Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Маданият вазирлиги махсус тўплам яратди, эндиликда боғчаларда мақом ва миллий куйлар қўйилади

🔷Ушбу лойиҳа Маданият ҳамда Мактабгача таълим вазирликлари ўртасида имзоланган Меморандум асосида амалга оширилиши кутилмоқда.

🔷 Маданият вазирлиги мактабгача таълим муассасалари учун мақом куйларидан сараланган махсус мусиқий тўплам яратган.

🌈 Бунда болаларни мунтазам мақом куйлари билан баҳраманд этиш режалаштирилган. Болаларга уларнинг тушлик дам олиш вақтларида белгиланган меъёр асосида мақом куйлари қўйиб берилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Меҳнат мигрантларини Россияга олиб киришнинг махсус механизми яратилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, Россия Федерациясидаги қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан фуқароларни жалб қурилишнинг «қўлда бошқариш режимида» ишлайдиган механизми жорий этилмоқда. Бу ҳақда Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ирек Файзуллин маълум қилган.

Янги механизмга кўра, эндиликда Россиянинг қурилиш компаниялари вакиллари ёки вилоятлар раҳбарияти маълум бир объект учун мигрантларни чақириш юзасидан Қурилиш вазирлигига мурожаат қилиши мумкин. Мурожаат уч ҳафда давомида комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Чегаралар очилгандан кейин эса Россияга хорижий ишчиларни киритишнинг янги механизми яратилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақидаги махсус репортажни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

Смотрите специальный репортаж о поездке Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Бухарскую область по следующим ссылкам:

https://youtu.be/mEUAOu9DB48

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/412602719856072

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Марказий банк раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Назаров Акмал Нариманович 1984 йил 25 январда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди
.

А.Назаров 2004-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Хўжақулов Шавкат Саматович 1990 йил 25 январда Бухоро вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ш.Хўжақулов 2018-2020 йилларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Бугун, 25 январь куни соат 12:00 да АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида 2021 йилги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилади

📌 Мавзу: «Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти, соҳадаги долзарб масалалар»

Спикерлар:

▫️Нозим Ҳусанов —
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

▫️ Темур Маҳмудов — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи

▫️ Фазлиддин Мамарасулов — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

Матбуот анжумани @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунни янги таҳрирда қабул қилиш зарурати нимада эди?

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Бандик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов изоҳ берди:

〰️〰️〰️
🔹«Биринчидан, 1998 йилда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун меҳнат бозорининг ҳозирги ҳолатини акс эттирмайди.

📈 Чунки сўнгги 22 йил ичида Ўзбекистон меҳнат бозорида жиддий ўзгаришлар рўй берди, хусусан, иш билан банд бўлганлар сони 1,5 бараварга (8,8 млндан 13,5 млнгача киши), иш берувчилар сони 4,5 бараварга (203,2 мингдан 928,9 минггача) кўпайди.

🔹Иккинчидан, Қонуннинг аввалги таҳрири тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳисобланмайди ва ҳозирда самарасиз бўлган эскирган норма ва қоидаларни ўз ичига олган.

🔹Учинчидан, янги таҳрирда меҳнат бозорини тартибга солишнинг янги инструментлари: тадбиркорликни рағбатлантириш, ўзини ўзи банд қилиш, ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш, малакасини ошириш, иш стажини ҳисобга олишда ахборот тизимларидан фойдаланиш акс этмоқда».

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2020 йилда Бандликка кўмаклашиш марказларига 1 миллиондан ортиқ киши иш сўраб мурожаат қилди

Нозим Ҳусанов, Бандик ва меҳнат муносабатлари вазири:

❗️«2020 йилда пандемия муносабати билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига одатдагидан кўра 2-3 баробар кўпроқ масъулият юкланди. Турли корхоналар фаолиятини тугатишга мажбур бўлди ва бунинг ортидан фуқаролар ишсиз қолди.

🔰 Ўтган йилда Бандликка кўмаклашиш марказларига 1 миллион 96 минг нафар фуқаро мурожаат қилди. Уларнинг 362 минг нафарига ишга жойлашиш бўйича кўмак берилди, 521 минг нафари вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 36 минг нафар фуқароларга деҳқончилик қилиши учун субсидиялар ажратилди, 12 минг нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун субсидия берилди».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Эркин Муҳиддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари:

🛠 «Янги қонунга кўра, ишсиз аҳолини иш билан таъминлашнинг 12 та инструменти жорий этилган.

💼 Хусусан, иш берувчи томонидан юборилган ходимнинг бўш вакансия учун касбий малакаси етмаса ва иш жараёнида малака ошириш имкони бўлса, бу харажатлар Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан қоплаб берилади (харажат миқдори БҲМнинг 4 бараваригача).

💰 Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини (янги қонунга кўра, бу тоифага меҳрибонлик уйи болалари ҳам киритилди) ишга қабул қилиш бўйича квота механизмидан ошириб ишга қабул қилган ҳар бир иш берувчига Жамғарма ҳисобидан икки БҲМ миқдорида алоҳида устама хақ тўлаб берилади.

🎓 ОТМнинг битирувчи курс талабалари стажировка ўтаётган корхонага олти ой мобайнида амалиёт ўтаётган талабалар учун алоҳида устама ҳақ белгиланади.

📓 ОТМ битирувчиси кам таъминланган, «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари»га киритилган бўлса, уларга ҳам Жамғарма томонидан алоҳида устама пули тўлаб берилади».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ёшларнинг “Республика ёш кимёгарлар форуми” ни ўтказиш ҳамда “Ўзкимёсаноат” стипендияси”ни таъсис этиш таклифи маъқулланди

"Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, “Республика ёш кимёгарлар форуми” ҳар йил май ойининг сўнгги якшанба куни кенг нишонланадиган “Кимёгарлар куни” касб байрами арафасида ташкил этилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Шерзод Сатторов иштирокида тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича амалга оширилган ишларга бағишланган брифинг ўтказилди.

📲 Палатага 2019 йилда 13715та, 2020 йилда 14783та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг катта қисми қуйидаги масалаларда келиб тушмоқда.

▫️юридик кўмак, таъсис ҳужжатлари тайёрлаш –23% (1147);
▫️консультация ва маслаҳат хизматлари – 7% (176);
▫️инвестиция ва хорижий ҳамкорларни жалб этишда кўмак – 5% (31);
▫️маҳсулот ва хизматларини экспорт қилиш – 9% (54);
▫️банк-молия, кредит, гаров таъминоти –4% (24);
▫️бизнес режалар тайёрлаш – 1%;
▫️тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалаларга ҳуқуқий тушунтириш бериш –18% (78);
▫️бўш турган бино-иншоотларни “ноль” қийматда олиш, аукцион савдоларида иштирок этиш, ер ажратилиши соҳасида – 5%;
ноқонуний аралашувлар – 9% (47);
▫️инфратузилма тармоғидаги узилишлар – 3%(15)
▫️Коронавирус пандемияси натижасида фаолиятида зарар кўриш – 16%.

✔️Палата Ижро этувчи қўмитасига келиб тушган жами мурожатларнинг 2476таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган.

📞Бундан ташқари, Президент Халқ қабулхонаси билан Палата ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, унда бугунги кунга қадар тадбиркорлик субъектларидан 289та мурожаат келиб тушган бўлиб, Палата ваколати доирасида кўриб чиқилди.

❗️Жумладан, Палата Ижро этувчи қўмитасига келган тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар 2019 йилда 2186 тани ташкил этган бўлиб, уларнинг 275таси Палата раҳбариятининг қабулларида бўлган, 2020 йилда 311 тани ташкил этган бўлиб, уларнинг 78 таси Палата раҳбариятининг қабулларида бўлди ҳамда уларга ўрнатилган тартибда амалий кўмак бериш чоралари кўриб чиқилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🌍 Комендантлик соати, тўхтатилган транспорт ва қолдираётган Олимпиада — коронавирус инсониятни тарк этишга шошилмаяпти

Дунё миқёсида коронавирус инфекциясидан зарарланганлар сони ортиб, янги штамм кенг тарқалмоқда.

Энг ривожланган давлатлар ҳам COVID-19 га қарши курашда баъзида «чекиниш»га мажбур бўлмоқда.

🇫🇷 Хусусан, Францияда 16 январдан эътиборан 15 кун давомида соат 18:00 дан бошлаб комендантлик соати жорий қилинди. Германияда ҳам жамоатчилик транспорти ҳаракатлари тўлиқ тўхтатилиб, корхона ва ташкилот ходимларини масофавий ишлашга ўтказиш ҳамда коммендатлик соатини белгилаш муҳокама қилинмоқда.

🇩🇪 Шунингдек, Германия ҳукумати жамоат жойлари ва дўконларда фақатгина тиббий ниқоб ёки FFP2 респираторларидан фойдаланишни мажбурий қилди. Унга қадар аҳоли матоли ниқоб тақишлари ёки оғиз-бурунларини шарф билан ёпиб юришлари мумкин эди.

🇯🇵 Энг муҳими, 2020 йилда коронавирус туфайли қолдирилган Токио Осиё ўйинлари чемпионатини ҳам 2021 йилда ўтказиш бекор қилиниши эҳтимоли мавжуд. «The Times» газетасида хабар берилишича, Япония ҳукумати Осиё ўйинлари ўтказилиши бекор қилингани тўғрисида маълумотни «мавқеларини сақлаб қолган ҳолда», қандай усулда етказиш устида бош қотирмоқда.

⚽️ Эслатиб ўтамиз, Токио Осиё ўйинлари 2021 йил 23 июлдан 8 августга қадар ўтказилиши белгиланган эди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ҳокимлик ОАВ, журналист ва блогерларни медиа-турга таклиф этмоқда

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, 2021 йил 26 январ куни соат 10:00 да туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширилиши бўйича қилинаётган ишларга бағишланган медиа-тур бўлиб ўтади.

