Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

〰️〰️〰️〰️

⚡️Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития науки и инноваций.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Президент раислигида илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар олдидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

🔰 Муҳим маълумотлар

〰️〰️〰️〰️

Сегодня под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание, посвященное стоящим перед высшими учебными заведениями, научными организациями, отраслями и регионами приоритетным задачам в области развития науки и инноваций.

🔰 Актуальная информация

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Пировард мақсад – 2021 йилга уч томонлама: Инновация вазирлиги, Фанлар академияси ва олийгоҳлар нима натижаларга эришади, деган саволга аниқ жавоб керак

Президент: Главный вопрос, требующий конкретного ответа: какой результат покажут Министерство инноваций, Академии наук и вузы в 2021 году

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент вилоятидаги сув иншоотлари модернизация қилинмоқда

"Ўзсувтаъминот" АЖ
соҳанинг етакчи ташкилоти сифатида сув таъминоти ва канализация хизматларини янги босқичга олиб чиқиш ишларига бош-қош бўлмоқда. Бу ҳақда Акциядорлик жамияти ахборот хизмати маълум қилди. Хусусан, Тошкент вилояти ҳудудидаги сув иншоотлари модернизация қилиниб, сув таъминоти ва канализация хизматлари сифати оширилмоқда.
— — —
В Ташкентской области модернизируются водные сооружения

АО «Узсувтаъминот»
стоит во главе работы по выдвижению на новый уровень услуг водоснабжения и канализации. Об этом сообщает пресс-служба акционерного общества. В частности, в Ташкентской области модернизируются водные объекты с истекшим сроком эксплуатации, повышается качество услуг водоснабжения и канализации.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Эльмира Бекмуродова 2 декабрь куни ҳолатига республикада электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир таъминоти ҳолати, истеъмолчилар мурожаатларини таҳлил қилишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотни тақдим этди.

Текстни ўқиш

@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Олмалиқ КМК” АЖ Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Қаршибоева Умида Маҳкамовна 1972 йил 4 декабрда Тошкент вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

У.Қаршибоева 1994-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва “Олмалиқ КМК” АЖда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ва мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

ДХА ахборот хизмати хабар беришича, кун тартибига асосий масала сифатида Давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни жойлаштириш соҳасида юзага келаётган муаммолар қўйилди.

Бўлиб ўтган учрашувда икки томондан мутахассислар амалиётда мавжуд камчиликлар таҳлили ва уларни бартараф этиш учун амалга ошириш лозим бўлган чоралар ҳақида фикр алмашишди.

Томонлар ҳамкорликда аҳолига сифатли хизматларни тақдим этишга келишиб олишди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Депутат: «Аёлларнинг сони Қонунчилик палатасида икки баробарга кўпайди»

Бу ҳақда АОКАда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Шуҳрат Бафоев, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати:

— Аёлларнинг сони Қонунчилик палатасида икки баробарга кўпайди. Бу ижобий ҳолат. Қолаверса, айни ҳолатни халқаро экспертлар ҳам эътироф этмоқда.

@aoka_uz
⚡️«Электрон парламент» тизими, қонун ижодкорлигини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Бугун АОКАда давлат ва жамият қурилиши ривожининг муҳим йўналишлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг қонун ижодкорлиги ва парламент назоратидаги ролини ошириш, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис, вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий этиш, Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали механизмларини яратиш юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

〰️〰️〰️〰️
👉 Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Ҳокимларнинг бошқа давлат органлари функцияларини такрорловчи 70 та функцияси аниқланди

Бу ҳақда АОКАда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Аъзам Мадаминов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори:

🔎 «Адлия вазирлиги томонидан ҳокимиятлар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни чиқариб ташлаш мақсадида таҳлил ўтказилди.

💼 Ҳокимларнинг бошқа давлат органлари функцияларини такрорловчи 70 та функцияси рўйхати шакллантирилиб, буларни бекор қилиш ёки қўшиб юбориш таклифи билан юқори турувчи ташкилотларга тақдим этилди».

@aoka_uz
АОКАда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналишлари бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова мавзу юзасидан муҳим маълумотларни тақдим этди:

〰️〰️〰️
«Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурида Бош прокуратурага 20 та банд — асосий ижрочи ифатида белгиланган.

☑️ Йил давомида 20 та банддан 6 тасининг тўлиқ ижроси таъминланган. Шунга асосан 1 та Қонун, 3 та Президент Фармони, 2 та Қарори ва Ҳукуматнинг 1 та қарори қабул қилинди. 2 та банд юзасидан Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда.

🔰 Жиноят, Жиноят процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексларнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ҳам Бош прокуратурага юклатилган.

📝 Бу борада лойиҳалар ишлаб чиқилиб, кенг муҳокама тақдим этилган ва лойиҳа бўйича берилган таклифлар умумлаштирилган ҳамда ҳозирда экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этилган».

@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналишлари бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Ҳатамов мавзу юзасидан муҳим маълумотларни тақдим этди:

〰️〰️〰️
«2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури жами 284 та банддан иборат бўлиб, 26 тасида ички ишлар органларининг вазифалари белгиланган.

Шундан 6 тасида асосий ижрочи сифатиди ички ишлар органлари белгилаб қўйилган. Ушбу муҳим ўзгаришлар қуйидагилар:

📗 Биринчиси — 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён фуқаролиги бўлмаган шахслар, шахс гувоҳномаси асосида доимий истиқомат қилаётган ва Ўзбекистон фуқароси бўлиш истагидаги шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги банд.

📍Иккинчиси — «прописка» тизимини ислоҳ қилиш.

👮🏻‍♂️ Учинчиси — ички ишлар органларини жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини сифат жиҳатидан кейинги даражага кўтариш.

🚗 Тўртинчиси — йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги рўйхатга олиш ва имтиҳонларни ўтказиш тартиб-таомилларини соддалаштириш.

✏️ Бешинчиси — йўл-транспорт ҳодисаларини расмийлаштиришнинг евро-протокол тамойилларига асосланган, соддалаштирилган тартибини жорий этиш.

🧬 Олтинчиси — геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш».

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💵 Агар фуқаро белгиланган жаримани қарор чиққандан сўнг 15 кун ичида ихтиёрий тўласа, фақатгина 75 фоизини тўлайди

〰️〰️〰️
📹 Бу ҳақда АОКАда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Олий суд судъяси Абдурасул Эранов маълум қилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи сифатида кирмоқда. Шу жараённинг салбий ва ижобий жиҳатлари ўрганилдими?

АОКАда давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов ушбу саволга жавоб қайтарди.

@aoka_uz