⚡️ Шавкат Мирзиёев “Ўзбекфильм” киностудиясида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.
🖊 Муҳим иқтибослар
〰️〰️〰️〰️
⚡️ Шавкат Мирзиёев ознакомился с работой, проделанной на киностудии «Узбекфильм».
🖊 Важные цитаты
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

❗️2020 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ташкил этиладиган матбуот анжуманлари ва бошқа медиа тадбирлар режасини тақдим қилмоқдамиз.
Унда:
вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Миллий матбуот марказида;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудларда ташкил этиладиган тадбирлар кўрсатилган.
Рўйхатда келтирилган тадбирлар ўтказилиш вақти ва санаси ўзгариши мумин. Кунлик тадбирлар ҳақидаги маълумот Агентликнинг ва ҳокимликларнинг расмий саҳифаларида эълон қилиб борилади.

Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:10 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Остонам. Юксалиш формуласи" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.
Фильмда таълим тизимида бошланган ислоҳотлар, мактаблар ва ўқитувчиларга эътибор, ўқувчи ёшларнинг мақсадлари ҳақида ҳикоя қилинади.
—
Смотрите сегодня, в 20:10, документальный фильм "Остонам. Юксалиш формуласи" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.
В фильме рассказывается о начатых реформах в системе образования, внимании, уделяемом школам и учителям, а также о стремлениях учащейся молодежи.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова Агентлик фаолиятига оид аҳоли саволларига жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓II гуруҳ ногиронига кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда қанақа имтиёзлар мавжуд?
➖Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига кўра I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганман. Боламнинг туғилганлиги ҳақидаги такрорий гувоҳномасини олишим учун ФҲДЁга боргандим, рад жавоби беришди. Бу асослими?
➖Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 33-бандига кўра, отали-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган шахсларга болаларининг туғилганлиги ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Бугунги кунда кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қанақа?
➖Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига асосан тижорат банклари, давлат нотариал идоралари орқали юборилган кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномалари Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази томонидан 1 иш куни мобайнида давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси қанча муддатга берилади?
➖Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарорига асосан рухсат гувоҳномаси ҳар бир умумий овқатланиш объекти учун аризада кўрсатилган муддатга, лекин кўпи билан икки йил муддатга берилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини олишда учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этиладими?
➖Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги
797-сон қарорига мувофиқ учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабар берилганидек, бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова Агентлик фаолиятига оид аҳоли саволларига жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?
➖Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади ва сўровномани тўлдиради. Сўровномага кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаси илова қилинади.
💵Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномасини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Давлат хизматидан ЯИДХП орқали фойдаланилганда юқоридаги йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Ваколатли орган сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида шартномани давлат рўйхатидан ўтказади.
Агар ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказиш рад қилинган тақдирда ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида шартномани рўйхатдан ўтказиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
➖Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга қўйиш учун ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига, Давлат хизматлари марказларига ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ҳамда қуйидаги ҳужжатларга асосан сўровнома тўлдирилади:
🔹мулкдор ва доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;
🔹16 ёшга тўлмаган шахслар учун- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
🔹Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун)
ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари.
💰БҲМнинг 2 % миқдорида ЯИДХП орқали юқоридаги сумманинг 90 фоизи ундирилади.
🌀Сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни ичида идоралараро маълумот алмашинув орқали тақдим этилади. (алоҳида ҳолатларда бу муддат 3 кунгача чўзилиши мумкин).
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Топиб олинган (ташлаб кетилган) болаларни туғилишини қайд этиш тартиби қандай, бунинг учун кимга мурожаат этиш лозим?
➖Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса маъмурияти ёки тиббиёт муассасасининг аризасига биноан амалга оширилади.
❗️Болани топиб олган шахс бу ҳақда йигирма тўрт соат мобайнида ушбу тумандаги ички ишлар органига ёки васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши керак.
📢Ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса ёки тиббиёт муассасаси маъмурияти бола топилганидан кейин етти иш кунидан кечикмаган муддатда ФҲДЁ органларига топиб олинган (ташлаб кетилган) болани қайд этиш ҳақида мурожаат этишлари шарт. Юқорида номи қайд этилган қарорга кўра, муддат аниқ белгиланди.
📍Топиб олинган (ташлаб кетилган) бола туғилганлигини қайд этиш ҳақидаги ариза билан бир пайтда:
🔹ички ишлар органи ёки васийлик ва ҳомийлик органининг боланинг топиб олинган вақти, жойи ва топиб олинган пайтдаги ҳолати тўғрисида бола топиб олинган вақтда тузилган далолатномаси;
🔹тиббий муассасанинг топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг ёши, жинси, вазни ва бўйи ҳақидаги маълумотномаси (хулосаси) тақдим этилиши зарур.