Медиа-тур доирасида режалаштирилган тадбирлар:

▫️тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига саёҳат;
▫️«Сектор раҳбарлари ва ёшлар» учрашуви;
▫️мактабларда «Ҳокимга мурожаат» қутиларини ўрнатиш;
▫️«Беш ташаббус — беш имкон» шиори остида мактаблардаги шароит ҳамда ёшлар меҳнат гузари ва спорт тўгараклари фаолияти билан танишиш;
▫️11 синф битирувчиларининг тадбиркорлар билан «Тадбиркорлик сирлари» учрашуви.

✏️ Медиа-турда қатнашиш учун (99) 881-15-30 рақами орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетика вазирлиги ва “ACWA Power” компанияси Ўзбекистоннинг экологик тоза энергия соҳасидаги салоҳиятини ошириш бўйича асосий босқичлардан ўтмоқда.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Кеча, 24 январь куни Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилишига старт берилди.

Шу билан бирга, Бухоро ва Навоий вилоятларида 1000 МВт шамол электр станциялари қуриш бўйича келишувлар имзоланди.

Водород энергетикасини ривожлантириш бўйича келишувларга ҳам эришилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Саудия Арабистони Инвестициялар вазири Xалед ал-Фалех: "ACWA Power компанияси томонидан Ўзбекистон учун жуда ҳам муҳим, ҳар томонлама рақобат қила оладиган нархлар берилган ва бу билан албатта, биз фахрланамиз.

Ўйлаймизки, Саудия Арабистони компаниясининг Ўзбекистонга кириб келиши ўзаро ҳамкорлик борасида энергетика соҳасига янги истиқболларни очиб беради".


Манба: Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🇮🇱 Исроил бир ҳафтага халқаро авиақатновларни тўхтатади

Коронавирус янги штаммлари тарқалишининг олдини олиш мақсадида Исроил 26 январдан 31 январга қадар барча халқаро авиақатновларни тўхтатади. Мазкур қарор мамлакат Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган.

📌 «Биз бутун дунёдан олдиндамиз. Бирор миллат биз қилмоқчи бўлган ишни амалга оширмади — мамлакатни герметик ёпиб қўямиз», — дейди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳукумат йиғилишида.

✈️ Тақиқ хориждан амалга ошириладиган юк рейслари ва тиббий ёрдам хизматларининг парвозларига тааллуқли эмас. Исроилнинг ўзидан эса қатор сабабга кўра учиб кетиш мумкин: хорижда даволаниш, масофадан туриб бажариб бўлмайдиган иш бўйича, суд можароларида иштирок этиш учун, оила аъзоларининг дафн маросимида қатнашиш ёки кўчиб кетиш мақсадида.

🔎 Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Исроилда пандемия бошланганидан буён коронавирусга чалинганлар сони 595 минг кишидан ошган, 4,3 минг одам COVID-19 қурбонига айланган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Азиз Абдуҳакимов “Атлетико Мадрид” футбол клуби раҳбарияти билан учрашди

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мадрид шаҳрига хизмат сафари давомида “Атлетико Мадрид” футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашиб, ҳамкорликка доир музокаралар олиб борди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Учрашув якунига кўра, “Атлетико Мадрид” клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил этиш ва клуб имкониятларидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти тарғиботида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди. “Атлетико Мадрид” клуби раҳбарияти тез орада Ўзбекистон томонига тижорий таклиф юборишини, томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, клуб мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан турли конфессия вакиллари иштирокида тайёрланган «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» номли тарғибот ролиги.

Ушбу видеолавҳа «Ўзбекистон 24», «УзРепорт», «Ёшлар», «Севимли», «Му5», «Маданият ва маърифат», «Оилавий», «Маҳалла» телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Маданият вазирлиги расмий муносабати

Бугун, Podrobno.uz интернет нашрида, Ўзбек давлат циркида сақланаётган йиртқич ҳайвонларни сақлаш ва парваришлаш тўғрисида танқидий хабар эълон қилинди.

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, ҳозирги кунда Ўзбек давлат цирки давлат муассасаси балансида 2 бош йўлбарс ва 4 бош шер мавжуд. Йиртқич ҳайвонлар билан ишлаш (гастроль сафарларида) фаолиятида, уларни ташиш (транспортировка) ишлари автофургонларнинг темир панжарали махсус қафасларда амалга оширилади.

Темир қафаснинг ўртача ўлчами (жаҳон стандарти бўйича) баландлиги 1.5 метр, узунлиги 2 метр, эни 1.5 метр. Йиртқич ҳайвонларни шундай қафасларда сақланиши, бевосита цирк томошаларининг иш фаолиятига боғлиқдир.

Дунёдаги цирк аренасида ишлайдиган йиртқич ҳайвонларнинг кўпчилиги шундай ҳажмдаги қафасларга ўргатилади. Боиси, мазкур стандартдаги темир панжара ичида ўзини эркин ҳис қилиши кўзда тутилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар чоғида амалий ҳамкорликнинг аниқ лойиҳалари муҳокама қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию Королевства Саудовская Аравия во главе с министром инвестиций Халидом аль-Фалихом.
На встрече рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-саудовских многоплановых отношений.
В ходе переговоров обсуждены конкретные проекты практического сотрудничества.

#Mirziyoyev #qabul #SaudiyaArabistoni #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter