Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев, завершив визит в Турецкую Республику, вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған рафиқалари ҳамроҳлигида Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонаси фаолияти билан танишди.
Бу муҳташам кутубхона бугун очилган эди, Президентимиз ва рафиқаси унинг биринчи фахрий меҳмонлари бўлишди.
Ноёб китоблар кўргазмаси намойиш этилди.
Туркия Президенти давлатимиз раҳбарига шундай нодир асарлардан бирини совға қилди.

Шавкат Мирзиёев и Реджеп Тайип Эрдоган с супругами ознакомились с Народной библиотекой при Президенте Турции.
Президент Узбекистана и его супруга стали первыми почетными гостями этого величественного сооружения, открывшегося сегодня.
Была представлена экспозиция редких книг.
Один из уникальных экземпляров Президент Турции подарил главе нашего государства.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #madaniyat #kutubxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
– Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса аввало инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда, – деди Президентимиз.
Кутубхонага 350 дан зиёд турли мавзудаги китоблар, ноёб қўлёзмалардан кўчирмалар тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил на церемонии открытия Народной библиотеки при Президенте Турции.
– Каждое государство и каждая нация в мире сильны прежде всего своим интеллектуальным потенциалом, высокой духовностью. А источником этой непобедимой силы являются книги и библиотеки – великое открытие человечества, – сказал глава нашего государства.
Библиотеке подарены свыше 350 книг на различную тематику и копии редких рукописей.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #madaniyat #kutubxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев, завершив визит в Турецкую Республику, вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
«Янги Алпомишлар, янги Барчинойлар пайдо бўлади» — беш ташаббуснинг иккинчи йўналиши ҳаётга татбиқ этилмоқда

Батафсил🔻
https://bit.ly/2SJI3s7
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Тайинлов

Адлия вазирлигининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Шахноза Мирзарахимовна Соатова Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ш.Соатова 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги – филолог.

Ш.Соатова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар вазирликнинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун: давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

• вазирликда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ижросини ташкил этади;

• маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини танқидий ўрганади, бу борада аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради;

• давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этади;

• маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

• ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш чораларини кўради;

• ҳудудлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этади;

• давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SevaraJournalist
Forwarded from Gazetalar sharhi
«Маҳалла» газетасининг янги сонида ҳам жисмоний ва юридик шахслардан келган мурожаатларга вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматлари томонидан берилган жавоблар эълон қилинибди.
Ушбу амалиёт мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериш, газеталарга бўлган ишонч ва эътиборнинг кучайишига хизмат қилмоқда.

Бошқа даврий босма нашрлар ҳам ахборот хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришлари мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Каналга аъзо бўлинг 👇
https://t.iss.one/gazetalar_sharhi
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ СОҲАСИДАГИ МУАММОЛАР АЙТИЛДИ

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясида "MARWIN BRANDS", "AGROMIR SAMARKAND", “ИНТЕРСОК” каби мева-сабазавот маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган ўнлаб йирик корхоналар раҳбарлари иштирокида мулоқот ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда 2020 йилга белгиланган устувор вазифалар муҳокама қилинди. мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги муаммолар тилга олинди.

Қайд этилганидек, соҳа ривожидаги тўсиқларни бартараф этиш ишлаб чиқариш жараёнлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга стандартларни жорий қилиш ҳамда сертификатлашни йўлга қўйиш, маҳсулот сифатини аниқлаш бўйича ҳар бир корхонада замонавий жахон стандартларига мос синов лабораторияларини ташкил этиш, корхоналарга мавсум жараёнида хом ашё харид қилиш учун олинадиган кредитларнинг фоиз даражасини камайтиришни тақозо этмоқда. Шунингдек, соҳага замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, юқори сифатли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш, экспорт ҳажмини кескин ошириш, бунда корхоналарни сифатли хош-ашё билан таъминлаш ҳам ўта долзарбдир.

Тадбир якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Ахборот хизмати

➡️"Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги
саҳифалари
👇👇👇

https://t.iss.one/uzboziqovqat
https://www.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.instagram.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.youtube.com/channel/UCXbayCxcLfPKsDWBpA1TahQ/