Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Шавкат Мирзиёев:
💼 «Ҳозирги вақтда давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти молиявий барқарор бўлмагани учун давлатга оғир юк бўлиб келмоқда.
Шунинг учун жорий йилдан барча давлат корхоналарини ислоҳ қилиш дастури амалга оширилмоқда.
❗️Жумладан, келгуси йилдан Навоий кон-металлургия комбинати, «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекгидрогеология», «Ўзавтосаноат» халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлади.
Парламентга Мурожаатномадан
@aoka_uz

❗️2021 йилда 50 та кон ва истиқболли майдон инвесторларга сотилади
Президентнинг Парламентга Мурожаатномасидан
«Геология соҳасида жорий йилда 21 та кон ва истиқболли майдонлар очиқ аукционлар орқали инвесторларга сотилди.
2021 йилда яна 50 та кон ва истиқболли майдонлар маҳаллий ва чет эллик инвесторларга очиқ механизмлар асосида сотилади. Бундай ишларни бошқа йўналишларда ҳам давом эттиришимиз зарур.
Умуман олганда, келгуси йилда 23 миллиард доллар қийматидаги инвестицияларни ўзлаштиришимиз зарур.
Натижада 226 та йирик саноат ва инвратузилма объектлари ишга туширилади».
@aoka_uz
Президентнинг Парламентга Мурожаатномасидан
«Геология соҳасида жорий йилда 21 та кон ва истиқболли майдонлар очиқ аукционлар орқали инвесторларга сотилди.
2021 йилда яна 50 та кон ва истиқболли майдонлар маҳаллий ва чет эллик инвесторларга очиқ механизмлар асосида сотилади. Бундай ишларни бошқа йўналишларда ҳам давом эттиришимиз зарур.
Умуман олганда, келгуси йилда 23 миллиард доллар қийматидаги инвестицияларни ўзлаштиришимиз зарур.
Натижада 226 та йирик саноат ва инвратузилма объектлари ишга туширилади».
@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Шавкат Мирзиёев:
❗️«2021 йилда автомобиль саноатида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида соҳада ишлаб чиқарувчилар сони кўпайтирилади».

«Камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин оширишдир.
Бунда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилади. Бунинг учун қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сув тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз лозим.
Аввало, фермер ва деҳқонларнинг ердан манфаатдорлигини ошириш керак. Манфаатдорлик ва адолат бўлган жойда албатта ўзгариш ва ўсиш бўлади.
Бу борада ердан фойдаланиш ҳуқуқларини кафолатлаш ва уларни бозор активларига айлантириш масаласини кўриб чиқиш вақти келди. Шунинг учун Ҳукумат икки ой муддатда ердан фойдаланиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қийматини белгилаш ва молиявий оборотга киритиш механизмларини жорий қилиш бўйича таклиф киритсин.
Келгуси йили барча вилоятларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказлари ташкил этилиб, уларда “ягона дарча” тамойили асосида 100 дан ортиқ агрохизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.
Бу марказлар орқали ернинг сифатини яхшилаш, касалликларга қарши курашиш, уруғликларни танлаш билан боғлиқ муҳим хизматлар кўрсатилади.
Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этишга илк бор 600 миллион доллардан зиёд кредит ва грант маблағлари жалб қилинади.
Сувни тежайдиган технологиялар жорий этиладиган ер майдонлари 5 баробарга кўпайтирилиб, 430 минг гектарга етказилади, 90 минг гектар янги ерлар ўзлаштирилади».
@Rasmiy_xabarlar_Official

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Охирги икки йилда ҳокимларнинг 2,5 мингга яқин қарори судлар томонидан бекор қилинган
Бу ҳақда Президентнинг Парламентга Мурожаатномасида маълум қилинди:
«Охирги икки йилда ҳокимларнинг 2,5 мингга яқин қарори судлар томонидан бекор қилингани, бундан буён уларнинг қарор қабул қилишида очиқликни таъминлаш зарурлигини тақозо этмоқда.
🔎 Шунинг учун, маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг қарорларини ҳисобга қўйиш ва эълон қилиш бўйича электрон ахборот тизими жорий этилади.
👨🏻💻 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бир ой муддатда очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича таклиф киритсин».

❗️Президент: «Ошкоралик ва сўз эркинлиги бу — давр талаби»
Парламентга Мурожаатномадан:
🔹«Оммавий ахборот воситалари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни холис ёритиш билан бирга жойлардаги мавжуд долзарб муаммоларга давлат идоралари ва жамоатчилик эътиборини қаратиб, уларни бартараф этишга барча даражадаги раҳбарларни даъват этиб, ундаб келаётганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.
📌 Улар том маънода «тўртинчи ҳокимият»га айланиб бормоқда. Аччиқ ва танқидий материаллар жойлардаги кўплаб амалдорларга ёқмаслиги, уларнинг тинчини ва ҳаловатини бузаётгани ҳам бор гап.
Лекин ошкоралик ва сўз эркинлиги бу — давр талаби, бу — Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг талаби. Биз ўтган тўрт йил давомида жамиятимизда ошкоралик ва очиқлик, сўз эркинлиги муҳитида яшаш ва ишлашга аста-секин ўрганиб бораяпмиз.
📌 Адолатли журналист ва блогерларнинг танқидий чиқишлари эскича қолипда ишлайдиган раҳбарларнинг фаолиятидаги хато-камчиликларни кўрсатиб, уларни иш услубини ўзгартириш ва масъулиятини оширишга мажбур қилмоқда».

⚡️30 июль — Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги куни» сифатида нишонланади
Шавкат Мирзиёев:
«Барчангизга маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан, ҳар йили 30 июль — Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланади.
Шу боис, ушбу санани Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги куни» деб белгилашни таклиф этаман».
🌐 Ўзбекистонда БМТ шафелигида «Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим» глобал форуми, Ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Бутунжаҳон ёшлар анжумани, Диний эркинлик масалалари бўйича минтақавий конференция ўтказилади.

⚡️Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилади, унга Танзила Норбоева раҳбарлик қилади
Шавкат Мирзиёев:
«Биз мамлакатимизда истиқомат қилаётган 17 миллиондан зиёд опа-сингилларимиз, қизларимиз, онахон ва момоларимиз юрагидаги орзу-умидларини рўёбга чиқариш учун барча имкониятларни яратиб беришимиз лозим.
Аёлларнинг андиша қилиб, биз эркакларга айта олмаган дарду ташвишлари, кундалик муаммолари, орзу-ниятларини уларнинг ўзидан яхши тушунадиган инсон йўқ. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш бўйича олиб борган ислоҳотларимиз натижасида Парламентимиз янги таркибининг 30 фоизи аёллардан иборат бўлди.
Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Энди хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларга янги имкониятлар яратиш бўйича навбатдаги қадам сифатида, ҳаётни ва аёллар муаммоларини яхши биладиган, фаол ва ташаббускор опа-сингилларимиздан иборат Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашини ташкил этишни таклиф қиламан.
Кенгашга бу борада катта тажрибага эга бўлган Сенатимиз Раиси Танзила Камоловна Норбоева раҳбарлик қилса, деган таклифни билдирсам, ўйлайманки, барчангиз мени қўллаб-қувватлайсиз».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномасида белгиланган вазифалар юзасидан Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиевнинг муносабати.
@Rasmiy_xabarlar_Official
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Мурожаатнома_2020 #Шавкат_Мирзиёев
Президент Мурожаатномаси ҳақида хорижий экспертлар фикри
🇮🇱 Холон университети (Исроил) президенти, профессор Эдуард Якубов: Ўзбекистон Президенти Мурожаатномасида билдирилган фикрлар маърифат, олий таълим ва фан ролини оширишга қаратилган.
🇦🇿 "Жанубий Кавказ "сиёсатчилар клуби раҳбари Ильгар Велизаде (Озарбайжон): Президентнинг парламентга йўллаган Мурожаатномаси мамлакат раҳбариятининг жамиятнинг барча соҳаларини янгилашга қаратилган қадамларини тўғрилигига ишончи комил эканлигини кўрсатади.
🇹🇷 "Туркия - Ўзбекистон" парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Осман Местен (Туркия): Ўзбекистон Президенти Мурожаатномасининг мазмуни давлат раҳбарининг жамият ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда республикани ислоҳ қилиш ва модернизациялашни мақсад қилганини акс эттиради.
🇮🇹 Италиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Агостино Пинна: Президентнинг парламентга йўллаган Мурожаатномаси - янги Ўзбекистонни яратиш бўйича демкоратик ислоҳотлар дастури.
Манба: "Дунё" ахборот агентлиги

🔹 Давлат улуши бўлган корхоналар сони келгуси икки йилда камида 3 баробар қисқартирилади
🔹 Келаси йил бошидан ҳар бир вазирлик ўз ишини туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштиради ва ташкил этади
〰️〰️〰️
🔸 Число предприятий с государственным участием в ближайшие два года сократится не менее чем в 3 раза
🔸 С начала следующего года каждое министерство будет планировать и организовывать свою работу в разрезе района, города, села и махалли

Президент Мурожаатномаси: 2021 йилда солиқ соҳасида нималар ўзгаради?
Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати шу бўйича маълумотларни келтирмоқда:
🔹Келгуси йилда “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар учун уларнинг бизнес ҳамкорининг солиқ қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
🔹Тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилинади, 115 таси бўйича эса тартиб-қоидалар соддалаштирилади.
🔹Пандемия шароитида айланма маблағ танқислигига дуч келган тадбиркорларимиз “оёққа туриб олишлари” учун уларга кўмак бериш давом эттирилади.
🔹Туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар 2021 йил якунигача узайтирилади.
🔹20 мингта тадбиркорнинг 400 миллиард сўмлик ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддати яна бир йилга узайтирилади.
🔹Тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказишга эълон қилинган мораторий муддати яна бир йилга узайтирилади.

"Расмий хабарлар" канали учун 2020 йил қандай ўтди?
🔸 Каналимиз хабарларининг жами ўқилиши сони 230,5 млн ташкил этди
🔸Энг кўп ўқилган хабар (вакцина ҳақида) - 1 191 609 фойдаланувчи томонидан кўрилди
🔸2058 та канал биздан иқтибос олди
Батафсил - инфографикада

📝 Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
〰️〰️〰️
📝 Послание Президента Олий Мажлису
@Rasmiy_xabarlar_Official
〰️〰️〰️
📝 Послание Президента Олий Мажлису
@Rasmiy_xabarlar_Official
Каналимизда декабрь ойида эълон қилинган ТОП ХАБАРЛАР
🎓 Сунъий интеллект бўйича олий маълумотли кадрлар қаерда тайёрланишини биласизми? Олий таълим вазирлиги ахборот хизмати шу бўйича маълумот берди.
🚕 Киракашлик билан шуғулланаётганлар нима учун ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмаганига Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари изоҳ берди.
🖼 Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган ноёб маданий меросларимиз ва архив ҳужжатларини қайтариш бўйича қандай ишлар қилиняпти?
«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов жавоби.
💉 Ўзбекистон қайси давлатдан нечта вакцина сотиб олади? Нархи неча пул бўлади? Кимларга вакцина бепул берилади? Ким биринчи навбатда эмланади?
ССВ бош эпидемиологи Нурмат Отабеков жавоби.
⚖️ “Сардоба иши” бўйича суд жараёни нега ёпиқ тарзда кўрилаяпти? Олий суд матбуот хизмати ахбороти.

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
"Расмий хабарлар" каналида кўпроқ қайси соҳа янгиликларини кузатиб боришни истайсиз?
Anonymous Poll
35%
Олий таълим билан боғлиқ хабарлар
22%
Тиббиёт соҳаси янгиликлари
29%
Иқтисодий янгиликлар ва шарҳлар
42%
Қонунчиликдаги янгиликлар
26%
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти бўйича
15%
Маданият, спорт, туризм янгиликилари
16%
АКТ хабарлари
Forwarded from Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿
Президент Мурожаатномаси: 2021 йилда маҳалла тизими учун яратилаётган имкониятлар
Каналга уланиш | Facebook | Instagram
Каналга уланиш | Facebook | Instagram