Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА бўлим бошлиғи Воҳиджон Ҳамидов иштирокида брифинг
🔰16-17-18 декабрь кунлари анъанавий "TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади;
👨🏻💻Кўргазма пандемия шароитидан келиб чиқиб, онлайн кўринишда 3D борлиқда ва ахборот коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;
📲иштирокчилар махсус “tashbookfest.uz” сайти орқали рўйхатдан ўтган ҳолда онлайн равишда 3D борлиқда қатнашишлари мумкин;
📹кўргазма доирасида 20 дан ортиқ тадбир ўтказилиши ва 10 дан ортиқ хорижий давлатдан соҳа мутахассислари қатнашиши режалаштирилган.
Батафсил
@aoka_uz

💰Ўтган 10 ой давомида фирибгарлик йўли билан 33 мингдан ошиқ фуқародан 179,7 млрд сўм ва 11,8 млн АҚШ доллари қўлга киритилгани аниқланган
Рустам Хатамов, Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник:
"ИИВ Коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ташаббуси билан аҳоли орасида энг кўп шов-шувга сабаб бўлган ишга жўнатиш ёки автранспорт воситасини олиб беришга ваъда бериб 33 мингдан ошиқ фуқародан 179,7 млрд сўм ва 11,8 млн АҚШ доллари фирибгарлик билан қўлга киритилган ҳолат бўйича 66 нафар шахсга 24 та жиноят иши очилган".
〰️〰️〰️〰️〰️
АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманидан
@Rasmiy_xabarlar_Official
Рустам Хатамов, Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник:
"ИИВ Коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ташаббуси билан аҳоли орасида энг кўп шов-шувга сабаб бўлган ишга жўнатиш ёки автранспорт воситасини олиб беришга ваъда бериб 33 мингдан ошиқ фуқародан 179,7 млрд сўм ва 11,8 млн АҚШ доллари фирибгарлик билан қўлга киритилган ҳолат бўйича 66 нафар шахсга 24 та жиноят иши очилган".
〰️〰️〰️〰️〰️
АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманидан
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рустам Хатамов, Ички ишлар вазири ўринбосари:
«Айрим ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилган ҳолатларга гувоҳ бўляпмиз.
Бу борада ЙҲХ ходимларидан ташқари, видеокузатув мосламалари орқали қоидани бузган ҳар қандай транспорт воситаси эгасига чора кўрилади.
Баъзида шундай ҳолатлар ҳам бўладики, жиноятчини кетидан қувлаш ёки фавқулодда ҳолатларда транспорт воситасида тезкорлик билан ҳаракатланишига тўғри келади. Шунақа пайтларда уларнинг шундай ҳаракатланишига йўл очиб берилади.
Ишонтириб айтаманки, вазирлик раҳбарияти ЙҲХ ходимлари томонидан қоида бузилган тақдирда унга муросасиз муносабатда бўлади ва кескин чоралар кўрилишини таъминлайди»
〰️〰️〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

🔎ИИВ тизимидаги Коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида коррупция билан боғлиқ 673 та жиноят ишлари аниқланган.
🔗Коррупцияга ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ушбу жиноятларга алоқадор 126 та гуруҳни қўлга олиб, 84 нафар шахсга нисбатан жазо тайинлаган.
📈Коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг асосий қисмини 85 таси порахўрлик, 51 таси товламачилик ва 311 таси фирибгарлик жинояти ташкил этади.
⚠️Коррупцион жиноятлар асосан ижтимоий соҳада, ҳокимият идораларида, ўрта ва кичик бизнесда ҳамда агросаноат комплексида содир этилган.

⚡️«Автомобиллар ойналари қорайтирилгани йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишига сабаб бўлмайди. Ўзбекистонда айнан «тонировка» туфайли юз берган ЙТҲ рўйхатга олинмаган», — ИИВ вакили
〰️〰️〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан
@Rasmiy_xabarlar_Official
〰️〰️〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рустам Хатамов, Ички ишлар вазири ўринбосари:
❗️«Коррупцияга қарши курашишда бешта ваколатли идора бор, уларнинг бири — ИИВ.
🌀 Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мавжуд. Жорий йилнинг ўтган 10 ойида мазкур бошқарма томонидан 673та коррупцион жиноят фош этилган».

