Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг сайловлари бўлиб ўтмоқда

Марказий сайлов комиссияси Ахборот хизмати
хабарига кўра, сайловларни кузатишда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Марказий сайлов комиссияси, Тошкент шаҳар, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари сайлов комиссия аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари сайловларни ШҲТ, МДҲ, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ташкилоти каби халқаро ташкилотларнинг миссиялари сафида кузатиб бормоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси МСК томонидан 2 нафар, ШҲТ Миссиясидан 1 нафар, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ташкилотидан 1 нафар, МДҲ ПА миссияси таркибида 2 нафар, МДҲ миссияси таркибида, шу жумладан чегарадош вилоятларга юборилган кузатувчилар сони 32 нафарни ташкил этмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️Тошкент шаҳрига доимий рўйхатга қўйиш тизими соддалаштирилди

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати маълум қилишича, бу фақатгина давлат ташкилотлари ходимларига тегишли эмас.

❗️Тавсилотлар видеолавҳада

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Маҳалла ходимларига фақат "Ижтимоий иш" йўналишида ўқиш учун имтиёз берилди

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб маҳалла ходимлари учун сиртқи таълим бўйича кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилиши юзасидан қабул қилинган Ҳукумат қарори доирасида турли фикр-мунозаралар кузатилмоқда.

 Хўш, аслида, қарор моҳиятан нимани назарда тутади? Адлия вазирлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Биринчидан, берилаётган мазкур имтиёз барча ОТМларга ўтмайди, қолаверса барча йўналишларга нисбатан ҳам татбиқ этилмайди.

Яъни, маҳалла ходимлари учун педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги ОТМларда фақат (эътибор беринг!) “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишида сиртқи ўқиш имконияти берилмоқда.

Иккинчидан, ушбу йўналишга имтиёзли равишда қабул қилинган маҳалла ходимларининг ўқишини бошқа йўналишга кўчиришига рухсат берилмайди.

Учинчидан, бу – маҳалла ходимлари (ҳатто тавсиянома олганлари ҳам) ўқишга тўғридан-тўғри қабул қилинади дегани эмас. Бошқача айтганда,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлиб туриб ҳам, кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтилмаса, маҳалла органлари ходимлари талабаликка тавсия этилмайди.

Тўртинчидан, бу бўйича мурожаат қилган ҳар бир маҳалла ходими тавсияномали бўлиб қолмайди. Яъни, тавсиянома олишнинг белгиланган мезонлари бор. Бунинг учун маҳалла ходими:

● эгаллаб турган лавозимида сўнгги 1 йил давомида фаолият юритаётган бўлиши;

● маҳалла тизимида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши;

● фаолият юритаётган маҳалла органи рейтинг кўрсаткичи бўйича “намунали” деб топилган бўлиши керак.

Қолаверса, маҳалла ходими ижобий тавсифланганми, иш фаолияти ижобий баҳоланганми, унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилмаганми – шулар ҳам тавиянома беришда инобатга олинади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Янги_рукн #МУТОЛАА

Дилозор, қўпол ва тошбағир кимсалар кўпайган бугунги кунда...

Инсон китобдан, адабиётдан нега узоқлашади? Эҳтимол бунга бозор иқтисодиёти, тирикчилик ташвишлари сабабдир. Балки мутолаага қизиқиш аввал-бошдан дуруст бўлмагандир. Умуман, китоб ўқиш нега керак ўзи?

Бугун жамият ривожига тўсиқ бўлаётган кўплаб омиллар тилга олинаяпти: порахўрлик, коррупция, суиистеъмоллар, жиноятлар... Хўш, буларнинг барига туб сабаб нима? Китобсизлик! Чунки китоб кўрган одам қабиҳликдан йироқ юради, тафаккури моддий нарсалардан баландда туради.

Жамият тараққиёт истайдими, китобга, адабиётга ошно бўлиши керак! Таниқли адабиётшунос, адиб ва журналист Раҳимжон Раҳматнинг "Адабиётдан чиқиш" номли асарида ҳам китобхонлик, адабиёт, хусусан, шеърият бизга нечоғлик кераклиги ҳақида сўз боради. Одатда бирор соҳа тарғиботига бағишланган асарлар "Кимёга кириш", "Фалсафага кириш" қабилида номланишига кўникиб қолганмиз. Биз айтаётган китоб нега "Адабиётдан чиқиш" дейилганини эса тўлиқ мутолаа давомида англаб оласиз...
* ДАВОМИ *

