари аппаратга — секвенаторга жойланиб, бевосита генетик таҳлили қилинган.

🔁 Учинчи босқич — сўнггиси ҳисобланиб, унда олинган натижалар компьютерда қайта ишланди, халқаро маълумотлар базасидаги генетик кетма-кетликлар билан солиштирилди. “Британча” штаммга хос қатор мутациялар мавжудлиги тасдиқланганидан кейингина маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилди”.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан бош имом-хатиблар иштирокида тайёрланган «Ёшлар тарбиясига беэътибор бўлманг!» номли тарғибот ролиги.

📺 Ушбу видеолавҳа «Ўзбекистон 24», «УзРепорт», «Севимли», «Му5», «Маданият ва маърифат», «Маҳалла», «Ўзбекистон тарихи», «Оилавий», «Ўзбекистон» телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий тармоқлар орқали Юнусобод тумани “Qozog‘iston” турар жой мажмуаси ёнидаги дарахтлар таг қисмидан бетон билан қопланаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушди.

Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ҳокими Жахонгир Ибрахимов жойига чиқиб ўрганиш ишларини олиб борди ва зудлик билан йўл қўйилган камчиликни тузатиш бўйича кўрсатма берди.

Ҳокимлик ахборот хизмати хабар беришича, айни вақтда муаммо бартараф этилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Дилмурод Хамидуллаевич Набиев ҳукумат қарори билан Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди.

Д.Набиев бунга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида фаолият юритган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун 1 февраль куни"Расмий хабарлар" каналида эълон қилинган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларининг муҳим хабарлари дайджести

❖ Хитой вакцинаси синовларида қўшимча 4 минг киши қатнашади. Тадқиқот кўламининг кенгайишини икки сабаби бор. Батафсил

❖ Февраль ойида бўлиб ўтадиган чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовлари учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди. Батафсил

❖ Шаҳар ва қишлоқларда нечта маҳалла бор? Қанчаси тоғли, чўл ва чегара ҳудудида жойлашган? Жавоби

❖ Эрта никоҳ, эрта туғруқ ва низолар — Ўзбекистонда оилалардаги нотинчликка нима сабаб бўлаётгани маълум қилинди. Батафсил

❖ «Мўътабар аёл» кўкрак нишони кимларга ва қачон берилади? Батафсил

❖ «Мақсадсиз харажатлар бўйича олий таълим тизимида 5 миллиард сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги изоҳи

❖ Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди. Батафсил

❖ Ойлик маошдан солиқ учун ариза ёздирмасдан ушлаб қолиш мумкинми? Жавоби

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Лойиҳалар аввало иш ўринлари яратиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиши кераклиги таъкидланди.
Маҳаллаларда банкларнинг янги бошқарув тизимини йўлга қўйиш, ҳар бир туман ва маҳалла имкониятларидан келиб чиқиб лойиҳаларни тайёрлаш, аҳолига ундан даромад топишни ўргатиш бўйича кўрсатма берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом выполнения данных ранее поручений касательно инвестиционной сферы и новыми проектами.
Отмечено, что проекты должны быть нацелены в первую очередь на создание рабочих мест и производство экспортоориентированной продукции.
Указано на необходимость организации новой системы работы банков в махаллях, чтобы они содействовали разработке проектов с учетом специфики отдельно взятого района или махалли, учили население предпринимательству.

#Mirziyoyev #taqdimot #banklar #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Корея Республикасига ишга кетишни режалаштираётган: биринчи маротаба шартномаси келган ҳамда 4 йил 10 ой бир корхонада ишлаб қайта шартнома билан келганлар фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати
хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасида эпидемиологик вазият барқарорлашгани инобатга олиниб, Корея Республикаси томонидан Ўзбекистон қизил ҳудуддаги давлатлар рўйхатидан чиқарилди.

Шу муносабат билан, шартномаси мавжуд ҳамда виза тасдиқномаларининг амал қилиш муддати тугамаган фуқароларни пандемия даврида Корея Республикасига ташкилий тарзда жўнатиш тартибини келишиб олиш бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан мазкур давлатнинг тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда фуқароларни ташкилий тарзда жўнатишнинг аниқ саналари номаълумлиги сабабли, шартномаси келган ва виза тасдиқномалари мавжуд фуқароларнинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни тайёрлаб қўйишлари тавсия қилинади. Судланмаганлик тўғрисидаги ва тиббий маълумотномаларнинг амал қилиш муддати берилган кундан бошлаб 3 ой эканини эслатиб ўтамиз.

Жанубий Кореяга фуқароларни ташкилий тарзда жўнатиш бўйича янгилик бўлган такдирда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий ахборот каналлари орқали эълон қилиб борилади.

Хорижга чиқиш паспортига эга бўлмаган фуқаролардан эса зудлик билан хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сўралади.

Қўшимча маълумот олиш учун: 71 202 33 55 (ички рақам 41, 42)

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати Ягона миллий меҳнат тизимига киритилган маълумотларга асосан Бўш иш ўринлари бўйича ҳисоботни тақдим қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 2 февраль куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Маданият маркази бинолари ачинарли ҳолатда экани ва вазирлик тизимида мажбурий обунанинг олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Қурбонмурод Аманкулов, Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, тизимни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — давлат органлари ва ташкилотларда кадрлар бошқаруви ҳамда инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул давлат органидир.

Агентликка давлат фуқаролик хизматини меритократия тамойили асосида ташкил этиш, миллий кадрлар захирасини бошқариш, инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усулларини жорий этиш, давлат хизматчиларининг иш берувчилар олдидаги манфаатларини ҳимоя қилиш каби вазифалар юклатилган.

Агентликнинг Telegram'даги расмий канали орқали давлат фуқаролик хизматидаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида биринчилардан хабардор бўлиб боринг.

Каналга уланиш https://t.iss.one/argos_uz

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда тизимдаги ташкилотлар фаолияти борасида мурожаат, таклиф ёки шикоятларингиз борми?

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 1213 рақамли Call-марказ йўлга қўйилди.

1213 рақамли Call-марказга қандай масалаларда қўнғироқ қилиш мумкин?

🔹ОАВнинг муайян тури, хусусий нашриёт, полиграфия хизматлари фаолиятини лицензиялаш бўйича;

🔹контрафакт канцелярия маҳсулотлари ёки китоб ва босма нашрлар бўйича;

🔹тизимдаги ташкилотлар фаолияти бўйича;

🔹ОАВ, ахборот хизматлари, электрон ва босма матбуот, телерадиокомпаниялар фаолияти бўйича;

🔹ахборот олиш эркинлиги, журналистик фаолият борасида ҳамда соҳага тегишли аниқ ва конкрет масалалар юзасидан жисмоний ва юридк шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинади.

〰️〰️〰️
🔎 1213 рақамли Call-марказга телефон орқали қолдирилган мурожаат қонунчиликда белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида кўриб чиқилади.

1213 рақамли Call-марказга қўнғироқ қилиш қоидалари:

☎️ Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда барча телефон мосламаларидан қисқа 1213 рақамини териш орқали қўнғироқ қилинади.

Қўнғироқ қилиш ва мурожаат этишда Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига риоя этиш лозим:

👨🏻 Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар берилиши керак.

💼 Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

Жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатида давлат органи, ташкилотнинг аниқ номи кўрсатилган, шунингдек мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📊2020 йилда қайси ҳудудда энг кўп дон етиштирилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2020 йил давомида республикамизда 7,6 млн. тонна дон етиштирилган. Бу ўтган йилга нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 101,7 % га тенг.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган дон ҳажми:
🔸Қашқадарё – 885,7 минг
🔸Самарқанд – 813,1 минг
🔸Фарғона – 759,3 минг
🔸Жиззах – 732,6 минг
🔸Сурхондарё – 678,3 минг
🔸Андижон – 652,0 минг
🔸Тошкент – 567,0 минг
🔸Бухоро – 546,6 минг
🔸Наманган – 510,7 минг
🔸Сирдарё – 467,2 минг
🔸Хоразм – 435,5 минг
🔸Қорақалпоғистон Р. – 277,7 минг тона

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Протез орасига яширилган заргарлик буюмлари фош қилинди

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабари
га кўра, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган йўловчилар орасидаги шахслардан бирининг “яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётиб, безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди. Шундан сўнг, ушбу шахс божхона постидаги боди-сканер қурилмаси орқали кўздан кечирилганида, ўнг қўлига ўрнатилган протез орасига 75 гр. оғирликдаги қиймати 23.6 млн. сўмлик заргарлик буюмлари яширилганлиги фош қилинди.

Шунингдек, айни шу рейсда учиб келган яна бир йўловчи эса умумий қиймати 15,8 миллион сўмлик 58 гр. оғирликдаги заргарлик буюмларини чўнтакларига яширганча, яшил йўлакдан ўтмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистондаги 456 та маданият маркази таъмирталаб ҳолда

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Қурбонмурод Омонқулов маълум қилди:

〰️〰️〰️
🏛«2013-2018 йиллар мобайнида республикадаги 269 та маданият маркази маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирланди.

🔎147 та маданият маркази 2019-2022 йилларда янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган муассасаларнинг тасдиқланган рўйхатига киритилган.

🏗 Жорий йилда 23 та маданият марказини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун давлат бюджети ва инвестиция маблағлари ҳисобидан 90 млрд 172 млн сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Мазкур маблағлар ҳисобига 6 та реконструкция, 17 та капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш белгиланган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Қурбонмурод Омонқулов тизимдаги мажбурий обуна тўғрисида маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

2020 йилда Маданият вазирлиги тизимидаги “Гулистон”, “Театр” ва “Мозийдан садо” журналлари таҳририятлари ягона таҳририятга бирлаштирилди.

Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг меҳнат самарадорлигини ошириш, янги ғоялар, ихтиролар, инновацион лойиҳалар, илғор тажрибаларни ўз журналлари саҳифаларида ёритиш мақсадид
а “Гулистон”, “Театр” ва “Мозийдан садо” журналлари бирлашган таҳририяти билан ижодий ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда мазкур тизим ташкилотлар ҳисоб рақамидаги маблағ эвазига обуна ташкил этиш тавсия қилинди.

Шунингдек, вазирлик 2019 йилдан буён “Дилдош медиа” МЖЧ муассислигидаги “Маданият” газетаси билан ҳамкорлик қилади. Шу сабабли, тизимдаги ташкилотларга ушбу газетага обуна бўлиш тавсия этилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official