❗️«Автотранспорт бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон қабул қилишга доир талабларни кучайтириш чора тадбирлари ҳам кўрилмоқда.
Жумладан, назарий имтиҳон олиш хоналарини масофадан кузативини онлайн режимида олиб бориш, имтиҳон жараёнини узлуксиз ёзиб бориш имкониятига эга бўлган видео кузатув ва зурурий техник воситалари билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда»

⚡️Ўзбекистондаги алоқа компаниялари истеъмолчиларга 22,5 млрд. сўмдан кўпроқ зарар етказган
Бугун АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори ўринбосари Аъзамжон Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингдан муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️〰️
✍️ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига жорий йилнинг ўтган даври мобайнида истеъмолчилардан жами 17,5 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 638 таси алоқа соҳасидаги муаммолар билан боғлиқ мурожаатлардан иборат.
⚠️ Жорий йилнинг ўтган даврида Агентлик томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида, алоқа соҳасида истеъмолчилардан 22,5 млрд. сўмдан зиёд ортиқча маблағ олинганлиги аниқланди ва уларни истеъмолчиларга қайтариш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
🔹Масалан, Билайн компанияси томонидан ўтган йилнинг июнь ойида 3 млн 200 мингдан ортиқ абонент “Хабардор бўл” хизматига бепул уланган, бироқ ушбу хизматдан бир ой бепул фойдаланган 1 млн 300 минг абонентдан кейинги ойдан бошлаб кунига 240 сўмдан пул ушлаб қолаверган ва бу ҳақда, хизматнинг пуллик эканлиги тўғрисида барча абонентлар хабардор этилмаган. Натижада, истеъмолчилардан 20 млрд сўмга яқин ортиқча ҳақ олинган. Бугунги кунда ушбу маблағ абонентларга босқичма-босқич қайтарилмоқда.
🔹Контент провайдерлар томонидан мобиль алоқа компаниялари кўмаги билан истеъмолчилар ўртасида турли викторина ва бошқа пуллик хизматларни кўрсатишда ҳам истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатлари мавжуд.
🔹Хусусан, “Via Mobi” контент провайдери томонидан “Ғолиб бўл ва ютиб ол!” акцияси доирасида Билайн абонентларига “Сиз 100 млн сўм ғолиби сифатида танлаб олиндиз” мазмунида СМС хабар юборилиши натижасида 3 600 истеъмолчи 17,1 млн. сўм миқдорида ортиқча харажатни амалга оширган.
🔹“First IT Group” контент провайдери томонидан “Al-chiroq” акциясига уланган Ucell абонентларига ҳақиқатда пуллик хизматлар кўрсатилмасада, ҳақ ундирилган ва бу ҳақда истеъмолчилар хабардор қилинмаган. Натижада 337 900 абонентдан 97,4 млн сўм ортиқча маблағ олинган.

