Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
РАСМИЙ БАЁНОТ

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда айрим якка тартибдаги тадбиркорлар мамлакатимизнинг турли ҳудудларида аҳоли хонадонларига кириб, ўзини электр тармоқлари корхонаси ходими деб таништириб, хонадонлардаги электр ҳисоблагич ва бошқа электр жиҳозларини кўздан кечиргандек бўлиб, мажбурий тўлов ундириб юрган ҳолатлар кўплаб учрамоқда.

Бу эса, истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани кузатилмоқда.

Айни пайтда уларнинг фаолиятига нисбатан қонуний чора кўрилмоқда.

Айтишимиз керакки, уларнинг айримлари хусусий фирмалар бўлиб, улар маълум бир тўлов эвазига бир йиллик шартнома тузишади ва йил давомида хонадонларга хизмат кўрсатиш таклифларини беришади. Бу каби фирмалар Энергетика вазирлигига тегишли эмаслигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Маълумки, Энергетика вазирлиги таркибида электр энергиясини якуний истеъмолчиларга тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фаолиятини бошқаришни амалга оширувчи «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ташкил этилган. Мазкур жамият электр тармоқларини эксплуатация, модернизация ва реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширади. Корхона ходимлари ўз хизмат гувоҳномалари ва тегишли хизмат кийимларига эга.

Алоҳида таъкидлаймизки, хонадонингизга келиб, ўзини электр тармоқлари корхонаси ходими деб таништирган шахслардан хизмат гувоҳномасини талаб қилинг.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарорида маиший истеъмолчиларга электр энергияси ҳисоблагичларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилади.

Ҳурматли истеъмолчилар! Электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан Call-Марказнинг 11-54 (71202-50-55) рақами ёки Telegram’даги (@HET_admin) администраторга ҳамда табиий ва суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 1104 ва (71) 200-08-04 ишонч телефонлари ёки “Facebook”даги “Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” гуруҳи (https://www.facebook.com/pg/Hududgaztaminot/groups/?ref=page_internal)га мурожаат қилишингизни сўраймиз.

@prminenergy
Forwarded from Капитал бозори Агентлиги
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги раҳбариятининг АҚШдаги хизмат сафари тўғрисидаги репортаж.

https://www.youtube.com/watch?v=cpHaQI2e33k
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Контрафакт матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш — жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин

Батафсил🔻
https://bit.ly/2VngkiR
#эълон

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги «Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида суд тизимининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини янги босқичга кўтариш ҳамда судларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари ва жиноят, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари судьяларининг 2020 йилда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан одил судловни амалга оширишдаги муҳим йўналишлар ва долзарб масалалар бўйича ўтказиладиган очиқ мулоқотлар режаси тасдиқланди.

Батафсил ўқиш учун👉https://sud.uz/elon/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Forwarded from "O'zbekiston milliy elektr tarmoqlari" AJ (Uzbekistonmet.uz Axborot xizmati)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли истеъмолчилар!

Энергия хизматларини таклиф қиладиган ташкилотлар ҳақида саволлар бўлмоқда. Ушбу видеобаёнот айнан шу мавзуга бағишланади.

@prminenergy
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти ҳамда ҳудудий бошқарма бошлиқлари тайинланди.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ушбу маълумотни инфографика шаклида ҳавола этди.

Мазкур инфографика билан танишинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
По поручению Главы Государства МЧС реализует новые проекты в сфере сельского хозяйства с целью создания рабочих мест для молодёжи Каракалпакстана
Forwarded from Sardoba Xabarlari | РАСМИЙ! ()
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ТУМАН ВА ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ ЯНГИ ЎРИНБОСАРЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ.

Батафсил:
https://telegra.ph/aoka-02-24-2

Каналга уланиш:⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAExs290Zm0s_gHhVeA
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👨‍🏫Бугун Учтепа туманида Тошкент шаҳридаги мактаблар ўртасида ўтказилаётган “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.

🔹Турнирда тумандаги мавжуд мактабларнинг 7-11 синфларидан сараланган 28 та жамоа иштирок этди. Жамоалар 3 турда жами 21 та саволлар жамланмаси орқали синовдан ўтказилди.

