Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Бугун АОКАда Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Шерзод Сатторов иштирокида тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича амалга оширилган ишларга бағишланган брифинг ўтказилди.

📲 Палатага 2019 йилда 13715та, 2020 йилда 14783та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг катта қисми қуйидаги масалаларда келиб тушмоқда.

▫️юридик кўмак, таъсис ҳужжатлари тайёрлаш –23% (1147);
▫️консультация ва маслаҳат хизматлари – 7% (176);
▫️инвестиция ва хорижий ҳамкорларни жалб этишда кўмак – 5% (31);
▫️маҳсулот ва хизматларини экспорт қилиш – 9% (54);
▫️банк-молия, кредит, гаров таъминоти –4% (24);
▫️бизнес режалар тайёрлаш – 1%;
▫️тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалаларга ҳуқуқий тушунтириш бериш –18% (78);
▫️бўш турган бино-иншоотларни “ноль” қийматда олиш, аукцион савдоларида иштирок этиш, ер ажратилиши соҳасида – 5%;
ноқонуний аралашувлар – 9% (47);
▫️инфратузилма тармоғидаги узилишлар – 3%(15)
▫️Коронавирус пандемияси натижасида фаолиятида зарар кўриш – 16%.

✔️Палата Ижро этувчи қўмитасига келиб тушган жами мурожатларнинг 2476таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган.

📞Бундан ташқари, Президент Халқ қабулхонаси билан Палата ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, унда бугунги кунга қадар тадбиркорлик субъектларидан 289та мурожаат келиб тушган бўлиб, Палата ваколати доирасида кўриб чиқилди.

❗️Жумладан, Палата Ижро этувчи қўмитасига келган тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар 2019 йилда 2186 тани ташкил этган бўлиб, уларнинг 275таси Палата раҳбариятининг қабулларида бўлган, 2020 йилда 311 тани ташкил этган бўлиб, уларнинг 78 таси Палата раҳбариятининг қабулларида бўлди ҳамда уларга ўрнатилган тартибда амалий кўмак бериш чоралари кўриб чиқилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🌍 Комендантлик соати, тўхтатилган транспорт ва қолдираётган Олимпиада — коронавирус инсониятни тарк этишга шошилмаяпти

Дунё миқёсида коронавирус инфекциясидан зарарланганлар сони ортиб, янги штамм кенг тарқалмоқда.

Энг ривожланган давлатлар ҳам COVID-19 га қарши курашда баъзида «чекиниш»га мажбур бўлмоқда.

🇫🇷 Хусусан, Францияда 16 январдан эътиборан 15 кун давомида соат 18:00 дан бошлаб комендантлик соати жорий қилинди. Германияда ҳам жамоатчилик транспорти ҳаракатлари тўлиқ тўхтатилиб, корхона ва ташкилот ходимларини масофавий ишлашга ўтказиш ҳамда коммендатлик соатини белгилаш муҳокама қилинмоқда.

🇩🇪 Шунингдек, Германия ҳукумати жамоат жойлари ва дўконларда фақатгина тиббий ниқоб ёки FFP2 респираторларидан фойдаланишни мажбурий қилди. Унга қадар аҳоли матоли ниқоб тақишлари ёки оғиз-бурунларини шарф билан ёпиб юришлари мумкин эди.

🇯🇵 Энг муҳими, 2020 йилда коронавирус туфайли қолдирилган Токио Осиё ўйинлари чемпионатини ҳам 2021 йилда ўтказиш бекор қилиниши эҳтимоли мавжуд. «The Times» газетасида хабар берилишича, Япония ҳукумати Осиё ўйинлари ўтказилиши бекор қилингани тўғрисида маълумотни «мавқеларини сақлаб қолган ҳолда», қандай усулда етказиш устида бош қотирмоқда.

⚽️ Эслатиб ўтамиз, Токио Осиё ўйинлари 2021 йил 23 июлдан 8 августга қадар ўтказилиши белгиланган эди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ҳокимлик ОАВ, журналист ва блогерларни медиа-турга таклиф этмоқда

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, 2021 йил 26 январ куни соат 10:00 да туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширилиши бўйича қилинаётган ишларга бағишланган медиа-тур бўлиб ўтади.

Медиа-тур доирасида режалаштирилган тадбирлар:

▫️тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига саёҳат;
▫️«Сектор раҳбарлари ва ёшлар» учрашуви;
▫️мактабларда «Ҳокимга мурожаат» қутиларини ўрнатиш;
▫️«Беш ташаббус — беш имкон» шиори остида мактаблардаги шароит ҳамда ёшлар меҳнат гузари ва спорт тўгараклари фаолияти билан танишиш;
▫️11 синф битирувчиларининг тадбиркорлар билан «Тадбиркорлик сирлари» учрашуви.

✏️ Медиа-турда қатнашиш учун (99) 881-15-30 рақами орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетика вазирлиги ва “ACWA Power” компанияси Ўзбекистоннинг экологик тоза энергия соҳасидаги салоҳиятини ошириш бўйича асосий босқичлардан ўтмоқда.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Кеча, 24 январь куни Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилишига старт берилди.

Шу билан бирга, Бухоро ва Навоий вилоятларида 1000 МВт шамол электр станциялари қуриш бўйича келишувлар имзоланди.

Водород энергетикасини ривожлантириш бўйича келишувларга ҳам эришилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Саудия Арабистони Инвестициялар вазири Xалед ал-Фалех: "ACWA Power компанияси томонидан Ўзбекистон учун жуда ҳам муҳим, ҳар томонлама рақобат қила оладиган нархлар берилган ва бу билан албатта, биз фахрланамиз.