Бугун "Ўзбекистон маданий бойлиги янги Ренессанс пойдевори" IV Халқаро конгрессига старт берилди
Жорий йилнинг 15-18 декабрь кунлари Тошкентда анъанавий Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталиги ва «Ўзбекистон маданий бойлиги янги Ренессанс пойдевори» мавзусидаги IV Халқаро конгресс бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Ҳафталикнинг ушбу муҳим тадбири бугун Ёшлар саройи биносида бошланди. Конгрессда расмий доиралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларидан 300 дан ортиқ таниқли хорижлик олимлар, шунингдек 1000 га яқин маҳаллий олимлар ва юртдошларимиз қатнашадилар.
Батафсил
@Rasmiy_xabarlar_Official
Жорий йилнинг 15-18 декабрь кунлари Тошкентда анъанавий Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталиги ва «Ўзбекистон маданий бойлиги янги Ренессанс пойдевори» мавзусидаги IV Халқаро конгресс бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Ҳафталикнинг ушбу муҳим тадбири бугун Ёшлар саройи биносида бошланди. Конгрессда расмий доиралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларидан 300 дан ортиқ таниқли хорижлик олимлар, шунингдек 1000 га яқин маҳаллий олимлар ва юртдошларимиз қатнашадилар.
Батафсил
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори ўринбосари Аъзамжон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси
@Rasmiy_xabarlar_Official
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Segment.uz
⚡️Хоразм ёшлари учун хорижий давлатларда ўқишда мақсадли квота ажратилади
🔷 Хоразм вилояти ёшлари учун 2021 йилда ривожланган хорижий давлатларда таълим олиш ва стажировка ўташ учун 50 тагача мақсадли қўшимча квота ўринлари ажратилади.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалга оширилади.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Imkoniyat #Xorazm_yoshlari
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

Бугун АОКАда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингдан муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️〰️〰️
📈Ппочта ривожланиши индекси глобал рейтингида мамлакат биринчи 50 таликка киритиш мақсад қилинган;
📪Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 3 тадан “намунавий туманлар” танлаб олиниб, уларда почта алоқаси бўлимларини трансформация қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди;
🏗почта биноларини қайта қуриш ва таъмирлаш бўйича 267 та, 110 та бинони давлат-хусусий шериклик асосида замонавий кўринишда қайта қуриш бўйича келишувга эришиш, 326 та почта алоқаси бўлимигача 754 км оптик толали алоқа линияларини тортиш;
🖥50 та почта алоқаси бўлимини замонавий компьютер техникаси ва мобил қурилмалар билан таъминлаш;
🗄42 та туман почта алоқаси боғламасида “Гибрид почта” жўнатмаларини чоп этиш ва унга ишлов берган ҳолда олувчиларга етказиб беришни йўлга қўйиш;
🏦230 та почта алоқаси бўлимида банк хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш;
💼55 та қўшимча почта алоқаси бўлимини очиш ҳисобидан 145 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган
〰️〰️〰️〰️
💻2021 йил 1 февралга қадар Миллий операторнинг онлайн савдо майдончаси ишга туширилади;
📧2021 йил 1 июлга қадар почта жўнатмаларини қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатиш имконини берувчи автоматлашган тизим ишга тушади;
💳2021 йил 1 майга қадар тижорат банклари билан биргаликда банк пластик карталарига почта алоқаси бўлимлари орқали тўлиқ хизмат кўрсатиш тизими жорий этилади;
🏦2021 йил 1 июлга қадар почта тармоқлари орқали аутсорсинг асосида тижорат банклари номидан жисмоний шахсларга кредит бериш тўғрисида аризаларни қабул қилиш, кредитларни сўндириш бўйича тўловларни қабул қилиш, юридик шахслар кунлик савдо тушумини қабул қилиш каби банк хизматлари кўрсатишни жорий қилинади;
📦2021 йил якунига қадар интернет-дўконлари товарларини сақлаш ва етказиб бериш хизматларини ўз ичига олган 4 та логистика марказ иш бошлаши режалаштирилмоқда;
📨2021 йил 1 апрелдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда жойлашган почта алоқаси объектларида камида 13 та турдаги давлат хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилади.

