Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️Янги – Ангрен ИЭСда чақнаш содир бўлди

🧨 Бугун соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.

❗️Режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган. Вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.

🔎 Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куч ва воситалари воқеа жойида вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган.

⚠️ Ҳодиса натижасида Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг инфратузилмаси ва технологик ускуналарига шикаст етмаган.

Каналга уланиш: 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2022 йилдан барча турли хизмат кўрсатувчи ёки пулли савдо қилувчи ташкилотлари онлайн назорат касса машиналаридан фойдаланиш тартибига ўтишади

Ҳаётжон Насруллоев, ДАвлат солиқ қўмитаси Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти директори:

Онлайн назорат касса машиналарини жорий этиш 4 та босқичдан иборат бўлиб, ҳозир биз 3-босқичдамиз. Яъни, 2021 йил 1 январдан эътиборан савдо айланмаси 100 миллиондан юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари ўтиши белгиланган.

🖨2022 йилдан бутун Республика барча турли хизмат кўрсатувчи ёки пулли савдо қилувчи ташкилотлари онлайн назорат касса машиналаридан фойдаланиш тартибига ўтишади.

⚠️Агар ҳудудларда интернет алоқаси йўқ бўладиган бўлса, бу ҳудудларнинг рўйхати Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тақдим этилади. Ушбу рўйхатга киритилган ҳудудларда онлайн назорат касса машиналаридан фойдаланиш мажбурий ҳисобланмайди.

🔘Бошқа ҳудудларда интернет алоқаси маълум муддат тўхтаб қолса ёки электр тармоғида узилишлар бўладиган бўлса, онлайн назорат касса машиналарида аккумулятор бор, Интернет мавжуд бўлмаганда ҳам оффлайн режимда ишлаш имконияти бор, яъни чек чиқариши мумкин.Демак, интернет тармоғи қайта уланганда ушбу маълумотлар автоматик равишда Давлат солиқ қўмитасининг серверлари томонидан синхронлаштирилади.
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтаётган брифингдан

Каналга уланиш: 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган йили ҳисоб фактура электрон хизматини кўрсатувчи корхона томонидан хизмат кўрсатилаётган корхоналарни молиявий-хўжалик маълумотлари учинчи шахслар томонидан қўлга киритилиши мумкинлиги ижтимоий тармоқларда муҳома қилингандан сўнг бу айбни тузатганини ва келгусида бунақа “утечка” бўлмаслигини билдирди. Биз корхоналарнинг маълумотлари учинчи-тўртинчи шахсларга ўтиб кетмаслигига қанақа қилиб кафолат бера оламиз?

Мана шу хизмат кўрсатишда яна бошқа иштирокчилар пайдо бўладими?
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингдан

Каналга уланиш: 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖга янги раҳбар тайинланди

Бугун “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши ҳамда комбинат раҳбариятининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, "Ўзметкомбинат" AЖ Кузатув кенгаши кўп йиллар давомида жамиятда фаолият юритиб келган Рашид Пирматовни акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимига тасдиқлади.

Кузатув кенгаши шу куни Дилшод Aхмедовни комбинат бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу лавозимга ҳам малакали ва тажрибали мутахассис, ишлаб чиқариш ташкилотчиси тайинланди.

Каналга уланиш: 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати “Янги Ангрен” ИЭСда юз берган чақнаш юзасидан расмий муносабат билдирди

Қайд этилишича, бугун, 2021 йил 20 январь куни соат тахминан 11:42 да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Кеча, 19 январь куни Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг 5-сон энергоблоки қозон агрегатидаги нуқсон туфайли таъмирга чиқарилган. Бугун электр станция 560 МВт қувват билан ишлаган. 4 та энергоблок ишда, битта энергоблок заҳирада бўлган.

20 январь куни “Востокэнерготеплоизоляция” АЖ ва “Энергоқозонтозалаш” МЧЖнинг таъмирлаш ишаларини бажарадиган пудрат ташкилотлари ишни хавфсиз бажариш учун йўриқнома ўтказилиб ишга қўйилган.

Энергоблок қозон агрегатида таъмир ишларини бажариш вақтида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Натижада “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар натижасида вафот этган, “Энергоқозонтозалаш” МЧЖнинг 3 нафар ходими турли даражадаги куйиш жароҳатлари олишган. Айни пайтда улар шифохонада шифокорлар назорати остида, уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги раҳбарияти, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ва бошқа тегишли идора вакиллари Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясига зудлик билан етиб боришган.

Ҳозирда тегишли тергов орган ходимлари томонидан ходисанинг асосий сабаблари ўрганилмоқда. Ходиса сабаблари тўғрисида расмий маълумотлар батафсил берилади.

Пудрат ташкилотлари ва касаба уюшма қўмиталари раҳбарияти томонидан вафот этганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Ижтимоий тармоқларда архив характеридаги видеолар тарқатилган бўлиб, бу бугунги воқеаларга алоқадор эмаслигини билдирамиз.

Каналга уланиш: 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ичимлик ва иссиқ сув тармоқларига уланиш ҳамда ҳисоблагичларни қиёслаш муаммоси: аҳоли нимадан норози?

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, 2020 йил давомида Агентлик томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сув тармоқларига уланиш, шунингдек ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жараёни мониторинг қилиниб, бир қатор муаммолар аниқланган.

