"Расмий хабарлар" каналида кўпроқ қайси соҳа янгиликларини кузатиб боришни истайсиз?
Anonymous Poll
35%
Олий таълим билан боғлиқ хабарлар
22%
Тиббиёт соҳаси янгиликлари
29%
Иқтисодий янгиликлар ва шарҳлар
42%
Қонунчиликдаги янгиликлар
26%
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти бўйича
15%
Маданият, спорт, туризм янгиликилари
16%
АКТ хабарлари
ДХХ ҳамда ИИВ ходимлари “COVID-19” тестини сохталаштираётган гуруҳни фош этди
Фирибгарлар касаллигини аниқлашда ПЗР-тест маълумотномаларини сохталаштириб, “Тошкент” халқаро аэропортида йўловчиларга сотиш билан шуғулланган.
Яъни, “Тошкент — Москва” йўналишида учаётган Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ҳужжатлари текширилганида уларнинг ПЗР-тест маълумотномалари сохта экани аниқланди.
Тезкор ҳаракатлар давомида, мазкур шахслар “COVID-19” касаллигини аниқлаш бўйича тест топширмасдан, ушбу сохта маълумотномаларни Бухоро вилоятида туғилган “Қ. Э.” ва Хоразм вилоятида туғилган "М. М."лардан сотиб олганликлари маълум бўлган.
Ушбу “уддабуронлар”га сохта маълумотномаларни Тошкент шаҳрида яшовчи “М. Н.” ва “К. А.”лар тайёрлаб, етказиб туришган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
@Rasmiy_xabarlar_Official

Янги йил байрамини кўнгилдагидек, тинч ва хавфсиз ўтказиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати тавсиялари
1. Янги йил арчаси ўрнатилган хонанинг кириш ва чиқиш эшиклари очиқ бўлиши.
2. Хона бирламчи ёнғин ўчириш анжоми билан таъминланиши.
3. Электр таъминотини “Электр ускуналарини ўрнатиш” қоидалари талаблари асосида ўрнатиш.
3. Носоз розеткалардан, ҳар хил электр гирляндлардан фойдаланмаслик.
4. Безатилган арчага турли хилдаги пахта маҳсулотлар ва матолардан ясалган ўйинчоқларни илмаслик.
Шунингдек, янги йил арчаси ўрнатилган ташкилотлар, муассаса ва корхоналарнинг биноларига ёнғин ўчириш автомобиллари бориш йўллари мавжудлиги, ёнғин ўчиришга мўлжалланган сув ҳавзалари, ички ёнғин ўчириш кранларининг созлиги ва бирламчи енг ва дастаклар билан таъминланган бўлиши, биноларнинг ёғоч қисмлари кимёвий суюқлик билан қайта ишланган бўлиши ва телефон алоқаси мавжудлигига эътибор бериш мақсадга мувофиқ.

Республикада 22 та боғча, 31 та мактаб, 16 та олий таълим муассасалари қурилади
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.
“2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4936-сон, 28.12.2020 й.) қабул қилинди.
📝 Қарор билан 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ва 2021-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар тасдиқланди.
🔰 Шунга кўра, белгиланган йилларда республикада, жумладан:
➖ 22 та боғча (жами 2 970 ўринга эга), 31 та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар (жами 13 934 ўқув ўрнига эга), 16 та ОТМ (жами 9 300 ўқув ўрнига эга) янги қурилади;
➖ жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича жами 55 та лойиҳа (шундан 23 таси янги қурилиш) амалга оширилади;
➖ 11 та маданият ва санъат объектлари янгидан қурилиб, 7 таси реконструкция қилинади;
➖ соғлиқни сақлаш объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича жами 131 та лойиҳа (шундан 24 таси янги қурилиш) амалга оширилади;
☑️ Шунингдек, илм-фан ва инновацион объектларни ривожлантириш бўйича 14 та лойиҳа амалга оширилади.
🏢 Хусусан, 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида Халқаро молекуляр аллергология марказини қуриш назарда тутилган.
🚉 Бундан ташқари, темир йўл ва метрополитен йўлини ривожлантириш чоралари ҳам кўрилади.

“Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” ва “Ҳуқуқ билимдонлари” танловлари ғолиблари тақдирланди
Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Танловда оммавий ахборот воситаларида фаолият юритувчи журналистлар, эркин журналистлар, блогерлар, жамоатчилик фаоллари иштирок этди. 2020 йилнинг 30 ноябрь куни соат 24:00 га қадар 69 нафар иштирокчидан 461 та материал келиб тушди.
I. Пандемия даврида энг яхши журналистик материал учун
1-ўрин — Асрор Муминов (матбуот)
2-ўрин — Юлдуз Олимова (телевидение)
3-ўрин — Дилдора Матёқубова (радио)
II. Пандемия даврида энг яхши блогпост
1-ўрин — Анора Содиқова
2-ўрин — Обиджон Латипов
3-ўрин — Баходир Ахмедов
Ғолиблар ҳомийлар томонидан ажратилган қуйидаги совғалар билан тақдирланади:
1-ўрин – ноутбук;
2-ўрин – планшет;
3-ўрин – телевизор.
“Адлия эътирофи” номинациясида “Газета.уз” ахборот сайти ғолиб деб топилди.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Ҳамкорликдан кўзланган мақсад — аҳоли ўртасида кикбоксинг спорт турини оммалаштиришга кўмаклашиш, етук спортчилар билан учрашув ва семинарлар ташкил этиш орқали ёшларнинг кикбоксинг ҳақидаги билим ҳамда кўникмаларини ошириш, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ушбу спорт турини кенг тарғиб этишдан иборат.
👉 Батафсил
@aoka_uz

“Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармон лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Коронавирус пандемияси тарқалиши оқибатида соҳадаги тадбиркорлик субъектларига 2020 йилда тақдим этилган қуйидаги имтиёз ва преференцияларни 2021 йилда давом эттириш ҳамда уларни жадал қайта тикланишлари учун қулай муҳитни яратиш назарда тутилмоқда. Жумладан:
🔸ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш;
🔸юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
🔸фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш;
🔸жойлаштириш хизматларини кўрсатишга ихтисослаштирилган жисмоний шахсларнинг кўчмас мулки бўлган объектлар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
🔸ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарималар қўллашни тўхтатиш. Мамлакатимизнинг Ислом цивилизацияси маркази сифатидаги имиджини оммалаштириш бўйича Дубай (БАА), Алания (Туркия), (Қозон) Россия, Джакарта (Индонезия) ва Сингапур шаҳарларида ўтказилган кўргазма ва конференцияларда, шунингдек “ТРТ Аваз” (Туркия), «Транс7», «НетТВ», «ССТВ» (Индонезия), «АлҲижраҳ» (Малайзия), «ҲалалТрип» (Cингапур) ва бошқа хорижий медиа-платформалар орқали тарғибот ишлари олиб борилади.
Батафсил

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

#Тезкор
🚦 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, 👨✈️2020 йил 29 декабрдан пойтахтда ЙПХ ходимлари синов тариқасида янги намунадаги замонавий, технологик матодан тайёрланган хизмат киймида фаолият олиб боришади.

“Тез ёрдам” нега баъзи ҳолларда кечикиши мумкин?
ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 11 ойи давомида умумий мурожаатларнинг 2,3 фоиз ҳолатларда чақириққа кечикиб келиш ҳолатлари юз берган.
Мутахассисларнинг фикрича, бунга бир томондан мурожаатлар сони кўплиги бўлса, иккинчи томондан аксарият ҳолатларда йўлларда “тез ёрдам” машинасига йўл берилмаслик, асоссиз ва ёлғон чақириқлар билан боғлиқ ҳолатлар сабаб бўлмоқда.
Биргина жорий йилнинг 11 ойи давомида ушбу хизматга 94 мингдан ошиқ шошилинч бўлмаган ҳолатлардаги мурожаатлар, 133 мингга яқин натижасиз чақириқлар ҳамда сурункали касалликлари бўлган беморлардан 832 мингга яқин қўнғироқлар келиб тушган.
Тараққий этган хорижий давлатларда йўлларда “тез ёрдам” машиналари учун алоҳида йўлаклар барпо этилган. Бу йўллар доимо очиқ туради. Шу билан бирга, “тез ёрдам”га йўл бўшатиб бериш бўйича ҳайдовчиларда шахсий масъулият жуда юқори.
Йўлларимизда “тез ёрдам” машинасига йўл бермаслик ҳолатлари ҳали ҳам тез-тез учрамоқда. Қачонки, машина чақирув сигналини ёқсагина, йўл бўшатилиши мумкин, дейилади ахборот хизмати хабарида.

2021 йил 1 январдан Фарғона вилояти бўйлаб, учувчисиз учадиган қурилмалар ёрдамида ҳуқуқбузарликлар фиксация қилинади
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, ушбу қурилмалар ёрдамида куну-тун патруллик ташкил этилиб, белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светафор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни ҳамда тиббий ниқобдан фойдаланмаган, жамоат тартибини бузган фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлари аниқланади.
@Rasmiy_xabarlar_Official
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, ушбу қурилмалар ёрдамида куну-тун патруллик ташкил этилиб, белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светафор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни ҳамда тиббий ниқобдан фойдаланмаган, жамоат тартибини бузган фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлари аниқланади.
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:
Ўзбек тилида:
www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/227109332205283
https://youtu.be/-6fKxuFbx0k
На русском языке:
https://youtu.be/fqXMvGGyRSQ
English:
www.fb.com/ShavkatMirziyoyevsStateoftheNationSpeechLive/videos/444376883229416

«Ўзбекистон очиқ маълумотларни кузатиш халқаро индексида 124 поғона кўтарилиб, 44-ўринни эгаллади. Бунда давлат ва бошқаруви соҳасида кўрсаткичларни ошкор қилиш амалиёти жорий этилгани катта аҳамият касб этади.
Иқтисодий эркинлик рейтингида ҳам мамлакатимизнинг 26 поғона кўтарилгани ислоҳотларимизнинг халқаро майдондаги яна бир эътирофи бўлди»
——————
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасидан
@Rasmiy_xabarlar_Official
Иқтисодий эркинлик рейтингида ҳам мамлакатимизнинг 26 поғона кўтарилгани ислоҳотларимизнинг халқаро майдондаги яна бир эътирофи бўлди»
——————
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасидан
@Rasmiy_xabarlar_Official
«Олий таълим муассасаларига қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсди. Ёшларимизни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 25 фоизга етди.
Эҳтиёжманд оилаларнинг мингга яқин қизлари илк бор олий ўқув юртларига алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинди».
——————
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасидан
@Rasmiy_xabarlar_Official
Эҳтиёжманд оилаларнинг мингга яқин қизлари илк бор олий ўқув юртларига алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинди».
——————
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасидан
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Шавкат Мирзиёев: Халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати туфайли мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтмоқдамиз
www.president.uz/uz/4048
—
Шавкат Мирзиёев: Благодаря непреклонной воле, самоотверженному труду и стойкости нашего народа мы мужественно преодолеваем все испытания
www.president.uz/ru/4048
#Mirziyoyev #Murojaatnoma #yilyakunlari #sarhisob
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
www.president.uz/uz/4048
—
Шавкат Мирзиёев: Благодаря непреклонной воле, самоотверженному труду и стойкости нашего народа мы мужественно преодолеваем все испытания
www.president.uz/ru/4048
#Mirziyoyev #Murojaatnoma #yilyakunlari #sarhisob
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди.
@aoka_uz
@aoka_uz
🏛 2021 йилда юртимизда 10 та Президент мактаби, кимё, биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган 197 та мактаб ўз фаолиятини бошлайди.
Иқтидорли ўғил-қизларимизнинг юқори технологиялар ва замонавий билимларни чуқур ўзлаштиришга кенг шароит яратиш ҳамда рақобатбардош миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш мақсадида
🔹Тошкент шаҳрида алоҳида янги университет ташкил этилади.
Президентнинг Парламентга Мурожаатномасидан

⚡️Қизлар учун грантлар 2 баробарга оширилади
Бу ҳақда Президентнинг Парламентга Мурожаатномасида маълум қилинди:
«Олий ўқув бирларига киришда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қизлари учун грантлар 2 баробарга кўпайтирилиб, 2 мингтага етказилади».
☑️ «Кейинги йил учун устувор илм-фан йўналишлари этиб физика, чет тилларини ўқитиш танлаб олинади».
☑️ «Физика бўйича Аҳмад Фарғоний номидаги Халқаро фан олимпиадаси ташкил этилади».

Шавкат Мирзиёев:
«Ҳозирги кунда республикамизда алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган 150 минг нафар фарзандларимиз бор. Уларнинг таълим олиши, аниқ бир касбни эгаллаши учун кўмаклашиш, оғир касалликка чалинганларни даволаш, чин етимларга ҳаётда ўз ўрнини топишга ёрдам бериш, уй-жой билан таъминлаш – нафақат вазифамиз, аввало, инсоний бурчимиздир.
2021 йилда биринчи марта бюджетдан 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга 50 миллиард сўм ажратилади.
Умуман, бундай эзгу ишларни тизимли йўлга қўйиш учун Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиб, унга бюджетдан 100 миллиард сўм йўналтирсак, ўйлайманки, сизлар ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлайсиз. Бу маблағлар йил давомида кўпайтириб борилади».