⚡️Республика аҳоли масканларини мобил алоқа билан қамрови даражаси 97 фоизга ва мобил Интернет тармоғига кенг полосали уланиш қамрови даражаси 87 фоизга етказилди
Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилди.
🌀 2020 йилди 19 минг километр оптик толали алоқа линиялари қурилди;
🌀жорий йил 1 декабрь ҳолатига 7 150 та халқ таълими, 4 581 та мактабгача таълим муассасалари ва 2 747 та соғлиқни сақлаш объектларига жами 12 867 километр оптик толали алоқа линиялари ташкил этилган ва юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланиш имконияти яратилган;
🌀жорий йилда транспорт тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказларигача 2 баробарга (400 Гбит/с. гача), туман марказларигача эса 4 баробарга (40 Гбит/с. гача) оширилган;
🌀2021-йил 1-январдан транспорт каналларини ижарага бериш хизмати жорий нархини 2 баробарга арзонлаштирилмоқда;
🌀2020-йил ноябр ойидан оператор ва провайдерларга халқаро пакетли коммутация маркази (ХПКМ) орқали тақдим этиладиган 1 Мбит/с тезликдаги канал нархи олдинги тарифларга нисбатан 20 % га арзонлаштирилиб, 45 022 сўм деб белгиланди.
📉2021-йил 1-январдан бошлаб мазкур хизмат нархи 40 000 сўмгача арзонлаштирилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия Энергетика вазирлари ҳамкорлик жараёнларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов жорий йилнинг 14 декабрь куни Москва шаҳрига амалий ташрифи чоғида Россия Федерациясининг қайта тайинланган Энергетика вазири Николай Шульгинов билан учрашди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон учун Россия компаниялари билан ёқилғи-энергетика тармоғида ҳамкорлик қилиш стратегик аҳамият касб этиши қайд этилди.
Ўзбекистон энергетика компанияларининг ишлаб чиқариш ва молиявий жараёнларини рақамлаштириш ҳамкорликнинг яна бир муҳим янги йўналиши ҳисобланади. Ўз навбатида, Н.Шульгинов нефт-газ соҳасида томонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, у Россия энергетика компаниялари мавжуд лойиҳалар билан ўзаро ҳамкорликни чекламайди ва Ўзбекистон билан ёқилғи-энергетика комплексининг барча соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун тайёр эканлигини таъкидлади.
Бугунги кунда Ўзбекистон гидроэнергетика соҳасида РФ Ташқи иқтисодий банки молиявий қўмагида 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Янги мини ГЭС (Дарғом каналида ва Қуйичотқол ГЭС таркибида)лар, амалдаги Фарҳод ва Тўпаланг ГЭСларнинг модернизацияси шулар жумласидан. Гидроэнергетика соҳасидаги яна бир қатор лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Икки мамлакатнинг нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорлиги узоқ йиллик тарих ва муҳим истиқболларга эга. “ЛУКОЙЛ” компанияси томонидан икки МТБ (маҳсулот тақсимотига доир битим) доирасида “Қандим” ва “Ҳисор” конларида 2004-2020 йилларда 84,4 млрд. куб метр табиий газ қазиб олинди. Мазкур лойиҳалар бўйича ўзлаштирилган инвестициялар миқдори 7,4 млрд. доллардан ошди.
“Газпром” компанияси билан “Шоҳпахта” ва “Жел” конларида қазиш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, “Шоҳпахта” конидан 4,53 млрд. куб метр табиий газ қазиб олинган. Бундан ташқари, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони бўйича МТБни амалга ошириш доирасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Талабалар жорий йил 28 декабрдан қишки таътилга чиқади
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди.
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди.
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✈️Бугун (15.12.20й.) қуюқ туман, ноқулай об-ҳаво туфайли “Урганч халқаро аэропорти”га самолётларнинг қўниши вақтинча бекор қилинган эди.
🛫“Тошкент-Урганч-Тошкент” авиақатнови бўйича HY-051 йўналишида парвозини амалга оширган А320 ҳаво кемаси туманнинг белгиланган меъёрдан ортиқлиги сабаб, соат 9:00лар атрофи И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қайтди.
❌Экипаж аъзолари кўрсатилган эрталабги вақтда туманнинг аэропорт бўйлаб, юқорига баландлиги 50 метр, атрофга 200 метргача масофани қамраган ҳолда тарқаганлигини ҳисобга олиб, айни қарорни қўллади.
‼️Авиацияда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига кўра, аэропортда туман вертикалига 60 метрдан юқори, горизонталига 800 метрдан нарида жойлашган бўлсагина учиш-қўнишга рухсат берилади.
✅Ҳозирда ҳаво ҳолати яхшилангани боис, парвоз қайта амалга оширилди. Пойтахтдан 130 нафар йўловчини ўз бағрига олган ҳаво кемаси воҳага – Урганч халқаро аэропортига хавфсиз келиб қўнди.
“Uzbekistan Airports” АЖ Ахборот хизмати

Эртага, 16 декабрь куни ўтказиладиган матбуот анжуманлари:
〰️〰️〰️〰️
🔰 Мавзу: Ҳудудларда тўқимачилик саноатини ривожлантириш: эришилган ютуқлар ва кутилаётган натижалар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси
〰️〰️〰️〰️
🔰 Мавзу: Ўзбекгидроэнерго”АЖ: 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилдаги режалар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: “Ўзбекгидроэнерго”АЖ
〰️〰️〰️〰️
👨🏻💻 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

Бухорода сув таъминоти йўналишида янги лойиҳалар амалга оширилади
✍️ "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати маълумотига кўра, бугунги кунда Бухоро вилоятида 1916 минг нафар аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, уларнинг 54,8 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, қолган аҳолига махсус техникалар ёрдамида ичимлик суви етказиб берилмоқда.
🔎 Марказлашган канализация хизмати Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда қисман Қоровулбозор тумани марказида мавжуд бўлиб, бу вилоятдаги жами аҳолининг 9,1 фоизига тўғри келади. Вилоятдаги жами 100 та сув иншоотидан 41 таси, 23 та канализация иншоотларидан эса 11 таси эса таъмирталаб аҳволда.
🗓 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқларга асосан, Осиё инфратузилмавий инвестиция банки маблағлари ҳисобидан Бухоро вилоятини 2020-2025 йилларда тўлиқ ичимлик суви ҳамда шаҳар ва туман марказларини канализация тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш режалаштирилган эди.
🚰 Шунга мувофиқ, Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон, Ромитан, Жондор, Пешкў, Қоровулбозор туманлари ичимлик суви таъминоти ҳамда Ғиждувон, Ромитан, Олот, Қоракўл, Қоровулбозор туманлари марказларида оқова тизимини қуриш бўйича лойиҳалар тайёрланди. Ушбу лойиҳаларга Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки томонидан зарур маблағлар ажратилади.
🚰 Бундан ташқари, Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон туманлари ичимлик суви таъминоти ва Пешкў, Вобкент, Жондор, Шофиркон, Когон, Бухоро туманлари маркази ҳамда Бухоро ва Когон шаҳарлари оқова тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича техник иқтисодий асослар ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
🏗 Шу каби янги лойиҳалар доирасида вилоятда 2025 йилга қадар жами 2347,8 км. сув тармоқлари, 45 та сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилади.
❗️Шунингдек, туманлар марказларида канализация тизимини жорий этиш учун 612,7 км. оқова сув тармоқлари ҳамда 66 та оқова иншоотлари бунёд этилади. Натижада вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиши 98,5 фоизга ошишига эришилади. Шаҳарлар ва туманлар марказларида канализация хизмати билан таъминланганлик даражаси эса 98,7 фоизга етказилади.

Гулистонда ҳам “Save Aral” оммавий югуриш марафони ташкил этилди
Жорий йил 15 декабрь куни Гулистон шаҳрида ҳам “Янги нафас” лойиҳаси асосида “Save Aral”, яъни “Оролни қутқарамиз” шиори остида оммавий югуриш тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Тадбирда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган қарийб минг нафар аҳоли вакиллари фаол иштирок этишди. Оммавий югуриш марафони байрамона руҳда ташкиллаштирилиб, унинг якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар 2021 йил апрель ойида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида бўлиб ўтадиган Республика финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар, номинациялар соҳиблари ва республика ишчи гуруҳи вакиллари вилоят ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда 20, 15 ва 10 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланишди.