Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.7K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Президент қишлоқдан туман марказигача ҳамда у ердан вилоят марказигача бўлган транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш ва уларнинг сифатини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Йўловчи ташиш харажатларининг бир қисмини субсидиялаш, автобус харид қилиш учун имтиёзли кредитлар бериш, жамоат транспортлари ва бекатларни янгилаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Обсуждены меры по развитию общественного транспорта в регионах.
Президент подчеркнул необходимость расширения масштабов и повышения качества транспортных услуг между селами, районными центрами и областным центром.
Даны указания по субсидированию части расходов транспортных предприятий на перевозку пассажиров, выдаче перевозчикам льготных кредитов на приобретение автобусов, обновление парка общественного транспорта и остановок.

#Mirziyoyev #yigilish #jamoattransporti #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг декабрь ойида видеоанжуман шаклида ўтказилиши режалаштирилган давлатимиз раислигидаги МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и России.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления отношений стратегического партнерства и расширения многопланового сотрудничества между двумя странами.
Особое внимание уделено подготовке запланированного на декабрь этого года саммита СНГ, который состоится под председательством нашего государства в формате видеоконференции.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика маҳсулотлари билан таъминлаш ҳолати, ҳодисаларни чуқур ўрганиш ва тегишли чоралар кўришга, истеъмолчилар мурожаатларини тезкор таҳлил қилишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида кунлик маълумот беришни бошлади.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Эльмира Бекмуродова
хабар қилди.

Текстни ўқиш

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қишлоқдан туман марказигача ҳамда туман марказидан вилоят марказигача транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш ва уларнинг сифатини оширишимиз лозим

Шавкат Мирзиёев: Необходимо расширить масштабы и повысить качество транспортных услуг между селами, районными центрами и областным центром

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 1 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Мактаб раҳбари ва ўқитувчининг малака ва кўникмаларини ошириш бўйича
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Айюбхон Раджиев, А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий тадқиқот институти ректори

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарор мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Жимоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Кураш федерацияси

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Нефть ва газ таъминотидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари таҳлили
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Абдужаббор Позилов, “Ўзнефтгазинспекция” бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ҳудудларда ташкил этилган Ягона ҳисоб-китоб марказлари ҳамда Таъмирлаш-тиклаш хизматлари фаолиятига хусусида
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
〰️〰️〰️〰️

📱Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.


@aoka_uz
3 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг уч йиллиги муносабати билан «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

👉Тадбирларда иштирок этишни хоҳловчилар, рўйхатдан ўтинг.

@Rasmiy_xabarlar_Official
🔰 “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–650-сон, 30.11.2020 й.) Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Мазкур фахрий унвон ер ости бойликлари геологияси ва қидируви соҳасини ривожлантириш, геология-қидирувга оид ишлаб чиқаришни кенгайтириш, минерал-хом ашё базасини яратиш ва мустаҳкамлаш, фойдали қазилма конларини очиш ва саноат йўсинида ўзлаштиришга топшириш, геология-қидирув ишларини амалга оширишда ва фойдали қазилмаларни қазиб олишда экологик жиҳатдан тоза илғор ва инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, соҳа учун чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари учун геология, геофизика, гидрогеология, томография-геодезия тармоғининг юқори малакали геологлари ва муҳандис-техник ходимларига ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларига берилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Малака ошириш тизимига нодавлат таълим ташкилотлари жалб қилинишидан мақсад нима?

АОКАдаги брифинг — Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий тадқиқот институти ректори Айюбхон Раджиев:

〰️〰️〰️〰️
«Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида давлат таълим муассасалари монополияси мавжуд бўлиб, нодавлат таълим муассасаларининг мазкур жараёнларда иштирок этиш имконияти белгиланмаган. Табиийки, бу жараёнларга нодавлат таълим муассасаларини жалб этиш, соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш орқали таълим сифатини оширишга қаратилган.

🔎 Педагог ходим таълим ташкилотларини ўз ихтиёрига кўра танлайди ва малакасини оширади.

💰 Олий таълим ташкилотлари ва нодавлат таълим ташкилотларининг педагог кадрлар малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ушбу мақсадлар учун Халқ таълими вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида қопланиши белгиланган».

@aoka_uz
Бугун АОКАда Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий тадқиқот институти ректори Айюбхон Раджиев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда тизимга оид ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди:

〰️〰️〰️〰️
Малака ошириш тизими замон талабларига мосми, ўзини оқлаяптими?

Тизимда муаммолар йиллар мобайнида тўпланиб келган ва тизим ўзини оқламагани ҳеч кимга сир эмас албатта.

🔰 Бугунги кун замон талабидан келиб чиқиб, тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилди. Амалдаги даврийликка асосланган 3-5 йилда малака ошириш замон талабига мос эмаслиги нуқтаи назаридан даврийликдан узлуксизликка ўтказилмоқда.

〰️〰️〰️〰️
Малака ошириш тизимида режалаштирилаётган ўзгаришларнинг натижалари қачон кўрина бошлайди?

Таълимга киритилган инвестициялар самарадорлиги жамиятга 5 – 10 йилларда сезилади. Шу нуқтаи назардан ўзгаришларнинг натижалари 5 йилликда кўришимиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️
Узлуксиз малака оширишда педагогларнинг таълим олиш жараёнлари қандай назорат қилинади?

Узлуксиз малака оширишда педагогларнинг таълим олиш жараёнлари махсус электрон платформа асосида автоматлаштирилади ва инсон омили минималлаштирилади.

〰️〰️〰️〰️
Махсус электрон платформа қачондан ишга туширилади?

Платформа 2021 йилнинг 1 июнига қадар амалиётга жорий этилиши белгиланган. Унга қадар тажриба синовидан ўтказилади. Тажриба синовидан кейин аниқланган камчиликлар тўлдирилади, қайта ишланади ва 1 июнь санасидан тўлиқ амалиётга жорий этилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Энди педагог ходимлар малака ошириш мазмуни ва муддатини мустақил танлаш имконига эга бўлади

Бу ҳақда А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий тадқиқот институти ректори Айюбхон Раджиев АОКАдаги брифингда маълум қилди:

〰️〰️〰️〰️
⚠️ «Малака оширишнинг амалдаги тартиби (педагог кадрларнинг ҳар 5 йилда, раҳбар кадрлар ва мутахассисларнинг ҳар 3 йилда малака ошириши) замон талабига жавоб бермайди.

Ахборот, билим, тажрибалар кунига янгиланяпти. Бугун дунёнинг етакчи давлатларидаги малака ошириш таълими «ҳаёт давомида ўқиш» тамойили асосида ташкил этилади.

«Ҳаёт давомида ўқиш» тамойили асосидаги малака ошириш таълимини кредит-модуль шаклида 2021 йилдан жорий этиш режалаштирилмоқда.

☑️ Кредит модул тизимида раҳбар ва педагог ходимлар малака ошириш курсларида касбий эҳтиёжларидан келиб чиқиб, тегишли курслар, профессор-ўқитувчилар, малака ошириш мазмуни ва муддатини мустақил танлаш имкониятига эга бўладилар.

🌐 Малака ошириш тизимида ўзгартиришлар борасида АҚШдан профессор Жуди Сметана, Германиядан доктор Ханиш, Малайзиядан доктор Сазали Юсуф, Америкалик халқаро таълим эксперти Жон Тулли ҳамда Ўқув дастури ва дарсликлар ишлаб чиқиш бўйича мутахассис Бенжамин Пиперлар билан ҳамкорликда малака ошириш курсларининг ўқув режа ва дастурлари такомиллаштирилди.

〰️〰️〰️〰️
📌 Ҳозирда мактаб ўқитувчилари ва директорларининг касб стандартлари лойиҳаси ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.

Касбий стандартлар — ўқитувчининг асосий меҳнат функциялари ва уларни бажариш шароитларини ифодаловчи, кўникма даражасига кўра меҳнат мазмуни, сифати ва шароитлари бўйича талабларни белгиловчи меъёрлар мажмуаси бўлиб, кадрларни баҳолаш, аттестациядан ўтказиш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун асос ҳисобланади.

▪️Қайд этиш жоизки, ҳозирга қадар ўқитувчиларнинг касб стандартлари мавжуд бўлмаган».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қандай қилиб уддабурон қурувчи янги уйларга ўтган асрнинг 70 йиллар лифтини ўрнатгани ҳақидаги воқеа ҳамда чекка-чекка туман ва қишлоқлардаги фуқаролар мурожаати бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати материал тайёрлади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кураш 2028 йилгача Олимпиада ўйинларига киритилади

Бу ҳақда АОКА залида ташкил этилган матбуот анжуманида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Эшматов маълум қилди:

— Тегишли қарорга биноан, 2028 йилгача кураш спорт турини Олимпиада ўйинларига киритиш вазифа этиб қўйилган.

Ҳукуматнинг қўллаб-қувватлови билан бу мақсадга эришилади. Курашни ушбу нуфузли мусобоқага киритиш учун пойдевор қўйилган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида кураш бўйича «Ўзбек полвони» республика мусобақаси ўтказилади

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬ЖОНЛИ ЭФИР| Қозон шаҳрида ўзбек миллий маҳсулотлари кўргазмаси бошланди

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, айни дақиқаларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда янада кенгайтириш, шунингдек, Россия ишбилармонлик доиралари ва жамоатчилигини мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан кенг таништириш мақсадида Россиянинг Қозон шаҳрида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Тўғридан-тўғри эфирни қуйидаги 👉ҳавола орқали жонли кузатишингиз мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАдаги матбуот анжуманида «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» ДУК фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш сектори раҳбари Бекзодбек Умаров муҳим маълумотларни тақдим этди:

〰️〰️〰️〰️
❗️«2020 йилда аҳолидан тушган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 800 дан ортиқ мурожаатнинг 70 фоизини — аҳолига сервис хизмат кўрсатиш тизими яхши йўлга қўйилмагани сабабли турли ҳақли эътирозларни келтириб чиқармоқда.

📞 Муаммоларга барҳам бериш ва вазиятга ечим топиш мақсадида жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» ДУК ва корхона филиалларида 24/7 тартибда фаолият юритувчи «Тез коммунал хизмат» сервислари томонидан «1184» қисқа рақами орқали диспетчерлик хизматлари йўлга қўйилиб, улар 25 та махсус автотранспорт воситалари билан таъминланди.

🚐 Бугунги кунда кўп квартирали уйларда хамда алоҳида хонадонларда яшаётган аҳолига «Тез коммунал хизмат» сервислари томонидан 40 дан ортиқ турдаги сервис хизматларни кўрсатиш тизими йўлга қўйилган.

💰 «1184» қисқа рақамли диспетчерлик марказлари орқали жами 2636 та мурожаат қабул қилиниб, 2,5 млрд. сўм миқдорида хизматлар кўрсатилди».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Нурсултон Назарбоев ва қардош Қозоғистон халқини Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти куни билан самимий қутлади.
Икки давлат етакчилари мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган кўп қиррали муносабатларнинг бугунги даражасини юқори баҳоладилар.

Состоялся телефонный разговор Президента Шавката Мирзиёева с Первым Президентом Казахстана – Елбасы Нурсултаном Назарбаевым.
Глава нашего государства сердечно поздравил Нурсултана Назарбаева и братский казахстанский народ с Днем Первого Президента Республики Казахстан.
Лидеры высоко оценили нынешний уровень многоплановых отношений между нашими странами, основанных на принципах стратегического партнерства, взаимного доверия и поддержки.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Қозоғистоннинг кўп миллатли халқини давлат байрами – Биринчи Президент куни билан самимий қутлаб, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Казахстана.
Глава нашего государства тепло поздравил многонациональный народ Казахстана с государственным праздником – Днем Первого Президента страны, искренне пожелав мира, благополучия и процветания.
Шавкат Мирзиёев и Касим-Жомарт Токаев рассмотрели актуальные вопросы укрепления отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства между нашими странами.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА залида Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий тадқиқот институти ректори Айюбхон Раджиев иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@Rasmiy_xabarlar_Official