20-22 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини янада ривожлантиришга қаратилган «Нафосат» фестивали бўлиб ўтмоқда.
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг ахборот хизмати хабар беришича, ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси ташаббусига биноан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилди.
👉 Тадбирни очилиш маросими фотолавҳалари билан танишинг
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

❓Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова саволга жавоб берди:
〰️〰️〰️〰️〰️
🌐Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, инсон саломатлигининг 55 фоизи турмуш тарзи (овқатланиш, зарарли одатлар, яшаш шароити), 20 фоизи атроф-муҳит, 15 фоизи ирсий омиллар ва 10 фоизи тиббий ёрдам билан боғлиқ;
📈Бугунги кунда республика аҳолисининг 56 фоизида ортиқча вазн, шундан 24 фоизида семизлик, 46 фоизида меъёридан ортиқ холестерин, 31 фоизида юқори артериал қон босими мавжуд, 67 фоизи етарлича мева-сабзавот истеъмол қилмайди (кунига 400 гр);
✅Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича қуйидагилар белгиланмоқда:
🔘2021 йил 1 июндан бошлаб:
🔹6–23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида уларни микронутриент кукуни билан;
🔹6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни “A” витамини билан;
🔹2–10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препарат билан бепул таъминлаш;
〰️〰️〰️〰️〰️
🔘 2022 йил 1 июлдан бошлаб:
🔹 ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3–15 ёшдаги болаларни йод препарати билан;
🔹35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминлаш;
🔘2021 йил 1 апрелдан бошлаб республика ҳудудида олий нав буғдой унини микронутриентлар билан бойитилган тақдирда реализация қилишга рухсат бериш;
〰️〰️〰️〰️〰️
🔹Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида эксперимент тариқасида 2021 йил 1 январдан бошлаб “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари ташкил этилмоқда;
🔹Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази, тиббиёт олий таълим муассасалари, ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш марказларига:
✔️ бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббий ходимлари учун диетология бўйича қайта тайёрлаш курсларини очиш;
✔️аҳоли учун овқатланиш бўйича маслаҳатчи тайёрлаш курсларини ташкил этиш ҳуқуқи берилмоқда.
🔹Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институтига соғлом овқатланиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш вазифаси юклатилмоқда;
〰️〰️〰️〰️〰️
🔘2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
🔹 таълимнинг барча босқичларида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича дарс (машғулот)лар ўтилиши;
🔹тиббиёт техникумларида валеолог, диетолог, нутрициолог мутахассисликларини тайёрлаш, нутрициолог ва диетолог магистратура (интернатура, клиник ординатура) мутахассисликларини 1 йиллик ўқув дастурлари асосида тайёрлаш йўлга қўйилади.
🔹озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи махсус белгилар билан тамғалаш икки босқичда жорий этилиши белгиланмоқда.

Forwarded from Segment.uz
#Инфографика
✅ 2020–2025 йилларда Ўзбекистон гидрометеорология хизматини ривожлантириш концепцияси ва уни 2020–2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
✅ Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) Ўзбекистонда гидрометеорология, иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
✅ Гидрометеорология хизмати инфратузилмасини модернизациялаш доирасида гидрометеорологик станциялари ва постлари сони 335 тадан 397 тагача ортади.
❗️“Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4896-сон, 17.11.2020 й.)
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

📌 Ҳурматли истеъмолчилар!
🔥 Сўнгги вақтларда, юртимизнинг турли вилоят ва шаҳарларида газ босимининг пастлиги ёки йўқлиги, электр энергиясининг тез-тез ўчиши билан боғлиқ мурожаатлар кўпайиб бормоқда.
🔻 Агар сиз ҳам ана шу каби муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат этишингизни сўраймиз, дейилади ахборот хизмати хабарида.
▶️ 712 074 800
1159
Ҳудудий бошқармалар:
Андижон вилояти - Тел: (+998) 74-223-57-00
Бухоро вилояти - Тел: (+998) 65-221-59-36
Жиззах вилояти - Тел: (+998) 72-222-27-16
Қашқадарё вилоятининг - Тел: (+998) 75-225-11-17
Навоий вилояти - Тел: (+998) 79-220-62-09
Наманган вилояти - Тел: (+998) 69-233-25-15
Самарқанд вилояти - Тел: (+998) 66-233-07-63
Сурхондарё вилояти - Тел: (+998) 76-223-39-36
Сирдарё вилояти - Тел: (+998) 67-226-37-00
Тошкент шаҳар - Тел: (+998) 71-233-76-86
Тошкент вилояти - Тел: (+998) 71 207-04-69
Фарғона вилояти - Тел: (+998) 73-244-66-26
Хоразм вилояти - Тел: (+998) 62-228-51-15
Қорақалпоғистон Республикаси - Тел: (+998) 61-222-30-11
antimon.gov.uz
consumer.uz
📲 Шунингдек, биз ҳақимиздаги барча маълумотлар, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизда мавжудлигини эслатиб ўтамиз.

Тошкент шаҳридаги барча мактаб директорлари ва янги тайинланган халқ таълими бошқармаси раҳбари билан Президентимиз томонидан белгиланган вазифалар муҳокама қилинди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Тошкент шаҳри туман халқ таълими бўлими раҳбарлари ҳамда барча мактаб директорлари билан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёевнинг пойтахтда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва педагоглар билан мулоқотида берилган вазифалар муҳокама этилди.
Давлатимиз раҳбари куни кеча бўлган йиғилишди тиббиёт ва таълим – давлат ва халқ ўртасидаги адолат кўприги эканлигини, агар ушбу тизимлар тўғриланса, адолат таъминланиб, халқимиз рози бўлиши ва Тошкент бунда намуна бўлиши кераклигини таъкидлаган эди.
Халқ таълими вазири бугун Тошкент шаҳри мактабларида бошқа ҳудудлардагига нисбатан яхшироқ шароитлар яратилганига қарамай уларда олий таълим муассасаларига кириш бўйича ўртача кўрсаткич пастлигини, хусусан 116 та мактабда 10 фоиздан, 152 та мактабда 20 фоиздан кам эканлигини қайд этди.
Айниқса, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларда таълим сифатини ошириш ва битирувчиларнинг келажакда муваффақиятга эришишига йўналтириш муҳимлиги таъкидланди, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати.
Танқидий руҳда кечган йиғилишда пойтахт мактабларидаги аҳволни тубдан яхшилаш вазифалари қўйилиб, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармасига Козимжон Хасанов раҳбар этиб тайинланди.
Козимжон Хасанов 1978 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У Бирлашган Миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури -ўқув ишлари координатори, Тошкент Халқаро Вестминстер университети қошидаги академик лицейи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махус, касб-ҳунар таълими маркази ва қатор хусусий мактабларда раҳбар лавозимларида фаолият юритган.