Биринчидан, соҳада мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузилиши ҳолатлари тез-тез учраб, бунга коммунал ташкилот ходимларининг мурожаатларга бирламчи вазифа сифатида қарамаслиги, мурожаатларни ўз муддатида бажарилишига моддий-техник базанинг мустаҳкам эмаслиги ҳамда ходимларнинг етишмаслиги сабаб бўлиб келмоқда.

Иккинчидан, айрим ходимларнинг бепарволиги, масъулиятсизлиги ва сусткашлиги натижасида фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида ва белгиланган тартибда жавоб берилмаган.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан қандай чоралар кўрилди?

2020 йилда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан коммунал ташкилотларда 20 минга яқин қонунбузилиш ҳолатлари, яъни муддат бузилиши, рад этишнинг белгиланган тартибини бузиш ва бошқалар аниқланган.

Аксарият қонунбузилиш ҳолатлари хизмат кўрсатиш муддатларини бузганликда ифодаланган.

Масалан,фуқаро А.Ш томонидан 2020 йил 29 сентябрда ичимлик суви ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш юзасидан юборган аризаси бугунги кунга қадар кўриб чиқиш учун қабул қилинмаган.

Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ҳамда муддатларини бузганлиги учун Агентлик томонидан ижро қилиниши мажбурий бўлган 31 та тақдимнома ҳамда 11 та огоҳнома киритилди.

Натижада, 67 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий жарима ва 33 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Каналга уланиш: 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 21 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Брифинг

● Мавзу:
"Аҳоли бандлиги тўғрисидаги" Қонуннинг кучга кириши, мазмун-моҳияти
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Раҳимжон Маҳкамов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Тадбиркорлар билан тузилган шартномаларни ўз вақтида бажарилмаётгани, янги келган ҳокимлар аввалги ҳокимнинг қарорларини бекор қилиши натижасида айрим тадбиркорларга ажратилган ерлар кайтариб олинаётгани, натижада тадбиркорлар зарар кўраётганлиги масалалари
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Давронбек Қурбонов, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспектори

〰️〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Ўзбеккўмир” АЖ: 2020 йил якунлари ва 2021 йилдаги устувор вазифалар, аҳоли мурожаатлари юзасидан кўрилаётган чоралар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: “Ўзбеккўмир” АЖ мутасаддилари

〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида агросаноат, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тиббиёт соҳаларидаги корхоналар фаолияти, шаҳар ва туманлардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Бухарскую область для ознакомления с развитием региона и жизнью населения.
В ходе поездки намечено посещение предприятий агропромышленности, текстильного производства, информационных технологий, медицинского обслуживания, ознакомление с созидательной работой в городах и районах.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Ишсизлик нафақаси энди 13 ҳафта эмас, 26 ҳафта давомида тўланади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Раҳимжон Маҳкамов маълум қилди:

〰️〰️〰️
🗓 «Бугун, 21 январдан кучга кирган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонун билан ишсизлик нафақасини тўлаш тартиби ўзгарди. Хусусан, ишсизлик нафақаси илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётганларга 12 ойлик давр мобайнида фақат 13 ҳафта тўланган бўлса, эндиликда ишсизлик нафақаси барча тоифадаги ишсиз шахсларга 12 ойлик давр ичида 26 календар ҳафта давомида тўланиши белгиланмоқда.

Ишсизлик нафақалари қуйидаги миқдорларда тўланади:

💵 ишдан ва иш ҳақидан сўнгги 12 ой давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50%, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтидаги ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

💵 ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида (1 февралдан 747 300 сўм);

💵 илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахслар учун — белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 75% миқдорида.

📌 Мазкур чоралар натижасида ишсизлар иш қидириш даврида моддий қўллаб-қувватланади ва 80 мингга яқин ишсизга нафақалар тайинланади.

Иш қидираётган ва ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби ҳам такомиллаштирилди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

🔸Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

🔸Тафсилотлар билан соат 15:00 да ўтказиладиган Матбуот анжуманида танишишингиз мумкин, дейилади хабарда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давронбек Қурбонов, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспектори:

Бизнес-омбудсман девонига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича асосан
3 та йўналишда ишлар ташкил этилади.

Биринчидан, келиб тушган мурожаат ҳар томонлама ўрганилиб, уни қонун доирасида ижобий ҳал этиш чоралари кўрилади.

Иккинчидан, тадбиркорни ҳуқуқ ёки қонуний манфаати бузилганлик ҳолатлари аниқланганда, бундай ҳолатларни келгусида такрор содир этилишини олдини олиш мақсадида тегишли ташкилот масъул шахсларига нисбатан таъсир чоралари қўлланилади.

Учинчидан, мурожаатлар таҳлил этилиб, тизимли муаммолар аниқланади ва уларни бартараф этиш юзасидан амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

🎥Батафсил видеода
〰️〰️〰️〰️

АОКАда ўтказилган брифингдан

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.
2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.
Бу галги сафар чоғида давлатимиз раҳбари вертолётда табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича қилинган ишларни кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев по прибытии в Бухарскую область отправился на вертолете в Алатский район.
27 апреля 2020 года в Бухарскую область с юга ворвались ветра штормовой силы, которые нанесли серьезный урон жилью, инфраструктуре и посевам.
Сегодня глава государства с вертолета осмотрел проделанную здесь работу по ликвидации последствий стихийного бедствия, ремонту жилья и социальных объектов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter