Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.6K photos
7.01K videos
53 files
29.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
“Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6126-сонли Президент Фармонига шарҳ

—————

Комментарий к Указу Президента Республики Узбекистан от 7 декабря 2020 года №УП -6126- «О внесении изменений и дополнений в некоторые акты Президента Республики Узбекистан и Правительства Республики Узбекистан в связи с дальнейшим совершенствованием механизмов ипотечного кредитования»

@Rasmiy_xabarlar_Official
📣Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистоннинг маданий мероси - янги уйғониш пойдевори” ҳафталиги доирасида юртимизнинг маданий ва тарихий меросини тарғиб қилиш бўйича промо-акция ўтказмоқда.

Aкцияда 2020 йил 15 декабрдан 25 декабргача 16 ёшга тўлган барча манфаатдор шахслар, фуқаролигидан қатъи назар, талабалар, олимлар, тарихчилар ва журналистлар иштирок этишлари мумкин.

🎞Танловда иштирок этиш учун иштирокчилар 15-18 декабр кунлари Ёшлар саройи биносида бўлиб ўтадиган маданий мерос ҳафталигига ташриф буюришлари ва форум давомида олинган фотосуратлар, видеофилмлар ва мақолалар ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги (Facebook/Instagram/Youtube/TikTokTwitter/Telegram) саҳифаларида #uzbektourism #uzbmeros хештеглари билан жойлаштиришлари, шунингдек, ижтимоий тармоқларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Миллий PR-марказ" ДУК саҳифаларига (Facebook - https://www.facebook.com/uzbekistan.tourism/, Instagram - https://www.instagram.com/uzb_travel/ YouTube - https://www.youtube.com/channel/UCB1cKhxEJgvAjoANCvv403w, Tik Tok - https://vm.tiktok.com/ZStdw882/,Twitter- https://twitter.com/uzb_travel, Telegram - https://t.iss.one/Uzbekistan_travel) обуна бўлиш керак.

🏆Юқоридаги ижтимоий тармоқларнинг ҳар бирида жойлаштирилган фото - видео ва матнли материалларда тўпланган "like" лар ва томоша қилган сони бўйича учта ғолиб аниқланади.

💰Ғолиблар танловда иштирок этиш сертификатлари ва пул мукофотлари билан тақдирланадилар:

🥇1 ўрин-5 млн сўм;
🥈2 ўрин-3 млн сўм;
🥉3 ўрин - 2 млн сўм

Батафсил: https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1500

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасан Ҳайдаров, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари:

ГЭС қурилишининг энг қисқа муддати 2,5 йилни ташкил этади. Яъни 2017 йилдан буён олиб борилаётган ишларнинг натижасини 2020 йилда кўряпмиз.

"Ўзбекгидроэнерго" инвестиция дастурлари доирасида 2023 йилда 2017 йилга нисбатан ишлаб чиқариш қувватини 23,5 бараварга оширади. Яъни халқимизга қўшимча электроэнергия етказиб берилади.

Биз халқимиз учун озгина бўлса ҳам электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ҳаракат қиляпмиз.

Агар биз шу ишларни амалга оширмасак, Ўзбекистонда электр энергияси импорти ошади. Бу эса республика валюта балансига салбий таъсир кўрсатади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Биз бутун энергетика тизими бўйича қувватни таъминлаб беролмаймиз...

Анвар Ўрозов, Гидроэлектростанциялар ускуналарини эксплуатация қилиш ва ускуналарни таъмирлаш бўлими бошлиғи

🏭Ўтган асрда қурилган станцияларнинг барчаси бугунги кунда тўла қувватда ишлаб келяпти. Лекин улар маънан ва жисмонан эскирган ускуналар.

🏗Биз янги гидроэлектр станциялари қурилиши билан параллел равишда эскиларини ҳам босқичма-босқич модернизация қилиб келмоқдамиз. 2017 йилдан ҳозирги вақтгача 6 та станция таъмирдан чиқди. Модернизациялаш натижасида уларнинг 12,8 киловатт қуввати оширилди.

💡Биз бутун энергетика тизими бўйича қувватни таъминлаб беролмаймиз. Маълумки Ўзбекистонга сув асосан четдан келади. Фақат 15% сув ўзимизда ҳосил бўлади.

🌨Қишда узилишлар кўп бўлишининг сабаби, бу даврда гидроэлектр станцияларнинг кўпи ишламайди. Чунки бу мавсумда ирригация тизими иши тўхтайди, суғориш мавсуми тўхтайди. Асосий юкламаларнинг ҳаммаси иссиқлиқ электростанцияларига тушади.

📈Бугунги кунда бизнинг бераётган қувватимиз 10-12 фоизни ташкил этади.

〰️〰️〰️〰️
АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманидан

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилинмоқда.
– Менга баландпарвоз гаплар ва рақамлар керак эмас. Жойлардаги раҳбарларнинг ишлари натижасига ижтимоий тармоқларда халқимиз ўзи холис баҳо бермоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.
Энергия ресурслари таъминотини яхшилаш чоралари белгиланди, талон-тарожликларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева проходит видеоселекторное совещание по вопросам устранения недостатков, допущенных при подготовке к зиме.
- Мне не нужны высокопарные слова и цифры. Наш народ сам в социальных сетях дает объективную оценку работе руководителей на местах, - сказал Шавкат Мирзиёев.
На совещании определяются меры по улучшению энергоснабжения, обсуждаются вопросы противодействия хищениям энергоресурсов.

