Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбари кечикаётган лойиҳаларнинг сабабларини сўраб, уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
Электротехника маҳсулотлари экспортини ошириш, дунёга машҳур онлайн савдо тармоқларидан фойдаланиш, хавфсизлик ва самарадорлик даражаси юқори бўлган дори воситаларини ишлаб чиқариш зарурлиги таъкидланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам ускорения реализации инвестпроектов в электротехнической и фармацевтической отраслях.
Глава государства поинтересовался причинами задержки в реализации проектов и дал поручения по устранению препятствий.
Указано на важность наращивания экспорта электротехники, использования при этом глобальных торговых онлайн-площадок, производства лекарственных препаратов с высоким уровнем безопасности и эффективности.
#Mirziyoyev #yigilish #elektrotexnika #farmatsevtika
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Фарғона иссиқлик электр маркази бўйлаб пресс-тур ўтказилмоқда
АОКА, Энергетика вазирлиги ҳамда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Фарғона иссиқлик электр марказида амалга оширилаётган модернизация ишлари ва инвестиция лойиҳалари натижадорлиги бўйича оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар учун пресс-тур бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
—————
Пресс-тур на Ферганскую ТЭЦ
АИМК, Министерство энергетики и АО «Тепловые электрические станции» проводят пресс-тур для СМИ, журналистов и блогеров, посвящённый вопросам эффективности модернизации и инвестиционных проектов в Фергане. Об этом сообщили в Пресс-службе Минэнерго.
@Rasmiy_xabarlar_Official

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ўтган 10 ойда иккита соҳа бўйича 2 миллиард доллардан кўп импорт бўлган. Мана шу рақамнинг ўзи нима қилишимиз кераклигини кўрсатиб турибди
—
Шавкат Мирзиёев: За минувшие 10 месяцев по двум отраслям импортировано продукции на более чем 2 миллиарда долларов. Сама эта цифра показывает, в каком направлении нам следует работать
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Шавкат Мирзиёев: За минувшие 10 месяцев по двум отраслям импортировано продукции на более чем 2 миллиарда долларов. Сама эта цифра показывает, в каком направлении нам следует работать
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Асосий мақсад – ижтимоий аҳамиятга эга муҳим объектнинг ўз вақтида ва сифатли барпо этилишини таъминлаш
❗️Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz сайтида жорий йил 25 ноябрь куни “Президент фармонига зид фармойишлар: Тошкентда бир неча юз млрд. сўмлик қурилишлар пудратчиларга нега тендерсиз берилган?” сарлавҳали материалига расмий муносабат билдирди.
✅ Тошкент шаҳрида ижтимоий ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш мақсадида 2020 йилда пойтахтдаги бир қатор муҳим ижтимоий соҳа объектлари бўйича қурилиш ва таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда амалга ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари қабул қилинган. Мазкур ҳужжатларга мувофиқ пудратчи ташкилотларни, истисно тариқасида, энг яхши таклифлар орасидан танлаб олиш йўли билан аниқлаш назарда тутилган.
☑️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–4565-сон қарорининг 4-бандида Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида пудратчи ташкилотларни танлаб олиш бўйича алоҳида қоидани белгилаш ҳуқуқи назарда тутилган.
🔹Пудратчи ташкилотни танловсиз жалб қилиш бўйича қарор қабул қилинганда ҳар бир объектнинг муҳимлиги ва фойдаланишга топшириш муддати, қурувчи ташкилотнинг замонавий техника ва малакали мутахассислар билан таъминлангани ҳамда молиявий барқарорлиги, лойиҳалаш ва қурилиш ишларини бошқаришда хорижий хамкорлар билан алоқалари мавжудлиги алоҳида эътиборга олинган.
🔸Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмаси асосида “Power Construction Planet” МЧЖ томонидан Зангиота туманида ихтисослаштирилган 2 160 ўринли шифокорлар учун карантин зонаси ва Архитектура институтининг учта биносини қуриш ҳамда “ECO House-Group” МЧЖ томонидан Геология фанлари университети биносини реконструкция қилиш ва Рақамли Тошкент ситуацион марказини барпо этиш ишларини амалга ошириш белгиланган.
🔘 Жорий йил октябрь ойида Давлат Раҳбарининг мазкур объектга ташрифи давомида берилган кўрсатмалари асосида қурилиш ишларини 2021 йил март ойида якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.
🔹 Ушбу объектлар пудратчиси – “Power Construction Planet” МЧЖда бугунги кунда 7 000 дан зиёд қурувчи ва мутахассислар меҳнат қилиб, 246 та махсус техникалари мавжуд. Туркиянинг йирик қурилиш-пудрат ташкилотлари қаторидан жой олган “Mesa”, “Muhendis” ва “Uzguven” компанияларининг етакчи мутахассислари қурилиш ишларини бошқариш ва ташкил этишга жалб қилинган.
✏️ Шунингдек, ушбу материалда Вазирлар Маҳкамасининг муайян ҳужжатлари Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (lex.uz)да эълон қилинмаганига урғу берилган.
📎“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари қонун ҳужжати, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжат турига кирмайди ва Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасига асосан тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қабул қилинади.
📝 Айрим фармойишлар Lex.uz базасида эълон қилинган бўлиши мумкин, шу билан бирга фармойишлар қонун ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли, ушбу базада жойлаштирилиши юзасидан мажбурият қонунчиликда белгиланмаган. Қолаверса, мақсад ушбу шартномавий муносабатларни яшириш бўлган тақдирда, улар тўғрисидаги маълумот очиқ порталга қўйилмас эди.
🔰Асосий мақсад – ижтимоий аҳамиятга эга муҳим объектнинг ўз вақтида ва сифатли барпо этилишини таъминлаш. Қурилиш объектларининг лойиҳа ва смета ҳужжатларини тайёрлаш ва уларнинг ижроси устидан қаттиқ назорат ўрнатилган бўлиб, асоссиз маблағлар сарфланишига йўл қўйилмаслиги кафолатли таъминланади.
‼️Шу ўринда, kun.uz нашри ва бошқа оммавий ахборот воситалари муайян бир мавзу бўйича материал тайёрлашда уни чуқур ва атрофлича ўрганишни, соҳа мутахассислари фикрини инобатга олган ҳолда холислик принципи асосида ўз ишини ташкил этсалар мақсадга мувофиқ бўлади.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Бугун, 28 ноябрь куни режалаштирилган тадбирлар:
🔰 Брифинг
● Мавзу: "Ўзархив" агентлигига аҳолидан келган саволларга жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Анваржон Алиев, "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу:Электр тармоғи бўйича аҳоли мурожаатига жавоблар
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Улуғбек Ўринов, "Миллий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги тўғрисида
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Зулфиқор Қиличов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи
@aoka_uz

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзархив" агентлиги матбуот котиби Анваржон Алиев аҳоли мурожаати ва саволлари юзасидан маълумот тақдим этди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Суд ишларига оид ҳужжатларни қанча муддатдан сўнг давлат архивига топшириш мумкин?
➖“Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
24- моддасига асосан фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари, нотариал ҳаракатлар ёзувлари, суд ишлари ва хўжалик китоблари идоравий архивларда етмиш беш йил мобайнида сақланиши лозим.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Бобом Самарқанд вилоятида 1903 йилларда қози лавозимида фаолият юритганлар. Улар тўғрисидаги маълумотларни архивдан топсам бўладим?
➖Қозилар фаолиятига оид архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Миллий архивининг фондларидан топишингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ишхонамиз ҳужжатлари ёниб кетган. Пенсияга чиқишим керак, нима маслаҳат берасиз?
➖Ташкилот ҳужжатлари ёниб кетганлиги тўғрисидаги далолатноманинг нусхасини пенсия жамғармасига тақдим этиш керак бўлади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Россия фуқаролигини олмоқчиман. Ўзбекистонда ўқиганлигим бўйича бир қанча ҳужжатлар керак экан. Мактаб шаҳодатномам йўқолган, шуни олишим учун қайси ташкилотга учрасам бўлади?
➖Биринчи навбатда ўзингиз таълим олган мактабга мурожаат қиласиз, агар ўқиганлик маълумотлари мактаб архивида бўлмаса, мактаб сизга туман халқ таълими бўлимига мурожаат қилиш учун йўлланма беради ва халқ таълими бу бўйича сизга маълумот тақдим этади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Мен 6 йил олдин оғзаки келишув асосида уйини олган фуқаро ҳозирда Россияга кўчиб кетган. Архивга уй қарорини олгани борсам мулк эгаси шахсан ёки ишончнома асосида мурожаат қилиш керак дейишди. Мулк эгасининг қаердалигини аниқлаш ва у билан боғланиш имкони мавжуд эмас. Ушбу ҳолатда қандай йўл тутсам бўлади?
➖Адвокат ёллашингиз тавсия этилади. Мазкур ҳужжатлар адвокат сўровига кўра ишончномасиз берилиши мумкин. Сизнинг ҳолатингизда уй-жойга эгалик масаласи суд орқали тасдиқлангани мақсадга мувофиқ.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Иқтисодий қийинчилик сабаб корхонамни ёпмоқчиман. Ҳужжатларни архивга топширишим учун тўлов борлигини айтишди. Мен айнан иқтисодий ночорлик сабабли корхонани тугатмоқчиман. Ҳужжатларни қандай архив сақловига топширсам бўлади?
➖Ташкилотлар тугатилганда уларнинг фаолияти натижасида ташкил топган шахсий таркиб ҳужжатлари, шунингдек, вақтинчалик сақлаш муддати тугамаган архив ҳужжатлари тугатиш комиссияси (тугатувчи) ва архив ўртасида тузилган шартнома асосида, тартибга келтирилган ҳолда архивга қабул қилинади. Тугатиш босқичида архив ҳужжатларини тартибга келтириш зарурияти бўлса уларни тартибга келтириш тугатиш комиссияси (тугатувчи) томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатларни фақат суднинг қарорига кўра бепул қабул қилиш мумкин.

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов электр тармоқларидаги узилиш ҳолатлари юзасидан маълумот тақдим этди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Электр таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаблари нимада?
➖Асосан 2 та йирик омил мавжуд. Биринчиси, бу электр тармоғига турли техник ва иқлим шароитлари билан боғлиқ таъсирлар. Масалан:
🌳тармоқ симларига дарахт шохларининг тегиши (ёки сим арқонлари);
🏗қурилиш ишларида йўл қўйиладиган эҳтиёткорсизлик туфайли таъсир;
⛈кучли шамол ва ёмғирлар таъсирида;
⚡️электр ускуна ва жиҳозларининг эскириши туфайли носоз ҳолга келиши ёки 200 та хонадонга мўлжалланган трансформаторларга 300–400 та хонадоннинг уланиши оқибатида келиб чиқадиган носозликлар.
⚠️Ва албатта бу носозликлар бартараф этилаётган пайтда хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ тармоққа уланган истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилиб турилади.
🧾Иккинчиси, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги тафовут тизимнинг яхлитлигига, барқарор фаолиятига салбий таъсир этганда маълум техник шартлар асосида тармоқдан жадвалли узишлар содир бўлиши мумкин.
📊Электр таъминотида мувозанатни сақлаш маҳаллий диспетчерлар ва Миллий диспетчерлик маркази диспетчерлари томонидан амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Нима учун диспетчер истеъмолчиларни тармоқдан узишга мажбур бўлади?
🚨Истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги мувозанатнинг йўқолиши тизимга жиддий иқтисодий зарар ва узоқ муддатли ўчишларга сабаб бўладиган авария ҳолатларига олиб келади. Шунга кўра тизим диспетчеридан жуда қисқа вақтда кескин чора кўриш талаб этилади.
📈Электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши кузатилган пайтда, масалан, ёздаги жазирама ёки қишдаги совуқ об-ҳавода ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия балансини таъминлаш жуда қийин вазифа бўлиб қолади.
Табиийки, бундай вазиятда қатор носозликлар, яъни йирик авариялар оқибатида кўпсонли истеъмолчилар ёппасига тармоқдан автоматик тарзда ўчишининг олдини олиш учун электр энергияси таъминотида чекловлар жорий этилишига мажбур бўлинади.
🚡Диспетчерлик маркази томонидан энерготизимда мувозанат сақлаш жараёни ўз вақтида таъминламаса, тизимдаги «зўриқиш» турли йирик аварияларга сабаб бўлиб, катта-катта ҳудудларда узоқ вақт электр энергия бўлмаслигига сабаб бўлади.
💰Бундай носозлик ҳолатларининг иқтисодий зарарлари ҳам бирмунча катта маблағларга тенг эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

⚡️Нотўғри қурилган уйлардаги электр энергия истеъмоли қурилишга сарфланган маблағдан минг маротаба кўп маблағ сарфланишига олиб келади
Улуғбек Ўринов, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати раҳбари:
💡Истеъмолчиларнинг маълум тўлов эвазига электр энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқидан ташқари энергиятежамкорлик ва энергиясамарадорлик масаласида маълум мажбуриятлари ҳам бор.
🌇Энергия тежами ва самараси, энг аввало, бино ва иншоотларни тўғри ва пухта қуришдан бошланади. Биргина мисол, нотўғри қурилган уйларни (офисларни) ёритиш, иситиш ёки совутиш йиллар давомида қурилишдан иқтисод қилинган маблағлардан ўн, юз, ҳатто минг маротаба кўп маблағ сарф этилишига олиб келади.
Аммо, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги деганда фақат бемақсад ишлаб турган электр ускунасини тармоқдан узиб қўйишдек тор фикр тушунилмаслиги лозим. Физика қонуниятига кўра энергия бордан йўқ, йўқдан эса бор бўлмаганидек, уни фойдаланишга қулай, яъни истеъмолга яроқли қилиш ўзига хос харажат ва ҳаракат талаб этади.
⚡️Кеч тушгандан эрталабгача ҳовлидаги бир нечта чироқ ёниқ туради, кўп қаватли биноларнинг кириш қисмида ҳам нечта ёриткич бўлса, барчаси ёқилган туради. Фойдаланилмаган пайтларда ҳам телевизор, радио, компьютер, батарея қувватлагич ва бошқа электр жиҳозларини истеъмолга уланган ҳолда қолдирилади.
❗️Истеъмолчилар сифатли ва узлуксиз электр таъминотидан фойдаланишлари учун ундан самарали фойдаланишлари, ўз ўрнида беҳуда ишлатмасликлари, яъни тежаши керак.

💡Ўзбекистонда электр энергетика тармоғига масъул ташкилотлар ва уларнинг асосий вазифалари
🔸«Иссиқлик электр станциялари» АЖ – анъанавий турдаги, яъни нефть маҳсулотлари, табиий газ, ерости гази, мазут ҳамда кўмир ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарадиган станциялар фаолиятини мувофиқлаштиради;
🔸«Ўзбекгидроэнергия» АЖ – қайта тикланувчи, яъни муқобил турда электр энергияси ишлаб чиқарадиган гидроиншоотлар фаолиятини бошқаради;
🔸«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ – ишлаб чиқарилган электр энергиясини юқори кучланишли магистрал тармоқлари орқали узатиш билан шуғулланишдан ташқари электр энергияси импорти ва экспорти, қурилиш-монтаж ишлари, йирик инвестицион лойиҳалар бўйича Ҳукумат топшириқларини бажаради;
🔸 «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ – паст кучланишли тармоқлар орқали электр энергиясини тақсимлаш ва етказиб бериш, паст кучланишли электр узатиш тармоқларига сервис хизматлари кўрсатиш, яъни ҳисоблагичлар ўрнатиш ва истеъмол қилинган электр энергияси ҳақи тўловларни қабул қилиш билан шуғулланади.
Аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари, ўрта ва кичик бизнес вакиллари ва йирик саноат корхоналарига электр энергияси етказиб беришга хизмат қилувчи ташкилотлар қаторининг энг бошида геологлар, кончилар, қазиб олувчилар, нефть маҳсулотларини қайта ишловчилар, лойиҳалаш институтлари, табиий газ, ер ости гази, кўмир ва бошқа нефть маҳсулотлари етказиб берувчи — «Ўзбекнефтгаз», «Ўзтрансгаз», «Ҳудудгазтаъминот» каби ташкилотлар киради ва бу бўғиннинг энг сўнгги нуқтасида электр энергияси истеъмолчилари туради. Уларнинг асосий мақсади истеъмолчиларни сифатли ва ишончли электр энергияси билан узлуксиз таъминлашдан иборат.
〰️〰️〰️〰️〰️
АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов маълумот берди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бадантарбия - ҳар бир инсоннинг, маҳалла ва меҳнат жамоасининг кундалик турмуш тарзига айлансагина, ишда унум ва кутилган самарага эришилади. Бунинг учун ҳар бир ходим ўзаро ҳамфикр, бир тан бўлиб ҳаракат қилиши керак.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси жамоаси юртдошларимизни ўз ишхоналарида, фаолият юритаётган масканларида бадантарбия машғулотларига чорлаб қолади. Ўзингиз учун шуғулланинг, шунда натижага албатта эришасиз.
Сафимизга қўшилинг, ҳаракатда бўлинг.
--
Физкультура должна стать неотъемлемой частью повседневной жизни каждого человека и трудового коллектива, и только тогда деятельность будет эффективной и можно выполнить все задачи.
Национальный олимпийский комитет Узбекистана призывает всех наших соотечественников регулярно уделять время и заниматься физкультурой в своих рабочих местах. Выполняйте простые упражнения для себя, для своего здоровья.
Присоединяйтесь к нам, будьте в движении.

Бугун АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Зулфиқор Қиличов иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингдан муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️〰️〰️
⚡️ Шу йилнинг ноябрь ойида республика бўйича ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси билан боғлиқ 9 ҳолат қайд этилди — 23 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида содир бўлган чақнаш натижасида 2 киши вафот этган бўлса, 25 ноябрда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида 4 киши вафот этди.
❗️Содир бўлган фавқулодда вазиятларнинг аксарият қисми иситиш печларидан фойдаланишда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилмаслик, очиқ оловдан фойдаланиш, ёш болаларни қаровсиз қолдириш ҳамда газ ва иситиш жихозларининг дудбўронлари ва шамоллатиш тизимлари носозлиги натижасида юзага келмоқда.
Куз-қиш иситиш мавсумида ёнғинларнинг олдини олиш, фуқароларни ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш мақсадида, жорий йил 25 ноябрдан 25 декабргача “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” эълон қилинди:
▶️ Ойлик доирасида амалга ошириладиган ишлар:
🔹ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмаси (портлаши) ва коммунал соҳа тизимларидаги аварияларнинг олдини олиш;
🔹аҳолининг сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиши, қутириш касаллиги ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликларга оид профилактик тадбирлар;
🔹аҳолини ва ҳудудларни хавфли геологик жараёнлар ва гидрометеорологик ҳодисалардан муҳофаза қилиш.
Ойлик доирасида:
➖аҳоли хонадонларидаги, шу жумладан, кўп квартирали уй-жойлардаги электр, газ ва иссиқлик таъминоти воситалари, иситиш қозонлари, дудбуронлар ва вентиляция тизимларининг ҳолатини техник кўрикдан ўтказилиб аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади;
➖иситиш мавсумида фуқароларнинг ис газидан заҳарланишининг олдини олиш мақсадида, ишчи гуруҳлар таркибидан хонадонма -хонадон юриб аҳоли ўртасида тушинтириш ва тарғибот ишлари олиб борилади;
➖кўп квартирали уйлар ва якка тартибдаги уй-жойлар, шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналари, бозорлар, йирик савдо мажмуалари ҳамда аҳоли кўп тўпланадиган бошқа объектларда мавсумий фавқулодда вазиятлар профилактик тадбирлар амалга оширилади;
➖аҳолининг барча қатламларини жалб қилган ҳолда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тушинтириш ва тарғибот ишлари ҳамда амалий ўқув машқлари ўтказилади;

Хабар берилганидек, бугун АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Зулфиқор Қиличов иштирокида брифинг ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
⚠️ Ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ вазиятларнинг олдини олишда қуйидаги талабларга қатъий риоя этиш сўралади:
▪️Иситиш печлар, қозонхоналар, сув иситиш колонкаларининг созлиги, мўриконларининг тозалигини кўрикдан ўтказиб бориш;
▪️Носоз, ностандарт, қўлбола ясалган иситиш ва газ мосламаларидан фойдаланишга асло йўл қўймаслик;
▪️Болалар ва имконияти чекланган кишиларни назоратсиз қолдирмаслик;
▪️Табиий газдан фойдаланишдаги турли хилдаги резина шланглар, газ сўргичлардан фойдаланмаслик;
▪️Чет давлатларда ишлаб чиқарилган иситиш мосламаларидан фақат йўриқнома билан яхшилаб танишиб чиққандан кейингина шу йўриқномага риоя қилган ҳолда фойдаланиш;
▪️Автомобилларга ўрнатилган ёки улардан яроқсиз деб ечиб олинган техник кўрикдан ўтмаган метан ва пропан газ балонлардан фойдаланмаслик.

Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик бугундан бошланади
Батафсил - Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати материалида