...биламизки, адабиёт ўқитувчиси, университет профессори бўлиш учун алоҳида ижодий қобилият шарт эмас. Аълочи ва тиришқоқ мактаб ўқувчилари келажакда адабиёт профессори бўлиб етишишлари мумкин. Олим бўлиш учун, атоқли адабиётшунос Озод Шарафиддинов айтганларидек, шим керак, холос. Бу дегани истолда кўп ўтириб ишлайдиган одам шимининг орқаси тез йиртилади. Олим одам кийган шимнинг орқаси илвираган бўлади. Олимлик - тизимли таълим ва сабр-тоқат маҳсули. Шоирнинг пайдо бўлишини эса мантиқ билан тушунтириш имконсиз. Шундайки, йиллар давомида тақир ётган тупроқдан кутилмаганда қип-қизил лолақизғалдоқ пайдо бўлади.

* * *
Кьеркегорнинг шоирлар тўғрисида ажойиб ташбеҳ-ўхшатиши бор. "Қадимда, - дейди у, - жиноятчиларни жазолаш учун мисдан ичи ғовак улкан ҳўкиз ясашган. Жиноятчини шу ҳўкиз ичига қамаб, тагидан ўт қўйишган. Мис ҳўкиз қизигани сайин ичкаридаги жиноятчи иссиққа чидай олмай бақирган, қичқирган, ўкирган, унинг жон аччиғида бўғзидан отилиб чиқаётган нолалари эса ҳўкизнинг бурнидан ёқимли мусиқа бўлиб таралган. Яъники шоир қалбида дўзах азобини кўтариб юради ва шу азобни гўзал образлар ёрдамида сатрлар бағрига жойлайди. Бизлар эса унинг оҳангдор сатрларини тинглаб эстетик завқ оламиз".

* * *
* ДАВОМИ *

...адабиётга муҳаббат ўткир юқумли касалликка чалинишга ўхшаб кетади, ҳамма сизга узоқроқдан ҳамдардлик билдиради.

* * *
Истеъдодини жуда эрта намоён қилган, ҳис-туйғулари жўшиб турадиган санъаткорлар ва шоирларни кўрсам: "Шунинг умри қисқа бўлади-ёв", - деб ўйлаб қоламан. Чунки қалб жисм қўрғони қачон вайрон бўлишини аниқ билади ва ўлим яқинлашгани сайин қайнаб-тошаверади. Тошаётган вақти тиниб улгурмасдан осмонга учиб кетади. Ўлим туйғусининг жонланиши ҳар қандай одамни шоирга айлантириб юборади. Соғлом одамда ўлим туйғуси мудроқ бўлади.

* * *
Одам букилган мих ёки сопи синган пичоқни ҳам ахлатга ташлаб юбормай, керак бўлиб қолар деб бир четга яшириб қўяди. Лекин шоирликни касб қилиб олган шоирнинг суст, мазасиз ва ҳиссиз шеърлари жамланган китобини қўлга олиш тугул, ҳатто китоб жавонида туришига ҳам сабрингиз чидамайди: кўздан йўқотасиз. Шоирлик ростдан ҳам одамларнинг ғашига тегадиган ёмон одат деб ўйлайсиз.

* * *
Кексайганда шеър ёзишни нимага ўхшатиш мумкин экан? Қўшни қишлоқлик киши мактабда бошланғич таълимни ҳам ўзлаштирмаган, "е" билан "й"нинг фарқига бормайдиган саводсиз, ёши элликдан ўтиб тўсатдан шеър ёза бошлади. Кўп ёзарди. Бир кечада икки тийинлик катак дафтарни тўлдириб ташларди. Менинг китоб ўқишга иштиёқимни, хусусан, шеърий китобларни ўқиб юришимни билгани учун кўпинча янги ёзган шеърини биринчи менга ўқиб берарди. Кейин эса кўчага чиқиб, қаерда одам тўпланиб турса, ўша жойга бориб ёзганларини ўқишга тушарди. Тўйларда эса атай ўртага чиқиб узоқ-узоқ одамларни "шеърият шароби" билан сийларди. Фарзандлари дадасининг бу ишидан уялар, ўзларини айбдордек ҳис қиларди... Унинг ёзганларида туроқ ва қофия деган нарса деярли бўлмасди. Барининг мавзуси битта - одамларни бир-бирига меҳрибон бўлишга чорлаш эди.

