Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак қадрлайман

Шавкат Мирзиёев: Я безмерно ценю вас как самое большое богатство, бесценное сокровище Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️«Учинчи ренессанс — ёшлар нигоҳида» номли республика танлови ташкил қилинмоқда

▫️Кимлар қатнашиши мумкин?

▫️Қандай номинациялар бор?

▫️Ижодий ишларни қаерга жўнатиш керак?

👉 Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
“Al-chiroq” хизмати бўйича батафсил

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига жорий йилнинг 2 октябрь куни фуқаро Б.И. мурожаат қилиб, “Ucell” компаниясининг “Al-chiroq” хизмати 2020 йил 1 октябрь куни соат тахминан 4:30 ларда ишламай қолган бўлса-да, ушбу хизмат учун унинг ҳисобидан маблағ ечилаётганлигидан норозилигини ва бу ҳақда компанияга қилган мурожаати натижа бермаганлигини маълум қилган.

Агентлик ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида 2020 йил 7 октябрда “COSCOM” МЧЖга сўров хати юборилиб, юқоридаги мурожаатда қайд этилган ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг талабларига зидлиги ҳақида огоҳлантирилган ва кўрсатилмаган хизмат учун ечиб олинган маблағни қайтариш сўралган.

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун (ЎРҚ–658-сон, 25.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

☑️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️ Агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (22 млн 300 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.

📋 Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жаримага тортилиши ёки уч йилгача озодликни чеклаш жазоси билан жазоланиши мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Шавкат Мирзиёев: «Оммавий ахборот воситаларига раҳмат. Улар давлатимизга душман эмас, дўст»

Президент бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрди. Шу ерда давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан дилдан мулоқот бўлди:

— Улар баланд овозда адолатни, ҳақиқатни айтиб турмаса, раҳбарларнинг дарров оёғи ердан узилиб қолади. Халқимиз, уйингга эски тўнингни илиб қўйиб, кимлигингни унутма, деганидек, ҳамма раҳбарлар шу элнинг фарзанди, вакили эканини доим ёдда тутиши керак. Юртимиздаги тинчликнинг қадрига етиб, халқимизга муносиб шароит яратишимиз зарур.

@aoka_uz
⚡️Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ушбу транспорт объектини бориб кўрди. Давлатимиз раҳбари жамоатчилик вакиллари билан бирга поездда юриб, йўловчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

🚆 «Илгари Сергелига метро келишини биров тасаввур қилганмиди?! Мана, энди халқимизга катта қулайлик пайдо бўлди. Яна бир томони, бу экологик тоза транспорт. Кейинги метро йўлларини ҳам аҳолига маъқул, қулай, хавфсиз, сифатли қилиб қуриш, хориж тажрибасини ўрганиш керак», — деди Президент.

📍Узунлиги 7 километрлик мазкур темир йўлда бешта бекат барпо этилган. Метрополитеннинг «Олмазор» бекати билан оралиқда 580 метрлик тоннел қурилиб, ерусти ва ерости йўллари боғланган.

🔸Ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирди.
“Тошкент-Ангрен” темир йўли устидан қад ростлаган ушбу эстакада пойтахтимиздаги иккита йирик кўча – Янги Сергели айланма йўли билан Халқа йўлини боғлайди. Бу ҳайдовчилар учун анча қулайлик яратади, бошқа кўчалардаги тирбандликни камайтиради.
Давлатимиз раҳбари объектнинг сифати, шаҳарда транспорт тизимини яхшилашдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.

Президент Шавкат Мирзиёев осмотрел мост, построенный на улице Кипчак в Сергелийском районе.
Возведенная над железной дорогой «Ташкент-Ангрен» данная эстакада соединяет между собой две крупные транспортные артерии – Кольцевую дорогу и объездную дорогу Янги Сергели. Это упростит движение и разгрузит другие пути.
В ходе посещения глава государства уделил особое внимание качеству объекта и его роли в улучшении транспортной системы города.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #kuprik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкентда яна бир кўприк фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирди.

Мазкур кўча “Тошкент-Ангрен” темир йўли билан кесишган. Бунинг устига тор бўлиб, автомобиллар ҳаракатига қийинчилик туғдирарди.

Шу боис Қипчоқ кўчаси 8 қаторли қилиб кенгайтирилиб, темир йўл устидан ўтувчи 772 метрлик кўприк барпо этилди. Унинг эстакада қисми 445, эни – 28 метр.

Давлатимиз раҳбари объектнинг сифати, шаҳарда транспорт тизимини яхшилашдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.

Ушбу кўприк соатига 12 мингтагача автотранспорт воситаларини узлуксиз ўтказиш имкониятига эга. Энг муҳими, у пойтахтимиздаги иккита йирик кўча – Янги Сергели айланма йўли билан Тошкент халқа йўлини боғлайди. Бу ҳайдовчилар учун анча қулайлик яратади, минглаб транспорт воситалари оқимини ўзига олиб, бошқа кўчалардаги тирбандликни камайтиради.

- Пандемия бошланганда биз ундан кучли, қудратли бўлиб чиқамиз деб мақсад қўйган эдик, - деди Шавкат Мирзиёев тошкентлик фаоллар билан суҳбатда. - Ҳаммамиз кўряпмиз дунёда нималар бўлаётганини. Бошқа мамлакатларда қурилишлар тўхтаб қолган ҳолатлар ҳам бўлди. Халқимиз тартиб-интизом, бирдамлик билан барча режаларини рўёбга чиқармоқда. Биз ҳамжиҳатликда кўп нарсаларга қодирмиз.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 4 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чўпонота кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кесишмасида қуриладиган кўприк лойиҳаси билан танишган эди. Келгусида янги йўл барпо этилиб, Қипчоқ кўчасидаги мазкур кўприкка туташади.

Шу ерда Туркиянинг “Каlyon” компанияси билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, транспорт ва йўловчилар ҳаракати учун қулайликларни ошириш лойиҳалари муҳокама қилинди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–657-сон, 25.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди

📋 Қонун билан 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари тасдиқланди.

📁 Қонун билан 2021 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат бюджети прогнозлари ҳамда 2022–2023 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланди.

🔰 2021 йил учун қуйидаги айрим тўловлар ставкалари тасдиқланди:

мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимларнинг чекланган ставкалари;

автотранспорт йиғимларининг ставкалари.

Ушбу Қонун 2021 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Huquqiy axborot канали

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари

———————

⚡️Участие главы государства в Форуме молодежи Узбекистана, его слова и инициативы

@Rasmiy_xabarlar_Official
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларда 88 339 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Ба ҳақда ДХА ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, келиб тушган аризалар бўйича 77 986 та ҳолатда мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузилган, 467 та ҳолатда ортиқча ҳужжат талаб қилиб олинган, 2 693 та ҳолатда тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатилган, 1 495 та ҳолатда асоссиз рад жавоби берилган, 52 та ҳолатда ваколатли идоранинг қонуний талаби бажарилмаган ва 5 646 та ҳолатда бошқа қонун бузилишларига йўл қўйилган.

Жорий йил сарҳисоби шуни кўрсатади-ки, уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари (38 581 та), давлат солиқ органлари (4 408 та), қурилиш идоралари (2 520 та) ҳамда ички ишлар органлари (1 535 та) давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тузилмалар сифатида қайд этилган.

Кўрилган тадбирлар натижасида, 2 838 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий жарима ва 639 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилишига эришилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official