Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ ЭКСПОРТ ГЕОГРАФИЯСИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 февраль куни мева-сабзавотчилик кластерларини самарали ташкил қилиш, пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан босқичма-босқич воз кечиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишидаги топшириқларга асосан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ўз олдига асосий вазифаларни белгилаб олди.
Компания мева-сабзавотчилик кластерлари экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида ташқи бозорларини ўрганиш бўйича чуқур маркетинг таҳлилларини олиб боради. Россия ва МДҲ давлатлари каби анъанавий бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлаган ҳолда Жанубий-Шарқий Осиё, Араб ва Европа мамлакатлари каби янги бозорларга экспортни ривожлантириш устида иш олиб боради.
Хорижий давлатлардаги йирик 17 та мева-сабзавот бозорларини доимий равишда мониторинг қилиб, амалга ошириладиган экспортнинг йўналишларини белгилаб берадиган тизим жорий қилиш ҳамда кластерлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишда кўмаклашади.
Шунингдек, ўзбек брендларини яратиш ва уларни жаҳон бозорида ўз ўрнини топиши, мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш, калибровкалаш ва қадоқлашда замонавий стандартларни жорий қилишга алоҳида аҳамият қаратилади. Бундан ташқари, компания тизимидаги ўрта-махсус таълим муассасалари базасида кластерларнинг маркетинг ва савдо бўйича ходимларини тизимли равишда малакасини ошириш ташкил қилинади.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Ахборот хизмати
Forwarded from Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi
Бинар (иккиталик) ҳимоя тизимига бағишланган брифинг ташкил қилинди
Олий аттестация комиссияси томонидан Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига бағишланган брифинг ташкил қилинди.
Батафсил: https://oak.uz/pages/5600

АОКА ахборот хизматлари тизимидаги муаммоларни ўрганмоқда
Давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, уларнинг халқ олдидаги ҳисобдорлигини ошириш ҳамда республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ички ва ташқи аудиторияга холис ва тезкор етказиб бериш Президент Ш.Мирзиёев очиқлик сиёсатининг асосий вазифаларидан биридир.
Шу мақсадда 2019 йил 27 июнь куни Ўзбекистон Президентининг давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди ва шу асосда республикани тўлиқ қамраб олувчи давлат ахборот хизматлари тизими яратилди. Ушбу қарорга асосан давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот фаолияти АОКА томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.
Қарорнинг алоҳида аҳамияти шундаки, ахборот хизматлари раҳбарлари бир вақтнинг ўзида ташкилот раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси мақомига эга бўлди, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон тарихида биринчи марта барча туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тузилмаларида ахборот хизматини ташкил этиш шарт экани белгилаб қўйилди.
Ўтган ярим йил мобайнида 200 дан ортиқ вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг умумий штат бирликлари доирасида ахборот хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ташкилий чоралар кўрилди. Бугунги кунда 180 тадан ортиқ туман ва шаҳар ҳокимликларида матбуот хизмати ходимлари фаолият юритмоқда ва уларга тегишли шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.
Ҳозирда 20 га яқин ҳокимликларда ахборот хизматлари фаолиятини қарор талаблари асосида ташкил қилиш учун зарур чораларни кўриш масалалари ҳал қилинмоқда.
Агентлик ушбу қарорнинг жойлардаги ижросини доимий асосда мониторинг қилмоқда ва ҳужжатнинг ҳар бир нормаси ижросини таъминлаш бўйича иш олиб бормоқда.
Шу аснода матбуот котибларидан ўз фаолияти билан боғлиқ муаммолар ҳамда ушбу қарорнинг сифатли ижроси йўлида тўсиқлар мавжуд бўлса, бу ҳақда АОКАга маълум қилишларини сўраймиз. Аниқланган муаммолар тегишли давлат ташкилотлари иштирокида ўрганиб чиқилиб, ҳал қилиш чоралари кўрилади.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Судланганлик ҳақида маълумотнома олиш тартиби
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Bosh prokuratura
РАСМИЙ БАЁНОТ
Ижтимоий тармоқларда Олтинсойда фуқаролар ва ички ишлар ходимлари ўртасида жанжал келиб чиққанлиги ҳақида хабарлар тарқалганлиги юзасидан
Батафсил: https://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=206
👉 @uzbprokuratura

Forwarded from NUROTA.UZ |НУРОТА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"101 ватандош изидан"... Нуроталик солдатнинг қабрига ҳовлисидан тупроқ этиб, тўкилди. февраль. 2020 йил. Нидерландия.
Бизни кузатишда давом этинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
сайт | Facebook | Youtube | Instagram
Бизни кузатишда давом этинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
сайт | Facebook | Youtube | Instagram
Forwarded from Edu.uz
#Талаба_минбари
Сардор Бузрукхонов, «YE Generator» лойиҳаси муаллифи:
Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотларнинг самарасини таъминлаш, албатта, илм-фанни ривожлантириш, янги лойиҳалар ва ишланмаларни ҳаётга татбиқ этиш заруратини пайдо қилади.
Шундан келиб чиқиб, ўз ғоялари ва лойиҳаларига эга бўлган ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштириш учун Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида «Young Entrepreneurs Generator» номли бизнес-инкубатор фаолиятини йўлга қўйдик.
Бу ерда талабалар ўз ғояларини лойиҳалар кўринишида шакллантирадилар, тайёр бизнес режаларга айлантирадилар. Уларнинг ишланмалари учун грантлар жалб этиш, молиявий манбаларни йўналтириш бизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади.
Натижада ёшлар ўз бизнесини йўлга қўйган ёки тайёр бизнес режага эга бўлган тадбиркор сифатида ўқишни тамомлайдилар.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Биласизми
Ердан қонуний фойдаланиш нима учун муҳим?
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ердан қонуний фойдаланиш нима учун муҳим?
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Мутахассисларга_сўз_берамиз
Қурилиш соҳасидаги давлат хизматлари ислоҳ қилинди (ми?)
Биргина қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича аввалги тартибга кўра, камида 10 та идорага бориб, комиссия (туман (шаҳар) архитектори, санитария маркази, ёнғин хавфсизлиги, электр корхонаси, тумангаз, сувсоз, иссиққуват, маҳалла идораси, ХУЖМШ, ИИБ ва б.) далолатномасига ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри босилиши ҳамда ҳоким қарори қабул қилиниши учун ҳокимликка мурожаат қилиниши талаб этилар ҳамда ушбу жараён ўртача 1-3 ойгача вақт ва ортиқча ҳаражатлар сарфланар эди.
Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/Qurilish-sohasidagi-davlat-xizmatlari-isloh-qilindi-mi
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube

Forwarded from Чистая Энергия ӏ Sof Energiya 🇺🇿
Ўзбекистоннинг барча гидроэлектр станциялари
#Uzbekistan #buqiziq #suvquvvati
https://t.iss.one/clearenergy
#Uzbekistan #buqiziq #suvquvvati
https://t.iss.one/clearenergy
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
YouTube
Ёшлар учун Edu Market интерфаол-виртуал таълим дастури тақдим этилди
Жорий йилнинг 15 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Edu Market интерфаол-виртуал таълим дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Президентмиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатида тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот…

Maxsus xabarnoma
Joriy yilning 17 fevral kuni soat 02:40da Sirdaryo viloyati Oqoltin tumani, Sardoba shaharchasi, “Ko‘rkam diyor” MFY, Robot ko‘chasidagi 3-uy, 1-xonadonda yong‘in sodir bo‘lgan. Yong‘in natijasida uyning kirish yo‘lagi va yotoqxonasining 40 kv.m maydondagi uy jixozlari yongan.
Yong‘in soat 03:00da o‘rab olinib, soat 03:45da o‘chirilgan. Ayanchlisi, buning oqibatida ushbu uydagi 6 nafar fuqarolar halok bo‘lishgan. Vafot etgan fuqarolar: B.Z. 1972 y.t. (uy egasi), N.X., 1976 y.t. (turmush o‘rtog‘i), O.Sh., 1996 y.t. (qizi), O.D., 2006 y.t. (qizi),O.A., 2010 y.t. (o‘g‘li), N.N., 2018 y.t. (nabirasi).
Voqea joyiga FVV rahbariyati, viloyat FVB, IIB, prokuratura, tuman FVB, SSB xodimlari, IIB tergov tezkor guruhi hamda tegishli xizmatlarning kuch va vositalari jalb etilgan.
Mazkur holat yuzasidan dastlabki tergovoldi surishtiruv ishlari olib borilmoqda.

БИЛАСИЗМИ?
Кўк чой кучли антиоксидант ҳисобланиб, қондаги шакар миқдорини камайтиради ва бу орқали организмдаги токсинларни йўқотган ҳолда оздиради, шунингдек у компьютер нурларидан бизни ҳимоя қилади. Кўк чойнинг қолган ичимликлар, хусусан кофе ва қора чойга қараганда устунлик томонлари талайгина. Масалан:
✅ Медитатив таъсир.
Кўк чой таркибида L-теанин моддаси мавжуд бўлиб, у бош мияда гамма-аминобутирик кислоталари даражасини оширишга ёрдам беради. Оддий қилиб айтганда, ушбу модда инсонда йога медитациясидаги тинчлик ва хотиржамлик ҳиссини уйғотади. Яъни бир пиёла кўк чой сизда қониқиш ва енгиллик хиссини пайдо қилади.
✅ Кўз нурини ҳимоя қилади.
Кўк чойдаги антиоксидантлар кўзда глаукома пайдо бўлишига қарши курашади. Яхши натижага эришиш учун эса чойни мунтазам истеъмол қилиш даркор.
✅ Мия иш фолиятини яхшилайди
Хитойлик тадқиқотчилар фикрига кўра, кўк чой таркибидаги галлат эпигаллокатехина (EGCG) моддаси хотира пасайишининг олдини олади. Бундан ташқари, ушбу ичимлик Альцгеймер касаллигини олдини олиши ҳам аниқланган.
➡️"Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ижтимоий тармоқларидаги
саҳифалари👇👇👇
https://t.iss.one/uzboziqovqat
https://www.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.instagram.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.youtube.com/channel/UCXbayCxcLfPKsDWBpA1TahQ/

Telegram
Uzb Oziq Ovqat Bozori
Uzboziqovqat
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
Диққат эълон!
Ҳурматли тадбиркорлар,
▪️Фаолиятингизда муаммо ва тўсиқларга дуч келяпсизми?
👉Учтепа тумани ҳокимлиги сизга бу борада ёрдам беришга тайёр.
✔️Шу боис, ҳар ойда 4 маротаба Учтепа туман ҳокимлигида очиқ эшиклар куни ўтказилади.
📍Илк очиқ эшиклар куни жорий йилнинг 19 февраль санасида туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтади.
——————
Объявление!
Уважаемые предприниматели,
▪️Вы сталкиваетесь с трудностями и препятствиями в своей деятельности?
👉Тогда хокимият Учтепинского района готов помочь вам.
✔️Для этого четыре раза в месяц в хокимияте Учтепинского района проводится день открытых дверей.
📍Первый день открытых дверей состоится 19 февраля этого года в здании хокимията района.
Пресс-служба
хокимията Учтепинского района
👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi
facebook | instagram | youtube | twitter

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Назорат остидаги шахсларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади
“Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (84-сон, 14.02.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб назорат остидагиларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича вазирлик ва идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Шунингдек, юридик йўналишдаги ОТМлар таълим дастурларига назорат остидагиларнинг психологик портретини ўрганиш бўйича махсус мавзулар киритилади ҳамда тегишли ОТМларда психология йўналишида таълим олаётган талабаларнинг пробация бўлинмаларида амалиёт ўташлари йўлга қўйилади.
Қарор билан 2020-2021 йилларда ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари режаси ҳамда ҳамкорликдаги фаолият механизми тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарорига асосан Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини назорат қилиш негизида вазирликнинг Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати ташкил этилган.

Forwarded from Mohira Nurullayeva
#Koreya #akademik_forum
Janubiy Koreyadagi vatandoshlarimiz diqqatiga!
✅Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi “Vatandoshlar akademik forumi”ni o`tkazadi.
👉Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasining Janubiy Koreya vakilligi tomonidan aprel oyida Seul shahrida Koreyada magistratura va doktoranturada taʼlim olayotgan talabalar orasida “Vatandoshlar akademik forumi” boʻlib oʻtadi.
👉Unda saralangan 15 ta ishtirokchi 3 ta: IT va muhandislik, ijtimoiy fanlar, taʼlim va turizm yoʻnalishlarida oʻz ilmiy ishi, maqolasi, dissertatsiyasini 10 minut davomida hakamlar hayʼati va ishtirokchilar oldida taqdimot qilib berishlari kerak.
👉Har bir yoʻnalishdan eng yaxshi deb topilgan 3 nafar ishtirokchilarga pul mukofoti, va ular ichidan eng aʼlo deb topilgani esa Oʻzbekiston ommaviy axborot vositalarida olib chiqish maqsad qilingan.
Tadbirda ishtirok etish uchun:
https://forms.gle/nTcQoC6dWbhb5Vni7
Tadbirga mehmon sifatida tashrif buyurish uchun :
https://forms.gle/pjg6GmUDZhffzy5P6
📍Poytaxtdan uzoqda istiqomat qilayotgan qatnashuvchilarni yoʻl xarajatlari Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi tomonidan qoplab beriladi.
Kanalga obuna boʻlish 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/umumjahonmatbuotkotibi

Google Docs
Mehmonlar tashrifi uchun
Aniq manzil saralash bosqichi tugagandan so'ng e'lon qilinadi.
Forwarded from Sirdaryo Xabarlari
ОҚОЛТИН ТУМАНИДАГИ БАХТСИЗ ҲОДИСА ЮЗАСИДАН
Батафсил: https://telegra.ph/sv-02-17-14
Каналга уланиш:👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик фаолиятида лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг муқобил усулларини кенг жорий этиш лозимлиги қайд этилди.
Лицензия бериш билан боғлиқ барча жараёнларнинг тўлиқ автоматлашган ягона электрон тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное приоритетным задачам коренного совершенствования порядка лицензирования и выдачи разрешений в сфере предпринимательства. Отмечена необходимость широкого внедрения альтернативных методов регулирования предпринимательской деятельности.
Поручено внедрить полностью автоматизированную единую электронную систему, включающую все процессы, связанные с лицензированием.
#Mirziyoyev #yigilish #tadbirkorlik #litsenziya #ruxsatnoma
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

📢Москвадаги “Тюбетейка” халқаро маданият фестивалида ўзбекистонлик ошпазлар дунёдаги энг катта лағмон тайёрлаш бўйича рекорд ўрнатди. Улар тайёрлаган лағмоннинг оғирлиги қарийб 798 килограммни ташкил этди.
“Тюбетейка” халқ амалий саньати фестивали бўлиб, турли халқларнинг маданий меросига бағишланган лойиҳа ҳисобланади. Унда иштирок этувчи ҳунармандлар ўз маҳоратини намойиш этиш билан бир қаторда ўз халқи маданияти ва тарихини кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
“Интеррекорд” рекордларни қайд этиш агентлиги тайёрланган оғирлиги 797 килограмму 750 грамм бўлган ўзбек лағмонини расман қайд этди. Бу билан беш йил олдин Қозоғистон ўрнатган рекорд янгиланди. Ўшанда Олмаотада тайёрланган лағмоннинг оғирлиги 687 килограммни ташкил этган эди.
Фестиваль ташкилотчиси Фотима Орифжонованинг сўзларига кўра, ушбу лағмон камида минг кишига етади. Айтганча, лағмоннинг бир қисми Тошкентга олиб борилиб, меҳрибонлик уйларига тарқатилади.
👉 Манба
"Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ижтимоий тармоқларидаги
саҳифалари👇👇👇
https://t.iss.one/uzboziqovqat
https://www.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.instagram.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.youtube.com/channel/UCXbayCxcLfPKsDWBpA1TahQ/
“Тюбетейка” халқ амалий саньати фестивали бўлиб, турли халқларнинг маданий меросига бағишланган лойиҳа ҳисобланади. Унда иштирок этувчи ҳунармандлар ўз маҳоратини намойиш этиш билан бир қаторда ўз халқи маданияти ва тарихини кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
“Интеррекорд” рекордларни қайд этиш агентлиги тайёрланган оғирлиги 797 килограмму 750 грамм бўлган ўзбек лағмонини расман қайд этди. Бу билан беш йил олдин Қозоғистон ўрнатган рекорд янгиланди. Ўшанда Олмаотада тайёрланган лағмоннинг оғирлиги 687 килограммни ташкил этган эди.
Фестиваль ташкилотчиси Фотима Орифжонованинг сўзларига кўра, ушбу лағмон камида минг кишига етади. Айтганча, лағмоннинг бир қисми Тошкентга олиб борилиб, меҳрибонлик уйларига тарқатилади.
👉 Манба
"Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ижтимоий тармоқларидаги
саҳифалари👇👇👇
https://t.iss.one/uzboziqovqat
https://www.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.instagram.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.youtube.com/channel/UCXbayCxcLfPKsDWBpA1TahQ/
Sputnik Uzbek
“Лағмонлар лағмони”: Ўзбек ошпазлари Қозоғистон рекордини янгилади
Москвадаги “Тюбетейка” халқаро маданият фестивалида ўзбекистонлик ошпазлар дунёдаги энг катта лағмон тайёрлаш бўйича рекорд ўрнатишди. Улар тайёрлаган лағмоннинг оғирлиги қарийб 798 килограммни ташкил этди.