Расмий хабарлар I Официальные новости
28.5K subscribers
31.2K photos
6.81K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Но не ошиблись ли вы с выбором, и какого качества маргарин вы употребляете?

В очередной актуальной экспертизе Агентства по защите прав потребителей теперь проверяется маргарин.

Пресс-служба агентства подготовила материал, в котором даются ответы на такие вопросы, как:

О чем говорят результаты экспертизы?
Что такое трансжиры и чем они опасны?

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Қашқадарёдаги 3 миллион 300 мингдан кўп аҳолимиз давлат раҳбарининг хавотири, давлат раҳбарининг кўмагини сезиши керак

Президент: Население Кашкадарьи - более 3 миллионов 300 тысяч человек - должны чувствовать поддержку главы государства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ашуров Отабек Анварович 1984 йил 27 ноябрда Фарғона вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

О.Ашуров 2008-2019 йилларда “Ўзчармсаноат” уюшмаси, “Ўзмонтехносервис” ДУКда меҳнат қилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 27 ноябрь куни режалаштирилган тадбирлар:

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ички ишлар вазирлиги

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
"Ўзтрансгаз" АЖ фаолиятига оид маълумотлар ҳамда ташкилотга йўлланаётган мурожаатлар ҳақида
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шахноза Равшанова, "Ўзтрансгаз" АЖ матбуот котиби

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Хусусий бандлик агентликлари фаолияти тўхтатилдими?
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжмуни

● Мавзу:
“Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ижросини хусусида
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий суд, Бош прокуратура, ички ишлар вазирлиги

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Давлат хизматлари агентлиги аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик борлигидан огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда ҳисоблагичларни қиёслаш масаласида ваколатли ташкилотларнинг айрим нопок ходимлари томонидан фуқаролардан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган тўловларни ундириш билан боғлиқ ҳолатларга дуч келинаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Авваллари, ҳисоблагични ечиш учун таъминотчи ташкилотга (“РЭС”, “райгаз” “сувсоз”) ариза топшириш керак эди. Сўнг, қиёслашдан ўтказиш учун қурилмани “Ўзстандарт” агентлигига олиб бориши керак эди. У ерда аризачидан турли миқдордаги маблағ йиғиб олинар эди. Бундан ташқари, қиёслаш нархини белгилашда шаффофлик ва ошкоралик мавжуд эмасди. Қиёслаш ўтказилгандан сўнг аризачи мустақил равишда қурилмани олиб, кейин масъул ташкилотга ҳисоблагич ўрнатиш учун ариза топширар эди.

Сир эмас, кўпчилик ортиқча оворагарчиликни олдини олиш учун масъул ходимлар билан муайян маблағ эвазига «келишар» эди. Юқорида кўрсатилган барча тадбирларни эса ташкилот ходими ўзи амалга оширган.

❗️Эндиликда эса, 2019 йил 1 ноябридан бошлаб, коммунал хизматлари “счетчикларини” қиёслаш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки электрон тарзда my.gov.uz портали орқали қабул қилинмоқда.

Бундан кўзда тутилган асосий мақсад — аввалги тартибда мавжуд бўлган коррупцион ҳолатларга чек қўйиш, мазкур хизматларни кўрсатиш учун аниқ муддатлар ва тартибни белгилаш. Бу билан фуқароларга қулайлик яратиш эди, аслида.

Қуйидаги хабарда келтирилган ҳолат Давлат хизматлари агентлигининг масъул ходимлари томонидан ўрганилди ва унда кўрсатилган қонун бузилишига йўл қўйган айбдор ходимга тегишли чора кўрилиши таъминланди. 👇👇👇

https://m.facebook.com/groups/TChSJ.Uz/permalink/3257713064338123/

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215.5-моддасига асосан:

- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда;
- арз қилувчидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилиши

Давлат хизматлари агентлиги органлари томонидан қуйидаги турдаги маъмурий жазо чораларини қўллашга асос бўлади:

❗️мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🚫 Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган совуқ қуролнинг намунавий КЛАССИФИКАТОРИ

АОКА залида жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятига бағишлаб ИИВ мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманидан.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун хужжатларига ўзгариш киритишнинг зарурати нимада?

АОКА залида ИИВ мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ушбу масалага изоҳ берилди:

📈 «Жамоат хавфсизлигини таъминлашда бир қатор салбий воқеаларнинг юз бераётгани, жумладан, бугунги кунда фуқаролар, айниқса ёшлар орасида пичоқ ва бошқа совуқ қуролларни олиб юриш, ўзаро жанжал вақтида мазкур ашёлардан фойдаланган ҳолда қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга оғир ва ўртача оғир шикаст етказиш, босқинчилик ҳамда безорилик билан боғлиқ жиноятлар содир этилиш ҳолатлари кўпайган. Масалан:

🔪 2017 йилда — жами 1391 та, шундан 1019 таси ёки 73 фоизи — пичоқлар;

🔪 2018 йилда — жами 4223 та, шундан 2999 таси — пичоқлар;

🔪 2019 йилда — жами 4451 та, шундан 2817 таси — пичоқлар;

🔪 2020 йилнинг 9 ойида — 29 428 та, шундан 25 503 таси ёки 85 фоизи — пичоқ ва қолгани бошқа турдаги предметлар.

〰️〰️〰️〰️
❗️Мазкур предметларнинг 58 фоизи — кўчада, 22 фоизи — бозорларда, 24 фоизи — таълим муассасаларида аниқланган. Бунинг оқибатида эса фуқаролар ўртасида бир-бирига нисбатан ўзаро жанжал оқибатида турли даражадаги тан жароҳатлари етказиш каби салбий ҳолатлар юз беришига олиб келган.

🔰 Шу сабабли, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлардан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятлар учун айбдор шахсга жавобгарлик масаласини кўришдан кўра, ушбу ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бу билан инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етишига олиб келадиган омилларни бартараф қилиш, фуқароларни хавфсиз ва тинч ҳаёт кечиришини таъминлаш лозимлиги сабабли ҳамда «Қурол тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида ушбу Қонунни қабул қилиш зарурати мавжуд».

@aoka_uz
Шерзод Шерматов: ушбу 2 та рақам мактаблар фаолиятидаги ижобий ўзгаришни кўрсатади:

1) 1,5 млн абитуриентнинг атиги 23 фоизи бу йилги мактаб битирувчилари бўлган бўлса, улар давлат гранти квотасининг 50 фоизини эгаллади. Қолган 77 фоиз абитуриентни ташкил этган лицей, коллеж битирувчилари ёки аввалги йилги битирувчилар ҳам ОТМга ҳаракат қилган, репетиторга борган, лекин уларнинг умумий натижаси мактаб битирувчилариникидан анчагина орқада бўлди.

2) Олий таълимга биронта ҳам ўқувчиси кирмаган мактаблар сони 3 баробарга камайди, яъни ўтган йили 2126 та эди, бу йил 692 тага тушди. Бунга ҳам ўтган йилдан бундай мактаб раҳбарларини лавозимига лойиқлигини жиддий кўриб чиқиш бошлангани катта туртки бўлди.

Энди буёғига директорларимиз ва мактаб жамоаси фақат натижага ҳаракат қилиши керак, деди Халқ таълими вазири Ш. Шерматов. Натижа бу битирувчиларнинг ҳаётда муваффақиятга эришиши. Уларнинг бир қисми ўқишни кейинги босқичига ўтса, кейинги қисми ўз ишини топиб кетишидир. Ўқишга ҳам киролмаса, иш ҳам топа олмаса, кейинчалик ёшларимиз ҳаётда қийналиб қолишади. Шу сабабли мактаб давридаги вақтини айнан шу натижага йўналтириши, шу жумладан, ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириши керак.

Бир ой давомида Хоразм, Навоий, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб яхши кўрсаткичга эга ва умуман натижа кўрсатмаган мактабларни солиштирганда асосий фарқ айнан директор ва мактаб жамоасининг ўз касбига бўлган фидоийлиги туфайли бўлаётганига амин бўлдик.

Солиштирганда кўринадики, аксарият ёмон кўрсаткичга эга мактабларнинг моддий техник ҳолати яхши кўрсаткичга эга бўлган мактабникидан анча яхши бўлиб чиқаяпти. Эскичасига фақат мактабнинг ташқи кўринишига қараб директорга баҳо берилганида, аксинча булар яхши бўлиб чиқарди ва яхши натижа кўрсатган директорга эса мактабининг кўриниши яхши бўлмаганига чора кўрилиши мумкин эди...

Шунинг учун, ўз ишига фидоий бўлган педагогларимизга ушбу ўзгаришларга сабаб бўлганлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз! Аксинча, бу соҳага адашиб келиб, аввалгидек пахта ва бошқа ортиқча ишлар билан ўралашиб юришга ўрганиб қолганларга бошқа иш топишларини тавсия қиламиз.

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Хусусий бандлик агентликлари 9338 нафар фуқародан қарийб 79,1 млрд сўмни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олган

Бу ҳақда АОКА залида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️〰️
🔖 Вазирликнинг реестридан 104 та юридик шахс рўйхатдан ўтган, улардан 75 тасига хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича лицензия берилган.

🚫 Ўтган давр мобайнида 55 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилиниб, уларнинг сони бугунги кунда 20 тани ташкил этмоқда.

🛡 Бугунги кунда 11 та ХБАнинг 51 нафар раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

@aoka_uz
⚡️14 ноябрдан хусусий бандлик агентликлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилди

АОКАдаги матбуот анжуманида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Муҳаммадзокир Маматхоновнинг маълум қилишича, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун қабул қилинган. Натижада жорий йилнинг 14 ноябридан хусусий бандлик агентликлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилди:

〰️〰️〰️〰️
💵 эндиликда Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахслардан хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ олиш тақиқланди. Бу хизматлар учун ҳақ хорижий иш берувчи томонидан тўлаб берилади;

📝 ҳар бир хизмат кўрсатиш шартномасини хусусий бандлик агентликлари «labormigration.uz» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтиши талаб этилади;

🔎 фуқароларни ишга жойлаштириш соҳасида кўрсатиладиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ошмаслиги белгилаб қўйилди.

〰️〰️〰️〰️
📌 Қонуннинг кучга кириши муносабати билан бугунги кунда бир қатор хусусий бандлик агентликлари ҳам лицензиясини бекор қилиш бўйича мурожаат қилмоқда.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хусусий бандлик агентликлари томонидан алданган фуқароларнинг пулини қайтариш билан ким шуғулланмоқда?

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Муҳаммадзокир Маматхонов (АОКАдаги матбуот анжуманидан):

〰️〰️〰️〰️
«Хусусий бандлик агентликларидан жабр кўрган фуқароларнинг пулларини ундириш бўйича суд ҳукми эълон қилинганидан сўнг Мажбурий ижро бюроси зиммасига суд ҳукми ижроси юклатилади.

👮🏻‍♂️ Ваколатли орган — МИБ ҳисобланади. МИБ томонидан тегишли бандлик агентлиги ҳисоб-рақамидаги мавжуд маблағлар, мол-мулклари сотувга қўйилади.

💰
Бу пулларни жамлаган ҳолда, мутаносиб равишда жабрланган ҳар бир фуқарога пулларини қайтариш чоралари кўрилади».

