Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.6K photos
7.02K videos
53 files
29.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги лойиҳаларни қуриш ишлари тендер асосида бошқа компанияларга бериладими ёки битта корхона хизматидан фойдаланиладими?

АОКАда “Ўзбекгидроэнерго”АЖ мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжумани ушбу саволга
жавоб берилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳам танқидий таҳлил қилинди.
Мутасадди идораларга ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифаси қўйилди.
Янги йил байрами арафасида талаб ошишини инобатга олиб, расталарни маҳсулотлар билан тўлдириш, деҳқон бозорлари ва йирик савдо объектларида ярмаркалар ташкил этиш муҳимлиги айтилди.

На видеоселекторном совещании под председательством Президента критически рассмотрены и вопросы обеспечения продовольственной безопасности.
Поставлена задача создать штабы в каждом регионе и жестко пресекать случаи спекуляции ценами на продукты питания.
Учитывая рост спроса в предновогодний период, указано на важность насыщения внутреннего рынка продовольствием, организации ярмарок на дехканских рынках и крупных торговых объектах.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #narxnavo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Иқлим ўзгаришига тайёр бўлишимиз керак. Ҳамма нарсамиз бор, халқимизга шуни эсон-омон етказиб олсак, масала бўлмайди

Президент: Мы должны быть готовы к изменениям погоды. У нас есть ресурсы, необходимо лишь доставить их нашему народу, и тогда не будет проблем

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️⚡️⚡️Коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари натижалари эртага эълон қилинади

2020/2021 ўқув йилида коллеж ва техникумларга ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар иштирокида ўтказилган саралаш имтиҳонлари (тест синовлари, ёзма ва касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари 2020 йил 17 декабрь куни эълон қилинади.

Абитуриентлар саралаш имтиҳонлари натижаларини ўзлари ҳужжат топширган таълим муассасаларида билишлари мумкин.

Шунингдек, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти - www.dtm.uz орқали ҳам тест синовлари натижалари билан танишиш мумкин бўлади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Сув хўжалиги вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Суюнов Шуҳрат Нормахматович 1976 йил 17 декабрда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ш.Суюнов 1999-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзавтосаноат” АЖ Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шожалилова Зумрад Муҳаматалиевна 1983 йил 17 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

З.Шожалилова 2002-2019 йилларда Мудофаа вазирлиги ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 17 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Магистрал газ қувурларидаги босимни лойиҳавий ҳужжатларда белгиланган кўрсаткичларга етказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Жавлон Юсупов, "Ўзтрансгаз" АЖ бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Қишлоқ хўжалигига оид музокара ва масалалар борасида
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нигора Хўжаева, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этишга оид муаммолар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Мактабгача таълим тизимида кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

@aoka_uz
Ота-она қаровидан маҳрум болаларга ғамхўрлик кучайтирилади

Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, таҳлиллар ижтимоий ҳимояга муҳтож чин етимлар, ота-онаси чет элга кетган, ажрашган ҳамда нотинч оилалар фарзандлари баъзан назоратсиз ва қаровсиз қолаётганлигини кўрсатмоқда. Оқибатда бундай болалар жиноят кўчасига ҳам кирмоқда ёки унинг қурбони бўлмоқда. Айрим ҳолларда эса балоғатга етмаган ёшлар ахлоқий таназзулга юз тутиб, эрта туғруқларнинг, пировардида яна бахтсизларнинг дунёга келишига сабабчи бўлмоқда.

Уларга васий ёки ҳомий тайинланиши учун эса кўплаб ҳужжатлар талаб қилинади, ортиқча сансалорлик ва оворагарчиликларни келтириб чиқарувчи бошқа омиллар ҳам мавжуд.

Айниқса, бу борадаги маъмурий тўсиқларнинг бартараф этилмаганлиги, тегишли қонун ҳужжатлари бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги жиддий муаммолардандир. Қолаверса, мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар тизимлаштирилмаган, назоратсиз ва қаровсиз болалар бўйича ягона маълумотлар базаси мавжуд эмас.

Шу боис, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, илғор хорижий тажриба асосида мавжуд тартибни қайта кўриб чиқиш долзарб вазифалардан биридир.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда болаларга ғамхўрлик қилишга мутасадди бўлган тузилмаларнинг масъулиятини янада ошириш, ушбу йўналишда идоралараро тезкор ахборот алмашинувини йўлга қўйиш заруриятга айланган. Васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳам тақозо этилмоқда.

Бош прокуратура ташаббуси билан шу каби яна кўплаб муаммоларни бартараф этишга қаратилган “Бола ҳимояси” электрон дастурий таъминот тизими ишлаб чиқилди.

Бу тизим ота-она қарамоғисиз қолган ҳар бир бола тўғрисидаги барча зарур маълумотларни ўз ичига олади. У орқали ҳар бир боланинг аҳволи, нима билан машғуллиги, унинг ҳуқуқи, эркинлиги ва манфаатини ким қай тарзда таъминлаётганини бевосита кузатиш мумкин. Тизимнинг бошқа қатор қулайликлари ва афзал жиҳатлари ҳам мавжуд.

Мазкур тизим синов тариқасида Бухоро вилоятида муваффақиятли ишга туширилди. Ҳозирда уни мамлакат миқёсида жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📚 “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси доирасида 17 декабрь куни ZOOM платформаси орқали ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар

@aoka_uz
ФҲДЁ аттестацияси якунланди:
473 нафар ходимдан 163 таси лавозимига лойиқ деб топилди.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, агентлик тасарруфига янги тизимни қабул қилгач, моддий база, коррупцияни олдини олиш учун ойликларни яхшилаш билан биргаликда, ФҲДЁ идораларини малакали ва халқимизга виждонан хизмат қилишга тайёр кадрлар билан тўлдиришга киришди. Бунинг учун авваламбор, мавжуд бўлган кадрларни билим ва кўникмаларини аниқлаш керак бўлган.

ФҲДЁ органларида асосан ҳуқуқшунослар ишлаганлиги сабабли, саволлар бир неча йўналишда, хусусан умумий ҳуқуқ соҳаси, фуқаролик ҳуқуқи ва амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича ҳам тузилган эди. Хизмат вазифаси юзасидан суд, нотариат органлари билан ҳамкорликда фаолият юритишга тўғри келгани боис, бу соҳалар юзасидан ҳам саволлар қўшилган. Асосий эътибор, айнан ФҲДЁ соҳасига оид саволлар, казуслар — кундалик фаолиятида дуч келиши мумкин бўлган зиддиятли вазиятларга қаратилган эди.

Бўлиб ўтган аттестацияда ходимларнинг 473 нафари иштирок этди. Шундан, 163 нафари эгаллаб турган лавозимига лойиқ деб топилди.

102 нафар ходим шартли равишда синовдан ўтди. Яъни ушбу ходимлар белгиланган тартибга кўра 6 ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади, топшира олмаганлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Синовларда иштирок этган ходимларнинг 44%, яъни 208 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔘“Ўзтрансгаз” ациядорлик жамияти томонидан қарийб 13 200 км узунликдаги магистрал газ қувур ва тармоқларидан фойдаланиб келинмоқда. Ушбу магистрал газ қувурларнинг деярли 7 900 км қисмида пўлат хусусиятлари ўзгарган.

🔘Жорий йилда магистрал газ қувурларда аниқланган 41,4 км нуқсонли қисмлар алмаштирилди, ўтказувчанликни ошириш мақсадида тармоқнинг 60,496 км қисми реконструкция қилинди ва 42,1 км магистрал газ қувури ва тармоғи қурилди.

🔘Жорий йилда “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан турли диаметрдаги магистрал газ қувурларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари 2019 йилга нисбатан 58 фоизга оширилган (реконструкция ишлари 19 фоизга, таъмирлаш 195 фоизга ошган).

Батафсил

〰️〰️〰️〰️
АОКАда "Ўзтрансгаз" АЖ бўлим бошлиғи Жавлон Юсупов иштирокида бўлиб ўтган брифингдан

@Rasmiy_xabarlar_Official
Профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Бу ҳақда ДТМ ахборот хизмати хабар берди.

2020-2021-ўқув йили учун профессионал таълим муассасаларига саралаш имтиҳонлари 2020 йил 20 ноябрдан 30 ноябрга қадар ўтказилди.

✍️ Бунда саралаш имтиҳонлари коллеж ва техникумларнинг 178 тасида тест синовлари, 176 тасида эса ёзма ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида бўлиб ўтди.

📢 Бугун 17 декабрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонлари (тест синовлари, ёзма ва касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари эълон қилинди.

❗️ Абитуриентлар саралаш имтиҳонлари натижаларини ўзлари ҳужжат топширган таълим муассасаларидан билиб олишлари мумкин.

🌐 Шунингдек, саралаш имтиҳонлари тест синовлари шаклида ўтказилган коллеж ва техникумлар натижалари Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган бўлиб, абитуриентларда texnikum.dtm.uz сайти орқали ҳам ўз натижаларини билиш имконияти мавжуд.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзтрансгаз" АЖ бўлим бошлиғи Жавлон Юсупов иштирокидаги брифинг видеоси

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда техник каннабис етиштиришда қандай ҳуқуқий асос яратилган?

Ўзбекистонда техник каннабис етиштиришда қандай ҳуқуқий асос яратилган?

Техник каннабис таркибида гиёҳванд восита мавжудлиги сабаб иқтисодий мақсадларда етиштириш хавфлими?

Техник каннабисни етиштириш Ўзбекистон иқлимига
қанчалик мос?

Техник каннабис етиштириш билан кимлар шуғулланиши мумкин? Унинг тартиби қандай?

〰️〰️〰️〰️〰️

АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Хўжаева саволларга жавоб қайтарди.

📹 Батафсил: ☝️ брифинг видеосида
“Ўзбекистоннинг маданий мероси - янги Ренессанс пойдевори” муавзусидаги IV Халқаро конгресс иштирокчилари Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қабул қилди

Мурожаатни қабул қилиш ташаббуси, IV Конгресс ишида онлайн режимида иштирок этган, япониялик олимлар томонидан билдирилди. Кунчиқар мамлакатдаги Ўзбекистон элчихонаси биносида йиғилган 20 нафар олим мурожаатнинг лойиҳасини тайёрладилар ва кейинчалик бу лойиҳа Жамият Бошқаруви ва Илмий кенгаши аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Мурожаат матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин

@Rasmiy_xabarlar_Official