Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрди.
205 млрд сўмдан зиёд маблағ эвазига ташкил этилган мазкур иншоотда бешинчи авлод технологиялари қўлланган.
Давлатимиз раҳбари мажмуанинг афзалликлари ва иш жараёни билан танишди, бу ердаги тажрибани кенг жорий этиш, тадбиркорларга етказиш муҳимлигини таъкидлади.
Шу ерда қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳамда ёшлар бўйича тадқиқотлар тақдимотлари ўтказилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Хорезмскую область и посетил инновационный тепличный комплекс в Ханкинском районе.
Объект стоимостью более 205 млрд сумов возведен по технологиям пятого поколения.
Глава государства ознакомился с преимуществами и рабочими процессами в комплексе, указал на важность широкого распространения данного опыта, обучения предпринимателей.
Здесь же состоялись презентации проектов для реализации в сельском хозяйстве и результатов исследований по молодежи.
#Mirziyoyev #safar #Xorazm #issiqxona

11 декабрь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 11 декабрь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 227 миллион 500 минг киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 216 миллион 800 минг киловатт-соат электр энергияси етказиб берилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Шунингек, 11 декабрь куни ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами режалаштирилган 94 миллион 696 минг куб метр ўрнига амалда 107 миллион 360 минг куб метр табиий газ етказиб берилди. Шу билан бирга, аҳоли истеъмолчилари 2 минг 110 тонна суюлтирилган газ билан таъминланди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 11 декабрь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан ҳудудларга 12 минг 786 тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказилди.
Иссиқлик электр станцияларидаги барча энергоблоклар номинал қувватда ишламоқда. Иш режими бўйича эътирозлар мавжуд эмас.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари прогноз режимларда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Энергетика вазирлигининг навбатчилик қисмига электр энергияси таъминоти бўйича истеъмолчилар томонидан келиб тушган мурожаатлар акциядорлик жамиятлари ва уларнинг ҳудудий ташкилотларининг масъул раҳбарлари томонидан тезкор равишда ижобий ҳал этилди.
11 декабрь куни соат 11:00 дан 13:00 га қадар Сурхондарё вилоятининг Шўрчи тумани “Шўрчи” газ тақсимлаш станциясида ўрнатилган 5400 м3/соатлик диафрагмани 8000 м3/соатлик диафрагмага алмаштириш вақтида тумандаги 2 596 та аҳоли хонадони ва 82 та улгуржи истеъмолчининг газ таъминоти тўхтатиб турилган.
Шунингдек, соат 15:00 дан 17:00 гача Бухоро шаҳридаги юқори босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати бартараф этилган. Бу даврда Бухоро шаҳрининг 4 та маҳалласи ҳудудларида табиий газ таъминоти тўхтатиб турилган. Кеча соат 21:00 ларда Когон-Газли магистрал газ қувурининг 1-тармоғи 90-км.да қувурнинг тешилиши аниқланган. Қувурнинг 22-15 км. участкаси тўхтатилиб, соат 00:20 да қувурдаги газ чиқариб юборилган, соат 01:20 да авариявий тиклаш ишлари якунланган ва 03:00 да қувурни ишга қўшилган ва соат 04:30 да ўрнатилган иш режимига чиқарилган.
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ томонидан Олмазор туманининг Файзибаланд кўчасида қурилиши тугалланган мактабгача таълим муассасасини газ тармоғига улаш мақсадида 12 декабрь куни соат 10:00 дан 17:30 га қадар Минор кўчасида жойлашган 108 мм. ли ер усти газ қувурини тўхтатилиши белгиланган. МТМни тизимга улаш даврида газ тўхтатилиши тўғрисида Қорасарой маҳалласида кўп қаватли уйлардаги 295 та квартира, 50 та ерли хонадон ва 5 та улгуржи истеъмолчи огоҳлантирилган.
Шу ўринда истеъмолчилардан иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилишларини сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
@Rasmiy_xabarlar_Official

‼️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахбороти
Вазирлик ахборот хизмати маълумотига кўра, Бугун соат 15.00 атрофида “Tashkent city” мажмуаси таркибида қурилаётган банк биноси ёнидаги қурилиш материаллари сақланадиган омборда қурувчилар эҳтиётсизлиги туфайли тез ёнувчи изоляция материалларидан ўт чиқди.
Соат 15.15 да ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Ён-атрофдаги биноларга зарар етмади. Ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.
Вазият юзасидан тўлиқ ахборот қўшимча берилди.

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани Шахристон бекати олдида одам ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 2020 йил 12 декабрь куни Юнусобод тумани, Гисар кўчасида шахси номаълум ёши тахминан 35-40 лардаги осиё миллатига мансуб аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Markaziy studiya | Кўчма камера қоидабузарларни аниқлаяптими?
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати ва Марказий студия ҳамкорлигидаги лавҳада батафсил.
@Rasmiy_xabarlar_Official
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати ва Марказий студия ҳамкорлигидаги лавҳада батафсил.
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли ҳайдовчилар, эҳтиёт бўлинг: йўлларда туман!
🚔 ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, сўнгги кунларда мамлакатимиз автомобиль йўлларига қалин туман тушиши кутилмоқда. У ҳайдовчиларга йўл кўринишини чеклайди ва яширади.
🚔 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчилардан туман шароитида транспорт воситаси тезлигини 10-20 км / соатгача камайтириш, автомобиль чироқларига ўзгартириш киритмаслик ва қувиб ўтиш қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қолади.
🚔 Йўловчиларни олишда ва йўл четидаги пиёдаларга нисбатан эҳтиёткор бўлишларини;
🚔 Ҳаракат вақтида бошқа транспорт воситалари билан оралиқ масофа сақлашларини сўрайди.
🚔 Қалин туман тушганда, автомобиллар орасидаги масофа катта бўлиши лозим.
🚔 Йўналишни ўзгартирганда янаям еҳтиёт бўлиш талаб этилади, чунки сиз бўрилмоқчи бўлган йўлда пиёдалар ёки бошқа транспорт воситалари бўлиши мумкин.
❇️ Туман тарқалишини хавфсиз жойда кутиб туриш мақсадга мувофиқ!