Ўйлаймизки, Саудия Арабистони компаниясининг Ўзбекистонга кириб келиши ўзаро ҳамкорлик борасида энергетика соҳасига янги истиқболларни очиб беради".


Манба: Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🇮🇱 Исроил бир ҳафтага халқаро авиақатновларни тўхтатади

Коронавирус янги штаммлари тарқалишининг олдини олиш мақсадида Исроил 26 январдан 31 январга қадар барча халқаро авиақатновларни тўхтатади. Мазкур қарор мамлакат Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган.

📌 «Биз бутун дунёдан олдиндамиз. Бирор миллат биз қилмоқчи бўлган ишни амалга оширмади — мамлакатни герметик ёпиб қўямиз», — дейди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳукумат йиғилишида.

✈️ Тақиқ хориждан амалга ошириладиган юк рейслари ва тиббий ёрдам хизматларининг парвозларига тааллуқли эмас. Исроилнинг ўзидан эса қатор сабабга кўра учиб кетиш мумкин: хорижда даволаниш, масофадан туриб бажариб бўлмайдиган иш бўйича, суд можароларида иштирок этиш учун, оила аъзоларининг дафн маросимида қатнашиш ёки кўчиб кетиш мақсадида.

🔎 Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Исроилда пандемия бошланганидан буён коронавирусга чалинганлар сони 595 минг кишидан ошган, 4,3 минг одам COVID-19 қурбонига айланган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Азиз Абдуҳакимов “Атлетико Мадрид” футбол клуби раҳбарияти билан учрашди

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мадрид шаҳрига хизмат сафари давомида “Атлетико Мадрид” футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашиб, ҳамкорликка доир музокаралар олиб борди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Учрашув якунига кўра, “Атлетико Мадрид” клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил этиш ва клуб имкониятларидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти тарғиботида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди. “Атлетико Мадрид” клуби раҳбарияти тез орада Ўзбекистон томонига тижорий таклиф юборишини, томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, клуб мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан турли конфессия вакиллари иштирокида тайёрланган «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» номли тарғибот ролиги.

Ушбу видеолавҳа «Ўзбекистон 24», «УзРепорт», «Ёшлар», «Севимли», «Му5», «Маданият ва маърифат», «Оилавий», «Маҳалла» телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Маданият вазирлиги расмий муносабати

Бугун, Podrobno.uz интернет нашрида, Ўзбек давлат циркида сақланаётган йиртқич ҳайвонларни сақлаш ва парваришлаш тўғрисида танқидий хабар эълон қилинди.

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, ҳозирги кунда Ўзбек давлат цирки давлат муассасаси балансида 2 бош йўлбарс ва 4 бош шер мавжуд. Йиртқич ҳайвонлар билан ишлаш (гастроль сафарларида) фаолиятида, уларни ташиш (транспортировка) ишлари автофургонларнинг темир панжарали махсус қафасларда амалга оширилади.

Темир қафаснинг ўртача ўлчами (жаҳон стандарти бўйича) баландлиги 1.5 метр, узунлиги 2 метр, эни 1.5 метр. Йиртқич ҳайвонларни шундай қафасларда сақланиши, бевосита цирк томошаларининг иш фаолиятига боғлиқдир.

Дунёдаги цирк аренасида ишлайдиган йиртқич ҳайвонларнинг кўпчилиги шундай ҳажмдаги қафасларга ўргатилади. Боиси, мазкур стандартдаги темир панжара ичида ўзини эркин ҳис қилиши кўзда тутилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар чоғида амалий ҳамкорликнинг аниқ лойиҳалари муҳокама қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию Королевства Саудовская Аравия во главе с министром инвестиций Халидом аль-Фалихом.
На встрече рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-саудовских многоплановых отношений.
В ходе переговоров обсуждены конкретные проекты практического сотрудничества.

#Mirziyoyev #qabul #SaudiyaArabistoni #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Саноат ва логистика соҳаларига оид инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни сифатли амалга ошириш учун уларни экспертизадан ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу тизимни тармоқлар ва ҳудудлар кесимида ҳам татбиқ этиб, инвестиция лойиҳаларининг тайёрланиши ва бажарилишини баҳолаб бориш, қуйи бўғиндаги мутахассисларга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлади.

Состоялась презентация инвестиционных проектов в сферах промышленности и логистики.
Для обеспечения качественной реализации представленных проектов глава государства поручил провести их экспертизу. Он отметил, что необходимо внедрить аналогичную систему в разрезе отраслей и регионов, проводить оценку подготовки и реализации инвестиционных проектов, содействовать специалистам нижнего звена.

#Mirziyoyev #taqdimot #sanoat #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бутун жаҳон аэропортларини бирлаштирган Airports Council International (ACI) ташкилотига расман аъзо бўлди.

Компания ахборот хизмати хабар беришича, аъзолик аввало хизматлар ишончлилигини кафолатлайди. Қолаверса, мамлакатда ҳаво транспорти тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳа фаолиятини халқаро меъёрларга тенглаштириш, сайёҳликни ривожлантириш, инвестициялар оқимини жадаллаштиришга имкон яратади. Бундан ташқари, коронавирус инфекциясига қарши глобал чоралар кўриш, авиақатновлар мобайнида йўловчиларни пандемия хавфидан огоҳлантириш ва эҳтиётлаш, бу борада самарали дастурлар ишлаб чиқишда ACI хизматларига таянилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 январь — Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Мактабгача таълим вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Асқархўжаева Мавлуда Саидмухаммадзокир қизи 1981 йил 26 январда Тошкент вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Асқархўжаева 2003-2020 йилларда “Ўзархив” агентлиги, Маданият вазирлигида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official