Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ёшлар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ишсизларни касбга ўқитиш, олий таълим муассасалари ва йирик санот тармоқларида малакани баҳолаш марказлари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш вазифаси қўйилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, қобилиятини юзага чиқариши учун зарур шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берилди.
—
На видеоселекторном совещании по вопросам молодежи указано на важность профессионального обучения безработных, организации центров оценки квалификации в вузах и крупных промышленных отраслях. Поставлена задача выделить молодежи по 1 гектару из каждых 10 гектаров посевных земель для занятия сельским хозяйством.
Даны поручения по содержательной организации досуга молодежи, созданию необходимых условий для самореализации.
#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Жазони ижро этиш муассасалари фаолиятининг жорий ҳолати ва истиқболдаги вазифалар
28 январь куни соат 16:00 да АОКАда шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Спикерлар:
▫️Жамшид Султонов — ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, подполковник
▫️Баҳодир Юсупов — ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи, полковник
▫️Маҳамадали Исмоилов — ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати бошлиғи, полковник
〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.
@aoka_uz

#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Халқ таълими вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустамова Лайло Суванкуловна 1984 йил 28 январда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Л.Рустамова 2005-2020 йилларда “Ўзиккиламчиранглиметалл” корхонаси, “UzAuto Motors” АЖда ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистоннинг ўрни 7 поғона кўтарилди
Ўзбекистон Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2020 йил учун эълон қилинган нашрида ўз ўрнини 7 поғона яхшилади.
Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон 2012 йилдаги 17 балл билан 170-ўриндан 2020 йилга келиб 26 баллга ва 146-ўринга кўтарилишга эришди.
Мазкур ижобий ўзгаришларнинг сабаби сифатида сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашнинг ҳам ҳуқуқий, ҳам институционал асослари мустаҳкамланаётганлиги, ушбу жиддий муаммо давлат ва жамият кун тартибида кенг муҳокама қилиниб, коррупцияга тоқатсизлик муҳити шаклланиб бораётганлигидир.

⚡️Ер участкасини олиб қўйишда ОАВ иштирокида очиқ муҳокама ўтказилади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-Омбудсман бош инспектори Шерзод Саидов маълум қилди.
〰️〰️〰️
Амалдаги тартиб бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори (911-сон, 16.11.2019 й.) билан Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Унга кўра:
📢 ер участкасини олиб қўйишга зарурат туғилганда биринчи навбатда ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида ОАВ иштирокида очиқ муҳокама ўтказилади;
🧮 ҳокимлик ёки инвестор томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилади, шунингдек, компенсация бериш учун етарли ресурслар мавжудлиги ўрганилади;
⚠️ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ер участкаси олиб қўйилишидаги фойда ва харажатлар ўрганиб чиқилади, ресурслар етарли бўлганида ҳамда фойда ва харажатлардан устун келган тақдирда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади;
❌ Ҳокимликлар ер участкаси олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга ваколатли эмас;
📝 олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасидаги кўчмас мулклар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади;
🤝 ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида компенсация тури, миқдори ва бериш муддати келишилади ва ушбу келишув нотариал тартибда тасдиқланади;
💰 ҳокимлик ёки инвестор томонидан мулкдорларга компенсация бериш ишлари амалга оширилади;
❗️келишилган компенсация берилмагунча кўчмас мулклар бузиб ташланишига йўл қўйилмайди.
〰️〰️〰️
Мулкдорларга келишилган компенсация берилганидан сўнг:
▫️мулкдор томонидан кўчмас мулк бўшатиб берилади;
▫️ҳокимликлар томонидан кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси адлия органларига хулоса олиш учун юборилади;
▫️адлия органлари компенсация берилгани, уй-жойлар амалда тўлиқ бўшатилгани ва бошқа ҳолатларни ўрганади, сўнг ўз хулосасини ҳокимликларга тақдим этади;
▫️адлия органларининг хулосаси ижобий бўлган тақдирдагина кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Банк-молия ва кредит масалалари бўйича Бизнес-омбудсманга 542 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан, Тошкент вилоятидан 62 та, Қашқадарёдан 55 та, Сурхандарёдан 50 та, Хоразмдан 49 та, Наманган ва Фарғонадан 47 тадан, Қорақалпоғистондан 46 та, Сирдарё ва Жиззахдан 35 тадан, Навоийдан 33 та, Тошкент шаҳридан 28 та, Андижондан 25 та Самарқанддан 17 та ва Бухородан 13 та мурожаатлар келиб тушган.
📢Тадбиркорлик субъектларидан фаолиятларида муаммолар вужудга келганда Бизнес-омбудсманнинг (71) 239-25-92 ишонч телефони ёки Biznesvakil.uz сайти орқали мурожаат қилишлари мумкин.
〰️〰️〰️〰️
АОКАда Бизнес-Омбудсман бош инспектори Шерзод Саидов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢Тадбиркорлик субъектларидан фаолиятларида муаммолар вужудга келганда Бизнес-омбудсманнинг (71) 239-25-92 ишонч телефони ёки Biznesvakil.uz сайти орқали мурожаат қилишлари мумкин.
〰️〰️〰️〰️
АОКАда Бизнес-Омбудсман бош инспектори Шерзод Саидов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Тошкентда шаҳарсозлик ва қурилиш соҳасига оид 1421 та ҳуқуқбузарлик аниқланди, суд қарорлари асосида 720 та объект бартараф этилди
🔰 Тошкент шаҳри бош архитектори Нуриддин Сагатовнинг маълумотига кўра, 2020 йилда Тошкент шаҳрида иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантириш ва модернизация қилиш, инвестицияларни жалб этиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича Тошкент шаҳар бош режаси концепциялари ишлаб чиқилди. Ушбу шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳукумат ва давлат раҳбарига тақдим этилгач, маъқулланди.
🏗 2020 йилда Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик ва қурилиш соҳасида жами 1421 та содир этилган ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, улар бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳудудий комиссияларга киритилди. Шу жумладан судларнинг қарорлари асосида 720 та объект бартараф этилган бўлиб, 444 та ҳуқуқбузарлик бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан чора кўрилиши давом этилмоқда.
〰️〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган брифингдан
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔰 Тошкент шаҳри бош архитектори Нуриддин Сагатовнинг маълумотига кўра, 2020 йилда Тошкент шаҳрида иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантириш ва модернизация қилиш, инвестицияларни жалб этиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича Тошкент шаҳар бош режаси концепциялари ишлаб чиқилди. Ушбу шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳукумат ва давлат раҳбарига тақдим этилгач, маъқулланди.
🏗 2020 йилда Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик ва қурилиш соҳасида жами 1421 та содир этилган ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, улар бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳудудий комиссияларга киритилди. Шу жумладан судларнинг қарорлари асосида 720 та объект бартараф этилган бўлиб, 444 та ҳуқуқбузарлик бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан чора кўрилиши давом этилмоқда.
〰️〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган брифингдан
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ “Пойтахт” савдо маркази олдида қурилиш ишлари ҳали бошланмаган
АОКАда Тошкент шаҳри бош архитектори Нуриддин Сагатов иштирокида брифинг ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️
🖇 Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорларига асосан, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчасида жойлашган мавжуд автутаргоҳ ўрнига майдони 0,23 гектарли ер участкасида “Ертўла қисмида автотураргоҳ бўлган савдо мажмуаси ва офис биноларини қуриш учун” ер участкасини захиралаш ҳамда лойиха смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга рухсат берилган ҳамда лойиҳа ҳужжатлари тегишли тартибда келишилган.
📈 Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан қурилишнинг чегара ҳудудлари белгилаб берилган.
📌 Ҳозирги кунда қурилиш ҳудуди қурилиш техника хавфсизлиги ва меҳнат хавфсизлиги талабларига асосан, вақтинча туникали енгил конструкциялар билан ўраб олинган ҳамда бугунги кунда қурилиш ишлари бошланмаган.
http://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Судьялар олий кенгаши ва АОКА ўтказаётган машғулотларга ЎзЖОКУ ҳам қўшилди
Судьялар олий кенгаши ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агенлиги ҳамкорликда журналист ва блогерлар учун икки ҳафталик ўқув-машғулотлари ўтказмоқда. Мазкур тадбирга Журналистика ва оммавий коммуникациялар унверситети ҳам ҳамкор сифатида қўшилди.
Батафсил
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Судьялар олий кенгаши ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агенлиги ҳамкорликда журналист ва блогерлар учун икки ҳафталик ўқув-машғулотлари ўтказмоқда. Мазкур тадбирга Журналистика ва оммавий коммуникациялар унверситети ҳам ҳамкор сифатида қўшилди.
Батафсил
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📌 Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашишда Савдо-саноат палатасининг функциялари
Бугун АОКАда Палата бошқарма бошлиғи Абдураҳим Турхолов иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим тафсилотлар:
〰️〰️〰️
«Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида Палата қуйидаги функцияларни амалга оширади:
🔸фаолиятини бошлаётган тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш учун бизнес-инкубаторлар барпо этади ҳамда ушбу бизнес-инкубаторларнинг фаолиятини ташкил этади, уларга бизнес-режаларни тайёрлашда, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотни олиш ва масалаларни ҳал этишда эксперт, ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатади;
🔸инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларнинг тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштирилишида кўмаклашишни таъминлайди;
🔸тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётганда, уларнинг фаолияти текширувлардан ўтказилаётганда уларни ҳуқуқий, шу жумладан юридик жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;
🔸молиявий, товар-хомашё ва табиий ресурслардан, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан, технологик машиналар ва ускуналардан, ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланишда, шунингдек ер участкаларини олишда ёрдам кўрсатади;
🔸Палата аъзолари ва шериклари иштирокида жамоатчилик асосида қўмиталар, ишбилармонлик ва мувофиқлаштирувчи кенгашларни ташкил этади;
🔸инновация тадбиркорлиги жорий этилишини, «startup» лойиҳалар амалга оширилишини, ёшларнинг, аввало олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг бизнесни ташкил қилиш ҳамда юритишга доир тадбиркорлик ташаббусларини, шунингдек аҳоли бандлигининг ва даромадларининг ўсишини таъминлашга кўмаклашувчи кичик, хусусий ҳамда оилавий тадбиркорлик, касаначиликнинг ва ҳунармандчиликнинг турли шакллари ривожлантирилишини қўллаб-қувватлайди».

⚡️Сардоба тошқинидан жабр кўрган аҳоли учун қурилган уйларнинг нархи 855,4 млрд. сўмни ташкил этди
Бу ҳақда АОКАда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўлмасжон Мамадаминов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:
〰️〰️〰️
💰 «4 790 нафар хонадон эгаларига 186,6 млрд. сўм моддий ёрдам маблағлари пластик карталарга туширилди. Шундан, 4 541 та фуқарога 181,6 млрд.сўм (40 млн. сўмдан) ва 249 та фуқарога 5,0 млрд.сўм (20,0 млн сўмдан).
🏗 Тошқини оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдонлари танланиб, 2 640 та хонадонли 86 та кўп қаватли турар жой қурилди. Мазкур кўп қаватли уйларнинг нархи шартнома бўйича 855,4 млрд. сўм.
🗝 2 577 та хонадон республика, вилоят ва туманлар ишчи гуруҳлари ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан адолатли ўрганилиб, қуръа ташлаш йўли билан эгаларига топширилди».

❌ Уй ажратилиши бўйича 724 та ҳужжат рад этилган
АОКАдаги брифингда Сардоба тошқинидан жабр кўрганларни турар-жой билан таъминлашда юзага келган муаммоли масалаларга изоҳ берилди:
〰️〰️〰️
✅ «Ишчи гуруҳлар томонидан уй-жойлар тақсимланишида биринчи навбатда ҳужжатларида муаммоси бўлмагани учун 1 430 та хонадон эгаларига тўғридан-тўғри берилиб, кўп қаватли уйларнинг 1-қаватига биринчи навбатда оиласида ногиронлиги бўлган болалар ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болалар, шунингдек I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслар ва ёлғиз пенсионерлар жойлаштирилди.
⚠️ Муаммо ва камчиликлари бўлган 724 та ҳужжатлар Халқ депутатлари туман Кенгашлари сессияларида кўриб чиқилиб, сессия қарорларига асосан уй ажратилиши рад этилди.
🔎 Жумладан, ўрганишлар натижасида 187 тасини — яшайдиган уйи бўлгани учун, 232 та хонадонга тегишли уйлар — Қурилиш назорат инспекцияси томонидан яроқли деб топилгани, 4 та хонадон — нотурар жой бўлгани, 3 та хонадон — қурилиш қилиш мумкин бўлмаган жойда қурилгани ва 298 та хонадон — қурилиши якунланмаган (фақат пойдевори бўлган ёки 2-3 қатор ғишт кўтарилган), кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун қурилган вақтинчалик уйлар (времянка) эканлиги аниқланди».
Ўлмасжон Мамадаминов, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари

«Жазони ижро этиш тизимидаги колонияларнинг 43,6 фоизи бўш», — ИИВ
Айни дақиқаларда АОКАда ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси мутасаддилари иштирокида «Жазони ижро этиш муассасалари фаолиятининг жорий ҳолати ва истиқболдаги вазифалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилмоқда.
〰️〰️〰️
Жамшид Султонов, Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, подполковник:
🔗 Бугунги кунда 43 та жазони ижро этиш муассасаси ва 11 та тергов ҳибсхонаси мавжуд. Уларнинг 18 таси ёпиқ турдаги колония ва 25 таси манзил-колония ҳисобланади.
🔗 Жазони ижро этиш тизимидаги колонияларнинг сиғимига нисбатан сақланаётган шахслар 56,4 фоизни, бўш ўринлар 43,6 фоизни ташкил қилади.
📎 Сўнги тўрт йилда жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари доирасини янада кенгайтиришга қаратилган 3 та қонун, 5 та Президент қарори, 8 та Ҳукумат қарори ва фармойишлари, 14 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
❗️Маҳкумлар учун яратилган шароитлар:
▫️ижтимоий хавфи катта бўлмаган ҳамда унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга илк маротаба сайлаш ҳуқуқи берилди;
▫️БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Маҳкумлар билан муомала қилишнинг минимал стандартлари қоидалари” қонунчилигимизга имплементация қилинди;
▫️ёпиқ турдаги муассасаларида сақланаётган шахсларнинг яқин қариндошлари билан телефон сўзлашувлари, учрашувлари ва жўнатма қабул қилишлари сони қарийб икки баробарга кўпайтирилди;
▫️озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг руҳий ҳолати бузилган вақтда содир этган тартиббузарлиги учун интизомий жазо чоралари қўлланилмаслиги кафолатланди;
▫️шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож шахсларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий муассасаларига жойлаштириш қонунан мустаҳкамланди;
▫️манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга пенсия ва ижтимоий суғурта тўлаш ҳуқуқи берилди;
▫️маҳкумларнинг жазо муддатини ўташ давомида шахсий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чоралар кенгайтирилди;
▫️адолатли мезонлар асосида маҳкумларга рағбатлантириш чораларини қўллашни алоҳида тартиби белгиланди. Бу борада жазони ижро этиш муассасаларида жамоатчилик вакиллари, Омбудсман, халқ депутатлари ҳудудий кенгашларидан иборат махсус Комиссиялар фаолияти йўлга қўйилди.
▫️маҳкумларни тарбиялашда уларнинг ота-оналари роли кучайтирилиб, вояга етмаган маҳкумларнинг ота-оналари билан учрашувларига нисбатан чекловлар олиб ташланди;
▫️маҳкума аёлларнинг болалар уйида тарбияланаётган вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби жорий этилди.

⚡️Жазо муддатини ўтаётган 25 нафар маҳкум ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлди
Бу ҳақда АОКАда ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди:
〰️〰️〰️
📖 «Жазони ижро этиш тизими фаолиятида махфий ҳисобланган айрим маълумотлар очиқ маълумотлар рўйхатига киритилди.
⚒ Касби бўлмаган 1118 нафар маҳкум меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳунарларга ўргатилиб, тегишли серификатларга эга бўлди.
🚙 Вояга етмаган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган тарбия колониясида жазо муддатини ўтаётган тарбияланувчилар учун «В» тоифаси бўйича ҳайдовчилик курслари ташкил этилди. Ҳозирга қадар вояга етмаган маҳкумлардан 25 нафари «В» тоифаси бўйича ҳайдовчилик курсларига ўқитилиб, ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлди».

Давлат хизматлари агентлиги Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритди.
Агентлик ахборот хизмати маълум қилшича, ушбу сертификат давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатишни амалга оширишда, шу жумладан:
▪️ давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат қилиш;
▪️ давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат органлари фаолиятини назорат қилиш;
▪️халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлардан хайрия эҳсонлари ва ҳомийлик маблағларини олиш ва сарфлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бадаллари, шунингдек грантларни қабул қилиш ва сарфлаш;
▪️ Давлат хизматлари марказлари биноларини инвестор маблағлари ҳисобидан қурилишини ташкил этиш йўналишларини қамраб олади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#ОАВ_учун_эълон
📌29 январь куни соат 16:00 да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
📝Мавзу : “ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ЯНГИЛАНИШ ДАВРИДА” (Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2020 йилги фаолияти якунлари ва 2021 йилги белгиланган вазифаларга бағишланган)
📎Тадбирда Пенсия жамғармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.
✍️Матбуот анжуманига саволларни @PensionFundRUz га жўнатишингиз мумкин.
ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.
Анжуман "O‘zbekiston24" телеканали ва Жамғарманинг "Youtube" тармоғи ҳамда "Facebook"даги расмий сахифалари орқали онлайн ёритилади.
📎 ☎️ -11-40 🌏 - https://pfru.uz