Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.4K photos
6.92K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Талабалар жорий йил 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати
хабар бермоқда.

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✈️Бугун (15.12.20й.) қуюқ туман, ноқулай об-ҳаво туфайли “Урганч халқаро аэропорти”га самолётларнинг қўниши вақтинча бекор қилинган эди.

🛫“Тошкент-Урганч-Тошкент” авиақатнови бўйича HY-051 йўналишида парвозини амалга оширган А320 ҳаво кемаси туманнинг белгиланган меъёрдан ортиқлиги сабаб, соат 9:00лар атрофи И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қайтди.

Экипаж аъзолари кўрсатилган эрталабги вақтда туманнинг аэропорт бўйлаб, юқорига баландлиги 50 метр, атрофга 200 метргача масофани қамраган ҳолда тарқаганлигини ҳисобга олиб, айни қарорни қўллади.

‼️Авиацияда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига кўра, аэропортда туман вертикалига 60 метрдан юқори, горизонталига 800 метрдан нарида жойлашган бўлсагина учиш-қўнишга рухсат берилади.

Ҳозирда ҳаво ҳолати яхшилангани боис, парвоз қайта амалга оширилди. Пойтахтдан 130 нафар йўловчини ўз бағрига олган ҳаво кемаси воҳага – Урганч халқаро аэропортига хавфсиз келиб қўнди.

“Uzbekistan Airports” АЖ Ахборот хизмати
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Эртага, 16 декабрь куни ўтказиладиган матбуот анжуманлари:

〰️〰️〰️〰️
🔰 Мавзу: Ҳудудларда тўқимачилик саноатини ривожлантириш: эришилган ютуқлар ва кутилаётган натижалар

● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

〰️〰️〰️〰️
🔰 Мавзу: Ўзбекгидроэнерго”АЖ: 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилдаги режалар

● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: “Ўзбекгидроэнерго”АЖ

〰️〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

@aoka_uz
Бухорода сув таъминоти йўналишида янги лойиҳалар амалга оширилади

✍️ "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати
маълумотига кўра, бугунги кунда Бухоро вилоятида 1916 минг нафар аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, уларнинг 54,8 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, қолган аҳолига махсус техникалар ёрдамида ичимлик суви етказиб берилмоқда.

🔎 Марказлашган канализация хизмати Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда қисман Қоровулбозор тумани марказида мавжуд бўлиб, бу вилоятдаги жами аҳолининг 9,1 фоизига тўғри келади. Вилоятдаги жами 100 та сув иншоотидан 41 таси, 23 та канализация иншоотларидан эса 11 таси эса таъмирталаб аҳволда.

🗓 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқларга асосан, Осиё инфратузилмавий инвестиция банки маблағлари ҳисобидан Бухоро вилоятини 2020-2025 йилларда тўлиқ ичимлик суви ҳамда шаҳар ва туман марказларини канализация тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш режалаштирилган эди.

🚰 Шунга мувофиқ, Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон, Ромитан, Жондор, Пешкў, Қоровулбозор туманлари ичимлик суви таъминоти ҳамда Ғиждувон, Ромитан, Олот, Қоракўл, Қоровулбозор туманлари марказларида оқова тизимини қуриш бўйича лойиҳалар тайёрланди. Ушбу лойиҳаларга Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки томонидан зарур маблағлар ажратилади.

🚰 Бундан ташқари, Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон туманлари ичимлик суви таъминоти ва Пешкў, Вобкент, Жондор, Шофиркон, Когон, Бухоро туманлари маркази ҳамда Бухоро ва Когон шаҳарлари оқова тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича техник иқтисодий асослар ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

🏗 Шу каби янги лойиҳалар доирасида вилоятда 2025 йилга қадар жами 2347,8 км. сув тармоқлари, 45 та сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилади.

❗️Шунингдек, туманлар марказларида канализация тизимини жорий этиш учун 612,7 км. оқова сув тармоқлари ҳамда 66 та оқова иншоотлари бунёд этилади. Натижада вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиши 98,5 фоизга ошишига эришилади. Шаҳарлар ва туманлар марказларида канализация хизмати билан таъминланганлик даражаси эса 98,7 фоизга етказилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Гулистонда ҳам “Save Aral” оммавий югуриш марафони ташкил этилди

Жорий йил 15 декабрь куни Гулистон шаҳрида ҳам “Янги нафас” лойиҳаси асосида “Save Aral”, яъни “Оролни қутқарамиз” шиори остида оммавий югуриш тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Тадбирда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган қарийб минг нафар аҳоли вакиллари фаол иштирок этишди. Оммавий югуриш марафони байрамона руҳда ташкиллаштирилиб, унинг якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар 2021 йил апрель ойида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида бўлиб ўтадиган Республика финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар, номинациялар соҳиблари ва республика ишчи гуруҳи вакиллари вилоят ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда 20, 15 ва 10 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистон Инсон камолоти индексида 106-ўринни эгаллади

🌐Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТД) томонидан “Кейинги чегара – инсон камолоти ва антропоцен” деб номланган 2020 йилги Инсон камолоти ҳисоботининг навбатдаги нашри тақдим этилди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

☑️ Ҳисоботнинг Инсон камолоти индекси инсон тараққиёти йўлида 3 та асосий омиллар - узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш, билим олиш ва муносиб турмуш даражаси бўйича эълон қилинадиган статистик маълумотлар тўплами ҳисобланади.