Озғин, бўйни ингичка, гапирганда калласи силкиниб турадиган кишининг нима учун фақат шу мавзуда шеър ёзишини кейинроқ билдим. У болалигида ғирт етим ўсган, болалик пайти меҳр кўрмаган, жуда кўп хўрликларни, қашшоқликни бошдан кечирган экан.
* * *
Ҳақиқий бадиий асар қуш каби ҳеч қандай давлат чегарасини тан олмай элдан элга, юртдан юртга кўчиб юраверади. Ҳатто давлатлар орасидаги урушлар ҳам бадиий асар парвозига тўсиқ бўлолмайди. Дейлик, Гитлер Россия (совет иттифоқи)га ҳужум қилган пайти бунда Гёте ва бошқа немис адиблари ижодига муносабат ўзгармаган.
* * *

Коммунистлар оддий цензурани кучайтириш ҳисобига бадиий тафаккурни чеклаб бўлмаслигини яхши билишган. Шунинг учун улар соцреализм методини ўйлаб топишди. Қафасга тушган қуш учмагани каби, мажбуран алоҳида метод қолипига солинган бадиий тафаккур ҳам кўнгилдагидек парвоз қилолмайди.
* * *
 
Абдулла Қаҳҳорнинг бир ҳикоясида ижобий қаҳрамон саналган соддагина сут соғувчи қизни яхши ишлагани учун колхоз раиси мақтайди. Мақтовдан эриб кетган сут соғувчи: "Раис бува, хашакни молга бермай шундай ўзидан сут олса бўлмайдими?" - деб раисни довдиратиб қўяди. Шунда раис сут соғувчи қизни яна бир марта мақтайди: "Маладес, қизим. Бемаъни бўлса ҳам каллангда фикринг бўлсин".

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Жиззахдаги кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди, ҳолат бўйича вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бирламчи маълумот берди

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати тақдим этган хабарга кўра, бугун соат 17:15 лар атрофида Жиззах шаҳар Зилол маҳалласи Мустақиллик кўчасида янгидан қурилаётган кўпқаватли уйлардан бири қулаб тушган.

Ҳозирда воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар ва тиббиёт ходимлари етиб бориб, ҳолатни ўрганишмоқда.

Жиззах вилоят фавуқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, фойдаланишга топширилмаган мазкур бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати яшаш учун тураржой, пастки 2 қавати нотураржой дўкон сифатида қурилаётган бўлган.

Бирламчи маълумотларга кўра, воқеа оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

‼️ Ҳолат юзасидан тўлиқ маълумот берилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
Бугун Жиззахдаги кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди, ҳолат бўйича вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бирламчи маълумот берди Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати тақдим этган хабарга кўра, бугун соат 17:15 лар атрофида Жиззах шаҳар Зилол маҳалласи…
Жиззахдаги 6 қаватли бино қулаши бўйича видеокузатув камераси ўрганилган

ФВВ Ахборот хизмати қўшимча маълумотига кўра, қўшни бино ҳудудига ўрнатилган видеокузатув камерасининг ёзувларидан кўриниб турибдики, 6 қаватли бино конструкциясининг бир қисми қулаб тушганда, бино яқинида ёки ичида ҳеч ким бўлмаган.

Айни дақиқаларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлиги остида ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.

Қайд этиш жоизки, ушбу уйнинг қурилиш ишлари 2020 йил март ойида бошланган бўлиб, декабрь ойида вақтинчалик тугатилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
Бугун Жиззахдаги кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди, ҳолат бўйича вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бирламчи маълумот берди Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати тақдим этган хабарга кўра, бугун соат 17:15 лар атрофида Жиззах шаҳар Зилол маҳалласи…
Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушгани юзасидан Бош прокуратура ҳам расмий муносабат билдирди

Республика Бош прокурорининг матбуот котиби маълум қилишича, бинонинг қулаши оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар аниқланмади.

Воқеа жойига зудлик билан Жиззах вилояти прокурори, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб боришди.

Бинонинг қулаш сабабларини аниқлаш борасида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Халқ таълими вазирлиги фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан уйида зарур шарт-шароит яратиб беришларини сўраб мурожаат қилди

Ахборот хизмати тарқатган постда, жумладан, шундай дейилади:

Ҳурматли ота-оналар!

Куни кеча III чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома ижтимоий тармоқларда кўплаб тушунмовчилик ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда мактаблар 2020 йил сентябрь ойидан санитар-эпидемиологик талабларга жавоб берган ҳолда босқичма-босқич фаолиятини тиклади.

Қишки таътилдан аввал, республика ўқувчиларининг 90 фоизи анъанавий таълимга қайтди. Қолган 10 фоиз ўқувчиларни ҳам келажагига бефарқ бўлмай, уларни ҳам мактаб таълимига бевосита қамраб олиш мақсад қилинган эди.

Халқ таълими вазирлиги ҳавотирга ўрин йўқ эканлигини, уйида касаллик тарқалишига ҳавотир катта бўлган, кекса одамлари бор ҳамда саломатлигида сурункали хасталиги бўлган ўқувчиларнинг таълим олиши учун параллель равишда “Онлайн-мактаб” лойиҳаси ҳам давом эттирилишини маълум қилади.

Бундай оилалар аввалги чоракдагидек ўқишларини уйидан давом эттиришларига имконият яратилади.

Азиз ота-оналар!

Ўқувчилар ўртасида ўтказилган сўровномаларда уларга карантин даврида ўқитувчилари ва тенгдошлари билан ўзаро бевосита мулоқот етишмагани аниқланди.

Мактабга бормаётган ўқувчилар эса афсуски, ана шундай имкониятдан маҳрум бўлиб қолмоқда, бола учун дўстлари билан доимий мулоқотда бўлиш ва улар билан бир жамоа бўлиб таълим олиш жуда муҳим, ҳеч қандай энг замонавий технология айнан шу муҳитни бола учун таъминлаб бера олмайди.

Шу ўринда фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан, уларнинг вақтини бесамар ўтказмасликлари ҳамда уйда таълим олишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб, уларни тўлиқ назоратга олишларини сўраб қоламиз.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

☑️ Мазкур ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Huquqiy axborot

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
”Ўздавкарантин”инспекцияси ахборот хизмати хабар беришича, Фарғона вилоятидан Россия Федерациясига қуритилган махсулотлар экспорти давом этмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Жиззах шаҳрида “Чорвадор-Қоракўл-Барака” МЧЖ томонидан қурилаётган 6-қаватли уйнинг қулаб тушиши сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Жорий йилнинг 10 январь куни соат 17:10 да Жиззах шаҳар, “Зилол” МФЙ, Мустақиллик кўчасида “Чорвадор-Қоракўл-Барака” МЧЖ томонидан қурилаётган 6-қаватли қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушган.

Шу боис, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссия таркибига Прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва бошқа вазирликлар, идоралар, экспертлар ҳамда лойиҳа ташкилотлари киритилган.

Ушбу Ҳукумат комиссияси зиммасига, 6-қаватли уйнинг қулаб тушиш сабаблари, бунга омил бўлган ҳолатлар, лойиҳа ҳамда пудратчи ташкилот томонидан уйнинг барпо этилиши даврида шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилганлиги, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалдаги норматив-меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш вазифаси юклатилган.

Ҳукумат комиссияси бугундан ўз ишини бошлаган.

Вазирлар Маҳкамаси

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
15 йил илгари фойдаланишдан чиқиб кетган 2200 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилди

🗝 Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Навой вилояти Кармана туманидаги Маликчўл ҳудудида минглаб гектар ер майдонлари сув танқислиги туфайли 10-15 йил илгари қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган эди. Ўтган йили Маликчўлдаги 300 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилиб, пахта етиштирилган бўлса, жорий йилда 2200 гектар ер томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияси орқали боғ яратиш ҳамда чорва учун озуқабоп экинлар экиш мақсадида тадбиркор ва фермерларга ажратиб берилди.

⚡️⚡️ Тумандаги “Шаҳриёр” МЧЖ томонидан Украинадан 480 минг АҚШ доллари қийматидаги ёмғирлатиб суғориш технологияси олиб келинди. Электр энергиясида ишлайдиган ушбу машина бир кеча-кундузда 190 гектаргача ерни суғориш имконига эга. Энг асосийси, уни ишлатиш кўп ишчи кучи талаб қилмайди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Akfa университети ўтказадиган олимпиадада иштирок этинг ва 25 млн. сўм соҳиби бўлинг

👨‍🏫👩‍🏫 Akfa университети 11-синф ўқувчилари ва академик лицейларнинг охирги босқич ўқувчилари ўртасида математика, кимё, биология ва инглиз тили бўйича олимпиада ўтказади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Олимпиадада келажакда Akfa университетида ўқишни истаган мактабларнинг 11-синф ўқувчилари ва академик лицейларнинг 3-босқич ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.

Математика, кимё, биология ва инглиз тили бўйича олимпиада уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда қизиқувчи ёшлар ушбу ҳавола орқали 2021 йил 5 февралгача рўйхатдан ўтишлари керак. Иштирокчилар битта ёки бир нечта фанларни танлашлари мумкин.

2021 йил 10 февралда бўлиб ўтадиган иккинчи босқичда рўйхатдан ўтган иштирокчилар онлайн олимпиадада қатнашадилар. Ҳар бир фан бўйича тест топшириқлари сони 20 тадан иборат бўлади. Биринчи босқич натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган 80 нафар ёшлар (ҳар бир фан бўйича 20 нафардан) учинчи босқичда қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Олимпиаданинг якуний босқичи 26 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Якуний босқич иштирокчилари математика, кимё ва биология бўйича 10 та масалани ечишади. Инглиз тилидан синовлар иншо ва тест саволларидан иборат бўлади.

Ҳар бир фан бўйича 10 нафар ғолиб аниқланади, улар қуйидаги совринларга эга бўлишади:

1-2 ўринлар — 25 миллион сўм

3-4 ўринлар — 20 миллион сўм

5-6 ўринлар — 15 миллион сўм

7-8 ўринлар — 10 миллион сўм

9-10-ўринлар — 5 миллион сўм.


Соврин эгалари ушбу маблағлардан фақат Akfa университетида ўқиш учун тўловларни тўлаш учун фойдаланиши мумкин. Агар иштирокчи бир нечта фанлар бўйича совриндорга айланса, мукофотлар жамланади, бу эса мазкур университетда бепул ўқиш имкониятини беради.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Фарғона водийсида ер қимирлади

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази Ахборот хизмати хабарига кўра, 11.01.2021 йил, Тошкент вақти билан 00:38 да (10.01.2021 йил, Гринвич бўйича 19:38 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 363 км.ни ташкил этди.

Зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида сезилди:
Наманган: 158 км, 2 балл.
Андижон: 107 км, 2 балл.
Фарғона:
168 км, 2 балл.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун умумий соврин жамғармаси 6000$ бўлган “One Million Uzbek Coders” лойиҳаси танлови
1 февралга қадар узайтирилди!

Бу ҳақда IT Park Uzbekistan Ахборот хизмати маълум қилди.

✔️ Танловнинг мақсади:

Лойиҳа доирасида ўқитувчиларнинг профессионал ютуқларини аниқлаш ва эътироф этиш, шунингдек, ўқитувчиларни таълим жараёнида инновацион технологиялардан фаол фойдаланишга ундаш.

Танлов иштирокчилари:

🔋 Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари

Талаблар:

🔋 Ўқитувчилар ва уларнинг талабалари томонидан телеграм гуруҳларида ва лойиҳанинг ижтимоий тармоқларида мотивация ва фаоллик кўрсатилиши

Совринли ўринлар сони:

🔋 8 та

Танлов танлов иштирокчиси бўлиш, иштирокчиларининг қандай баҳоланиши ва бошқа тафсилотлар ҳақида сайтимизда ўқишингиз мумкин: https://clck.ru/RWDNj

Платформа ҳаволаси: uzbekcoders.uz

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тўрақўрғонда "Дамас" автомобилида содир бўлган ёнғин юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсилиги Бош бошқармаси Ахборот хизмати маълумот берди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 январь куни Тўрақўрғон тумани ҳудудида жойлашган газ қуйиш шохобчасига кириш учун навбатда турган ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобилнинг двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташувчи оқибатида ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Тошкентда “Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги” бошланди

Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар берди. 11-16 январь кунлари Ёшлар ижод саройида “Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография” ойлиги доирасида "Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги" ўтказилмоқда. Ҳафталик давомида бир биридан қизиқарли ва мазмунли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Ёшлар ижодиёт саройида бўладиган ҳафталикнинг биринчи кун дастури ва пресс-релизлари билан қуйида танишинг:👇

📒“Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги”
ДАСТУРИ
📌1 тадбир соат 11:00да. "Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги"нинг очилиш маросими;
📌2 тадбир соат 11:00да. Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги доирасида кастинг;
📌3 тадбир соат 11:00да. “Кино сценарий қандай ёзилиши керак” мавзусида маҳорат дарси;
📌4 тадбир соат 15:00да. 2021 йилда суратга олинадиган фильмлар тақдимоти;
📌5 тадбир соат 18:00да. “Мен террорчи эмасман” фильмининг катта премьераси.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 11 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Брифинг

● Мавзу:
Банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш тизими: 2020 йил якунлари ва истиқболдаги вазифалар
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Раҳимжон Маҳкамов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ижтимоий тармоқ ва ОАВда кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Дурдона Очилова, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Реклама бозорини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган асосий чора-тадбирлар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фаррух Мадаминов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи

@aoka_uz