@aoka_uz
📢 «Ўзтрансгаз» аҳолига мурожаат йўллади

«Ҳудудгазтаъминот» тақдим этган маълумотларга кўра, смарт дастурлар орқали баъзи абонентларнинг бир ойда 7 минг куб метргача газ истеъмол қилиши аниқланятпи. Ваҳоланки, ушбу уйларни газлаштириш техник лойиҳаларига кўра, бу кўрсаткич 1000 метр кубдан ошмаслиги керак.

📈 Истеъмолчилар томонидан табиий газнинг ортиқча истеъмол қилиниши билан боғлиқ шу каби айрим ҳолатлар қўшни хонадон, яқин атрофдаги маҳаллалар ва умуман туманларнинг табиий газ билан таъминланишига салбий таъсир қилмоқда.

⚠️ Шунингдек, қатор туманларда якка тартибдаги уй хўжаликлари томонидан паррандачилик хоналари, иссиқхоналарни иситиш, яширин оҳак печларини ёқиш ёки ўша манзиллардаги хонадоннинг газлаштириш лойиҳасига киритилмаган қўшимча газ ускуналаридан фойдаланилиши оқибатида табиий газни меъёрдан ортиқ сарфлаш ҳолатлари аниқланган.

Азиз юртдошлар, табиий бойликлардан оқилона фойдаланайлик!

〰️〰️〰️〰️
АОКАда «Ўзтрансгаз» АЖ ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова иштирокида ўтган брифингдан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
“Техноконтинентал” МЧЖ корхонасида юзага
келган ёнғин юзасидан
АХБОРОТ

ФВВ ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 27 ноябрь куни соат чамаси 12:00 да Тошкент шаҳри Яшнаобод туманида жойлашган “Техноконтинентал” МЧЖ корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган сиқилган газнинг сизиб чиқиши натижасида ёнғин юзага келди.

Натижада воқеа жойида ишлаётган корхона ходимларидан бир гуруҳи термик жароҳат олган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб боргунига қадар корхона ходимларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин бартараф этилган.

Жароҳат олган ходимлар зудлик билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига жойлаштирилган. Улар шифокорлар назоратига олиниб, беморларга тез ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни пайтда ҳодиса рўй берган жойда вазиятни ўрганиш ва бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигида тузилган республика ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА залида суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Олий суд, Бош прокуратура ва ИИВ мутасаддилари иштирок этди.

〰️〰️〰️〰️
Хуршид Каримов, Бош прокуратура академияси кафедра бошлиғи:

«Қонунчиликка эътибор қаратадиган бўлсак, қийноққа солиш ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ нормаларида ҳам, миллий қонунчилик нормаларида ҳам тақиқланган. Яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида бунинг учун алоҳида жавобгарлик моддаси мавжуд.

Нега қийноққа солиш ҳолатлари содир этилади?

▫️Қийноққа солиш ҳолатини тезкор ходим ёки терговчи иқрорлик кўрсатмасини олиш учун ёки ўзбошимчалик билан жазолаш учун содир этади.

▫️Аслида тергов қилишнинг қонуний усуллари мавжуд. Агар ақл билан тергов қилинса, шахсга нисбатан жисмоний ёки руҳий босим қилмасдан туриб, яъни ноқонуний усулларни қўлламасдан туриб ҳам, натижага эришиш мумкин».

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбари кечикаётган лойиҳаларнинг сабабларини сўраб, уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
Электротехника маҳсулотлари экспортини ошириш, дунёга машҳур онлайн савдо тармоқларидан фойдаланиш, хавфсизлик ва самарадорлик даражаси юқори бўлган дори воситаларини ишлаб чиқариш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам ускорения реализации инвестпроектов в электротехнической и фармацевтической отраслях.
Глава государства поинтересовался причинами задержки в реализации проектов и дал поручения по устранению препятствий.
Указано на важность наращивания экспорта электротехники, использования при этом глобальных торговых онлайн-площадок, производства лекарственных препаратов с высоким уровнем безопасности и эффективности.

#Mirziyoyev #yigilish #elektrotexnika #farmatsevtika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter