Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️ Андижонда 12 январдан сув таъминоти тикланади

✍️ "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 9 январь куни Андижон шаҳрини ичимлик суви билан таъминловчи, диаметри 1400 мм. бўлган "Хонобод-Андижон" марказий ичимлик суви қувурининг сув тақсимлаш зулфини (задвижка) об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида ёрилиб, фавқулодда носозлик юзага келган.

✖️ Ушбу тасодифий ҳолат туфайли Андижон шаҳри, Олтинкўл ва Андижон туманининг 20 дан ортиқ маҳаллаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилган.

✔️ Ҳолатни бартараф этиш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги, «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ва “Андижон сув таъминоти “ МЧЖ томонидан тезкор чора-тадбирлар белгиланиб, махсус штаб ташкил қилинди.

🛠 Бундан ташқари, Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, “Электр тармоқлари корхонаси”, "Ҳудудгазтаъминот", Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, Автомобиль йўллари бошқармаси, тиббиёт ва бошқа ташкилотларнинг 120 нафар ходими ҳамда 15 та махсус техника жалб этилди.

📊 Андижон шаҳри ва тумани аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Жалақудуқ туманида жойлашган "Пахтакор" ерости сув олиш иншооти орқали Андижон шаҳрида яшовчи аҳолининг 35 фоизи ичимлик суви билан таъминланмоқда.

🚍 “Андижон сув таъминоти” МЧЖ ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида қўшимча равишда 60 дона махсус сув ташиш транспорт воситалари ва 150 нафар ишчи-ходим жалб этилиб, Андижон шаҳар ва туманининг сув таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудудларидаги аҳолига ичимлик суви етказиб берилмоқда.

📆 Юзага келган фавқулоддаги носозлик 11 январь куни тўлиқ бартараф этилиб, аҳолининг ичимлик суви таъминоти 12 январь куни йўлга қўйилади.

📝 Амалга оширилаётган ишлар ва ҳолат тўғрисида доимий равишда "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамиятининг расмий саҳифалари орқали маълумотлар бериб борилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Касбий таълимга йўналтирилганларнинг 70 фоизи — хотин-қизлар

Бу ҳақда бугун АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Раҳимжон Маҳкамов иштирокида ўтган брифингда маълум қилинди:

〰️〰️〰️

📈 «Ўтган йилда меҳнат органлари томонидан касбий таълимга 52 217 киши йўналтирилган, бу йил бошида режалаштирилгандан 36,6% (13 995 киши) юқори. Уларнинг аксарияти (34 036 киши) қишлоқ жойларининг аҳолисидан иборат.

🔎 Касбий таълимга йўналтирилганларнинг 70%и (36 017) хотин-қизларни ташкил этади. Касбий таълимга йўналтирилганларнинг аксарияти 18-30 ёш оралиғидаги ёшлар бўлишди ва 55% (28 909 киши) киши Бандликка кўмаклашиш фонди ҳисобидан таълим олишди.

💵 Ўқув марказларимизда таълим олганларга тўлиқ ўқиш давомида (1-6 ойгача) 223 минг сўм миқдорида стипендия берилади.

💼 Касбий таълим олганларнинг 23 386 нафари ишга жойлашган. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда республика бўйлаб 136 та маҳаллада касбий таълим марказлари ташкил этилган.

2021 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 72 278 нафар кишини тизимли касбий таълимга жалб қилиш режалаштирилмоқда».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Раҳимжон Маҳкамов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда ижтимоий тармоқ ва ОАВда ўсимликлар карантинига оид кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан изоҳ берилди:

〰️〰️〰️〰️

Жумладан, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан помидор ҳамда қалампир, Фарғона вилоятидан барча маҳсулотларнинг импортига Россия федерацияси томонидан тақиқ қўйилган эди.

🔎 Тақиқ эълон қилинган куни мазкур касалликни аниқлаш учун Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси марказий аппарати, ўсимликлар карантини илмий маркази ҳамда марказий карантин лабораториясидан иборат махсус ишчи гуруҳи ҳудудларга сафарбар этилди. Инспекция раҳбарияти “Россельхознадзор” вакиллари билан музокаралар ўтказиб, уларнинг тажрибавий тавсияларини инобатга олган ҳолда, помидор ва булғор қалампири маҳсулоти ҳамда унинг экспортига жиддий зарар етказувчи ушбу касалликнинг аломатлари, тарқалиш йўллари ва қарши кураш механизми аниқ белгилаб олинди.

