Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев «BCT Cluster» пахта-тўқимачилик кластерининг “Bukhara Cotton Textile” корхонаси фаолияти билан танишди.
Корхонани ташкил этишга 65 миллион АҚШ долларидан зиёд инвестиция йўналтирилган. Бу ерда кластернинг ўзида етиштирилган хомашёдан йилига ўртача 12,5 млн дона жинси шимлар ишлаб чиқарилмоқда.
Шу ерда 2021-2022 йилларда Бухоро вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, ёшлар бандлигини таъминлаш режалари тақдим этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Bukhara Cotton Textile” хлопково-текстильного кластера «BCT Cluster».
В создание предприятия вложено более 65 млн долларов. За год здесь производится в среднем 12,5 млн пар джинсовых штанов из сырья, заготовленного в самом кластере.
Здесь же представлены инвестиционные проекты, которые будут реализованы в Бухарской области в 2021-2022 годах, а также планы по обеспечению занятости молодежи.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​2021 йилда каратэ спорт тури тарихда илк бор Олимпиада ўйинлари таркибига киритилган

Бу ҳақда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси Ахборот хизмати хабар қилди:

«Бу йил Олимпиада йили ва каратэ спорт тури тарихда илк бор ушбу ўйинлар таркибига киритилган. Ҳозирда ўзбек каратэчилари Олимпиада лицезиясини олиш учун бор куч-ғайратлари билан ҳаракат қилмоқдалар. Рейтинг баллари бўйича терма жамоа аъзоси Достонбек Отаболаев Олимпиада рейтинг жадвалинг 11-поғонасидан жой олган. Яна 2 нафар спортчимиз кучли 20 таликда. Шунингдек, қўшимча тариқасида республикамизда кўплаб иқтидорли спортчилармиз бор.

Бундан ташқари, Президентимизнинг топшириғига биноан 2021 йилда Ўзбекистонда 20 га яқин ҳалқаро мусобақалар ўтказилиши доирасида жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкент каратэ спорт турининг энг нуфузли Премьер-лига мусобақаларига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақада 60 та давлатдан энг кучли каратэчилар иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу мусобақалар давомида Жаҳон ва Осиё каратэ федерациялари билан музокалар олиб бориш мўлжалланган. Музокаларнинг мавзуси каратэ спорт турини Ўзбекистонда 2025 йилда ёшлар ўртасида бўлиб ўтиши мўлжалланаётган Осиё ўйинларидан ўрин олиш бўлади.

Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг ўтказилиш тартибларига ўзгартириш киритилади. Терма жамоа таркибини аниқлашда ҳам ўзгаришлар кўзда тутилган.

2021 йилдан биз олдин анъанавий тарзда ташкил қилган Наврўз ва Мустақиллик кубоги мусобақаларини қайтадан ўтказишни режалаштирганмиз.

2021 йил Жаҳон каратэ федерациясининг тақвим режасига асосан, 5 та премьер-лига мусобақалари, 4 та ўсмирлар лигаси мусобақалари, октябрь ойида ўсмирлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати ва ноябрь ойида катталар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилиши кўзда тутилган. Бу мусобақаларда юртимизга олтин, кумуш ва бронза медаллари билан қайтишни мақсад қилганмиз».

@Rasmiy_xabarlar_Official
25 йил ичида Омбудсман ҳузуридаги комиссия таркибига жамоатчилик вакиллари киритилди.

Вакил ахборот хизмати

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 22 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Брифинг

● Мавзу:
Фуқаролардан келиб тушган долзарб мурожаатлар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Сиртқи таълим учун тўлов миқдори юқорилиги, айрим мактабларда дарс ўтиш учун шароит йўқлиги, спорт заллари талабга жавоб бермаслиги, синфларда ўқувчилар сони кўплиги, мактаб дарсликлари билан боғлиқ долзарб масалалар бўйича
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълими ҳамда Халқ таълими вазирликлари мутасаддилари

〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
Жиззах вилоятида давлат харидларини амалга оширишда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳисоб палатаси ва тегишли идоралар томонидан Жиззах вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмачилигидаги қурилиш объектларида коррупцион хатти-ҳаракатлар ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари мавжудлиги ўрганилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, давлат харидлари жараёнларининг амалга оширилишида аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжудлиги, бунга тегишли мансабдор шахслар томонидан қонуний муносабат билдирилмагани, танлов ҳужжатларини сохталаштирганлик каби ҳолатлар аниқланди, деб хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати.

Бундан ташқари, ғолиб деб топилган “Qurilish ta’minoti” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси мансабдор шахслари томонидан танловда ноқонуний ғолибликни қўлга киритиш мақсадида корхона молиявий кўрсаткичлари, ишчи ходимларнинг қурилиш соҳасидаги маълумоти ва иш тажрибаси, шунингдек, танловда юқори балл олишда инобатга олинадиган бошқа маълумотларни қасддан ошириб кўрсатилган.

Натижада, “Qurilish ta’minoti” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси томонидан маъмурий бино қурилишида бажарилмаган 905 млн сўмлик қисми ёки объект умумий қийматининг 8 фоиз қурилиш ишлари ҳужжатларида қўшиб ёзиб, давлат бюджети маблағларини талон-тарож қилинганлиги маълум бўлди.

Тақдим этилган маълумотлар асосида Жиззах вилоят прокуратураси томонидан тегишли мансабдор шахсларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси ва 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бухоро вилоятига сафарини давом эттирар экан, Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни тонгда Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик ва саодат тилаб дуо ўқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев продолжает поездку в Бухарскую область. Утром 22 января глава государства посетил мавзолей Бахоуддина Накшбанда.
Декламированы суры из Корана в память об ушедших, прочитана молитва с просьбой ко Всевышнему о ниспослании мира и спокойствия нашей стране, здоровья и благополучия народу.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бухоро шаҳрида ўтаётган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ботир Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Халқ депутатлари, оқсоқоллар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

На проходящей в городе Бухаре внеочередной сессии областного кенгаша народных депутатов рассмотрен организационный вопрос.
Президент Шавкат Мирзиёев предложил на должность хокима области кандидатуру Ботира Зарипова, временно исполняющего обязанности хокима.
Депутаты, аксакалы в своих выступлениях поддержали кандидатуру. По итогам голосования Ботир Зарипов утвержден хокимом Бухарской области.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter