Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🖇Олий таъли муассасаларининг халқаро нуфузли рейтингларга кириш методологияси

————-

АОКАда ўтказилаётган «Олий таълим муассасаларининг глобал рақобатбардошлигини ошириш ҳамда масофавий таълимни жорий этиш муаммолари ва истиқболдаги вазифалар» мавзусидаги матбуот анжуманидан

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТМларда масофавий таълимни ташкил этиш бўйича қандай ишлар амалга оширилди?

Алишер Абдуллаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи:

🔹Олий таълим муассасаларининг масофавий ўқитиш платформалари вазирликнинг https://dist.edu.uz/ ягона порталига бирлаштирилди.

🔹Талабалар учун очиқ таълим ресурсларини яратиш мақсадида видеопортал ишга туширилди.

🔹Талабаларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида вазирлик портали таркибида аудиокитоблар электрон кутубхонаси https://audiobook.edu.uz ташкил этилди, унга замонавий ва классик адабиётлар жойлаштирилиб борилди.

🔹ОТМлар 85 та замонавий сервер қурилмалари билан таъминланди, Барча ОТМларда интернет тезлиги талабалар контингентидан келиб чиқиб 1 Гбит/секунд гача оширилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талаба «ZOOM» платформаси орқали машғулотларда иштирок этмаса-да, топшириқларни ўз вақтида бажарса, юқори баҳо олиши мумкинми?

❗️«Бу бўйича вазирликнинг буйруғи қабул қилинган. «ZOOM» платформаси — тавсиявий. Талаба унда иштирок этиш имконига эга бўлмаса, ўқув жараёнига унчалик таъсир қилмайди. Энг асосийси — берилган топшириқларни бажариши кифоя», — Алишер Абдуллаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи.

@Rasmiy_xabarlar_Official
ФҲДЁ бўлимларида ҳам худди Давлат хизматлари марказларидаги каби фойдаланилган хизмат учун тўланган сумма ҳақида смс-хабар тўғри телефонингизга келиб тушади.

ДХА ахборот хизмати маълумотига кўра, хабарда амалга оширилиши керак бўлган тўловнинг инвойс рақами ва белгиланган миқдори кўрсатилган бўлади.

СМС-хабар ҳуқуқий хизматни олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

Мазкур қулайлик, юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларини олдини олади ва давлат хизматлари тизимини янада шаффоф бўлишини таъминлайди.

Кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни мамлакатимизда мавжуд барча электрон тўлов тизимлари (Click, Payme, Upay, Paynet, Uzcard, Oson, Websum, банклар мобил тўлов иловалари ва бошқалар) орқали амалга ошириш мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтади.
Саммитда Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида МДҲнинг узоқ муддатли вазифалари борасида Ўзбекистон нуқтаи назарини тақдим этиши ва амалий шерикликни кенгайтиришга доир аниқ таклифларни илгари суриши кутилади.

18 декабря под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева пройдет заседание Совета глав государств СНГ в формате видеоконференции.
На саммите будут обсуждаться состояние и перспективы развития многоплановых отношений в рамках Содружества.
Глава нашего государства в своем выступлении обозначит видение Узбекистана долгосрочных задач СНГ и озвучит конкретные предложения по расширению практического партнерства.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун АОКАда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда ихтисослашган мактабгача таълим муассасалари фаолияти таҳлили натижалари маълум қилинди.
〰️〰️〰️〰️

⚠️2020 йилнинг 1 январь холатига кўра, 130 та ИМТТда 11 005 нафар тарбияланувчи бўлган, шундан 3 055 (27,8%) нафари ногиронлиги бўлган тарбияланувчилар, қолган 9 428 тасидан (85,7%) ота-она бадали ундирилмаган;

🌀нутқида оғир нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган ИМТТларда 70% дан 94%гача бўлган тарбияланувчиларда нутқида оғир нуқсонлари мавжуд эмаслигини аниқланди;

⛔️таянч-ҳаракат тизимида оғир нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган ИМТТларда деярли 80%дан ошиқ тарбияланувчиларда ушбу ташкилотларда таълим олиш учун асос бўладиган таянч-ҳаракат тизимининг тегишли касалликлари аниқланмаган;

📉2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, ИМТТлар сони 147 тани ташкил этиб, тарбияланувчилар сони 9996 нафар;

Тошкент шаҳридаги 49 та ИМТТларни мақбуллаштириш юзасидан амалга оширилган тадбирлар натижасида қуввати 158 та гуруҳ ва 2 370 та ўринга эга бўлган 18 та давлат кўп тармоқли ихтисолаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини фаолияти йўлга қуйилиб, ҳозирги кунда фаолият олиб борилаётган 84 та гуруҳда 959 нафар тарбиланувчи қатнамоқда ва бу умумий кувватга нисбатан 40,4% ташкил этмоқда. Шу билан бирга, умумий қуввати 7 623 ўринга эга бўлган 31 та умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди ва Тошкент шаҳридаги болаларни мактабгача таълим билан қамровни ошириш учун 4 557 бўш ўринлар яратилди.

🏛78 та ИМТТ ни 8 612 та ўрин ўрнига 14 125 та ўринга эга бўлган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига айлантириши кўзда тутилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
Бундай вазиятда ИМТТлар ходимлари ишдан озод этиладими?

ИМТТ умумий типдаги МТТга ўтказилганидан сўнг, ходимлар ҳам шу манзилли МТТда иш фаолиятини давом эттиради, логопед-дефектологлар эса махсус очиладиган логопедик пунктларда коррекцион педагогик муолажа хизматларини кўрсатади ва иш фаолиятини давом эттиради.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабгача таълим вазирлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева иштирокида брифинг видеоси

@Rasmiy_xabarlar_Official
АТБ "Қишлоқ қурилиш банк"нинг Қашқадарё минтақавий филиали янги маъмурий бинода иш бошлади.

Бу ҳақда банк ахборот хизмати маълум қилди.

Янги бино илғор банк технологиялари, хусусан, банкоматлар, инфокиосклар билан жиҳозланган.

Мижозларга тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш учун замонавий шароитлар яратилган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Россияда мигрантларнинг вақтинча бўлиш муддати узайтирилди

✍️ Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Коронавирус пандемияси муносабати билан Россия Федерацияси президентининг 2020 йил 15 декабрдаги 791-сонли фармонига кўра, меҳнат мигрантларининг мамлакатда вақтинча бўлиб туриш муддати 2021 йил 15 июнгача узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси президентининг 2020 йил 18 апрелдаги 274-сонли фармони билан жорий йил 15 июнгача, 2020 йил 15 июндаги 392-сонли фармони билан жорий йил 15 сентябргача ва 2020 йил 23 сентябрдаги 580-сонли фармони билан жорий йил 15 декабргача чет эл фуқароларига мамлакат ҳудудида қонуний бўлиш ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатларнинг амал қилиш муддати узайтирилган эди.

Ушбу тартиб, Россия Федерацияси ҳудудида 2020 йил 15 мартгача қонуний бўлган чет эл фуқаролари учун амал қилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни мамлакатнинг Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Шавкат Мирзиёев поздравил Эмира Катара Шейха Тамима бин Хамада Аль Тани с Днем независимости страны.

#Mirziyoyev #qutlov #Qatar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ устав капиталидаги 57,118% давлат улуши ошкора сотув жараёни орқали сотилиши ҳақида маълумот эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Компаниянинг бозордаги улуши 2019 йилда қарийб 47% ташкил этган бўлиб (бу энг яқин рақобатчидан тахминан 70% кўпроқ), Ўзбекистондаги газланган алкоголсиз ичимликларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

2019 йилдаги даромади 1,455 трлн сўмни ташкил этган. Бу сотиш жараёни бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг эксклюзив молиявий маслаҳатчиси вазифасини Rothschild & Cie ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Нукус шаҳридаги воқеага Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг муносабати

Айрим электрон оммавий ахборот воситаларида Нукус шаҳрида жамоат ишида қатнашган бир гуруҳ хотин-қизлар уларга меҳнат ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун автомобиль қатнов йўлида норозилик намойиши ўтказганлиги тўғрисида маълумотлар чоп этилган.

Мазкур ҳолат бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тезкор ўрганиш ўтказилди. Унинг натижаларини вазирлик ахборот хизмати тақдим қилди.

Жорий йил ноябрь ойида “Темир дафтар”га, “Аёллар дафтари”га киритилган камбағал оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигига кўмаклашиш мақсадида Нукус шаҳрида 1 184 нафар ишсиз фуқаро қўшимча равишда маҳалла фуқаролари йиғинлари буюртмасига асосан жамоат ишларига жалб этилган ва уларга 817 миллион сўм иш ҳақи ҳисобланган.

Амалдаги тартибга мувофиқ, буюртмачи – иш берувчи томонидан жамоат ишларида бажарилган иш ҳажми тўғрисида далолатнома, жамоат ишига қатнашганлигини тасдиқловчи қайднома (табель) тақдим этилганидан сўнг мазкур ҳужжатлар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан кўриб чиқилиб, Жамоат ишлари жамғармасидан қўшимча маблағлари молиялаштирилиб берилади.

Ҳозирги кунга кадар фуқароларга 226 миллион сўм иш ҳақи тўлаб берилди, қолган 591 миллион сўм маблағ Нукус шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 18 декабрь куни тўлиқ тўлаб берилади.

Ўрганиш якуни билан айбдор шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилади. Маблағлар тўлиқ тўлаб берилгани ва айбдор мансабдор шасхларга чоралар кўрилганлиги тўғрисида маълумот кўшимча тақдим этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё бозорида нефть нархи 40 фоизга пасайса ҳам, бизда бензин негадир 10 фоизга арзонлашгани кузатилди. Aйрим ҳолларда эса, нарх бугун тушади, эртага кўтарилади? Бунинг сабаби нимада?

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда, тадбирни қуйидаги ҳавола орқали кузатишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Бахтиёр Сайфуллаев, Олий Мажлис сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси:

📚Республикада 4000 номдаги китоб нашр этилади. Агар уларнинг ярми - 2000 номдаги китобларни 1 тадан туман кутубхоналарига етказадиган бўлсак, бу тахминан 74 млн сўмни ташкил этади. Агар уларни республикадаги 186 та кутубхонага кўпайтирсак, бунга қанча маблағ кетишини тасаввур қилиш мумкин.

🔎Шунингдек, мамлакатимизда кўзи ожизлар учун ҳам кутубхоналар мавжуд. Уларни ҳам китоб билан таъминлаш жуда катта муаммо. Чунки оддий китобга нисбатан Брайл алифбосида чоп этилган китоб қимматроқ туради.

🏫Биламизки, буларнинг барчасини фонддан қоплаб бўлмайди. Агар ҳар йили республикадаги 10-15 та кутубхона китоб фондини тўлдириб борсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Шу мақсадда қўшимча маблағлар ажратилиши ҳисобидан бўлса ҳам китоб фондларини тўлдириш учун маблағ ажратиш имкони борми?

〰️〰️〰️〰️
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидан

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Танзила Норбоева, Олий Мажлис Сенати раиси:

Яна бир блогеримиз савол берганки, Олий Мажлис Сенати ялпи мажлиси бошланди. Бугун “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги сирли Қонун кўриб чиқилиши режалаштирилган дейилган.

Нафақат бу блогер, балки бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам кун тартибига Конституцияга қўшимча ва ўзгартириш киритиш масаласи борлиги тўғрисида ўқидим.

Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ялпи мажлис кун тартибида Конституцияга қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида масала киритилмаган.

Конституция бизнинг бош қомусимиз. Унга қўшимча ва ўзгартириш киритиш халқимиз билан бемаслаҳат қилинмайди.

Яна "сирли" деган сўзга алоҳида урғу бермоқчиман. Ўзбекистонда ҳеч бир нарса сирли эмас. Ҳамма масала очиқ-ошкоралик билан қабул қилиняпти, кўриб чиқиляпти, халқ билан бамаслаҳат қилиняпти.

Мен нафақат қонунларни, балки қонуности ҳужжатларни ҳам назарда тутяпман. Ҳатто Президентимиз қабул қилаётган ҳар бир фармон, ҳар бир қарорга имзо чекишдан аввал халқ билан маслаҳатлашиб, айниқса ҳудудларда депутатлар, жамоатчилик кенгаши, олимлар, экспертлар фикри ўрганилиб, маҳалла раислари ёки жамоатчилик кенгашларининг селектор йиғилишларида фикр-мулоҳалари тинглаб, кейин имзо чекяптилар.
〰️〰️〰️〰️
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидан

@aoka_uz
Бугун АОКАда Адлия вазирлиги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи Сардор Авезов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда Президент Ш. Мирзиёевнинг Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида кўтарилган долзарб масалаларга тўхталиб ўтилди.
〰️〰️〰️〰️

📌Табрикда муҳим конституциявий тамойил – инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича барча соҳаларда, айниқса, суд-ҳуқуқ тизимида чуқур ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини алоҳида қайд этилган;

📈Жаҳон одил судлов лойиҳаси ноҳукумат ташкилотининг 2020 йилги Ҳуқуқ устуворлиги индекси маълумотларига кўра, ҳукуматнинг судларга ортиқча, ноўрин таъсири индикатори бўйича, шу жумладан жиноят судларига таъсири бўйича 0,23 балл, фуқаролик судларига таъсири бўйича 0,29 балл билан Ўзбекистон рейтингнинг охирги ўринларидан жой олмоқда.

🔰Суд ҳокимиятининг тўлиқ мустақиллигини таъминлаш мақсадида “Судьялар мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, аҳолини ҳуқуқий ҳимоя қилишда адвокатлар ролини ошириш мақсадида тергов органларининг, прокурорнинг ҳамда адвокатнинг процессуал ҳуқуқларини тенглаштириш зарур.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи Сардор Авезов иштирокидаги брифинг видеоси

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқов иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️

🔥 Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз, кўп учрайдиган заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғларининг тўлиқ ёнмаслиги, чала ёниши оқибатида вужудга келади. Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:

🔅фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик;

🔅ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;

🔅газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;

🔅ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;

🔅ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

❗️Қиш мавсумида содир бўлган ҳар 3та ёнғиннинг биттаси иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш ёки носоз ва ностандарт иситиш мосламаларининг ишлатилишидан келиб чиққан.

🌀Мавсумни беталофат ўтказиш, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш учун ушбу қоидаларга риоя қилинг:

ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;

электр хўжалигида ортиқча юкланиш ва электр симларнинг қисқа туташувидан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш лозимлиги сабабли сифат сертификатига эга бўлган ҳимоя сақлагичларидан (автоматлардан) фойдаланинг;

иситиш печларининг дудбуронларини тозалаш, созлаш ва уларнинг қоида талаблари асосида ўрнатилиши бўйича хизмат кўрсатувчи махсус ташкилотларга мурожаат қилинг ва улар томонидан лозим даражада хизмат турларининг бажарилишига эришинг;

иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;

газ ва электр иситиш мосламаларини назорат қилишни ёш болаларга топширманг;

газ таъминоти идоралари мутахассисларини жалб этган ҳолда газ жиҳозларини тафтишдан ўтказиб, уларга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этинг;

газ ускуналарини улаш бўйича тартиб-қоидаларга риоя қилинг;

ёнувчи материалларни газ плиталари устида қуритманг;

газ иситиш мосламаларидан хавфсизлик автоматикалари (газнинг ўчиб, қайта келишини назорат қилувчи мослама) орқали фойдаланинг ва уларнинг доимий созлигига эътибор беринг.

📲 Агар хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатиш чорасини кўринг. Бу ҳақда “104” рақами орқали газ хизматига, ёнғин содир бўлган тақдирда, ёнғин-қутқарув хизматининг “101” телефон рақамига хабар беринг.


@Rasmiy_xabarlar_Official
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг “UzAuto Motors" иши бўйича апелляция шикояти қаноатлантирилмади

Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, судлов ҳайъати ишни кўришда тараф сифатида “Azimavtomotive” МЧЖ ва истеъмолчиларни учинчи шахс сифатида жалб этиш тўғрисидаги илтимосномани рад этилганлигини эълон қилди.

Суднинг қарори эълон қилинганидан сўнг, тарафларга нима сабабдан судлов ҳайъати ушбу хулосага келганлиги ва қарорга нисбатан шикоят бериш муддати ва тартиби тўғрисида тушунтириш берилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️⚡️Автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди

🖇 Жорий йилнинг 17 декабрь санасида кенг жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 796-сон қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори асосида барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди.

❗️Эндиликда мазкур талаб фақатгина қуйидаги 6 та ҳолат бўйича мажбурий этиб белгиланди:

🔹 транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;

🔹 йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;

🔹 болалар гуруҳини ташкилий ташишда;

🔹 хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;

🔹 механик транспорт воситаларини шатакка олишда;

🔹 мотоцикл ва мопедларда.


⚠️ Ушбу талаблар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини асрашга хизмат қилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official