Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Тижорат банклари томонидан 2021 йилда 120 трлн сўм миқдоридаги йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, қурилиш материаллари, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, нефть-кимё, машинасозлик ва бошқа тармоқларда қиймати қарийб 1 млрд доллар бўлган 14 та лойиҳа ишлаб чиқилган.
Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Президент ознакомился с презентацией инвестиционных проектов.
В 2021 году коммерческими банками намечено профинансировать крупные инвестпроекты на сумму 120 трлн сумов.
Кроме того, разработано 14 проектов на сумму около 1 млрд долларов в сфере производства стройматериалов, текстильной продукции, сельском хозяйстве, нефтехимической промышленности, машиностроении и других областях.
Состоялась также презентация проектов для реализации в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #taqdimot #investitsiya #banklar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Боғчалардаги навбатлар: муаммо нимада?

Сўнгги пайтларда болаларни давлат боғчаларига жойлаштириш, навбатлар юзасидан кўп мурожаатлар келмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари ҳамкорликда ушбу камчиликларни тўлиқ таҳлил қилди.

Натижалари билан Агентлик ахборот хизмати инфографикаси орқали танишишингиз мумкин.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📍Бугун, 12 январ куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманлари

● Мавзу:
Хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини йўлга қўйиш тартиблари, «маҳаллабай» муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ишлари
● Вақти: 10:00
● Спикерлар: Санжар Абдураззоқов – Давлат кадастрлари палатаси бўлим бошлиғи, Мурод Файзуллаев – Тошкент шаҳар кадастр палатаси бошқармаси бошлиғи

〰️〰️〰️〰️

● Мавзу: Миллий Олимпия қўмитасининг 2020 йил фаолияти якунлари
● Вақти: 11:00
● Спикерлар: Ойбек Қосимов – қўмита Бош котиби, Шерзод Тошматов – қўмита раиси ўринбосари

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
💳 ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва олиш тартиби

📝 Яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тизими масалалари

Бугун, 12 январь куни АОКАда шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Вақти: 16:00 да.
● Иштирок этади: ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси мутасаддилари.

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр муҳандиси сифатида фаолият юритиш учун қандай талаблар бор?

МММдаги матбуот анжуманида Давлат кадастрлари палатаси бўлим бошлиғи Санжар Абдураззоқов ушбу масала юзасидан изоҳ берди.

«Талаблар қуйидагилардан иборат:

🔹Кадастр муҳандислигига номзод ушбу соҳада камида бир йил стажга эга бўлиши, олий маълумотли бўлиши, маълумоти бўлмаса, малака ошириш курсида ўқиб сертификатга эга бўлиши керак. Бу курслар Кадастр агентлиги томонидан ташкил этилади.

🔹Малака шаҳодатномасига эга бўлиши шарт. Шаҳодатномага эга муҳандис риэлторлик ташкилотлари билан меҳнат шартномаси тузиб, фаолият кўрсатади.

✏️ У Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказади, қаватма-қават режаларини тузади, кадастр йиғма жилдини шакллантириб ҳисобга қўяди, кадастр паспортини расмийлаштириш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси филиалига тақдим этади.

Кадастр муҳандисларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги фаолияти 2022 йил 31 декабрга қадар белгиланди».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Олис ҳудудларда ишлайдиган малакали мутахассисларга
бошланғич ёрдам пули ва пул компенсациялари бериш тартиби тасдиқланди

Куни кеча Президентимизнинг “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида (11 миллион 150 минг сўм) бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланди.

Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрда “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинган эди.

Унда тиббий олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши қайд этилган. Тиббиёт ходимлари учун ушбу тартиб амал қилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Таълим сифати паст мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларга махсус устамалар берилади

➡️ “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори кўра, 2021 йил 1 мартдан таълим сифати паст мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.

🔰 Бунда:

● бир вилоят доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

● бошқа вилоятдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

🔎 Таълим сифати паст мактаблар рўйхати Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланади ва жорий йилда 15 февралгача, келгуси йилларда эса ҳар йили 1 сентябрга қадар Халқ таълими вазирлиги веб-сайтида эълон қилинади.

☑️ Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим сифати паст мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.

🌐 Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари ва тиббиёт муассасаларида бўш иш ўринлари юзасидан маълумотлар ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари веб-сайтларида жойлаштириб борилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Гендер тенглиги бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати тақдим қилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбарига хизмат текшируви тайинланди

Бугун 12-январь куни ижтимоий тармоқлардакенг тарқалган Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбари билан боғлиқ видеолавҳа юзасидан “Сирдарё ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилди.

"Ушбу видео юзасидан “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Ш.Жўраевга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланиб, хизмат текшируви натижалари юзасидан батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз", — дейилади хабарда.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда мазкур раҳбарнинг Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан карантин даврида белгиланган маска режимига риоя қилмай белгиланган қоидаларни бузганлиги тўғрисида ҳам қўшимча фикрлар тарқалмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Дилшодбек Муродбеков, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари:

🖇 «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун қонунда қуйидаги янгиликлар назарда тутилган:

«Яшаш гувоҳномаси», «текширув варақаси», «хорижий давлат фуқароси», «фуқаролиги бўлмаган шахс» ва бошқа шу каби асосий тушунчаларга шарҳ берилди;

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича Комиссиянинг мақоми, асосий вазифалари ва ваколатлари акс эттирилди;

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш шарти сифатида давлат тилини мулоқот учун етарли даражада билиш бўйича талаблар киритилди;

❗️Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишнинг қуйидаги турлари назарда тутилди:

▫️умумий тартибда – Ўзбекистон ҳудудида узлуксиз беш йил яшаган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тақдим этилади;

▫️соддалаштирилган тартибда – хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошларга тақдим этилади;

▫️алоҳида тартибда – Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан берилади;

▫️фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш тартиби жорий этилди.

▫️туғилган жойи ва ота-онасининг фуқаролиги бўйича хорижий давлат фуқароси ҳисобланган болаларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги белгиланди;

▫️Ўзбекистон фуқаролиги йўқотилишига сабаб бўладиган узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаслик муддати уч йилдан етти йилга узайтирилди.

〰️〰️〰️
АОКАдаги брифингдан

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2020 йилда 8 310 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди. 1992-2016 йилларда 482 киши қабул қилинган эди

Дилшодбек Муродбеков, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари:

🔰 2020 йилда 8.310 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди ва 141 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бу борадаги илтимосномалари қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

2016 й. – 179 нафар;
2017 й. – 1.064 нафар;
2018 й. – 2.760 нафар;
2019 й. – 6.318 нафар;
2020 й. – 8.310 нафар киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган.

📈 1992 йилдан 2016 йилга қадар республикамизда жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган.

🖇 Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасида фуқаросизликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилди:

2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ва бошқа давлат фуқаролигини қабул қилмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларни,

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз 15 йил давомида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда туриб, Ўзбекистон Республикасида фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси асосида яшаб турган ва чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш.

Таклиф этилган ўзгаришлар натижасида 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган тахминан 20 минг нафарга яқин фуқаролиги бўлмаган шахслар истак билдирган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинадилар.

✔️ Бундан ташқари ўрганиш натижаларига кўра, ҳар йили тахминан 1 ярим минг нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларни Республика ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганликларига 15 йил муддат тўлишини инобатга олсак, ушбу шахсларни ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш имконияти яратилади.

〰️〰️〰️
АОКАдаги брифингдан

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дилшодбек Муродбеков, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

«Чет элга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқароси фуқароликдан чиқмаган ҳолда чегарадан чет давлат паспорти билан кириб келса у Ўзбекистон фуқароси сифатида тан олинади.

🔰 Яъни рўйхатга олишда мигрантнинг паспорти амал қилиш муддати тугаган ёки йўқолган бўлса унга янги Ўзбекистон фуқаролиги паспорти расмийлаштирилади. Фуқаро хоҳишига кўра хорижга чиқиш паспорти ҳам расмийлаштирилади.

❗️Агар Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан бўлса у вақтинча рўйхатга олиниб, келгусида доимий яшашга рухсатнома ҳам берилиши мумкин.

〰️〰️〰️
АОКАдаги брифингдан

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижга чиқиш паспортини вақтинча рўйхатдан ўтган турар жойдан олишга доир лойиҳа ишлаб чиқиляпти, дедингиз. ID-карталар бўйича ҳам шундай енгиллик яратиладими? Яъни фуқаролар мамлакатнинг исталган ҳудудидан ID-карта олиш имконига эга бўладими?

〰️〰️〰️
АОКАдаги брифингда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси мутасаддилари Фазлиддин Усмонов ва Бурхон Акрамов саволларга жавоб қайтарди:

💳 «Фармонга кўра, ID-карта олиш жараёни эктерриториал хусусиятга эга. Яъни хоҳлаган тумандан ID-карта олиш учун имконият яратилган.

📍Тошкент шаҳридами ё бошқа вилоят миқёсидами, фуқаролар ўзи истаган, яқин миграция бошқармасига мурожаат қилиши мумкин.

📗 Бунинг учун паспорт ё унинг ўрнини босувчи ҳужжатни тақдим қилиш кифоя».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
14 ёшгача бўлган болаларга белгиланган моддий ёрдам кимларга берилади?

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам тайинлаш Вақтинчалик Низом асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни сўраб, ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Вақтинчалик низомнинг 7-бандига мувофиқ, нафақалар ва моддий ёрдам оиланинг ҳар бир аъзосига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўртача ойлик 0,527 баравар миқдори (358 007 сўм) дан ортиқ бўлмаган миқдорда тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромадга эга бўлган оилаларга тайинланади.

Батафсил

http
://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔰 Судьялар олий кенгашининг тегишли қарорларига мувофиқ:

Жамшид Хайриддинович Ботиров - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Дилшод Тулкунджанович Камилов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг раиси лавозимига;

Дилмурод Абдумаликович Мадаминов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

http://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Тошкентдаги кўнгилочар-савдо марказлари, дўконлар ва бошқа муассасалар раҳбарларидан махсус чеклов мосламаларини ўрнатишни сўради

«Ҳурматли Тошкент кўнгилочар-савдо марказлари, дўконлар ва бошқа муассасалар раҳбарлари!

Жорий йилнинг 7 январь куни Мирзо Улуғбек туманидаги автомобилда қаровсиз қолдирилган вояга етмаган бола автомобилни ҳаракатга келтириб дўконга тўқнашиши билан боғлиқ ҳодиса тезкор тартибда хавфсизликни таъминлаш чоралари қўлланишини талаб этди.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти сиздан автотураргоҳ ва савдо маркази (дўкон) биноси орасида махсус чеклов мосламаларини ўрнатишингизни илтимос қилади. Мазкур чора юқоридаги каби ҳодисаларнинг олдини олиш учун зарурдир», — дейилади хабарда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official