Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Бугун АОКАда Адлия вазирлиги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи Сардор Авезов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда Президент Ш. Мирзиёевнинг Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида кўтарилган долзарб масалаларга тўхталиб ўтилди.
〰️〰️〰️〰️

📌Табрикда муҳим конституциявий тамойил – инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича барча соҳаларда, айниқса, суд-ҳуқуқ тизимида чуқур ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини алоҳида қайд этилган;

📈Жаҳон одил судлов лойиҳаси ноҳукумат ташкилотининг 2020 йилги Ҳуқуқ устуворлиги индекси маълумотларига кўра, ҳукуматнинг судларга ортиқча, ноўрин таъсири индикатори бўйича, шу жумладан жиноят судларига таъсири бўйича 0,23 балл, фуқаролик судларига таъсири бўйича 0,29 балл билан Ўзбекистон рейтингнинг охирги ўринларидан жой олмоқда.

🔰Суд ҳокимиятининг тўлиқ мустақиллигини таъминлаш мақсадида “Судьялар мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, аҳолини ҳуқуқий ҳимоя қилишда адвокатлар ролини ошириш мақсадида тергов органларининг, прокурорнинг ҳамда адвокатнинг процессуал ҳуқуқларини тенглаштириш зарур.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи Сардор Авезов иштирокидаги брифинг видеоси

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқов иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️

🔥 Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз, кўп учрайдиган заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғларининг тўлиқ ёнмаслиги, чала ёниши оқибатида вужудга келади. Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:

🔅фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик;

🔅ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;

🔅газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;

🔅ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;

🔅ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

❗️Қиш мавсумида содир бўлган ҳар 3та ёнғиннинг биттаси иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш ёки носоз ва ностандарт иситиш мосламаларининг ишлатилишидан келиб чиққан.

🌀Мавсумни беталофат ўтказиш, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш учун ушбу қоидаларга риоя қилинг:

ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;

электр хўжалигида ортиқча юкланиш ва электр симларнинг қисқа туташувидан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш лозимлиги сабабли сифат сертификатига эга бўлган ҳимоя сақлагичларидан (автоматлардан) фойдаланинг;

иситиш печларининг дудбуронларини тозалаш, созлаш ва уларнинг қоида талаблари асосида ўрнатилиши бўйича хизмат кўрсатувчи махсус ташкилотларга мурожаат қилинг ва улар томонидан лозим даражада хизмат турларининг бажарилишига эришинг;

иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;

газ ва электр иситиш мосламаларини назорат қилишни ёш болаларга топширманг;

газ таъминоти идоралари мутахассисларини жалб этган ҳолда газ жиҳозларини тафтишдан ўтказиб, уларга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этинг;

газ ускуналарини улаш бўйича тартиб-қоидаларга риоя қилинг;

ёнувчи материалларни газ плиталари устида қуритманг;

газ иситиш мосламаларидан хавфсизлик автоматикалари (газнинг ўчиб, қайта келишини назорат қилувчи мослама) орқали фойдаланинг ва уларнинг доимий созлигига эътибор беринг.

📲 Агар хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатиш чорасини кўринг. Бу ҳақда “104” рақами орқали газ хизматига, ёнғин содир бўлган тақдирда, ёнғин-қутқарув хизматининг “101” телефон рақамига хабар беринг.


@Rasmiy_xabarlar_Official
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг “UzAuto Motors" иши бўйича апелляция шикояти қаноатлантирилмади

Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, судлов ҳайъати ишни кўришда тараф сифатида “Azimavtomotive” МЧЖ ва истеъмолчиларни учинчи шахс сифатида жалб этиш тўғрисидаги илтимосномани рад этилганлигини эълон қилди.

Суднинг қарори эълон қилинганидан сўнг, тарафларга нима сабабдан судлов ҳайъати ушбу хулосага келганлиги ва қарорга нисбатан шикоят бериш муддати ва тартиби тўғрисида тушунтириш берилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️⚡️Автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди

🖇 Жорий йилнинг 17 декабрь санасида кенг жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 796-сон қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори асосида барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди.

❗️Эндиликда мазкур талаб фақатгина қуйидаги 6 та ҳолат бўйича мажбурий этиб белгиланди:

🔹 транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;

🔹 йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;

🔹 болалар гуруҳини ташкилий ташишда;

🔹 хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;

🔹 механик транспорт воситаларини шатакка олишда;

🔹 мотоцикл ва мопедларда.


⚠️ Ушбу талаблар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини асрашга хизмат қилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

⚠️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига бўлган кўплаб мурожаатлардан келиб чиқиб, чегара ўтказиш пунктлари орқали республика ҳудудига кириб келаётган хорижий олий таълим муассасаларида ўқийдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган талабалардан коронавирусга тест текширувлари истисно тариқасида 50 000 сўмдан оширмаган ҳолда амалга оширилиши (паспорт ҳамда талабаликни тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда) белгиланди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг видеоанжуман шаклидаги саммити бўлиб ўтди.
Мажлисда МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги режалар белгилаб олинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир қатор таклифларни илгари сурди.

Под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева состоялся саммит СНГ в формате видеоконференции.
На заседании рассмотрено состояние сотрудничества в рамках Содружества, обсуждены приоритеты взаимодействия и определены совместные планы по укреплению партнерства.
В своем выступлении глава нашего государства озвучил ряд предложений по расширению многопланового сотрудничества в рамках СНГ.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Исм беришда қоида борми?

🔰 Давлат хизматлари агентлигининг маълум қилишича, ушбу нюанслар Оила кодекси билан тартибга солинади.

Масалан, чақалоқ исмини ота-онанинг бирга маслаҳатлашиб танлаши мумкин. Ота исми – отасининг исмига кўра берилиши шундоқ ҳам тушунарли. Фамилия одатда ота-онанинг фамилиясига қараб, уларнинг фамилиялари ҳар хил бўлса, келишган ҳолда отасининг ёки онасининг фамилияси берилади.

Яна бир эътиборга молик томони шундаки, ота-онанинг хоҳишига кўра, миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкинлиги белгиланган.

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Segment.uz
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Сиёсий-маърифий соатларда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни 08.30 дан бошлаб Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Siyosiy_marifat_soati

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

⚡️Шавкат Мирзиёев МДҲ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир қатор таклифларни илгари сурди

—————-

⚡️ Шавкат Мирзиёев высказал ряд предложений по расширению многопланового сотрудничества в рамках Содружества

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати мурожаатлар ечимини топиш мақсадида Самарқандга сафар уюштирди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official