#Mirziyoyev #videoselektor #qish #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекгидроэнерго” 1 кВт энергия учун қанча маблағ сарфлайди?

АОКАда "Ўзбекгидроэнерго” АЖмутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида ушбу саволга жавоб берилди

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги лойиҳаларни қуриш ишлари тендер асосида бошқа компанияларга бериладими ёки битта корхона хизматидан фойдаланиладими?

АОКАда “Ўзбекгидроэнерго”АЖ мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжумани ушбу саволга
жавоб берилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳам танқидий таҳлил қилинди.
Мутасадди идораларга ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифаси қўйилди.
Янги йил байрами арафасида талаб ошишини инобатга олиб, расталарни маҳсулотлар билан тўлдириш, деҳқон бозорлари ва йирик савдо объектларида ярмаркалар ташкил этиш муҳимлиги айтилди.

На видеоселекторном совещании под председательством Президента критически рассмотрены и вопросы обеспечения продовольственной безопасности.
Поставлена задача создать штабы в каждом регионе и жестко пресекать случаи спекуляции ценами на продукты питания.
Учитывая рост спроса в предновогодний период, указано на важность насыщения внутреннего рынка продовольствием, организации ярмарок на дехканских рынках и крупных торговых объектах.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #narxnavo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Иқлим ўзгаришига тайёр бўлишимиз керак. Ҳамма нарсамиз бор, халқимизга шуни эсон-омон етказиб олсак, масала бўлмайди

Президент: Мы должны быть готовы к изменениям погоды. У нас есть ресурсы, необходимо лишь доставить их нашему народу, и тогда не будет проблем

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️⚡️⚡️Коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари натижалари эртага эълон қилинади

2020/2021 ўқув йилида коллеж ва техникумларга ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар иштирокида ўтказилган саралаш имтиҳонлари (тест синовлари, ёзма ва касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари 2020 йил 17 декабрь куни эълон қилинади.

Абитуриентлар саралаш имтиҳонлари натижаларини ўзлари ҳужжат топширган таълим муассасаларида билишлари мумкин.

Шунингдек, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти - www.dtm.uz орқали ҳам тест синовлари натижалари билан танишиш мумкин бўлади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Сув хўжалиги вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Суюнов Шуҳрат Нормахматович 1976 йил 17 декабрда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ш.Суюнов 1999-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзавтосаноат” АЖ Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шожалилова Зумрад Муҳаматалиевна 1983 йил 17 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

З.Шожалилова 2002-2019 йилларда Мудофаа вазирлиги ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 17 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Магистрал газ қувурларидаги босимни лойиҳавий ҳужжатларда белгиланган кўрсаткичларга етказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Жавлон Юсупов, "Ўзтрансгаз" АЖ бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Қишлоқ хўжалигига оид музокара ва масалалар борасида
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нигора Хўжаева, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этишга оид муаммолар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Мактабгача таълим тизимида кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

@aoka_uz
Ота-она қаровидан маҳрум болаларга ғамхўрлик кучайтирилади

Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, таҳлиллар ижтимоий ҳимояга муҳтож чин етимлар, ота-онаси чет элга кетган, ажрашган ҳамда нотинч оилалар фарзандлари баъзан назоратсиз ва қаровсиз қолаётганлигини кўрсатмоқда. Оқибатда бундай болалар жиноят кўчасига ҳам кирмоқда ёки унинг қурбони бўлмоқда. Айрим ҳолларда эса балоғатга етмаган ёшлар ахлоқий таназзулга юз тутиб, эрта туғруқларнинг, пировардида яна бахтсизларнинг дунёга келишига сабабчи бўлмоқда.

Уларга васий ёки ҳомий тайинланиши учун эса кўплаб ҳужжатлар талаб қилинади, ортиқча сансалорлик ва оворагарчиликларни келтириб чиқарувчи бошқа омиллар ҳам мавжуд.

Айниқса, бу борадаги маъмурий тўсиқларнинг бартараф этилмаганлиги, тегишли қонун ҳужжатлари бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги жиддий муаммолардандир. Қолаверса, мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар тизимлаштирилмаган, назоратсиз ва қаровсиз болалар бўйича ягона маълумотлар базаси мавжуд эмас.

Шу боис, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, илғор хорижий тажриба асосида мавжуд тартибни қайта кўриб чиқиш долзарб вазифалардан биридир.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда болаларга ғамхўрлик қилишга мутасадди бўлган тузилмаларнинг масъулиятини янада ошириш, ушбу йўналишда идоралараро тезкор ахборот алмашинувини йўлга қўйиш заруриятга айланган. Васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳам тақозо этилмоқда.

Бош прокуратура ташаббуси билан шу каби яна кўплаб муаммоларни бартараф этишга қаратилган “Бола ҳимояси” электрон дастурий таъминот тизими ишлаб чиқилди.

Бу тизим ота-она қарамоғисиз қолган ҳар бир бола тўғрисидаги барча зарур маълумотларни ўз ичига олади. У орқали ҳар бир боланинг аҳволи, нима билан машғуллиги, унинг ҳуқуқи, эркинлиги ва манфаатини ким қай тарзда таъминлаётганини бевосита кузатиш мумкин. Тизимнинг бошқа қатор қулайликлари ва афзал жиҳатлари ҳам мавжуд.

Мазкур тизим синов тариқасида Бухоро вилоятида муваффақиятли ишга туширилди. Ҳозирда уни мамлакат миқёсида жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official