🔰 Республиканинг вирусдан холи эканлигини тасдиқлаш мақсадида нафақат Қашқадарё, Навоий, Фарғона, балки ҳар бир ҳудуд кесимида маҳсулот етиштирилувчи иссиқхоналарнинг жойлашган ўрни, майдони, тури ва фитосанитар тозалиги тўғрисидаги маълумотномаси, яъни паспорти шакллантирилиб, Россия томонига тақдим этилди.

🍅Хусусан, Фарғона вилоятида бугунги кунда мавжуд иссиқхоналарнинг 99,11 гектар майдонини помидор экинлари ташкил этиб, уларнинг барчаси саноат иссиқхоналари ҳисобланади. Шундан 36,46 гектарни ташкил этган 18 та иссиқхоналарда помидор етиштирилиши давом этмоқда. Республика бўйлаб ўтказилган махсус фитосанитар дала назорати чоғида барча иссиқхона раҳбар ва ходимларига касаллик ва зараркунандалар ҳамда помидорнинг жигарранг бужмайиш вирус касаллиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Халқаро мутахассислар ҳамкорлигида олиб борилган ўрганишлар натижасида айтишим мумкинки, ҳозирга қадар Ўзбекистонда “Помидор жигарранг бужмайиш вируси касаллиги”нинг ТАШҚИ симптоматик аломатлари қайд этилмади.

📈 Инспекция ходимлари томонидан олиб борилган қатъий фитосанитар текширувлар, шунингдек, “Ўздавкарантин” ҳамда “Россельхознадзор” ўртасидаги музокаралар натижаси ўлароқ:

🔹2020 йилнинг 18 декабридан бошлаб Фарғона вилоятида жойлашган 7та корхонадан помидор ва қалампир маҳсулотларини;

🔹 2021 йилнинг 1 январь санасидан бошлаб, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан 34 та корхона помидор маҳсулотини;

🔹2021 йилнинг 1 январидан бошлаб Фарғона вилоятидан қуритилган маҳсулотларнинг Россия Федерациясига экспорт қилинишига рухсат олинди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Россия Федерациясига қуритилган маҳсулотларнинг экспорти жараёнида қўшимча талаб киритилди. Унга мувофиқ, фитосанитария сертификатларида мажбурий равишда "қўшимча декларация" устуни бўлиб, унда маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи ва манзили, шунингдек, маҳсулот маркировкаси ҳам кўрсатилади.

Фарғона вилоятидан экспорт қилинувчи қуритилган мева маҳсулотларининг ҳар бир партияси учун дастлабки электрон хабарнома ҳамда маҳсулотнинг фитосанитар хавфсизлигини тасдиқловчи лаборатория текширув хулосалари илова қилинади.

📞Инспекция фаолиятига оид мурожаатларни 71 202 10 00 ишонч рақами орқали йўллашингиз мумкин.

——————-

📹 АОКАда ўтказилган Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокидаги брифинг видеоси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди.
Мазкур ҳарбий қисмда катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча замонавий қулайликлар яратилган.
Олий Бош Қўмондон ушбу шароитларни кўздан кечирди, ҳарбий хизматчилар билан учрашди, ўқув машғулотларини кузатди.
Мутасаддиларга жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил артиллерийскую бригаду Центрального военного округа в Джизакской области.
В этой воинской части были проведены масштабные строительно-ремонтные работы, созданы современные условия для военнослужащих.
Верховный Главнокомандующий ознакомился с проделанной работой, встретился с военнослужащими, понаблюдал за учебными занятиями.
Ответственным лицам даны указания по выведению боевой подготовки на новый уровень.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #harbiyqism

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Юридик шахсларнинг реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиши молиявий санкция қўллашга сабаб бўлади

Бугун АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи Фаррух Мадаминов иштирокида ўтган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️

«Рекламалар жойлаштирилиши ва тарқатилиши бўйича жами 17 517 та ўрганиш ва мониторинг ўтказилган, аниқланган камчиликлар бўйича 7 707 та ҳолатни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган.

Таниқли спортчи, эстрада ва кино юлдузлари иштирокидаги энергетик ичимликлар рекламаси «Реклама тўғрисида»ги қонун ҳужжатларига мувофиқ бартараф этилган.

👨🏻‍💻 Ижтимоий тармоқларда аниқланган 317 та дори-дармон ва биологик фаол қўшимча (БАД) маҳсулотлари, 99 та алкоголь маҳсулотлари, 67 та тамаки маҳсулотлари, 30 та туризм соҳаси, 60 та бошқа товар ва хизматлар рекламасини жойлаштиришда аниқланган қонунбузулиш ҳолатлари тушунтириш ва профилактика тадбирлар натижасида бартараф этилди.

📝 Бугунги кунда «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг ривожланган бозор талабларига мос келадиган янги таҳрири ишлаб чиқилган. Унга кўра, рекламага ва товарларнинг алоҳида тураларига қўйилган умумий ва махсус талаблар:

⚠️ вояга етмаганлар рекламаси;
⚠️ дори воситалари, биологик актив ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси;
⚠️ болаларга мўлжалланган озиқ-овқатлар рекламаси;
алкоголли ичимликлар, тамаки ва тамаки ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси;
⚠️ халқ табобати товарлари ҳамда бошқа товар ва хизматлар рекламасига қўйилган талабларни янада кенгайтириш;
⚠️ юридик шахсларнинг реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузишига нисбатан жавобгарлигини тиклаш, молиявий санкциялар қўллаш».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ

Охирги ойларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетганлиги муносабати билан, ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аксарият Европа ва бошқа давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик мақсадида юқоридаги давлатлар билан халқаро авиаташувларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинган эди.

✈️ Шу жумладан, мамлакатимиздаги эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоқлари пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан
2020 йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилган эди.

❗️Бугунги кунга қадар юқорида қайд этилган мамлакатларда эпидемиологик вазият мураккаблиги сақланиб колганлиги сабали 2021 йил 10 январига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 февралига қадар узайтирилди.

✖️ Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланган.

🛏 Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши тартиби давом этирилади.

Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Реклама тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилди. Унда рекламага қандай янги талаблар қўйилган? 👉 Батафсил

〰️〰️〰️
📹 АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи Фаррух Мадаминов иштирокида ўтган брифинг видеоси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Иқтисодий барқарорликнинг 2 та муҳим шарти бор — вазирлик

Айни дақиқларда АОКАда ўтаётган брифингда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов соҳадаги ислоҳотлар, вазифалар ҳақида фикр юритди:

〰️〰️〰️
«Иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини сақлаб қолишга эришишимиз керак. Бунда аҳоли ва тадбиркорлар даромадини ошириш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур масаланинг 2 та шарти бор:

Биринчи шарти — макроиқтисодий барқарорлик. Бу инфляция даражасини пасайтириб бориш, фискал тақчилликнии камайтириш орқали таъминланади.

Давлат ташқи қарзи ва қарз даражасини мақбуллаштириб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Иккинчи шарти — хусусий инвестиция ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар учун зарур шароитни яратиш».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Жойларда бюджет маблағлари тўғри ишлатилишини таъминлаш мақсадида ҳисобчилар онлайн ўқитилади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров маълум қилди:

〰️〰️〰️
📈 «2020 йил сентябрь ойида давлат бюджети ва давлат мақсадли харажатлари дефицити 3,5%га прогноз қилинган эди. Даромадлар бу прогнозга нисбатан юқори кўрсаткичда қайд этилди.

💰 Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг тақчиллиги сентябрь ойидаги прогнозга қараганда кам бўлиб, ЯИМга нисбатан дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2,2 фоизни ташкил қилди.

Жорий йилда Молия вазирлиги ишларни ҳар бир туман, шаҳар ва маҳалла кесимида ташкиллаштириш, фуқароларнинг муаммолари, таклифлари бўйича тўғридан-тўғри мулоқот, таҳлил ва ечимни йўлга қўйишга доир вазифалар белгиланди.

👨🏻‍💻 Жойларда бюджет маблағлари тўғри ишлатилишини таъминлаш ҳамда кадрларнинг билим малакаларини ошириш мақсадида жорий йилда бюджет ташкилотлари ҳисобчиларини ўқитиш бўйича онлайн курслар ташкил этиш вазифаси белгиланди».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илҳом Норқулов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари:

📌 «Жорий йилда иқтисодиётда энергия таъминотни яхшиламасак, олдимизга қўйилган вазифаларни бажара олмаймиз.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, табиий газ қазиб олиш, керак бўлса зарур миқдорда уларнинг импортини йўлга қўйиш, инфратузилмани тез муддатда яхшилашга оид масалалар танқидий кўриб чиқилди».

📹 АОКАдаги брифингдан

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official