🔹Якуний натижаларга кўра, 1 ўринни – 44 мактаб жамоаси,2 ўринни – 38 мактаб, 3 ўринни – 81 мактаб жамоаси қўлга киритиб, мусобоқанинг шаҳар босқичига йўлланма олишдди.

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Ҳар бир корхона фаолиятини танқидий таҳлил қилиб, маҳсулотлар сифатини ошириш, энергия сарфини камайтириш ҳисобига таннархни пасайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Кичик тоннажли кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ушбу тармоқда таълим ва илм-фанни такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития химической промышленности.
Поручено критически проанализировать деятельность каждого отраслевого предприятия, повысить качество продукции, снизить ее себестоимость за счет сокращения энергозатрат.
Определены задачи по расширению производства малотоннажной химической продукции, усилению интеграции науки и производства в отрасли.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #kimyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#bojxonaPR

Республикамизга қўшни давлатдан импорт қилинган салкам 148 тонна олмалар аслида бутунлай бошқа мамлакатда етиштирилгани аниқланди.

“Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида озонбузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларни мамлакатимизга олиб кириш ҳолати фош этилди.

“Уфа-Тошкент” йўловчи поезди вагонларидан бирининг ўриндиқлари остига 30 минг дона “Montalin” ҳамда 3 минг қутида “Samyun Wan” номли биологик актив қўшимчалар яшириб қўйилганлиги аниқланди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир бир нечта ҳолатлар фош қилинди.

Шу ва бошқа хабарларнинг тўлиқ тафсилотлари билан Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган лавҳа орқали танишинг.

https://youtu.be/Sf7F_Ub1LRo

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
Forwarded from Lola Rakhmani
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bosh vazir o‘rinbosarining gidlar bilan uchrashuvi "Zamon" axborot dasturida
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Утверждены правила свободного участия и допуска к информации журналистов в открытых судебных заседаниях

Подробно🔻
https://bit.ly/2vZ2cBG
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Талаба қайси ҳолларда ОТМдан четлаштирилади?

Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
👉 ўз хоҳишига биноан;
👉 ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
👉 саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
👉 ўқув интизомини ва ОТМнинг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
👉 бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
👉 ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
👉 талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
👉 суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);
👉 вафот этганлиги сабабли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев Япония ва Корея Республикаси билан икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Унда япониялик ва кореялик шериклар билан эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное обсуждению текущего состояния и перспектив развития двустороннего инвестиционного и торгово-экономического сотрудничества с Японией и Республикой Корея.
Особое внимание уделено своевременной и качественной реализации договоренностей с японскими и корейскими партнерами, выработке новых предложений по углублению инвестиционного сотрудничества.

#Mirziyoyev #yigilish #investitsiya #Yaponiya #JanubiyKoreya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
Инсонларга бахт ҳиссини улашадиган маҳсулотлар номи эълон қилинди

Шундай озиқ-овқат маҳсулотлари борки, улар тушкунликни енгишга ёрдам беради, уйқуни бир маромга солади ва бахт ҳиссини уйғотади.

Focus.de нинг ёзишича, америкалик олимлар инсонларга бахт ҳиссини улаша оладиган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилган. Рўйхатда дуккакли маҳсулотлар, балиқ, ёнғоқ, брокколи, исмалоқ ва тухум каби маҳсулотлар бор.

Аризона штатидаги Майо клиникаси шифокорларининг фикрича, ушбу маҳсулотлар таомларда доим бўлиши керак.

Масалан, таркибида ёғи кўп бўлган балиқлар турини истемол қилиш орқали инсон организмига омега-3 кислотаси кириб боради. Улар бахт гармонлари - серотонин ва дофамин моддаларини ҳосил қилиб, тушкунлик аломатларини енгиллаштиради.

Тухум, ёнғоқ ва дуккакли маҳсулотларда эса триптофан моддаси мавжуд бўлиб, у инсонни кун давомида тетик тутишини таъминлайди ҳамда уйқу режимини тартибга солади. Таркибида бинафша ранг кислота бўлган исмалоқ ва брокколи эса тушкунлик ва уйқусизликни олдини олади.

➡️"Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги
саҳифалари
👇👇👇

https://t.iss.one/uzboziqovqat
https://www.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.instagram.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.youtube.com/channel/UCXbayCxcLfPKsDWBpA1TahQ/