Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.69K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент пойтахтимизда фаолият олиб бораётган шифокорлар ва педагоглар билан мулоқот қилди.
– Тошкентда сифатли тиббий хизмат ва мактаб таълимига қандай эришамиз? Мени шу савол қийнайди. Сизлар билан учрашишдан мақсад – қуйи тизимдаги масалаларни билиш, тўғри йўл тутиш, – деди давлатимиз раҳбари.
Учрашувда таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ислоҳотларнинг аҳамияти, уларни қуйи тизимда амалга ошириш чоралари ҳақида суҳбатлашилди.

Президент побеседовал с врачами и педагогами, трудящимися в Ташкенте.
- Как добиться качественного медицинского обслуживания и школьного образования в Ташкенте? Меня беспокоит этот вопрос. Цель этой встречи - узнать, как обстоят дела на низовом уровне, выработать правильные решения, - сказал глава государства.
Cостоялся обмен мнениями о значимости реформ в образовании и медицине, мерах по их реализации на базовом уровне.

#Mirziyoyev #uchrashuv #tibbiyot #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Танзила Норбоева, Сенат раиси:

— Сенат ялпи мажлиси онлайн тарзда бўлаётгани учун минглаб интернет фойдаланувчилари газ ва электр муаммосини қачон ҳал қиласизлар, деган савол билан бизга мурожаат қилишяпти.

👨🏻‍💻 «Сизлар ўзи газ-чироқ йўқлигини эшитасизларми? Журналист, блогерларни, аҳолининг гапларини кузатасизларми ўзи?» деган саволларни беришмоқда.

Албатта кузатамиз. Мана, шу ерда ўтириб ҳам, юзлаб-минглаб изоҳларни ўқиб ўтирибмиз.

🔎 Ҳурматли ҳамюртлар, мен сизларга оммавий ахборот воситалари орқали ваъда бераман — бу муаммо албатта ўрганилади. Бизда бюджет масалалари ва тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланадиган қўмитамиз бор, газ-свет бўйича шуғулланадиган алоҳида қўмита йўқ. Ана шу қўмитадан илтимос қиламиз — мана, ҳозир минглаб аҳолининг мурожаатини эътиборга олиб, энергия таъминоти масаласини махсус ўрганиб чиқишингизни сўраймиз.

Нима учун жойларга газ-электр етиб бормаяпти?
Тегишли мутасаддилардан ушбу саволга жавоб олишимиз керак. Чунки ҳозир маблағдан муаммо йўқ. Нега унда ҳудудларга етиб бормаяпти ва халқимизнинг эътирозларига сабаб бўляпти? Бу масалани тез кунларда ўрганиб чиқамиз ва албатта навбатдаги йиғилишимизда халққа ахборот берилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилишини бориб кўрди.
Марказда амбулатор ва стационар тартибда 200 дан ортиқ тиббий хизмат йўлга қўйилади. Йилига 3000 дан зиёд юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариш мумкин бўлади.
Президент ҳудудларда қуриладиган клиникаларни ушбу марказ билан боғлаш муҳимлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Республиканского многопрофильного медицинского центра в Мирзо-Улугбекском районе.
В центре будут оказываться более 200 видов амбулаторных и стационарных медицинских услуг. Ожидается, что специалисты центра будут выполнять свыше 3 тысяч высокотехнологичных операций.
Президент подчеркнул важность организации взаимодействия между этим центром и клиниками в регионах.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #shifoxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Бугун АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратилла Одинаев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда давлат ташкилотлари ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилишнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот тақдим этилди:
〰️〰️〰️〰️〰️

🔰Мажбурий меҳнатга барҳам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига маъмурий жавобгарликни кучайтирувчи ҳамда жиноий жавобгарликни белгиловчи нормалар киритилди;

📍Маъмурий жавобгарлик чоралари базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача кўпайтирилиб (11 млн - 22 млн сўмгача), 2020 йилдан бошлаб болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини ҳам кўзда тутувчи жиноий жавобгарлик белгиланди;

📎Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари таълим, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини ҳамда таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларини пахта хом ашёси йиғим-теримига жалб қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва бунга чек қўйиш юзасидан шахсан масъул эканликлари тегишли Қарорда белгилаб қўйилди;

🔎2020 йилнинг 7 ноябрь ҳолатига республика бўйлаб
3048 дан зиёд мониторинглар ҳамда ижтимоий тармоқда тарқалган 112 дан ортиқ хабарлар юзасидан ўрганишлар ўтказилди;

🌀Мониторинг жараёнида мажбурий меҳнатга жалб қилинган 47 та (йил бошидан 101 ҳолат) мажбурий меҳнатга жалб қилинганлик ҳолатлари қайд этилди;

💰Пахта йиғим-терим мавсумида аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 40 та мансабдор шахсга нисбатан мажбурий меҳнатга жалб қилганлиги учун 428 млн 160 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди, 6 та ҳолат тегишли тартибга судга ўтказилди;

🔘126 та мансабдор шахсларга нисбатан муносиб меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, терим пуллари ўз вақтида ва белгиланган қийматда бермаганлиги учун жами 204 млн 937 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди, 5 та ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб судга ўтказилди;

🔹Бугунги кунга қадар Давлат меҳнат инспекциясига мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 790 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, call марказ орқали - 461 та, web сайт орқали - 15 та, ижтимоий тармоқ орқали - 113 та, ёзма аризалар - 201 та қайд этилган.

📞Мажбурий меҳнат ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, 71-200-06-00 Ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилинг ва ўзингизнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларингизни тикланг.

Эслатиб ўтамиз, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунинг 19-моддасига мувофиқ, жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди.
Бу ерда кардиожарроҳлик, трансплантология ва нейро-қон-томир жарроҳлиги бўлимлари учун 75 ўринли янги бино қурилмоқда. Натижада йилига яна 3 минг беморга юқори технологик ёрдам кўрсатишга имконият бўлади.
Давлатимиз раҳбари бўлимлар қурилишини кўздан кечирди, қўшимча кўрсатмалар берди.

Президент посетил Республиканский научный центр экстренной медицинской помощи.
Здесь строится новый корпус на 75 коек для отделений кардиохирургии, трансплантологии и сосудистой нейрохирургии. В результате появится возможность оказывать высокотехнологичную помощь еще 3 тысячам пациентов в год.
Глава государства осмотрел ход строительства отделений, дал дополнительные указания.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #tibbiyyordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter