Расмий хабарлар I Официальные новости
26.5K subscribers
33K photos
7.6K videos
53 files
31K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди.
Илгари бу ҳудудда пана-пастқам, канализацияси йўқ уйлар бўлиб, шаҳар кўркини бузиб турарди. Ўтган йили бу ерда 7 қаватли замонавий уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди.
Шавкат Мирзиёев меҳнат фахрийси Неъмат ота Хотамов хонадонига кириб кўрди. Дастурхон атрофида дилдан суҳбат бўлди. Президент халқимиз мана шундай замонавий шароитларда яшашга муносиб эканини таъкидлади.

Глава государства осмотрел современные многоквартирные дома в махалле Низами города Бухары.
В прошлом здесь находились низкие неприглядные жилые объекты без канализации. В минувшем году на их месте возведены семиэтажные дома, точки торговли и обслуживания.
Шавкат Мирзиёев побывал в гостях у ветерана труда Неъмата Хотамова. Состоялась теплая беседа за столом. Президент подчеркнул, что наш народ достоин жить в таких новых условиях.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #uylar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️2021 йилда Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар сони ошди

Бу ҳақда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси маълум қилди:

«Инспекция томонидан хизмат кўрсатиладиган йирик солиқ тўловчилар таркибига акциз маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 2 та, «Ўзбекнефтегаз» АЖ тизимидаги 2 та ва 280 та бошқа йирик корхона қўшилди. Натижада йирик солиқ тўловчилар жами 1 120 тага етди».

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил двухдневную поездку в Бухарскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати мамлакатимизнинг 2020 йилнинг январ-декабр ойларидаги асосий иқтисодий кўрсаткичлари тақдим қилди.

http
://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Фирмаларни номлаш бўйича ДХА расмий муносабати

Сўнги кунларда ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номларида машҳур шахсларнинг номларидан фойдаланилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритди. Агентлик ахборот хизмати маълум қилишича:

Биринчидан,
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.

Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:

давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;

тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;

фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;

жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.

Сўнгги кунларда муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектларининг фирма номлари, тадбиркорлар билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.

❗️Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official