⚡️Автоматлаштирилган тизимни амалга ошириш жараёнида истеъмолчининг ҳуқуқлари бузиляптими?
Мазкур саволга жавоб Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати лавҳасида
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Мазкур саволга жавоб Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати лавҳасида
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Россия Федерацияси “Миграция маркази”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш бўйича музокаралар ўтказилди
✍️ Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
🇺🇿🇷🇺 Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 17 августда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизга муносиб шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши, шунингдек, 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида жорий йил якунига қадар Ўзбекистонда Россиянинг миграция марказларини ташкил этиш ҳамда меҳнат патентини ушбу марказларда расмийлаштириш хизматини йўлга қўйиш мақсадида Россия томони билан музокаралар ўтказиб, аниқ таклифлар киритиш топшириғи берилган эди.
🤝 Мазкур топшириқлар ижроси таъминлаш мақсадида Россия Федерацияси Москва шаҳридаги “Кўп функцияли миграция маркази” давлат бюджет ташкилоти (“Миграция маркази”)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида мазкур ташкилот раҳбарияти мамлакатимизга ташриф буюрди.
Дастлаб ташриф доирасида “Миграция маркази” давлат бюджет ташкилоти бош директори Сергей Балдин, мазкур ташкилотнинг ташкилий ва шартномавий қўллаб-қувватлаш, мулк муносабатлари ва рақамли интеграция, шунингдек, тартибга солувчи ва рухсат берувчи ҳужжатлар ва меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари Олег Нуждин ва Ирина Ермилова, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди.
✅ Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқароларни ушбу давлатга кириб боришида тақиқ бор-йўқлигини текширади;
✅ Патент олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда тўлиқ кўмаклашади;
✅ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва иш берувчилар ўртасида ҳамкорликни ўрнатишда оператор вазифасини бажаради.
“Миграция маркази” раҳбарияти ташрифи жорий йилнинг 23 ноябрь кунигача давом этади. Музокаралар натижаси бўйича хабар берилади.

Кимлар коммунал тўловлар бўйича имтиёзга эга?
Манба
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Манба
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Матбуот анжумани — "Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи"
Бугун, 23 ноябрь куни соат 12:00 да АОКА пресс-холида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутасаддилари иштирокида Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади. Унда мавзуга оид барча саволларга ойдинлик киритилади.
〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.
Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари , АОКАнинг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

#vebinar
🎉 23-28 ноябрь кунлари “Global Entrepreneurship Weек 2020“ тадбиркорлик ҳафталиги бўлиб ўтади, унда сиз мамлакатимиз экспертлари иштирокидаги қизиқарли ва фойдали онлайн-тадбирларда қатнашишингиз мумкин бўлади. Бу ҳақда IT Park ахборот хизмати хабар берди.
✅ Тадбиркорлик ҳафталиги ИТ Парк ва Амитй университети билан ҳамкорликда ташкил этилган “2021 йилда таълим бозорини нима кутмоқда?“ номли вебинар билан бошланади. Унда сиз 2021 йилда онлайн таълим ривожи ва прогнозларини билиб оласиз.
🎙 Ботир Орифжонов — тадбиркорликда кўп йиллик тажрибага эга эксперт, Lebazar асосчиси, Paynet яратувчиси ва Khan Аcademy Uzbek раҳбаридир.
Вебинар 23 ноябрь куни соат 16:30 да ўзбек тилида онлайн режимида бўлиб ўтади.
➡️ Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://forms.gle/ZBgPNMjcwRmkezjk7
@Rasmiy_xabarlar_Official

❓Савол: Ҳорижда бўлган қариндошининг пенсиясини ишончнома орқали олиш мумкинми?
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, хорижда бўлган фуқаро Ўзбекистон Республикасига кела олмаган пайтида ишончнома орқали тўланиши мумкин.
Пенсия жамғармаси ахборот хизмати маълум қилишича, бунда фуқарога Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан 3 хил мазмундаги асос бўлган маълумотнома берилади. Хусусан,
🔹фуқаро соғлиғи туфайли Ўзбекистон Республикасига келолмаслиги;
🔹 фуқарога истиқомат қилиб турган республикада пенсия ёки нафақа тайинланмаганлиги;
🔹 доимий рўйҳатда турмаслиги тўғрисида.
🔺Ушбу маълумотномалар берилгандан кейин пенсия тикланиб, 12 ойдан ошмаган муддатга тўлаб берилиши мумкин.
❗️Қонунчиликда мазкур маълумотномалар орқали пенсия тайинланлаш назарда тутилмаган.
📌 Ишончнома пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнинг бўлинмасида сақланади.

Ўқувчиларни ташқарига курткасиз чиқариб қўйган мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактабига “Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш” шиори остида мамлакатимизда кўзга кўринган зиёлилар, санъат, фан-маъданият ҳодимлари ҳамда фаол нуронийлардан иборат тарғибот гуруҳи ташриф буюрган.
Тарғибот гуруҳи вакиллари ташрифидан хабардор бўлган ўқувчилар соат 11:25да уларни кузатиш мақсадида йўлакка чиқишган. Ўтказилаётган тадбирнинг фотоальбомини яратиш мақсадида маҳалла фаоллари ва мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари уларни расмга олган. Ишчи гуруҳ расмдаги болалар билан қилган суҳбатида мана шу суратга олиш вақтида 2-3 дақиқа ташқарида қолишганлиги, сўнг устозлари томонидан танаффус вақти тугамасдан (соат 11:35гача) уларни синф хоналарига киришлари сўралганлиги таъкидланди.
Ишчи гуруҳнинг расмдаги ўқувчилар ва ота-оналар билан суҳбати жараёнида мазкур ҳолатда фарзандларининг узоқ вақт ташқарида қолиб кетмаганлиги сабабли эътирозлари йўқ эканлигини таъкидлашди.
Якуний хулосага кўра: Ҳар бир ўқувчининг мактабдаги вақтидаги саломатлиги ва хавфсизлигига кенг жамоатчилик вакиллари, блоггерлардан ҳам кўпроқ таълим соҳаси вакиллари жон куйдиришлари зарур эканлигини ҳисобга олиб 43-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчиси (Д.Насирдинов), мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (С.Исманова)лар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси шу каби қўштирноқ ичидаги ташаббусларни қоралайди, барча тизимда фаолият олиб бораётган раҳбарлар, ўқитувчилар ва ҳодимлар мактабдаги ўқувчиларнинг ҳар бирига ўз фарзандидек даҳлдорлик туйғусида ёндошиши лозимлиги, уларнинг соғликлари ва хавфсизликларига таъсир кўрсатувчи мана шундай ҳолатларга йўл қўйилмаслигига маъсул эканликларини эслатиб қолади.

Жасур Файзуллахўжаев, Марказий банк департамент директори:
🌐 «2018 йилдан бошлаб Марказий банк томонидан Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи кўрсаткичлари шакллантирилиб, Халқаро валюта жамғармаси томонидан қабул қилинган форматларда ҳар чоракда мунтазам Марказий банкнинг веб-сайтида жойлаштириб борилмоқда.
Мазкур маълумотларни шакллантиришда идоравий маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган.
🔰 Ушбу йўналишдаги кўникмаларни ривожлантириш ҳамда маълумотларни халқаро қабул қилинган қўлланмаларга мувофиқ тузилишини таъминлаш мақсадида бугунги кунга қадар Халқаро валюта жамғармасининг тўртта техник кўмак миссиялари жалб қилинди.
Бунинг натижасида:
🔸Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзига оид 2020 йилгача бўлган 6 йиллик статистик маълумотлар қайта тузилди;
🔸маълумотларни шакллантириш жараёнларини жаҳон андозаларига мувофиқлаштиришга эришилди».
〰️〰️〰️〰️
АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманидан.