Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хусусий бандлик агентликлари томонидан алданган фуқароларнинг пулини қайтариш билан ким шуғулланмоқда?

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Муҳаммадзокир Маматхонов (АОКАдаги матбуот анжуманидан):

〰️〰️〰️〰️
«Хусусий бандлик агентликларидан жабр кўрган фуқароларнинг пулларини ундириш бўйича суд ҳукми эълон қилинганидан сўнг Мажбурий ижро бюроси зиммасига суд ҳукми ижроси юклатилади.

👮🏻‍♂️ Ваколатли орган — МИБ ҳисобланади. МИБ томонидан тегишли бандлик агентлиги ҳисоб-рақамидаги мавжуд маблағлар, мол-мулклари сотувга қўйилади.

💰
Бу пулларни жамлаган ҳолда, мутаносиб равишда жабрланган ҳар бир фуқарога пулларини қайтариш чоралари кўрилади».

@aoka_uz
📢 «Ўзтрансгаз» аҳолига мурожаат йўллади

«Ҳудудгазтаъминот» тақдим этган маълумотларга кўра, смарт дастурлар орқали баъзи абонентларнинг бир ойда 7 минг куб метргача газ истеъмол қилиши аниқланятпи. Ваҳоланки, ушбу уйларни газлаштириш техник лойиҳаларига кўра, бу кўрсаткич 1000 метр кубдан ошмаслиги керак.

📈 Истеъмолчилар томонидан табиий газнинг ортиқча истеъмол қилиниши билан боғлиқ шу каби айрим ҳолатлар қўшни хонадон, яқин атрофдаги маҳаллалар ва умуман туманларнинг табиий газ билан таъминланишига салбий таъсир қилмоқда.

⚠️ Шунингдек, қатор туманларда якка тартибдаги уй хўжаликлари томонидан паррандачилик хоналари, иссиқхоналарни иситиш, яширин оҳак печларини ёқиш ёки ўша манзиллардаги хонадоннинг газлаштириш лойиҳасига киритилмаган қўшимча газ ускуналаридан фойдаланилиши оқибатида табиий газни меъёрдан ортиқ сарфлаш ҳолатлари аниқланган.

Азиз юртдошлар, табиий бойликлардан оқилона фойдаланайлик!

〰️〰️〰️〰️
АОКАда «Ўзтрансгаз» АЖ ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова иштирокида ўтган брифингдан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
“Техноконтинентал” МЧЖ корхонасида юзага
келган ёнғин юзасидан
АХБОРОТ

ФВВ ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 27 ноябрь куни соат чамаси 12:00 да Тошкент шаҳри Яшнаобод туманида жойлашган “Техноконтинентал” МЧЖ корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган сиқилган газнинг сизиб чиқиши натижасида ёнғин юзага келди.

Натижада воқеа жойида ишлаётган корхона ходимларидан бир гуруҳи термик жароҳат олган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб боргунига қадар корхона ходимларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин бартараф этилган.

Жароҳат олган ходимлар зудлик билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига жойлаштирилган. Улар шифокорлар назоратига олиниб, беморларга тез ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни пайтда ҳодиса рўй берган жойда вазиятни ўрганиш ва бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигида тузилган республика ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА залида суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Олий суд, Бош прокуратура ва ИИВ мутасаддилари иштирок этди.

〰️〰️〰️〰️
Хуршид Каримов, Бош прокуратура академияси кафедра бошлиғи:

«Қонунчиликка эътибор қаратадиган бўлсак, қийноққа солиш ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ нормаларида ҳам, миллий қонунчилик нормаларида ҳам тақиқланган. Яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида бунинг учун алоҳида жавобгарлик моддаси мавжуд.

Нега қийноққа солиш ҳолатлари содир этилади?

▫️Қийноққа солиш ҳолатини тезкор ходим ёки терговчи иқрорлик кўрсатмасини олиш учун ёки ўзбошимчалик билан жазолаш учун содир этади.

▫️Аслида тергов қилишнинг қонуний усуллари мавжуд. Агар ақл билан тергов қилинса, шахсга нисбатан жисмоний ёки руҳий босим қилмасдан туриб, яъни ноқонуний усулларни қўлламасдан туриб ҳам, натижага эришиш мумкин».

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбари кечикаётган лойиҳаларнинг сабабларини сўраб, уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
Электротехника маҳсулотлари экспортини ошириш, дунёга машҳур онлайн савдо тармоқларидан фойдаланиш, хавфсизлик ва самарадорлик даражаси юқори бўлган дори воситаларини ишлаб чиқариш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам ускорения реализации инвестпроектов в электротехнической и фармацевтической отраслях.
Глава государства поинтересовался причинами задержки в реализации проектов и дал поручения по устранению препятствий.
Указано на важность наращивания экспорта электротехники, использования при этом глобальных торговых онлайн-площадок, производства лекарственных препаратов с высоким уровнем безопасности и эффективности.

#Mirziyoyev #yigilish #elektrotexnika #farmatsevtika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фарғона иссиқлик электр маркази бўйлаб пресс-тур ўтказилмоқда

АОКА, Энергетика вазирлиги ҳамда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Фарғона иссиқлик электр марказида амалга оширилаётган модернизация ишлари ва инвестиция лойиҳалари натижадорлиги бўйича оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар учун пресс-тур бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

—————

Пресс-тур на Ферганскую ТЭЦ

АИМК, Министерство энергетики и АО «Тепловые электрические станции» проводят пресс-тур для СМИ, журналистов и блогеров, посвящённый вопросам эффективности модернизации и инвестиционных проектов в Фергане. Об этом сообщили в Пресс-службе Минэнерго.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ўтган 10 ойда иккита соҳа бўйича 2 миллиард доллардан кўп импорт бўлган. Мана шу рақамнинг ўзи нима қилишимиз кераклигини кўрсатиб турибди

Шавкат Мирзиёев: За минувшие 10 месяцев по двум отраслям импортировано продукции на более чем 2 миллиарда долларов. Сама эта цифра показывает, в каком направлении нам следует работать

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
РАСМИЙ БАЁНОТ

👉 Батафсил

〰️〰️〰️〰️

ОФИЦИАЛЬНОЕ ЗАЯВЛЕНИЕ

👉 Подробно

@aoka_uz
⚡️Асосий мақсад – ижтимоий аҳамиятга эга муҳим объектнинг ўз вақтида ва сифатли барпо этилишини таъминлаш

❗️
Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz сайтида жорий йил 25 ноябрь куни “Президент фармонига зид фармойишлар: Тошкентда бир неча юз млрд. сўмлик қурилишлар пудратчиларга нега тендерсиз берилган?” сарлавҳали материалига расмий муносабат билдирди.

Тошкент шаҳрида ижтимоий ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш мақсадида 2020 йилда пойтахтдаги бир қатор муҳим ижтимоий соҳа объектлари бўйича қурилиш ва таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда амалга ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари қабул қилинган. Мазкур ҳужжатларга мувофиқ пудратчи ташкилотларни, истисно тариқасида, энг яхши таклифлар орасидан танлаб олиш йўли билан аниқлаш назарда тутилган.

☑️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–4565-сон қарорининг 4-бандида Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида пудратчи ташкилотларни танлаб олиш бўйича алоҳида қоидани белгилаш ҳуқуқи назарда тутилган.

🔹Пудратчи ташкилотни танловсиз жалб қилиш бўйича қарор қабул қилинганда ҳар бир объектнинг муҳимлиги ва фойдаланишга топшириш муддати, қурувчи ташкилотнинг замонавий техника ва малакали мутахассислар билан таъминлангани ҳамда молиявий барқарорлиги, лойиҳалаш ва қурилиш ишларини бошқаришда хорижий хамкорлар билан алоқалари мавжудлиги алоҳида эътиборга олинган.

🔸Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмаси асосида “Power Construction Planet” МЧЖ томонидан Зангиота туманида ихтисослаштирилган 2 160 ўринли шифокорлар учун карантин зонаси ва Архитектура институтининг учта биносини қуриш ҳамда “ECO House-Group” МЧЖ томонидан Геология фанлари университети биносини реконструкция қилиш ва Рақамли Тошкент ситуацион марказини барпо этиш ишларини амалга ошириш белгиланган.

🔘 Жорий йил октябрь ойида Давлат Раҳбарининг мазкур объектга ташрифи давомида берилган кўрсатмалари асосида қурилиш ишларини 2021 йил март ойида якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.

🔹 Ушбу объектлар пудратчиси – “Power Construction Planet” МЧЖда бугунги кунда 7 000 дан зиёд қурувчи ва мутахассислар меҳнат қилиб, 246 та махсус техникалари мавжуд. Туркиянинг йирик қурилиш-пудрат ташкилотлари қаторидан жой олган “Mesa”, “Muhendis” ва “Uzguven” компанияларининг етакчи мутахассислари қурилиш ишларини бошқариш ва ташкил этишга жалб қилинган.

✏️ Шунингдек, ушбу материалда Вазирлар Маҳкамасининг муайян ҳужжатлари Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (lex.uz)да эълон қилинмаганига урғу берилган.

📎“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари қонун ҳужжати, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжат турига кирмайди ва Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасига асосан тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қабул қилинади.

📝 Айрим фармойишлар Lex.uz базасида эълон қилинган бўлиши мумкин, шу билан бирга фармойишлар қонун ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли, ушбу базада жойлаштирилиши юзасидан мажбурият қонунчиликда белгиланмаган. Қолаверса, мақсад ушбу шартномавий муносабатларни яшириш бўлган тақдирда, улар тўғрисидаги маълумот очиқ порталга қўйилмас эди.


🔰Асосий мақсад – ижтимоий аҳамиятга эга муҳим объектнинг ўз вақтида ва сифатли барпо этилишини таъминлаш. Қурилиш объектларининг лойиҳа ва смета ҳужжатларини тайёрлаш ва уларнинг ижроси устидан қаттиқ назорат ўрнатилган бўлиб, асоссиз маблағлар сарфланишига йўл қўйилмаслиги кафолатли таъминланади.

‼️Шу ўринда, kun.uz нашри ва бошқа оммавий ахборот воситалари муайян бир мавзу бўйича материал тайёрлашда уни чуқур ва атрофлича ўрганишни, соҳа мутахассислари фикрини инобатга олган ҳолда холислик принципи асосида ўз ишини ташкил этсалар мақсадга мувофиқ бўлади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 28 ноябрь куни режалаштирилган тадбирлар:

🔰 Брифинг

● Мавзу:
"Ўзархив" агентлигига аҳолидан келган саволларга жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Анваржон Алиев, "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Электр тармоғи бўйича аҳоли мурожаатига жавоблар
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Улуғбек Ўринов, "Миллий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги тўғрисида
● Вақти:
14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Зулфиқор Қиличов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзархив" агентлиги матбуот котиби Анваржон Алиев аҳоли мурожаати ва саволлари юзасидан маълумот тақдим этди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Суд ишларига оид ҳужжатларни қанча муддатдан сўнг давлат архивига топшириш мумкин?

“Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
24- моддасига асосан фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари, нотариал ҳаракатлар ёзувлари, суд ишлари ва хўжалик китоблари идоравий архивларда етмиш беш йил мобайнида сақланиши лозим.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Бобом Самарқанд вилоятида 1903 йилларда қози лавозимида фаолият юритганлар. Улар тўғрисидаги маълумотларни архивдан топсам бўладим?

Қозилар фаолиятига оид архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Миллий архивининг фондларидан топишингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ишхонамиз ҳужжатлари ёниб кетган. Пенсияга чиқишим керак, нима маслаҳат берасиз?

Ташкилот ҳужжатлари ёниб кетганлиги тўғрисидаги далолатноманинг нусхасини пенсия жамғармасига тақдим этиш керак бўлади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Россия фуқаролигини олмоқчиман. Ўзбекистонда ўқиганлигим бўйича бир қанча ҳужжатлар керак экан. Мактаб шаҳодатномам йўқолган, шуни олишим учун қайси ташкилотга учрасам бўлади?

Биринчи навбатда ўзингиз таълим олган мактабга мурожаат қиласиз, агар ўқиганлик маълумотлари мактаб архивида бўлмаса, мактаб сизга туман халқ таълими бўлимига мурожаат қилиш учун йўлланма беради ва халқ таълими бу бўйича сизга маълумот тақдим этади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен 6 йил олдин оғзаки келишув асосида уйини олган фуқаро ҳозирда Россияга кўчиб кетган. Архивга уй қарорини олгани борсам мулк эгаси шахсан ёки ишончнома асосида мурожаат қилиш керак дейишди. Мулк эгасининг қаердалигини аниқлаш ва у билан боғланиш имкони мавжуд эмас. Ушбу ҳолатда қандай йўл тутсам бўлади?

Адвокат ёллашингиз тавсия этилади. Мазкур ҳужжатлар адвокат сўровига кўра ишончномасиз берилиши мумкин. Сизнинг ҳолатингизда уй-жойга эгалик масаласи суд орқали тасдиқлангани мақсадга мувофиқ.
〰️〰️〰️〰️〰️

Иқтисодий қийинчилик сабаб корхонамни ёпмоқчиман. Ҳужжатларни архивга топширишим учун тўлов борлигини айтишди. Мен айнан иқтисодий ночорлик сабабли корхонани тугатмоқчиман. Ҳужжатларни қандай архив сақловига топширсам бўлади?

Ташкилотлар тугатилганда уларнинг фаолияти натижасида ташкил топган шахсий таркиб ҳужжатлари, шунингдек, вақтинчалик сақлаш муддати тугамаган архив ҳужжатлари тугатиш комиссияси (тугатувчи) ва архив ўртасида тузилган шартнома асосида, тартибга келтирилган ҳолда архивга қабул қилинади. Тугатиш босқичида архив ҳужжатларини тартибга келтириш зарурияти бўлса уларни тартибга келтириш тугатиш комиссияси (тугатувчи) томонидан ташкил этилади.

Ҳужжатларни фақат суднинг қарорига кўра бепул қабул қилиш мумкин.

@aoka_uz
Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов электр тармоқларидаги узилиш ҳолатлари юзасидан маълумот тақдим этди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Электр таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаблари нимада?

Асосан 2 та йирик омил мавжуд. Биринчиси, бу электр тармоғига турли техник ва иқлим шароитлари билан боғлиқ таъсирлар. Масалан:

🌳тармоқ симларига дарахт шохларининг тегиши (ёки сим арқонлари);

🏗қурилиш ишларида йўл қўйиладиган эҳтиёткорсизлик туфайли таъсир;

кучли шамол ва ёмғирлар таъсирида;

⚡️электр ускуна ва жиҳозларининг эскириши туфайли носоз ҳолга келиши ёки 200 та хонадонга мўлжалланган трансформаторларга 300–400 та хонадоннинг уланиши оқибатида келиб чиқадиган носозликлар.

⚠️Ва албатта бу носозликлар бартараф этилаётган пайтда хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ тармоққа уланган истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилиб турилади.

🧾Иккинчиси, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги тафовут тизимнинг яхлитлигига, барқарор фаолиятига салбий таъсир этганда маълум техник шартлар асосида тармоқдан жадвалли узишлар содир бўлиши мумкин.

📊Электр таъминотида мувозанатни сақлаш маҳаллий диспетчерлар ва Миллий диспетчерлик маркази диспетчерлари томонидан амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Нима учун диспетчер истеъмолчиларни тармоқдан узишга мажбур бўлади?

🚨Истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги мувозанатнинг йўқолиши тизимга жиддий иқтисодий зарар ва узоқ муддатли ўчишларга сабаб бўладиган авария ҳолатларига олиб келади.
Шунга кўра тизим диспетчеридан жуда қисқа вақтда кескин чора кўриш талаб этилади.

📈Электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши кузатилган пайтда, масалан, ёздаги жазирама ёки қишдаги совуқ об-ҳавода ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия балансини таъминлаш жуда қийин вазифа бўлиб қолади.

Табиийки, бундай вазиятда қатор носозликлар, яъни йирик авариялар оқибатида кўпсонли истеъмолчилар ёппасига тармоқдан автоматик тарзда ўчишининг олдини олиш учун электр энергияси таъминотида чекловлар жорий этилишига мажбур бўлинади.

🚡Диспетчерлик маркази томонидан энерготизимда мувозанат сақлаш жараёни ўз вақтида таъминламаса, тизимдаги «зўриқиш» турли йирик аварияларга сабаб бўлиб, катта-катта ҳудудларда узоқ вақт электр энергия бўлмаслигига сабаб бўлади.

💰Бундай носозлик ҳолатларининг иқтисодий зарарлари ҳам бирмунча катта маблағларга тенг эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Нотўғри қурилган уйлардаги электр энергия истеъмоли қурилишга сарфланган маблағдан минг маротаба кўп маблағ сарфланишига олиб келади

Улуғбек Ўринов, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати раҳбари:

💡Истеъмолчиларнинг маълум тўлов эвазига электр энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқидан ташқари энергиятежамкорлик ва энергиясамарадорлик масаласида маълум мажбуриятлари ҳам бор.

🌇Энергия тежами ва самараси, энг аввало, бино ва иншоотларни тўғри ва пухта қуришдан бошланади. Биргина мисол, нотўғри қурилган уйларни (офисларни) ёритиш, иситиш ёки совутиш йиллар давомида қурилишдан иқтисод қилинган маблағлардан ўн, юз, ҳатто минг маротаба кўп маблағ сарф этилишига олиб келади.

Аммо, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги деганда фақат бемақсад ишлаб турган электр ускунасини тармоқдан узиб қўйишдек тор фикр тушунилмаслиги лозим. Физика қонуниятига кўра энергия бордан йўқ, йўқдан эса бор бўлмаганидек, уни фойдаланишга қулай, яъни истеъмолга яроқли қилиш ўзига хос харажат ва ҳаракат талаб этади.

⚡️Кеч тушгандан эрталабгача ҳовлидаги бир нечта чироқ ёниқ туради, кўп қаватли биноларнинг кириш қисмида ҳам нечта ёриткич бўлса, барчаси ёқилган туради. Фойдаланилмаган пайтларда ҳам телевизор, радио, компьютер, батарея қувватлагич ва бошқа электр жиҳозларини истеъмолга уланган ҳолда қолдирилади
.

❗️Истеъмолчилар сифатли ва узлуксиз электр таъминотидан фойдаланишлари учун ундан самарали фойдаланишлари, ўз ўрнида беҳуда ишлатмасликлари, яъни тежаши керак.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official