🔹Ўзбекистон Республикаси жорий ҳисоботда дунёнинг 189 мамлакати ичида 106-ўринни эгаллаб, 2019 йилдаги ҳисобот натижаларига нисбатан +2 ўринга яхшиланди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Маданият вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Алимбаев Муродилла Муҳаммадаминович 1985 йил 16 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Алимбаев 2004-2020 йилларда “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши ва “Бунёдкор” футбол клубида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев поздравил Первого Президента Казахстана – Елбасы Нурсултана Назарбаева и Президента Касым-Жомарта Токаева с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Qozogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими жорий этилади

“Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4925-сон, 15.12.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

🏢 Қарорга кўра, Давлат экология қўмитаси тизимидаги “Махсустранс” давлат унитар корхонаси ва “Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш” давлат корхонаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимига ўтказилади.

☑️ “Махсустранс” давлат унитар корхонаси иштирокида чиқиндилар билан боғлиқ ишлар давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

🔰 2021 йил 1 мартдан қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими қуйидаги тартибда босқичма-босқич жорий этилади:

🔸 1-босқичда (2021 йилда)
– Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида чиқиндиларни “қайта ишланадиган” ва “қайта ишланмайдиган” тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;

🔸 2-босқичда (2022 йилда) – “Махсустранс” давлат унитар корхонаси томонидан хизмат кўрсатиладиган барча ҳудудлардаги якка тартибдаги турар-жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни “қайта ишланадиган” ва “қайта ишланмайдиган” тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;

🔸 3-босқичда (2023 йилдан бошлаб)барча туманларда чиқиндиларни “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган”, “органик”, “хавфли маиший чиқиндилар” ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш.

🛂 1-босқичда истеъмолчилар рангли чиқинди контейнерлари ва (ёки) қайта ишланадиган пакетлар билан бепул таъминланади.

Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари истеъмолчилар томонидан чиқиндилар саралаб йиғилганлигини инобатга олиб пасайтирилган ҳолда белгиланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Баҳрайн Мустақиллиги куни муносабати билан мамлакат Подшоҳи Ҳамад ибн Исо Ал Халифага қутлов йўллади.

Президент Шавкат Мирзиёев поздравил Короля Бахрейна Хамада ибн Ису Аль Халифу с Днем независимости этой страны.

#Mirziyoyev #qutlov #Bahrayn

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
“TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси ўз ишини бошлади

📹Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада анъанавий “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси онлайн форматда - виртуал 3D борлиқда ўз ишини бошлади.

👨🏻‍💻Уч кун давом этадиган кўргазмада 11 та хорижий давлатдан 20 нафар нашриёт-матбаа ва китоб тарғиботи ва савдоси, ахборот-кутубхона мутахассислари иштирок этишади.

🔰“Tashkent Book Fest” халқаро кўргазмаси доирасида 20 та тадбирлар: жаҳон ва маҳаллий етакчи нашриётлари ва таниқли муаллифларнинг китоб тақдимотлари, давра суҳбатлари, семинарлар, китобхонлик танловларини ўтказиш режалаштирилган.

📲Халқаро кўргазма ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотларни www.tashbookfest.uz сайти орқали танишиб боришингиз мумкин.

@aoka_uz
“Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6126-сонли Президент Фармонига шарҳ

—————

Комментарий к Указу Президента Республики Узбекистан от 7 декабря 2020 года №УП -6126- «О внесении изменений и дополнений в некоторые акты Президента Республики Узбекистан и Правительства Республики Узбекистан в связи с дальнейшим совершенствованием механизмов ипотечного кредитования»

@Rasmiy_xabarlar_Official
📣Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистоннинг маданий мероси - янги уйғониш пойдевори” ҳафталиги доирасида юртимизнинг маданий ва тарихий меросини тарғиб қилиш бўйича промо-акция ўтказмоқда.

Aкцияда 2020 йил 15 декабрдан 25 декабргача 16 ёшга тўлган барча манфаатдор шахслар, фуқаролигидан қатъи назар, талабалар, олимлар, тарихчилар ва журналистлар иштирок этишлари мумкин.

🎞Танловда иштирок этиш учун иштирокчилар 15-18 декабр кунлари Ёшлар саройи биносида бўлиб ўтадиган маданий мерос ҳафталигига ташриф буюришлари ва форум давомида олинган фотосуратлар, видеофилмлар ва мақолалар ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги (Facebook/Instagram/Youtube/TikTokTwitter/Telegram) саҳифаларида #uzbektourism #uzbmeros хештеглари билан жойлаштиришлари, шунингдек, ижтимоий тармоқларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Миллий PR-марказ" ДУК саҳифаларига (Facebook - https://www.facebook.com/uzbekistan.tourism/, Instagram - https://www.instagram.com/uzb_travel/ YouTube - https://www.youtube.com/channel/UCB1cKhxEJgvAjoANCvv403w, Tik Tok - https://vm.tiktok.com/ZStdw882/,Twitter- https://twitter.com/uzb_travel, Telegram - https://t.iss.one/Uzbekistan_travel) обуна бўлиш керак.

🏆Юқоридаги ижтимоий тармоқларнинг ҳар бирида жойлаштирилган фото - видео ва матнли материалларда тўпланган "like" лар ва томоша қилган сони бўйича учта ғолиб аниқланади.

💰Ғолиблар танловда иштирок этиш сертификатлари ва пул мукофотлари билан тақдирланадилар:

🥇1 ўрин-5 млн сўм;
🥈2 ўрин-3 млн сўм;
🥉3 ўрин - 2 млн сўм

Батафсил: https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1500

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасан Ҳайдаров, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари:

ГЭС қурилишининг энг қисқа муддати 2,5 йилни ташкил этади. Яъни 2017 йилдан буён олиб борилаётган ишларнинг натижасини 2020 йилда кўряпмиз.

"Ўзбекгидроэнерго" инвестиция дастурлари доирасида 2023 йилда 2017 йилга нисбатан ишлаб чиқариш қувватини 23,5 бараварга оширади. Яъни халқимизга қўшимча электроэнергия етказиб берилади.

Биз халқимиз учун озгина бўлса ҳам электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ҳаракат қиляпмиз.

Агар биз шу ишларни амалга оширмасак, Ўзбекистонда электр энергияси импорти ошади. Бу эса республика валюта балансига салбий таъсир кўрсатади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Биз бутун энергетика тизими бўйича қувватни таъминлаб беролмаймиз...

Анвар Ўрозов, Гидроэлектростанциялар ускуналарини эксплуатация қилиш ва ускуналарни таъмирлаш бўлими бошлиғи

🏭Ўтган асрда қурилган станцияларнинг барчаси бугунги кунда тўла қувватда ишлаб келяпти. Лекин улар маънан ва жисмонан эскирган ускуналар.

🏗Биз янги гидроэлектр станциялари қурилиши билан параллел равишда эскиларини ҳам босқичма-босқич модернизация қилиб келмоқдамиз. 2017 йилдан ҳозирги вақтгача 6 та станция таъмирдан чиқди. Модернизациялаш натижасида уларнинг 12,8 киловатт қуввати оширилди.

💡Биз бутун энергетика тизими бўйича қувватни таъминлаб беролмаймиз. Маълумки Ўзбекистонга сув асосан четдан келади. Фақат 15% сув ўзимизда ҳосил бўлади.

🌨Қишда узилишлар кўп бўлишининг сабаби, бу даврда гидроэлектр станцияларнинг кўпи ишламайди. Чунки бу мавсумда ирригация тизими иши тўхтайди, суғориш мавсуми тўхтайди. Асосий юкламаларнинг ҳаммаси иссиқлиқ электростанцияларига тушади.

📈Бугунги кунда бизнинг бераётган қувватимиз 10-12 фоизни ташкил этади.

〰️〰️〰️〰️
АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманидан

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилинмоқда.
– Менга баландпарвоз гаплар ва рақамлар керак эмас. Жойлардаги раҳбарларнинг ишлари натижасига ижтимоий тармоқларда халқимиз ўзи холис баҳо бермоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.
Энергия ресурслари таъминотини яхшилаш чоралари белгиланди, талон-тарожликларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева проходит видеоселекторное совещание по вопросам устранения недостатков, допущенных при подготовке к зиме.
- Мне не нужны высокопарные слова и цифры. Наш народ сам в социальных сетях дает объективную оценку работе руководителей на местах, - сказал Шавкат Мирзиёев.
На совещании определяются меры по улучшению энергоснабжения, обсуждаются вопросы противодействия хищениям энергоресурсов.

#Mirziyoyev #videoselektor #qish #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекгидроэнерго” 1 кВт энергия учун қанча маблағ сарфлайди?

АОКАда "Ўзбекгидроэнерго” АЖмутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида ушбу саволга жавоб берилди

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги лойиҳаларни қуриш ишлари тендер асосида бошқа компанияларга бериладими ёки битта корхона хизматидан фойдаланиладими?

АОКАда “Ўзбекгидроэнерго”АЖ мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжумани ушбу саволга
жавоб берилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳам танқидий таҳлил қилинди.
Мутасадди идораларга ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифаси қўйилди.
Янги йил байрами арафасида талаб ошишини инобатга олиб, расталарни маҳсулотлар билан тўлдириш, деҳқон бозорлари ва йирик савдо объектларида ярмаркалар ташкил этиш муҳимлиги айтилди.

На видеоселекторном совещании под председательством Президента критически рассмотрены и вопросы обеспечения продовольственной безопасности.
Поставлена задача создать штабы в каждом регионе и жестко пресекать случаи спекуляции ценами на продукты питания.
Учитывая рост спроса в предновогодний период, указано на важность насыщения внутреннего рынка продовольствием, организации ярмарок на дехканских рынках и крупных торговых объектах.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #narxnavo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter